Huquqiy axborot
221K subscribers
5.79K photos
307 videos
22 files
13K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Биласизми
I ва II гуруҳ ногиронлари ва ёлғиз пенсионерлар ер солиғидан озод қилинади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Болаларнинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, болалар туғилган жойдаги ёки ота-онадан бирининг доимий яшаш жойидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида бир ой муддат ичида амалга оширилиши лозим.

Боланинг туғилиши унинг туғилганлиги ҳақидаги тиббий маълумотнома, ота-онанинг оилавий ҳолати ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида қайд этилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчига ўзи сотаётган товар (иш, хизмат) лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шарт.

Товар (иш, хизмат) ҳақидаги маълумотда қуйидагилар кўрсатилиши шарт: ⬇️
👉 товар (иш, хизмат) мажбурий талабларига мувофиқ келиши шарт бўлган норматив ҳужжатнинг номи;
👉 товар (иш, хизмат)нинг асосий истеъмол хусусиятлари, шу жумладан, ўзига хос хусусиятлари рўйхати;
👉 баҳоси (тарифи) ва сотиб олиш шартлари;
👉 айрим турдаги товарларнинг ишлаб чиқарилган санаси;
👉 ишлаб чиқарувчи (ижрочи)нинг кафиллик мажбуриятлари;
👉 товардан самарали ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари ҳамда шартлари;
👉 товарнинг хизмат (яроқлилик) муддати ва ушбу муддат тугаганидан кейин истеъмолчи нима ишлар қилиши зарурлиги;
👉 ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг номи ва мулкчилик шакли, рўйхатга олиш ва лицензия гувоҳномасининг номери;
👉 ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ҳамда улар истеъмолчидан даъво қабул қилишга ваколат берган корхоналарнинг манзиллари;
👉 товарларни сақлаш, хавфсиз утилизация қилиш усуллари ҳамда қоидалари;
👉 театр-концерт тадбирлари ўтказилаётганда фонограммадан фойдаланиш тўғрисидаги ахборот.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Фуқароларнинг олий таълим муассасаларида, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтида, катта илмий ходим-изланувчилар институтида, таянч докторантурада, докторантурада ва клиник ординатурада кундузги ўқиш даври, шу жумладан чет элда ўқиш даври пенсия тайинлашда иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Мазкур даврлар фуқароларнинг умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирда иш стажига қўшилади.

Ногирон бўлиб қолган шахслар стажига эса ушбу даврлар иш стажи муддатидан қатъи назар қўшилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукуматнинг айрим қарорларига олий таълим муассасаларининг таълим бериш жараёнига ноёб истеъдодли ва маҳоратли мутахассисларни жалб этишга доир ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (473-сон, 08.06.2019 й.)

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, олий таълим муассасаларининг педагог ходимлари учун танловларда тегишли мутахассисликлар бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар (магистр, дипломли мутахассис) қатнашиши мумкин.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, олий таълим муассасаларидаги педагог ходимлар лавозими учун танловларда, истисно тариқасида тасвирий ва амалий санъат соҳасида олий маълумотга эга бўлмаган, бироқ “Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби”, “Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми”, “Ўзбекистон Республикаси халқ устаси” фахрий унвонларига эга шахслар ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси академиклари қатнашиши мумкинлиги белгиланди.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўлайдиларми?

Меҳнат кодексига мувофиқ, иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимларини тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт.

Ходимлар тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмас.

Тиббий кўрикдан ўтиш муносабати билан ходимдан пул ундирилмайди, шунингдек тиббий кўрикларни ўтказиш вақтида ходимнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Маълумот_учун
🇺🇿 2019 йил 11 июнь ҳолатига:

✳️ Энг кам:

👉 иш ҳақи — ойига 202 730 сўм;

👉 ёшга доир пенсиялар — ойига 396 500 сўм;

👉 болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 396 500 сўм;

👉 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 243 300 сўм.

✳️ Валюталар курслари:

🇺🇸 1 USD = 8518.68 (+5.11) ↑

🇪🇺 1 EUR = 9652.52 (+145.42) ↑

🇷🇺 1 RUB = 131.33 (+0.92) ↑

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Алкоголь ва тамаки бозорини самарали тартибга солишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (2019 йил 8 июнь, 474-сон)

Қарор билан Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Мазкур низомга кўра, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, шунингдек, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш, лицензия талабларига амал қилинишини назорат қилиш каби вазифаларни амалга оширади. Инспекция бошлиғи Молия вазирининг тақдимномасига биноан Ҳукумат томонидан тайинланади.

Қарор билан шунингдек, Инспекциянинг бюджетдан ташқари жамғармаси тўғрисидаги ҳамда Истеъмол этил спиртини алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Бунда, Жамғарма маблағлари Инспекциянинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимларни моддий рағбатлантириш каби мақсадлар учун йўналтирилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Президент қарорига мувофиқ, аёллар меҳнатини муайян соҳа ёки касбларда қўллаш бўйича тақиқлар бекор қилиниши белгиланган эди.

Мазкур қарор ижроси юзасидан “Аёллар меҳнати тўлиқ ёки қисман қўлланилиши тақиқланадиган меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар рўйхати”ни бекор қилиш тўғрисидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 865-1, 10.06.2019 й.).

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (475-сон, 08.06.2019 й.) билан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

Эслатиб ўтамиз, Рўйхатда шу пайтгача 84 та ташкилот мавжуд эди.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ, мактабларнинг 1 – 4 синф чет тилларини ўрганиш хонасида қуйидаги жиҳозлар бўлиши лозим:

👉 ўқитувчи учун компьютер техникаси (ноутбук);
👉 овоз чиқаргич (динамик);
👉 оптик сичқонча;
👉 видеопроектор;
👉 проектор учун экран;
👉 компьютер учун TV-тюнер.

Шунингдек, қуйидаги қўшимча ускуналар:
👉 стационар DVD-магнитола;
👉 ўқув кўргазмали қуроллар (луғат, мевалар ва полиз экинлари муляжлари ҳамда ўзбек халқ эртаклари);
👉 электрон доска.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қуйидаги шахслар амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга:

👉 онкологик касалликларга чалинганлар;
👉 сил касаллигига чалинганлар;
👉 мохов касаллигига чалинганлар;
👉 эндокринологик касалликларга (қандли ва қандсиз диабетга) чалинганлар;
👉 руҳий касалликларга чалинганлар;
👉 ОИВ касаллигини юқтирганлар;
👉 юрак клапанини протезлаш ва органларни кўчириш юзасидан операция қилинган шахслар;
👉 ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;
👉 1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;
👉 1941—1945 йиллардаги уруш меҳнат фронти қатнашчилари;
👉 Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган — ногирон шахслар;
👉 байналмилалчи жангчилар;
👉 ҳарбий хизматни ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли улар билан тузилган номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 2522-2, 11.06.2019 й.)

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, эндиликда омнопон инъекцияси учун 2 % 1 мл эритма ҳам имтиёзли асосда берилади.

Илгари фақат омнопон инъекцияси учун 1 % 1 мл эритма берилган.

Бундан ташқари, қуйидагилар ҳам имтиёзли асосда бериладиган дори воситалари рўйхатига киритилди:
👉 трифлуоперазин (таблетка 5 мг);
👉 флуферазин (инъекция учун эритма 25мг/1 мл);
👉 оланзапин (таблетка 5 мг).

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 1323-7, 11.06.2019 й.)

Амалдаги тартибга кўра, телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш учун фойдаланувчилар телекоммуникация операторига шартнома тузиш учун ариза беради.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, телекоммуникация оператори мазкур аризалар рўйхатга олинган кундан бошлаб 10 кунда қабул қилинган қарор ҳақида ариза берувчини хабардор қилади.

Илгари бу муддат 30 кун эди.

Эндиликда, агар абонент телефон алоқасидан фойдаланиш тўхтатиб қуйилгандан кейин 60 кун ичида телефон алоқаси хизматлари бўйича қарздорлигини ёпмаса, телекоммуникация оператори шартномани бир томонлама бекор қилади.

Илгари мазкур муддат бир ойни ташкил қилган.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Чет тили бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш қийматининг чекланган даражасини белгилаш тарифини тасдиқлаш ҳақидаги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3167, 11.06.2019 й.)

Қонунчиликка мувофиқ, хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқароларнинг касбий малакасини тасдиқлаш ушбу фаолият билан шуғулланувчи аккредитациядан ўтган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Ҳужжат билан чет тили бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш учун тўлов, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баробари (304 минг 095 сўм) этиб белгиланди.

Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Республика бўйсунувидаги шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди (2019 йил 4 июнь, ПФ-5738)

Фармонга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида 12 та штат бирлигидан иборат Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими ташкил этилди.

Бўлим фаолияти Бош вазир томонидан мувофиқлаштирилади.

Бўлим Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Олмалиқ ва Чирчиқ шаҳарлари, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри, Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри ва Сурхондарё вилоятининг Шарғун шаҳарчасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифаларни самарали ҳал этилишини таъминлайди.

Шунингдек, шаҳарлар иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, инновацион фаолиятни ривожлантириш, шаҳарларни ишлаб чиқаришга жалб этилмаган резерв ва имкониятларини тўлиқ ишга солиш, шаҳарларда аҳоли даромадлари ўсишини таъминлаш каби вазифалар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади.

Шаҳарларни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати йиғилишларида кўриб чиқилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукуматнинг “Андижон-фарм” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (480-сон, 2019 йил 11 июнь) қабул қилинди.

“Андижон-фарм” эркин иқтисодий зонаси бошқарув ходимлари сони 5 нафар, давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилди.

Қарор билан:
👉 ЭИЗ таркибига кирувчи ҳудудлар;
👉 “Андижон-фарм” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” ДУК тузилмаси;
👉 “Андижон-фарм” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” ДУК устави тасдиқланди.

Уставга кўра ЭИЗни ривожлантириш бўйича давлат дастурларининг бажарилишини таъминлаш, шунингдек ЭИЗ қатнашчиларига хизмат кўрсатишдан ҳамда Уставда назарда тутилган бошқа ишларни бажаришдан фойда олиш дирекция фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори билан Акбархон Аббасович Юлдашев Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланди.

А.Юлдашев бунгача Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятининг Энергетика, энергиянинг тикланадиган манбалари ва саноат хавфсизлиги масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимида фаолият юритган.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot