Huquqiy axborot
340K subscribers
6.21K photos
355 videos
22 files
13.7K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми
Интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган кундан бошлаб бир йилдан ошиб кетиши мумкин эмас. Агар ходим шу муддат ичида яна интизомий жазога тортилмаса, у интизомий жазо олмаган деб ҳисобланади.

Интизомий жазони қўллаган иш берувчи ўз ташаббуси билан, ходимнинг илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбари илтимосномасига кўра жазони бир йил ўтмасдан олдин ҳам олиб ташлашга ҳақли.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ахборот ундан ҳамма эркин фойдаланиши мумкинлиги таъминланган ва ҳаққоний бўлиши керак. Ахборотни бузиб талқин этиш ва сохталаштириш тақиқланади.

Оммавий ахборот воситалари ўзлари тарқатаётган ахборотнинг ҳаққонийлиги учун ахборот манбаи ва муаллифи билан биргаликда қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ички ишлар органи ходими фуқарога мурожаат этганида қуйидагиларга мажбур:

👉 ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши, фуқаронинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши, шундан сўнг мурожаат қилишининг сабаби ва мақсадини маълум қилиши;

👉 фуқарога нисбатан унинг ҳуқуқ ва эркинликларини чекловчи чоралар қўлланилган тақдирда, бундай чоралар қўлланилишининг сабабини ҳамда асосларини, шунингдек фуқаронинг шу муносабат билан юзага келадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини унга тушунтириши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қуйидаги шахслар протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан бепул таъминланиш ҳуқуқига эга:

👉 пенсия ёшидаги муҳтож шахслар;

👉 16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болалар;

👉 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахслар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huququiyaxborot
#Биласизми
Йўл ҳаракати қатнашчилари йўл-патруль хизмати ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш ҳуқуқига эга.

Йўл-патруль хизмати ходимининг фото ва видео тасвирга олиш тақиқланган белги мавжуд ҳудудларда хизмат олиб бориш ҳолатлари бундан мустасно.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотиш жойларида уларни 20 ёшга тўлмаган шахсларга сотишга йўл қўйилмаслиги, шунингдек алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги огоҳлантирувчи ёзув жойлаштирилган бўлиши керак.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат фармойишига асосан қуйидагилар Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг ҳудудий бўлинмалари мудири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди:

👉 Айтмуратов Ринат Бахытович – Қорақалпоғистон Республикаси;
👉 Араббоев Асрорбек Тургунович – Андижон вилояти;
👉 Раҳматов Раҳматулло Джумаевич – Бухоро вилояти;
👉 Ғозибеков Абдубоқи Қирқйигитович – Жиззах вилояти;
👉 Эшназаров Муродулла Нарқабилович – Қашқадарё вилояти;
👉 Шакаров Дилшод Эсанович – Навоий вилояти;
👉 Мадрахимов Фарход Зокиржанович – Наманган вилояти;
👉 Турабов Акмал Шодиевич – Самарқанд вилояти;
👉 Расулов Умиджон Маматқулович – Сирдарё вилояти;
👉 Рахмонов Абдимўмин Қодирович – Сурхондарё вилояти;
👉 Абилов Қахрамон Қобилжанович – Тошкент вилояти;
👉 Тургунов Иброхим Қаюмович – Фарғона вилояти;
👉 Наврузов Анварбек Куралбаевич – Хоразм вилояти;
👉 Яминов Отабек Сабитович –Тошкент шаҳри.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4351, 04.06.2019 й.)

Қарорга мувофиқ Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ободонлаштириш соҳасидаги муаммоларни ўрганиш ва методологик таъминлашга масъул орган этиб белгиланди.

Қарор билан 2019–2020 йилларда ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди. “Йўл харитаси” доирасида “Одамлар учун шаҳар”, “Яшил шаҳар”, “Шаҳар боғ” моделлари қўлланилиб ҳудудлар ободонлаштирилади.

2020 йил 1 январдан ободонлаштириш ходимларига бир қатор устамалар тўланади. Жумладан, ободонлаштириш бўлинмалари ходимларига овқатланиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида компенсация белгиланади.

Қарорга мувофиқ, “Обод ҳудуд” ахборот тизими ишга туширилади.

2020 йил 1 январдан шаҳар кўчаларини қуриш ва таъмирлашда унга туташ ҳудудлар ҳам мажбурий ободонлаштирилади.

Тошкент шаҳрида эксперимент тариқасида жараёнларни бошқариш ва автоматлаштиришнинг замонавий тизимлари жорий этилади.

2019 йил 1 октябрдан юридик ва жисмоний шахслар ўзига бириктирилган ҳудудни ободонлаштириш учун масъул ҳисобланади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори билан (462-сон, 6 июнь 2019 йил) 2019 йил учун “Бўстонлиқ картошкачилик маркази” МЧЖ томонидан етказиб бериладиган ҳамда четдан келтириладиган уруғлик картошка ҳажмлари тасдиқланди.

Қарор билан шунингдек:

👉 “Агробанк” АТБга 2019 йил ҳосили учун картошка экадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарига йиллик 10 % ставкада кредитлар ажратиш тавсия этилди;

👉 қарорда белгиланган мақсадда фермер хўжаликларига ажратилган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 50 фоизи Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши белгиланди;

👉 “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга тадбирларга жалб этилган хўжалик субъектларига имтиёзли (50%) тарифларда темир йўл хизматлари кўрсатиш чорасини кўриш топширилди.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (459-сон, 04.06.2019 й.) билан Давлат божхона хизмати органларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларга, шунингдек, халок бўлган ходимлари оилаларига бир марталик нафақа тайинлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, хизмат мажбуриятларини бажараётган вақтда халок бўлган божхона органлари ходимлари ва Божхона институтида таҳсил олаётган курсант ва тингловчиларнинг оила аъзоларига марҳумнинг ойлик маошининг 50 бараваригача бўлган миқдорда нафақа тайинланади.

Бундан ташқари, хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида оғир тан жароҳати олганда, ойлик маошининг 25 бараваригача, ўртача оғир тан жароҳати олганда эса ойлик маошининг 10 бараваригача бўлган миқдорда нафақа тайинланади.

Енгил тан жароҳати олган ходимга нафақа тайинланмайди.

Ходим хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олганда далолатнома тузилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (468-сон, 07.06.2019 й.) билан Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Унга мувофиқ, абитуриентлар таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган олий таълим муассасаларига Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳужжат топшириши мумкин ва ушбу олий ўқув юртлари рўйхати ҳақида 5 кунлик муддатда таклиф Давлат комиссиясига киритилиши лозим.

Давлат хизматлари марказлари томонидан ҳужжатлар 15 июндан 15 июлгача абитуриентларнинг доимий рўйхатда турган жойидан қатъи назар қабул қилинади.

Бошқа олий ўқув юртларига ҳужжатлар олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 15 июндан 15 июлгача қабул қилинади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори билан тасдиқланган регламентга мувофиқ, абитуриентлар Давлат хизматлари марказлар орқали ҳужжат топширганда сўровнома тўлдирилади.

Қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхаси тақдим этилади: ⬇️
👉 паспорт (паспорт ёшига етмаганлар туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома);
👉 мактабни, коллежни ёки лицейни тугатганлик тўғрисидаги ҳужжат (иловаси билан);
👉 имтиёзга эга бўлганлар имтиёзни тасдиқловчи ҳужжат.

Абитуриент бир вақтда, ўқитишнинг бир шакли доирасида 3 тагача олий таълим муассасасини танлаши мумкин.

Давлат хизматини кўрсатиш учун жорий йил битирувчиларидан ва ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслардан тўлов ундирилмайди.

Тест синовлари ўтказилаётган йилдан аввалги йилларда таълим муассасасини тугатган абитуриентлардан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи (101 минг 365 сўм) миқдорида тўлов ундирилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (467-сон, 07.06.2019 й.) билан Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга мувофиқ, олий таълим муассасалари рейтинги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан аниқланади.

Рейтингни аниқлаш учун маълумотлар 1 февралгача вазирлик ва идоралар томонидан тақдим қилинади.

Инспекция ҳар йили май-июнь ойларида қуйидагиларни ўтказади:
👉 профессор-ўқитувчиларнинг хорижий тил ва ахборот-коммуникация технологияларига оид билимларини аниқлаш учун тест;
👉 талабаларнинг мутахассислик фанларига оид билимини аниқлаш учун назорат ишлари ва таълим сифатини ўрганиш бўйича сўровнома.

Рейтинг натижалари ҳар йили кейинги ўқув йили бошланишидан кечикмай Инспекциянинг сайтида эълон қилинади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Business city” замонавий ишбилармонлик марказлари ҳудудида жойлаштириш учун инвесторларнинг энг яхши инвестиция таклифларини танлаш ва уларга ер участкаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга мувофиқ, ҳудудий ҳокимликлар туман ва шаҳарларда “Business city” марказларини ташкил этиш таклифини Ҳукуматга киритади.

Ҳукуматнинг тегишли котибияти 10 кунда манфаатдор органлар билан таклифни ўрганиб чиқади ва Бош вазирга ахборот киритади.

Ҳукуматнинг ижобий хулосаси асосида ҳудудий ҳокимликлар 3 кунда “Business city” марказларини қуриш ва улардан фойдаланиш дирекциясини ташкил қилади.

Дирекция “Business city” марказларида инвесторларнинг энг яхши таклифларини жойлаштириш учун танлов эълон қилади.

Таклифлари қабул қилинган инвесторлар билан битим тузилади ва лойиҳа амалга оширилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Президент қарори (ПҚ–4352, 07.06.2019 й.) билан Тошкент шаҳрида “Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали ташкил этилди

Филиал фаолиятининг асосий йўналиши малакали муҳандис-техник кадрларни халқаро таълим стандартларига мувофиқ тайёрлаш ҳисобланади.

Филиал олий таълим муассасаси ҳисобланади ҳамда қабул 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.

Филиалда 4 та бакалавриат йўналиши ва 2 та магистратура йўналиши бўйича кадрлар тайёрланади.

Давлат гранти асосида таълим олган Филиал битирувчилари республика ташкилотларига беш йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш шарти билан ишга тақсимланади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Автомобиль транспортида юкларни халқаро ташишни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан автомобилда юкларни халқаро ташийдиган тадбиркорлар катта юк автотранспорт воситалари, тиркамалар ва ярим тиркамаларни сотиб олишда қўллаб-қувватланади.

Унга мувофиқ:
👉 кредитлар бўйича фоиз харажатлари қопланади:
👉 миллий валютадаги кредитлар бўйича – банклар ставкасининг 25 фоизи, бироқ 5 фоизли пунктдан кўп бўлмаган миқдорда;
👉 хорижий валютадаги кредитлар бўйича – банклар ставкасининг 40 фоизи, бироқ 3 фоизли пунктдан кўп бўлмаган миқдорда;
👉 кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 2 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдорда кафиллик берилади.

Ишлаб чиқарилганига 4 йилдан кўп бўлмаган катта юк автотранспорт воситалари, ишлаб чиқарилганига 6 йилдан кўп бўлмаган тиркамалар ва ярим тиркамалар банклар томонидан уларни кредитга сотиб олишда томонларнинг розилиги билан гаров сифатида қабул қилиниши мумкин.

Битта транспорт ҳисобига юк ташиш бўйича хизматлар экспортидан бир йилда 20 минг АҚШ долларидан ортиқ тушум олган миллий ташувчиларга автомобилда ташишга аниқ бир давлатнинг 2 та рухсатномаси берилади.

Қарор билан “JV MAN – Auto Uzbekistan” ва “UzAuto Trailer” томонидан ишлаб чиқарилган янги маҳсулотлар икки йилгача муддат билан тўловни фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шартларида сотиш белгиланди.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Конгресс-кўргазма тадбирларини давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро даражаларда ташкил этиш ва ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4355, 07.06.2019 й.)

Қарор билан, “Delta city” халқаро юқори технологияли инновацион маркази ҳузурида янги объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси” ДУК негизида “InterForum” ДУК ташкил этилди.

“InterForum” кейинчалик Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ўтказилади ва унинг таъсисчилигида меҳмонхона хизматини кўрсатувчи “InterHotel” МЧЖ ташкил этилади.

“InterForum”нинг асосий вазифаси халқаро конгресс-кўргазма тадбирларни ўтказиш ҳисобланади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эълон
Нотариус лавозимларига танловни онлайн равишда кузатиб боринг

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан 2019 йилнинг 10 июнь куни соат 10:00 да вакант нотариус лавозимларига танлов ўтказилади.

Танлов жараёнларини Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти www.minjust.uz ва фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Адлия билан мулоқот” саҳифалари орқали бевосита кузатиб боришингиз мумкин.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги янгиликлар
Ҳукумат қарори билан (472-сон, 2019 йил 7 июнь) Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳузуридаги Ёшларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш маркази Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш республика маркази этиб қайта ташкил этилди.

Таълимнинг барча босқичларида психологик хизмат кўрсатувчи тузилмалар учун мулоқот майдони сифатида фаолият юритиш Марказ фаолиятнинг асосий йўналиши этиб белгиланди.

Қарор билан шунингдек, Ўзбекистон Республикасида психологик хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди ҳамда тегишли ташкилот ва идораларга:

👉 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб психология таълим йўналиши бўйича талабаларни давлат гранти асосида мақсадли қабул қилиш;

👉 магистратура босқичида психология бўйича мутахассисликлар квоталарини кескин ошириш чораларини кўриш каби вазифалар юклатилди.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди (ПФ-5739, 07.06.2019 й.)

Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан:
👉 молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ёки устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш бўйича доимий ишловчи махсус ҳудудий комиссиялар тугатилди;
👉 давлат рўйхатидан ўтказилганидан бир йилда устав фонди шакллантирилмаганлиги учун тадбиркорларни тугатиш тартиби бекор қилинди;
👉 тадбиркорларни тугатиш жараёнидаги ортиқча ҳужжатлар қисқартирилади.

Бундан ташқари, 2020 йил 1 январдан бошлаб:

тадбиркорлик субъектлари
– юридик шахсларни ихтиёрий тугатишда:

👉 даврий босма нашрларда корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълонлар бериш талаб этилмайди;
👉 давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ҳамда солиқ қарзи мавжуд бўлмаган корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти текширилмайди;
👉 тугатиладиган корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини текширишнинг энг узоқ даврийлиги уч йилни ташкил этади;
👉 текшириш учун корхона тўғрисидаги мавжуд маълумотларни олиш Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали амалга оширилади;
👉 корхонани ихтиёрий тугатишнинг умумий муддати 6 ойдан ошмаслиги керак (амалдаги қонунчиликка мувофиқ бу муддат 9 ой);

тадбиркорлик субъектлари – жисмоний шахслар фаолиятини тўхтатишда ариза берувчидан тўловлардан қарзи йўқлиги тўғрисидаги хулосасини олиш талаб этилмайди.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot