Huquqiy axborot
189K members
896 photos
95 videos
14 files
3.6K links
Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot
Download Telegram
to view and join the conversation
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” (2-қўшимча молиялаштириш)” лойиҳаси доирасида Европа инвестиция банки маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (541-сон, 28.06.2019 й.)

Қарорга мувофиқ, Европа инвестиция банкининг (ЕИБ) 100 млн евро миқдоридаги кредит маблағлари энергия жиҳатидан самарали асбоб-ускуналарни харид қилиш ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун ажратилади.

Агар ЕИБ билан бошқача келишилмаган бўлса, ЕИБ кредитидан битта ташкилотга бериладиган кредитнинг суммаси 10 млн доллардан, саноатнинг битта тармоғида саноат корхоналарига бериладиган кредитларнинг миқдори 30 млн доллардан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
2019 йил 1 июлдан:

Видеорегистраторлар далил йиғувчига айланади.
Автотранспортдаги видеорегистраторларда қайд этилган ҳуқуқбузарлик эндиликда далил сифатида қабул қилинади ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

1 июлдан ҳар қандай жамоат транспорти ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар учун автотранспорт воситаларига видеорегистраторлар ўрнатиш мажбурийдир.

Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни юборган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг беш фоизи (ҳозирги кунда 10 136 сўм) миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
2019 йил 1 июлдан:

Айрим ерларни хусусийлаштириш имкони берилади.
Юридик шахслар бино ва иншоотлари, саноат инфратузилмаси объектлари жойлашган ерларини, жисмоний шахслар якка тартибда уй-жой қуриш ва турар жойга хизмат кўрсатиш учун ажратилган ерларини хусусийлаштириш ҳуқуқига эга бўлади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилди (рўйхат рақами 2495-5, 01.07.2019 й.)

Киритилган қўшимчалар билан маҳкумларга қуйидаги ҳуқуқлар берилди:
👉 об-ҳаво шароити йўл қўйса, ишдан бўш вақтида тоза ҳавода машқлар билан шуғулланиш;
👉 психологик ёрдам олиш;
👉 хавфсиз меҳнат шароитига эга бўлиш, дам олиш, таътилга чиқиш, меҳнатига ҳақ олиш.

Эндиликда маҳкум оғир касалликка чалинган тақдирда, телефон орқали қўшимча сўзлашишга, шунингдек шифокорнинг кўрсатмаси билан қўшимча учрашувга рухсат берилади.

Маҳкумларни тиббий кўрикдан ўтказиш даврийлиги аниқлаштирилди ҳамда маҳкумларнинг ҳар 6 ойда камида бир марта, шунингдек уларнинг мурожаатига кўра тиббий кўрикдан ўтказиш кераклиги белгиланди.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисидаги Қонуни қабул қилинди (ЎРҚ-546, 01.07.2019 й.).

Мазкур ҳужжат Ҳисоб палатасининг фаолиятини тартибга солади.

Қонунга кўра Ҳисоб палатаси давлат ташқи аудити ва молиявий назоратининг олий органи ҳисобланади.

Қонун билан Ҳисоб палатасининг асосий вазифалари сифатида бюджет лойиҳасининг шакллантирилиши ва унинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш устуворликларига мувофиқлигини таҳлил қилиш, давлат дастурлари ва ҳудудий дастурларнинг молиялаштириш манбалари билан таъминланганлигини аудит қилиш, давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг мақсадга мувофиқлиги ва асослилигини баҳолаш кабилар белгиланди.

Ҳисоб палатаси ўз фаолиятида бевосита Президентга бўйсунади, Президентга, шунингдек Олий Мажлис палаталарига ҳисобдордир.

Ҳисоб палатасининг тузилмаси ва штатларининг чекланган сони Президент томонидан тасдиқланади.

Ҳисоб палатасига Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган ҳамда Сенат томонидан тасдиқланадиган раис раҳбарлик қилади.

Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари Президент томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод қилинади.

Ҳисоб палатаси ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва ваколатлар доирасида дастлабки ҳамда якуний назорат тарзида тафтиш, текшириш ва ўрганиш шаклида назоратни амалга оширади.

Ҳисоб палатаси ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида кўрсатмалар ва тақдимномалар қабул қилади, шунингдек таҳлилий маълумотлар ҳамда хулосалар тайёрлайди.

Мазкур Қонун 2020 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (12-сонли БҲС) “Қурилишга оид шартномалар” Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3170, 01.07.2019 й.)

Мазкур ҳужжат, бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг қурилишга оид шартномалар бўйича даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.

Ҳужжат билан шартномаларни бирлаштириш ва ажратиш тартиби белгиланди.

Хусусан, шартнома бир неча объектларнинг қурилишини ўз ичига олиши мумкин. Бироқ, ҳар бир объектни қуриш бўйича даромадлар ва харажатларни аниқлаш имконияти бўлганда, улар алоҳида шартнома деб ҳисобланади.

Ҳужжат 2020 йил 1 январдан кучга киради.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
2 июль “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун.

Қонунга мувофиқ Давлат герби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзидир.

Давлат гербидаги ҳар бир ранг, чизиқ, белги чуқур рамзий маънога эга.

Қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистонда истиқомат қиладиган барча шахс давлатимиз гербини ҳурмат қилишлари шарт.

Жиноят кодексига асосан, Ўзбекистон ёки Қорақалпоғистоннинг Давлат байроғи, Давлат герби ёхуд Давлат мадҳиясига ҳурматсизлик қилиш энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​Давлат хизматларини олиш тартибидан хабардор бўлишни хоҳлайсизми? Унда Давлат хизматлари агентлигининг янги “Давлат хизматлари ҳар бирингиз учун” китобчасини ўқинг!

Мазкур қўлланмада Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган хизматлар, электрон хизматлар, улардан фойдаланиш ҳақида маълумотлар мавжуд.

Китобча содда ва тушунарли тилда ёзилган бўлиб, у орқали зарур бўлган давлат хизматидан фойдаланиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар, тўлов миқдори ва тайёр бўлиш муддати ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Бундан ташқари, қўлланмада хизматлар бўйича саҳифаларнинг деярли барчасида ҚР-код мавжуд. Мазкур кодни сканер қилиб ёки унга босган ҳолда хизматни электрон тарзда олиш учун my.gov.uz платформаси очилади.

Қўлланмани юклаб олиш

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4380, 01.07.2019 й.)

Қарор билан Интеллектуал мулк агентлиги ижро этувчи аппаратининг янгиланган тузилмаси тасдиқланди.

Агентликнинг асосий вазифаси интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ҳисобланади.

Шунингдек, Агентлик давлат органлари, корхоналари, муассасалари ва бошқа ташкилотлар фаолиятида интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши бўйича ўрганишлар ўтказиш ҳуқуқига эга.

2019/2020 ўқув йилидан
Тошкент давлат юридик университетида “Интеллектуал мулк ҳуқуқи” мутахассислиги бўйича янги магистратура йўналиши очилади.

Адлия вазирлиги ҳузурида адлия вазири раислигида интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси билан боғлиқ бўлган апелляцияларни судгача кўриб чиқувчи Апелляция кенгаши ташкил этилди.

Қарорга мувофиқ, қуйидаги мезонларга мос товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси Ўзбекистонда ҳаммага маълум деб эътироф этилади:
👉 товар белгиси қўлланиладиган товарлар ёки хизматларнинг тури истеъмолчилар, уни тарқатадиганлар ёки унга алоқадор ишбилармонлар доирасида таниб олиниши;
👉 аввалдан хос бўлган ёки фаол фойдаланиш натижасида вужудга келган юқори фарқланиш хусусияти;
👉 Ўзбекистон ҳудудида, Интернет тармоғининг миллий сегмент домен номлари тизимида товар белгисидан кенг фойдаланиш ва унинг реклама қилиниши;
👉 республикада узоқ муддат давомида ва фаол фойдаланиш натижасида вужудга келган тижорат қиймати.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Сирдарё вилоятида Бизнес-акселератор ўқув-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди (545-сон, 30.06.2019 й.)

Қарорга мувофиқ, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги мактабгача ёшдаги болалар учун инновацион технопаркни ҳам ўз ичига олувчи “Бизнес-акселератор” ўқув-амалий маркази ташкил этилди.

Қарор билан Марказнинг асосий вазифаларидан этиб қуйидагилар белгиланди:
👉 замонавий ахборот ва инновацион технологиялар бўйича ўқув курсларини ташкил этиш;
👉 ёшларда мустақил тадқиқотчилик ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва уни ривожлантириш, шунингдек, инновацион ишланмаларни рағбатлантириш;
👉 ёш тадбиркорларга ўз бизнесини самарали йўлга қўйиш орқали қўшимча иш ўринларини яратишга кўмаклашиш.

Марказ фаолияти Сирдарё педагогика коллежига қарашли бўлган 1 ва 2-сон талабалар ётоқхонасида ташкил этилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонунга мувофиқ, шахсга доир маълумотлар жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот ҳисобланади.

Қонун билан Ҳукумат ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Шахсга доир маълумотлар давлат бошқаруви органларига бепул берилади.

Шахсга доир маълумотлар базалари давлат реестрида рўйхатдан ўтказилиши лозим.

Давлат шахсга доир маълумотларнинг ҳимоя қилинишини кафолатлайди.

Жисмоний шахснинг розилигисиз ёки бошқа қонуний асос мавжуд бўлмагани ҳолда шахсга доир маълумотларни ошкор этиш ва тарқатишга йўл қўйилмайди.

Қонун 2019 йил 1 октябрдан кучга киради.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (548-сон, 02.07.2019 й.)

Киритилган ўзгартиришлар давлат хизматларини олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этганда, давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар давлат хизматлари марказлари орқали ёки бевосита хизмат кўрсатувчи органларга мурожаат этганда тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланишини назарда тутади.

Шунингдек, Ҳукуматнинг лицезия бериш, рухсатнома бериш ва бошқа давлат хизматларини кўрсатишни тартибга соладиган ҳужжатларига давлат хизматларини тезлаштирилган шаклда кўрсатишга оид қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, давлат хизматлари (лицензия бериш, рухсатнома бериш ва бошқалар) умумий белгиланган муддатдан қисқароқ муддатда қўшимча ҳақ тўлаш эвазига кўрсатилиши мумкин.

Масалан, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш учун аризаларни умумий тартибда кўриб чиқиш муддати 15 кундан кўп бўлмайди ва энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Айнан мазкур фаолият учун аризаларни тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш муддати эса 5 кундан кўп бўлмайди ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдоридаги тўловга яна шунча миқдорда қўшимча тўлов ундирилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (549-сон, 02.07.2019 й.)

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, электрон тижорат орқали фақат рецептсиз бериладиган дорилар ва тиббиёт буюмларини сотиш мумкин.

Дориларни фақат фармацевтик маълумотга эга мутахассислар чакана сотиши мумкин.

Шунингдек, киритилган қўшимчалар билан дорилар ва тиббий буюмларни электрон тижорат орқали сотишда дорихоналар веб-сайтлар ва мобил иловаларда бир қатор маълумотларни жойлаштириши кераклиги белгиланди.

Хусусан, веб-сайтлар ва мобил иловаларда сотиладиган дорилар ва тиббий буюмлар ҳақида маълумот, қўллаш бўйича йўриқнома, нархи, уларнинг аналоги ҳақида маълумотлар бўлиши керак.

Рецепт асосида дорилар берилганда фармацевт рецептнинг йиртма корешогига берилган дорининг номи, серия рақами, фармацевт фамилияси, исми, отасининг исмини ёзиб, уни имзолайди ва дорихонанинг штампини қўйиб беморга беради.

Дорилар электрон рецепт билан берилганда юқоридаги маълумотлар “Фармацевтика маҳсулотларининг ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ахборот тизими”га киритилади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.

Қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб 3 ойдан сўнг кучга киради.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (551-сон, 03.07.2019 й.)

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларига борадиган фуқаролар туман (шаҳар)лар тиббиёт бирлашмаларида, мураккаб ва зиддиятли ҳолатларда марказий поликлиникалардан бирида бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

Илгари тиббий кўрикнинг барча босқичлари фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, шунингдек Тошкент шаҳрида марказлаштирилган ҳолда битта тиббиёт муассасасида бепул ўтказилган.

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 2185-2, 03.07.2019 й.)

Киритилган қўшимчалар қуйидагиларни назарда тутади:
👉 савдо субъектларининг кунлик ўртача нақд пул тушуми энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан ортиқ бўлганда банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ёки мустақил равишда топширишни;
👉 кунлик тушум энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан кам бўлганида банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил топширишни.

Илгари кунлик тушум миқдоридан қатъи назар савдо субъектлари нақд пулни инкассация пунктларига (банклар кассаларига) ҳар куни инкассация қилиши керак эди.

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Хорижий инвесторлар билан ишлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (547-сон, 02.07.2019 й.)

Қарор билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида эксперимент тариқасида Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳи ташкил этилди.

Гуруҳнинг асосий вазифаси хорижий инвесторларни бизнесни юритиш шартлари тўғрисида хабардор қилиш ва фаол ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш ҳисобланади.

Гуруҳ томонидан хорижий инвесторларнинг ягона маълумотлар базаси шакллантирилади.

Инвесторларнинг мурожаатлари Гуруҳ томонидан “business.gov.uz” ахборот тизимига кечиктирилмасдан киритиб борилади.

Бош вазир қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти эса уларни ўрганиб, тегишли чоралар кўриш учун республика даражасидаги ваколатли органларга ёки ҳудудий қабулхоналарга юборади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Сўнгги пайтларда турли Интернет ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлар орқали бугунги кунда суднинг ҳукмига асосан тегишли жазони ўтаётган маҳкума Г.И.Каримованинг жазони ўташ муассасасидаги шарт-шароитлар хусусида билдирилаётган турли хабарлар юзасидан Адлия вазирлиги томонидан маҳкума сақланаётган Тошкент вилояти Зангиота туманидаги умумий тартибли 21-сон аёллар колониясида ўрганиш ўтказилмоқда.

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини мазкур масала юзасидан турли хил асоссиз хабарлар тарқатмасликка чақирамиз.

Адлия вазирлиги ўрганишлар натижаси юзасидан қўшимча ахборот тақдим қилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Адлия вазирлиги огоҳлантиради: шахсий ҳаёт дахлсиздир!

Охирги пайтларда айрим ОАВ ва ижтимоий тармоқларда инсонларнинг шахсий ҳаётига тегишли маълумотлар, хабарлар ва шунинг асосида хулосалар тарқатиш учрамоқда.

Адлия вазирлиги ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини олиб борувчи ташкилот сифатида қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон Конституциясининг 25-моддасида ҳар кимнинг эркинлик ва шахсий дахлсизлиги, 27-моддасида шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ҳуқуқи кафолатланган.

“Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, жисмоний шахснинг розилигисиз унинг шахсий ҳаётига тааллуқли ахборотдан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонунга асосан, ОАВ орқали фуқароларнинг шахсий ҳаётига аралашиш тақиқланади.

“Журналистлик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига кўра, ўз касбига доир фаолиятни амалга ошириш чоғида журналист шахснинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳурмат қилиши шарт.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш, энг кам иш ҳақининг қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Адлия вазирлиги шахсий дахлсизлик ҳуқуқи Конституция билан ҳимояланишини ва бу кафолатни ҳеч ким поймол эта олмаслигини тушунтиради ва барча ахборот макони иштирокчиларини шу ҳуқуқларни ҳурмат қилишга ва қонунларга риоя этишга чақиради.

Зеро, ҳуқуқий давлат ва озод жамиятнинг негизида шахснинг дахлсизлиги ҳуқуқий жиҳатдан энг марказий аҳамиятга эгадир.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot