Huquqiy axborot
224K members
933 photos
103 videos
14 files
3.88K links
Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

“Ҳуқуқ билимдонлари” танловига оид саволлар учун: @huquqbilimdoni_aloqabot

Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz
Download Telegram
to view and join the conversation
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Президент қарорига мувофиқ, аёллар меҳнатини муайян соҳа ёки касбларда қўллаш бўйича тақиқлар бекор қилиниши белгиланган эди.

Мазкур қарор ижроси юзасидан “Аёллар меҳнати тўлиқ ёки қисман қўлланилиши тақиқланадиган меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар рўйхати”ни бекор қилиш тўғрисидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 865-1, 10.06.2019 й.).

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (475-сон, 08.06.2019 й.) билан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

Эслатиб ўтамиз, Рўйхатда шу пайтгача 84 та ташкилот мавжуд эди.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ, мактабларнинг 1 – 4 синф чет тилларини ўрганиш хонасида қуйидаги жиҳозлар бўлиши лозим:

👉 ўқитувчи учун компьютер техникаси (ноутбук);
👉 овоз чиқаргич (динамик);
👉 оптик сичқонча;
👉 видеопроектор;
👉 проектор учун экран;
👉 компьютер учун TV-тюнер.

Шунингдек, қуйидаги қўшимча ускуналар:
👉 стационар DVD-магнитола;
👉 ўқув кўргазмали қуроллар (луғат, мевалар ва полиз экинлари муляжлари ҳамда ўзбек халқ эртаклари);
👉 электрон доска.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қуйидаги шахслар амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга:

👉 онкологик касалликларга чалинганлар;
👉 сил касаллигига чалинганлар;
👉 мохов касаллигига чалинганлар;
👉 эндокринологик касалликларга (қандли ва қандсиз диабетга) чалинганлар;
👉 руҳий касалликларга чалинганлар;
👉 ОИВ касаллигини юқтирганлар;
👉 юрак клапанини протезлаш ва органларни кўчириш юзасидан операция қилинган шахслар;
👉 ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;
👉 1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;
👉 1941—1945 йиллардаги уруш меҳнат фронти қатнашчилари;
👉 Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган — ногирон шахслар;
👉 байналмилалчи жангчилар;
👉 ҳарбий хизматни ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли улар билан тузилган номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 2522-2, 11.06.2019 й.)

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, эндиликда омнопон инъекцияси учун 2 % 1 мл эритма ҳам имтиёзли асосда берилади.

Илгари фақат омнопон инъекцияси учун 1 % 1 мл эритма берилган.

Бундан ташқари, қуйидагилар ҳам имтиёзли асосда бериладиган дори воситалари рўйхатига киритилди:
👉 трифлуоперазин (таблетка 5 мг);
👉 флуферазин (инъекция учун эритма 25мг/1 мл);
👉 оланзапин (таблетка 5 мг).

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 1323-7, 11.06.2019 й.)

Амалдаги тартибга кўра, телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш учун фойдаланувчилар телекоммуникация операторига шартнома тузиш учун ариза беради.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, телекоммуникация оператори мазкур аризалар рўйхатга олинган кундан бошлаб 10 кунда қабул қилинган қарор ҳақида ариза берувчини хабардор қилади.

Илгари бу муддат 30 кун эди.

Эндиликда, агар абонент телефон алоқасидан фойдаланиш тўхтатиб қуйилгандан кейин 60 кун ичида телефон алоқаси хизматлари бўйича қарздорлигини ёпмаса, телекоммуникация оператори шартномани бир томонлама бекор қилади.

Илгари мазкур муддат бир ойни ташкил қилган.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Чет тили бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш қийматининг чекланган даражасини белгилаш тарифини тасдиқлаш ҳақидаги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3167, 11.06.2019 й.)

Қонунчиликка мувофиқ, хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқароларнинг касбий малакасини тасдиқлаш ушбу фаолият билан шуғулланувчи аккредитациядан ўтган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Ҳужжат билан чет тили бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш учун тўлов, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баробари (304 минг 095 сўм) этиб белгиланди.

Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Республика бўйсунувидаги шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди (2019 йил 4 июнь, ПФ-5738)

Фармонга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида 12 та штат бирлигидан иборат Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими ташкил этилди.

Бўлим фаолияти Бош вазир томонидан мувофиқлаштирилади.

Бўлим Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Олмалиқ ва Чирчиқ шаҳарлари, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри, Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри ва Сурхондарё вилоятининг Шарғун шаҳарчасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифаларни самарали ҳал этилишини таъминлайди.

Шунингдек, шаҳарлар иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, инновацион фаолиятни ривожлантириш, шаҳарларни ишлаб чиқаришга жалб этилмаган резерв ва имкониятларини тўлиқ ишга солиш, шаҳарларда аҳоли даромадлари ўсишини таъминлаш каби вазифалар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади.

Шаҳарларни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати йиғилишларида кўриб чиқилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукуматнинг “Андижон-фарм” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (480-сон, 2019 йил 11 июнь) қабул қилинди.

“Андижон-фарм” эркин иқтисодий зонаси бошқарув ходимлари сони 5 нафар, давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилди.

Қарор билан:
👉 ЭИЗ таркибига кирувчи ҳудудлар;
👉 “Андижон-фарм” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” ДУК тузилмаси;
👉 “Андижон-фарм” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” ДУК устави тасдиқланди.

Уставга кўра ЭИЗни ривожлантириш бўйича давлат дастурларининг бажарилишини таъминлаш, шунингдек ЭИЗ қатнашчиларига хизмат кўрсатишдан ҳамда Уставда назарда тутилган бошқа ишларни бажаришдан фойда олиш дирекция фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори билан Акбархон Аббасович Юлдашев Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланди.

А.Юлдашев бунгача Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятининг Энергетика, энергиянинг тикланадиган манбалари ва саноат хавфсизлиги масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимида фаолият юритган.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Бу_муҳим

ҚАЙСИ ОТМЛАРГА ДХМ ОРҚАЛИ ҲУЖЖАТ ТОПШИРИШ МУМКИН?

Бир неча ойлардан буён интернет, ОАВ ва босма матбуот нашрлари сарлавҳалари миллий олий таълим ўқув юртларга қабул қилиш учун ҳужжатларни топишириш тартибидаги ўзгаришларга бағишланган эди.

Муҳим янгиликлардан бири — қатор олий таълим муассасаларга абитуриентнинг жойлашиши ва яшаш жойидан қатъий назар, онлайн тарза my.gov.uz портали орқали ёки Давлат хизматлари марказлари ёрдамида ҳужжат топшириш имконияти яратилгани ҳисобланади.

Бугунги кунда республикамизнинг ҳар бир туманида 201 та шундай марказлар мавжуд, олис ҳудудлар аҳолиси учун эса ДХМларнинг 50 дан ортиқ шохобчалари фаолият кўрсатмоқда.

Қуйидаги рўйхатдаги ОТМларга ҳужжатни соддалаштирилган тартибда топишириш мумкин:

1. Тошкент давлат юридик университети;
2. Қорақалпоқ давлат университети;
3. Гулистон давлат университети;
4. Фарғона давлат университети;
5. Самарқанд давлат университети.

Айтганча, ўтган йили ҳужжатларни тажриба тариқасида қабул қилиш тартиби Тошкент давлат юридик университети томонидан синовдан ўтказилди.

Натижада — мамлакатимизнинг 7 мингдан зиёд оилалари 1,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағни тежаб қолишди.

Мутахассисларнинг ўртача ҳисобига кўра, Давлат хизматлари агентлиги томонидан ОТМларга ҳужжатларни топширишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилиши натижасида айнан шунча маблағлар оилалар бюджетида сақлаб қолинган.

Бир қатор ҳужжатлар учун қўшимча ҳаражатлар камайтирилди — 086-сонли тиббий маълумотнома, яшаш жойидан маълумотнома, фотосуратлар, шунингдек, пойтахтга келиб-кетишга ва бу ерда яшаш билан боғлиқ ҳаражатлар қисқартирилди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон аҳолиси маблағлари оилавий бюджетда қолиб, қўшимча ҳужжатлар олиш ва университетга келиб-кетиш учун сарфланган қимматли вақти тежалди.

Бугун ДХМлар орқали ҳужжат топшириш учун фақатгина 2 та ҳужжат сўралади:
- фуқаролик паспорти (паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома);
- умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан).

Имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши лозим.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/davxizmat
#Тайинлов
Ҳукумат қарори билан Бахриддин Тавашарович Бердияровга Банк-молия академияси ректори вазифасини бажариш ҳам юкланди.

Эслатиб ўтамиз, Б. Бердияров айни вақтда мазкур Академиянинг Молиявий-иқтисодий ишлар бўйича проректори лавозимида фаолият юритмоқда.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Болаларни давлат мактабларига Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш тартиби

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори билан (478-сон, 2019 йил 11 июнь) Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Эндиликда кўчмас мулкни олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш бўйича битимни нотариал тасдиқлаш учун:
👉 кўчмас мулкнинг кадастр паспорти (илгари кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилди);
👉 агар кўчмас мулкнинг қурилиши тугалланмаган бўлса – ер участкасига ҳамда қурилиши тугалланмаган объектга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма (илгари маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарори ва ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома) тақдим этилади.

Шунингдек, киритилган қўшимчага мувофиқ юридик шахсларнинг кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш тарафларнинг ўз хоҳишига кўра амалга оширилади ҳамда мажбурий тусга эга эмас.

Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига қуйидагича ўзгартириш киритилди.

Яъни, эндиликда қурилиш органи ҳамда ваколатли ташкилотлар томонидан келишилган далолатнома келиб тушиши билан бир кунлик муддатда давлат кадастр корхонаси филиали кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади ҳамда QR-кодли далолатнома ва кадастрдан кўчирмани Давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади.

Давлат хизматлари маркази уларни ариза берувчига бир соат ичида қоғоз ёки электрон кўринишда етказиши шарт. Бунда QR-кодли электрон ҳужжатлар асли билан бир хил кучга эга (илгари ариза берувчига фақатгина далолатномани қоғоз ёки электрон кўринишда тақдим этиш белгиланган бўлиб, электрон шаклдаги ҳужжатларни QR-кодлаш назарда тутилмаган эди).

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукуматнинг Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида қарори (486-сон, 11.06.2019 й.) қабул қилинди.

Қарор билан:

👉 мазкур ҳудудда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни янгича ёндашув асосида ташкил этиш бўйича чора-тадбирлари дастури тасдиқланди;

👉 Чилонзор туманида кўп квартирали уй-жойларни профессионал бошқарув компаниялари томонидан бошқариш бўйича тажриба жорий этилиши белгиланди.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Мактабгача таълим тизимига илғор ахборот ва педагогика технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди (487-сон, 11.06.2019 й.)

Қарорга мувофиқ, мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази вазирлик муассислигидаги масъулияти чекланган жамият этиб қайта ташкил этилди.

Қарор билан Инновацион марказнинг асосий вазифаларидан этиб қуйидагилар белгиланди:
👉 бошқарувнинг замонавий стандартларини ишлаб чиқиш ва мактабгача таълим соҳасига жорий этиш;
👉 таълим-тарбия жараёнига илғор ахборот ва педагогика технологияларини жорий этиш, Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимнинг тегишли равишда ишлашини таъминлаш;
👉 мактабгача ёшдаги болаларни эрта ривожлантириш соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказиш.

Инновацион марказ 2022 йил 1 январгача, истисно тариқасида, барча солиқлардан озод этилди.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Шаҳрисабзда 2 та олий ўқув юртининг филиали ташкил этилди

Ҳукумат қарорлари билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳамда Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиаллари ташкил этилди (2019 йил 11 июнь, 488-, 489-сон)

Қарор билан Филиалларнинг асосий вазифалари белгилаб берилди.

Мазкур Филиалларда ўқув жараёни 2019/2020 ўқув йилидан бошланади ҳамда талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Шунингдек, қарор билан ушбу Филиалларнинг васийлик кенгаши таркиби тасдиқланди.

Қарши давлат университети қошидаги Шаҳрисабз академик лицейининг бино ва иншоотлари – Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Филиалига, Шаҳрисабз енгил саноат касб-ҳунар коллежи бино ва иншоотлари эса Тошкент кимё-технология институти Филиалига берилди.

Мазкур академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар Филиал биноларида ўқув жараёнини давом эттиради.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (484-сон, 11.06.2019 й.) билан 2019–2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегияси тасдиқланди

Стратегия доирасида қуйидагилар амалга оширилади:
👉 муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар майдонлари мамлакат ҳудудининг 12 фоизига етказилади;
👉 Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонлаштириш ишлари олиб борилади ва унинг майдони 1,2 млн гектарга етказилади;
👉 Бухоро ихтисослаштирилган “Жайрон” питомнигида жайронлар бош сони 1000 га етказилади;
👉 давлат қўриқхоналаридаги эталон экотизимларда биохилма-хиллик компонентлари учун мониторинг олиб боришнинг марказий бўғинли ягона тизими ишлаб чиқилади;
👉 замонавий геоахборот технологиялари (ГИС–технологиялар) асосида биохилма-хилликнинг давлат мониторинги ва давлат кадастри ягона ахборот маълумотлар базаси ишга туширилади;
👉 ҳар йили 2 млн гектар майдонда табиий яйловлар ва пичанзорлардаги ўсимликлар геоботаник текширувдан ўтказилади;
👉 биохилма-хилликни сақлаб қолиш масалалари иқтисодиётнинг барча тармоқларига интеграция қилинади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори (492-сон, 13.06.2019 й.) билан Музаффар Хошимович Эсанов Наманган давлат университетининг ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, илгари ушбу лавозимда фаолият юритган Улуғбек Илясович Иноятов Ўзбекистон Халқ демократик партияси раиси этиб сайланган эди.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot