Huquqiy axborot
245K members
1.02K photos
107 videos
14 files
4.31K links
Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

Қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot

Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz
Download Telegram
to view and join the conversation
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукуматнинг “Андижон-фарм” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (480-сон, 2019 йил 11 июнь) қабул қилинди.

“Андижон-фарм” эркин иқтисодий зонаси бошқарув ходимлари сони 5 нафар, давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилди.

Қарор билан:
👉 ЭИЗ таркибига кирувчи ҳудудлар;
👉 “Андижон-фарм” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” ДУК тузилмаси;
👉 “Андижон-фарм” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” ДУК устави тасдиқланди.

Уставга кўра ЭИЗни ривожлантириш бўйича давлат дастурларининг бажарилишини таъминлаш, шунингдек ЭИЗ қатнашчиларига хизмат кўрсатишдан ҳамда Уставда назарда тутилган бошқа ишларни бажаришдан фойда олиш дирекция фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори билан Акбархон Аббасович Юлдашев Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланди.

А.Юлдашев бунгача Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятининг Энергетика, энергиянинг тикланадиган манбалари ва саноат хавфсизлиги масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимида фаолият юритган.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Бу_муҳим

ҚАЙСИ ОТМЛАРГА ДХМ ОРҚАЛИ ҲУЖЖАТ ТОПШИРИШ МУМКИН?

Бир неча ойлардан буён интернет, ОАВ ва босма матбуот нашрлари сарлавҳалари миллий олий таълим ўқув юртларга қабул қилиш учун ҳужжатларни топишириш тартибидаги ўзгаришларга бағишланган эди.

Муҳим янгиликлардан бири — қатор олий таълим муассасаларга абитуриентнинг жойлашиши ва яшаш жойидан қатъий назар, онлайн тарза my.gov.uz портали орқали ёки Давлат хизматлари марказлари ёрдамида ҳужжат топшириш имконияти яратилгани ҳисобланади.

Бугунги кунда республикамизнинг ҳар бир туманида 201 та шундай марказлар мавжуд, олис ҳудудлар аҳолиси учун эса ДХМларнинг 50 дан ортиқ шохобчалари фаолият кўрсатмоқда.

Қуйидаги рўйхатдаги ОТМларга ҳужжатни соддалаштирилган тартибда топишириш мумкин:

1. Тошкент давлат юридик университети;
2. Қорақалпоқ давлат университети;
3. Гулистон давлат университети;
4. Фарғона давлат университети;
5. Самарқанд давлат университети.

Айтганча, ўтган йили ҳужжатларни тажриба тариқасида қабул қилиш тартиби Тошкент давлат юридик университети томонидан синовдан ўтказилди.

Натижада — мамлакатимизнинг 7 мингдан зиёд оилалари 1,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағни тежаб қолишди.

Мутахассисларнинг ўртача ҳисобига кўра, Давлат хизматлари агентлиги томонидан ОТМларга ҳужжатларни топширишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилиши натижасида айнан шунча маблағлар оилалар бюджетида сақлаб қолинган.

Бир қатор ҳужжатлар учун қўшимча ҳаражатлар камайтирилди — 086-сонли тиббий маълумотнома, яшаш жойидан маълумотнома, фотосуратлар, шунингдек, пойтахтга келиб-кетишга ва бу ерда яшаш билан боғлиқ ҳаражатлар қисқартирилди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон аҳолиси маблағлари оилавий бюджетда қолиб, қўшимча ҳужжатлар олиш ва университетга келиб-кетиш учун сарфланган қимматли вақти тежалди.

Бугун ДХМлар орқали ҳужжат топшириш учун фақатгина 2 та ҳужжат сўралади:
- фуқаролик паспорти (паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома);
- умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан).

Имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши лозим.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/davxizmat
#Тайинлов
Ҳукумат қарори билан Бахриддин Тавашарович Бердияровга Банк-молия академияси ректори вазифасини бажариш ҳам юкланди.

Эслатиб ўтамиз, Б. Бердияров айни вақтда мазкур Академиянинг Молиявий-иқтисодий ишлар бўйича проректори лавозимида фаолият юритмоқда.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Болаларни давлат мактабларига Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш тартиби

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори билан (478-сон, 2019 йил 11 июнь) Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Эндиликда кўчмас мулкни олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш бўйича битимни нотариал тасдиқлаш учун:
👉 кўчмас мулкнинг кадастр паспорти (илгари кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилди);
👉 агар кўчмас мулкнинг қурилиши тугалланмаган бўлса – ер участкасига ҳамда қурилиши тугалланмаган объектга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма (илгари маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарори ва ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома) тақдим этилади.

Шунингдек, киритилган қўшимчага мувофиқ юридик шахсларнинг кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш тарафларнинг ўз хоҳишига кўра амалга оширилади ҳамда мажбурий тусга эга эмас.

Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига қуйидагича ўзгартириш киритилди.

Яъни, эндиликда қурилиш органи ҳамда ваколатли ташкилотлар томонидан келишилган далолатнома келиб тушиши билан бир кунлик муддатда давлат кадастр корхонаси филиали кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади ҳамда QR-кодли далолатнома ва кадастрдан кўчирмани Давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади.

Давлат хизматлари маркази уларни ариза берувчига бир соат ичида қоғоз ёки электрон кўринишда етказиши шарт. Бунда QR-кодли электрон ҳужжатлар асли билан бир хил кучга эга (илгари ариза берувчига фақатгина далолатномани қоғоз ёки электрон кўринишда тақдим этиш белгиланган бўлиб, электрон шаклдаги ҳужжатларни QR-кодлаш назарда тутилмаган эди).

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукуматнинг Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида қарори (486-сон, 11.06.2019 й.) қабул қилинди.

Қарор билан:

👉 мазкур ҳудудда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни янгича ёндашув асосида ташкил этиш бўйича чора-тадбирлари дастури тасдиқланди;

👉 Чилонзор туманида кўп квартирали уй-жойларни профессионал бошқарув компаниялари томонидан бошқариш бўйича тажриба жорий этилиши белгиланди.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Мактабгача таълим тизимига илғор ахборот ва педагогика технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди (487-сон, 11.06.2019 й.)

Қарорга мувофиқ, мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази вазирлик муассислигидаги масъулияти чекланган жамият этиб қайта ташкил этилди.

Қарор билан Инновацион марказнинг асосий вазифаларидан этиб қуйидагилар белгиланди:
👉 бошқарувнинг замонавий стандартларини ишлаб чиқиш ва мактабгача таълим соҳасига жорий этиш;
👉 таълим-тарбия жараёнига илғор ахборот ва педагогика технологияларини жорий этиш, Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимнинг тегишли равишда ишлашини таъминлаш;
👉 мактабгача ёшдаги болаларни эрта ривожлантириш соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказиш.

Инновацион марказ 2022 йил 1 январгача, истисно тариқасида, барча солиқлардан озод этилди.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Шаҳрисабзда 2 та олий ўқув юртининг филиали ташкил этилди

Ҳукумат қарорлари билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳамда Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиаллари ташкил этилди (2019 йил 11 июнь, 488-, 489-сон)

Қарор билан Филиалларнинг асосий вазифалари белгилаб берилди.

Мазкур Филиалларда ўқув жараёни 2019/2020 ўқув йилидан бошланади ҳамда талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Шунингдек, қарор билан ушбу Филиалларнинг васийлик кенгаши таркиби тасдиқланди.

Қарши давлат университети қошидаги Шаҳрисабз академик лицейининг бино ва иншоотлари – Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Филиалига, Шаҳрисабз енгил саноат касб-ҳунар коллежи бино ва иншоотлари эса Тошкент кимё-технология институти Филиалига берилди.

Мазкур академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар Филиал биноларида ўқув жараёнини давом эттиради.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (484-сон, 11.06.2019 й.) билан 2019–2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегияси тасдиқланди

Стратегия доирасида қуйидагилар амалга оширилади:
👉 муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар майдонлари мамлакат ҳудудининг 12 фоизига етказилади;
👉 Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонлаштириш ишлари олиб борилади ва унинг майдони 1,2 млн гектарга етказилади;
👉 Бухоро ихтисослаштирилган “Жайрон” питомнигида жайронлар бош сони 1000 га етказилади;
👉 давлат қўриқхоналаридаги эталон экотизимларда биохилма-хиллик компонентлари учун мониторинг олиб боришнинг марказий бўғинли ягона тизими ишлаб чиқилади;
👉 замонавий геоахборот технологиялари (ГИС–технологиялар) асосида биохилма-хилликнинг давлат мониторинги ва давлат кадастри ягона ахборот маълумотлар базаси ишга туширилади;
👉 ҳар йили 2 млн гектар майдонда табиий яйловлар ва пичанзорлардаги ўсимликлар геоботаник текширувдан ўтказилади;
👉 биохилма-хилликни сақлаб қолиш масалалари иқтисодиётнинг барча тармоқларига интеграция қилинади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори (492-сон, 13.06.2019 й.) билан Музаффар Хошимович Эсанов Наманган давлат университетининг ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, илгари ушбу лавозимда фаолият юритган Улуғбек Илясович Иноятов Ўзбекистон Халқ демократик партияси раиси этиб сайланган эди.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Олий таълим муассасаларига Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳужжат топширилганида жорий йил битирувчиларидан ҳамда ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслардан тўлов ундирилмайди.

Тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи (101 минг 365 сўм) миқдорида, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали эса мазкур тўловнинг 90 фоизи (91 минг 228 сўм) ундирилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (490-сон, 12.06.2019 й.) билан Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, Филиалда бакалавриатнинг 3 йиллик дастури бўйича юридик кадрлар тайёрланади ва олий ноюридик маълумотга эга кадрлар махсус 6 ойлик дастур бўйича қайта тайёрланади.

Бакалавриатга 18 ёшдан кичик ва 25 катта бўлмаган, соғлиғи ҳолатига кўра ходим ёки ҳарбий хизматчининг мажбуриятларини бажара оладиган, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискада бўлган фуқаролар тест синови асосида қабул қилинади.

Битирувчилар Ички ишлар вазирлиги ёки Миллий гвардия тизимида 5 йил ишлаб бериши лозим.

Филиалга қабул 15 июндан 15 июлгача амалга оширилади.

Ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:
👉 паспорт нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда);
👉 имтиёзни тасдиқловчи ҳужжат агар мавжуд бўлса;
👉 таълим муассасасини тугатганлик тўғрисидаги ҳужжат;
👉 ҳарбий гувоҳнома;
👉 доимий прописка бўйича тиббий маълумотнома;
👉 6 та 3,5х4,5 см фотосурат;
👉 судланган ёки судланмаганлик бўйича маълумотнома.

Қайта тайёрлаш курсига кириш учун талабгорлар ички ишлар вазири ва Миллий гвардия қўмондони номига билдирги билан мурожаат қилади.

Қайта тайёрлаш курсига кириш учун суҳбат ўтказилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукуматнинг айрим қарорларига қўшимчалар киритилди (493-сон, 13.06.2019 й.)

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ Қуролли Кучлар марказий ашула ва рақс ансамбли артистлари ва бадиий ходимларига:
👉 узоқ муддат хизмат қилганлиги учун лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик тақдирлаш пули;
👉 пенсияга чиқишда – имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган артистлар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 75 фоизи (152 минг сўм) миқдорида, артистлар ва бадиий ходимлар учун 50 фоиз (101 минг 365 сўм) миқдорида ойлик устама тўланади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори билан Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими объектларида технологик аудит ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (2019 йил 13 июнь, 494-сон)

Қарорга мувофиқ, фойдаланишга топширилганига камида 10 йил бўлган ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими объектларида қуйидаги даврийликда мажбурий тарзда бепул технологик аудит ўтказилади:
👉 йирик турдаги ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими объектларида ҳар 3 йилда бир марта;
👉 кичик турдаги ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими объектларида ҳар 5 йилда бир марта.

Технологик аудитдан ўтказишнинг бошланиш санаси технологик аудит ўтказувчи ва эксплаутация ташкилотларининг келишувларига асосан белгиланади.

Технологик аудит ўтказилишидан 20 кун олдин эксплаутация ташкилотлари томонидан технологик аудит ўтказиладиган объектлар бўйича инвентаризация паспорти тайёрланади ва тасдиқланади.

Инвентаризация паспорти технологик аудит ўтказишнинг бошланиш санасидан 10 кун аввал аудитдан ўтказувчига тақдим этилиши шарт.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Юридик_луғат

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қуйидаги шахсларга болани давлат боғчаларига қўйишда имтиёзлар берилади:
👉 ногирон бўлган шахсларнинг болалари;
👉 уч нафар ёки ундан кўп болалари бўлган оилаларнинг болалари;
👉 ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари;
👉 талабалар ва педагогларнинг болалари;
👉 етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
👉 бошқа муассасалардан ўтказилган болалар;
👉 акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар.

Бунда мазкур рўйхатдаги болаларга боғчада бўш ўринлар мавжуд бўлганда биринчи навбатда йўлланма берилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қуйидаги шахслар учун ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади:

👉 ёшга доир, ногиронлиги бўйича нафақа, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси, болалигидан ногирон бўлган 16 ёшдан катта шахсларга нафақа, ногирон бўлган 16 ёшгача болаларга нафақа, шунингдек, ёшга доир пенсиянинг белгиланган миқдоридан кам пенсия ва нафақа бўйича ҳар бир нафақа олувчига;

👉 бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича нафақа олувчи ҳар бир оилага;

👉 ўзини ўзи бошқариш органлари орқали моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилага.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ШҲТ саммити: самарали музокаралар ва янги ташаббуслар

Саммит ШОС: плодотворные переговоры и новые инициативы

@shmirziyoyev
#Биласизми
Транспорт воситаси жарима майдончасига қўйиладиган ҳолларда, ЙПХ ходими қуйидагиларни амалга оширади:
👉 ҳайдовчини транспорт воситасини бошқаришдан четлатади;
👉 маъмурий баённома ёки транспорт воситаси ушланганлиги тўғрисидаги қарорни расмийлаштиради;
👉 транспортдаги мол-мулк бўйича тегишли далолатнома тузади.
👉 далолатнома нусхасини транспорт эгасига (вакилига), шунингдек транспорт воситасини жарима майдончасида сақлашга масъул бўлган шахсга топширади.

Бунда ваколатли давлат органлари томонидан ушланган транспорт воситаларини сақлаш вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан танлаб олинган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Ушбу юридик шахслар ушланган транспорт воситасини жарима майдончасига махсус восита (эвакуатор) ёрдамида жойлаштирилишини таъминлаши шарт.

Бунда транспорт воситасининг эшиклари, багажниги, капоти, бензин баки қопқоғи сурғучлаган (муҳрланган) ҳолда жарима майдончасига жойлаштирилиши лозим.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot