Huquqiy axborot
191K members
911 photos
98 videos
14 files
3.73K links
Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot
Download Telegram
to view and join the conversation
#Биласизми
Янги ташкил этилган корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил мобайнида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан озод қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори билан Хатамжон Абдурахмонович Кетмонов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Х. Кетмонов илгари Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ўқувчилар томонидан мактаб формасини кийишда қуйидаги талабларга риоя этилиши лозим:

👉 кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги;
👉 қизлар учун юбканинг узунлиги тиззадан 5 — 15 см пастда бўлиши;
👉 ўғил болалар учун шимнинг узунлиги оёқ тўпиғидан пастда бўлиши;
👉 оёқ кийимлар пошнасининг 3 сантиметрдан баланд бўлмаслиги.

Мактаб формасининг матоси ўқувчиларнинг ёшига, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига тўлиқ жавоб бериши шарт.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори билан Инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш ҳамда ташкилотларни франчайзинг тўғрисидаги шартнома асосида қисман молиялаштириш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди

Низомга мувофиқ, инвесторларнинг меҳмонхоналари 3 юлдузли тоифага кирса ва хоналари 50 тадан кам бўлмаса ёки 4 юлдузли ва 100 та хонадан кам бўлмаса Давлат бюджетидан субсидия берилади.

Субсидия бир марта қуйидаги миқдорларда берилади:
👉 3 юлдузли меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонаси учун 40 млн сўм;
👉 4 юлдузли меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонасига 65 млн сўм.

Нуфузли меҳмонхона брендларидан фойдаланиш бўйича франчайзинг шартномасини тузган тадбиркорлар шартнома кучга кирган вақтдан 3 йил давомида ҳар йили бир марта Давлат бюджетидан молиялаштирилади.

Ташкилотларни молиялаштириш қуйидаги миқдорда амалга оширилади:
👉 3 юлдузли дастлабки 50 та меҳмонхонанинг битта хонаси учун – 200 доллар;
👉 4 юлдузли дастлабки 30 та меҳмонхонанинг битта хонаси учун – 400 доллар.

Субсидия ажратиш ва молиялаштириш учун тадбиркорлар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига мурожаат қилиши лозим.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ёқилғи-энергетика ресурсларини айрим турлари учун тариф сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (452-сон, 31.05.2019 й.)

Қарор билан қуйидагилар белгиланди:
👉 2019 йил 1 июндан фаолиятини бюджет ҳисобидан олиб бормайдиган ва тежамкор бўлмаган қозон агрегатларни алмаштирмаган ташкилотларга табиий газ учун ҳақ тўлаш бўйича амалдаги тарифларга нисбатан оширилган коэффициент 2,0 дан 1,2 гача камайтирилади;
👉 қуввати 750 кВА ва ундан юқори бўлган сув таъминоти ташкилотларига электр учун табақалаштирилган ҳисоб-китоблар татбиқ этилмайди;
👉 умумий уй-жой эҳтиёжларига фойдаланиладиган электр учун ҳақ маиший истеъмолчиларга белгиланган тарифлар бўйича тўланади;
👉 идоравий ва муниципал уй-жой фонди, ётоқхоналар ва оилавий корхоналар, электр энергиясидан аҳоли эҳтиёжлари учун фойдаланадиган локал қозонларга маиший истеъмолчиларга белгиланган электр энергияси тарифи қўлланилади;
👉 мазкур қарор кучга киргунича электр энергияси ва табиий газ учун аванс тўланган бўлса, истеъмолчилар (аҳолидан ташқари) тариф ўзгарганда тўлов қилинган кундан кейинги 2 ойдан кўп бўлмаган муддатга қўшимча тўловлардан озод этилади (илгари бу муддат 1 ой эди).

Ҳукуматнинг 2018 йил 1 ноябрдаги қарорида белгиланган табиий газ, суюлтирилган газ ва электр энергияси учун нархларнинг 2019 йил 1 июндан ошиши бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилдан бошлаб электр энергияси учун тарифлар камида 3 йил муддатга амал қилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Маълумот_учун
🇺🇿 2019 йил 4 июн ҳолатига:

✳️ Энг кам:

👉 иш ҳақи — ойига 202 730 сўм;

👉 ёшга доир пенсиялар — ойига 396 500 сўм;

👉 болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 396 500 сўм;

👉 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 243 300 сўм.

✳️ Валюталар курслари:

🇺🇸 1 USD = 8513.57 (+ 27.66) ↑

🇪🇺 1 EUR = 9507.10 (+ 1.18) ↑

🇷🇺 1 RUB = 130.41 (-1.11) ↓

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Чорва моллар ёки паррандаларнинг хўжалик экинзорларини пайҳон қилиши, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиши ёки уни йўқ қилиб юбориши, кўчатларга шикаст етказиши:

👉 фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан (202 минг 730 сўмдан) уч бараваригача (608 минг 190 сўмгача);

👉 мансабдор шахсларга эса уч бараваридан (608 минг 190 сўмдан) беш бараваригача (1 млн 13 минг 650 сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Экинзорларни ёки кўчатзорларни ҳамма турдаги ҳаракатланувчи техника воситаларида босиб ўтиш энг кам иш ҳақининг уч бараваридан (608 минг 190 сўмдан) беш бараваригача (1 млн 13 минг 650 сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Бу_муҳим

Давлат хизматлари агентлиги Марказлар орқали тақдим этиладиган хизматлардан фойдаланиш жараёнини енгиллаштириш ва бунда шаффофликни таъминлаш мақсадида тинимсиз ҳаракатда.

Эндиликда, Сизга мурожаатингизни кўриб чиқишнинг қайси босқичида эканлигини кузатиб бориш имконияти яратилди.

Бунинг учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида мурожаатингиз рақами ва махсус паролни киритсангиз бас.

Биз Сизга қулай ва шаффоф хизматларни тақдим этишдан мамнунмиз!

https://telegra.ph/YAngilik-06-03
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (453-сон, 03.06.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи асосий қоидаларга қўшимчалар киритилди

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, чет элдаги ватандошларимизга тегишли оммавий ахборот воситаларининг доимий хорижий мухбирини аккредитация қилиш тўғрисидаги қарор Ташқи ишлар вазирлигига ариза берилган вақтдан бошлаб 5 иш кунида қабул қилинади.

Мазкур қарорни қабул қилиш учун Ўзбекистоннинг чел элдаги ваколатхонаси ёки консуллик муассасасининг тавсияномаси асос бўлади.

Бунда, аккредитация олиш учун асосий ҳужжатларга қўшимча равишда хорижий ОАВ таъсисчиси ва унинг молиялаштириш манбалари ҳақида маълумот ҳам тақдим этилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Жисмоний тарбия ва спорт” ягона ахборот тизимини яратиш бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди (2019 йил 3 июнь, 454-сон).

Мазкур Ягона тизимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
👉 спортчилар, тренерлар, таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари (йўриқчилари), шунингдек, республикадаги жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари ҳақидаги маълумотларнинг тизимли мониторингини олиб бориш;
👉 таълим ташкилотлари ўқувчилари ва талабаларининг спорт фанлари бўйича синов имтиҳонларини топшириш натижаларини таҳлил қилиш;
👉 спортчилар, тренерлар ва республикадаги жисмоний тарбия-соғломлаштириш ҳамда спорт иншоотларини рўйхатга олиш ва фаолиятини ҳисобга олиш.

Ягона тизим 2019 йил 1 сентябргача ишга туширилади.

Ягона ахборот тизимининг юритилиши, ушбу тизимга маълумотлар мунтазам киритилиши ва уларнинг долзарблиги таъминланиши мониторингини амалга оширадиган давлат органи этиб Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги белгиланди.

Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази эса Ягона тизимни ишлаб чиқувчи ва оператор ҳисобланади.

Маълумотлар www.sport.uz ягона ахборот порталида, шунингдек, Очиқ маълумотлар порталида жойлаштириб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши энг кам иш ҳақининг уч баравари (608 минг 190 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Мазкур ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:

👉 энг кам иш ҳақининг тўрт баравари (810 минг 920 сўм) миқдорида жарима солишга;

👉 ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Туз, шакар, ун, ёрма ва бошқа сочилувчан товарларни қадоқлаш ва сотишда алоҳида куракчалардан фойдаланилади.

Озиқ-овқат товарларини витринада қуёш нурлари ва ёғингарчиликларнинг тўғридан-тўғри таъсирига учрайдиган ҳолатда, шунингдек товарларни ёнма-ён сақлаш тартиби бузилган ҳолда сақлашга ва жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ҳурматли юртдошлар!

Адлия вазирлиги жамоаси Сизларни муқаддас айём бўлмиш Рамазон ҳайити– Ийд ал-фитр билан табриклайди.

Бир ой давомида тутган рўзаларингиз ва қилган ибодатларингиз қабул бўлсин. Хонадонингиздан ҳамиша қут-барака ва тинчлик аримасин.

Қалбларингизга хотиржамлик ва қаноат, эзгу амалларингизга самара ва дуоларингизга ижобат тилаймиз.

Кўпмиллатли ва турли маданиятли юртимизда диний байрамларнинг ўзаро ҳамжиҳатлик ва тотувликда нишонланиши халқимизнинг ноёб фазилатидир. Биз ушбу бирдамлик ва якдиллик билан фахрлансак арзийди.

Шундай муқаддас кунларда халқимиз бирдамлиги ва юртимиз тинчлиги мангу бўлишини тилаймиз.

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазирлиги барчани Рамазон ҳайити билан муборакбод этади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Биласизми
Анъанавий миллий байрам “Рўза ҳайити” тўғрисидаги 1991 йил 16 апрелда қабул қилинган Президент Фармони билан республика фуқароларига 1991 йил 16 апрелда уларнинг хоҳишига мувофиқ ишга чиқмасликка ва корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда хўжаликларнинг маъмурияти ва касаба уюшмалари комитетлари билан келишилган ҳолда бу кунни кейинчалик ишлаб беришга рухсат этилган.

1992 йил 27 мартдаги Рўза ҳайитни дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисидаги Президент Фармони билан эса диний байрам — Рўза ҳайит (“Ийд ал-Фитр”)ни 1992 йил 4 апрель куни ва кейинги йилларда эса Рўза ҳайитнинг биринчи куни дам олиш куни деб тайинланган бўлиб, бу норма кейинчалик Меҳнат кодексида ҳам ўз аксини топган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_муҳим_янгилик
“Фара”ларни ёқиб юриш бўйича талаб икки йилга узайтирилди

Маълумки, Ҳукуматнинг 9 апрелдаги қарори билан барча транспорт воситаларига чироқларни кундузи ёқиб юриш бўйича талаб қўйилган эди.

Тартиб жорий этилгандан сўнг ўтган давр давомида Ички ишлар вазирлиги томонидан Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда ушбу тартиб таҳлил қилинди ҳамда тегишли лойиҳа май ойининг бошида Ҳукуматга киритилган.

Қабул қилинган Ҳукумат қарорига (460-сон, 04.06.2019 й.) мувофиқ “фаралар” бўйича қатъий талаб ҳайдовчиларга эмас, ишлаб чиқарувчиларга қўйилади.

Яъни қарорга кўра 2021 йил 1 январга қадар кундузи чироқларни ёқиб ҳаракатланиш шартлиги тўғрисидаги талаб фақатгина автоматик ёниб турувчи кундузги чироқлари бор машиналарга нисбатан татбиқ этилади.

Шунингдек, 2020 йил 1 январдан бошлаб ички бозор учун ишлаб чиқарилаётган автомобилларга сутканинг ёруғ вақтида автоматик ёнадиган чироқлар ўрнатиш мажбурий этиб белгиланади. Импорт автомобилларнинг ҳам шундай автоматик ёнадиган чироқлари бўлмаса, мамлакат ичкарисига олиб кирилишига рухсат берилмайди.

Бундан ташқари, Ҳукумат топшириғига асосан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдорини (ҳозирда 101 минг 365 сўм) камайтиришга оид тегишли Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Тошкент шаҳрида «МЭИ» миллий тадқиқот университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали ташкил этилди.

Ушбу филиалнинг вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

👉 мамалакатимиз энергетика тармоғи учун малакали муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш;

👉 замонавий таълим дастурлари ва ўқитиш шаклларини ишлаб чиқиш;

👉 соҳага оид илмий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш;

👉 таълим ва илмий-техник соҳада етакчи хорижий таълим муассасалари билан муносабатларни ривожлантириш;

👉 эҳтиёжга кўра мазкур соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш.

Филиалнинг таълим фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган кундан бошлаб бир йилдан ошиб кетиши мумкин эмас. Агар ходим шу муддат ичида яна интизомий жазога тортилмаса, у интизомий жазо олмаган деб ҳисобланади.

Интизомий жазони қўллаган иш берувчи ўз ташаббуси билан, ходимнинг илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбари илтимосномасига кўра жазони бир йил ўтмасдан олдин ҳам олиб ташлашга ҳақли.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ахборот ундан ҳамма эркин фойдаланиши мумкинлиги таъминланган ва ҳаққоний бўлиши керак. Ахборотни бузиб талқин этиш ва сохталаштириш тақиқланади.

Оммавий ахборот воситалари ўзлари тарқатаётган ахборотнинг ҳаққонийлиги учун ахборот манбаи ва муаллифи билан биргаликда қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ички ишлар органи ходими фуқарога мурожаат этганида қуйидагиларга мажбур:

👉 ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши, фуқаронинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши, шундан сўнг мурожаат қилишининг сабаби ва мақсадини маълум қилиши;

👉 фуқарога нисбатан унинг ҳуқуқ ва эркинликларини чекловчи чоралар қўлланилган тақдирда, бундай чоралар қўлланилишининг сабабини ҳамда асосларини, шунингдек фуқаронинг шу муносабат билан юзага келадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини унга тушунтириши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қуйидаги шахслар протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан бепул таъминланиш ҳуқуқига эга:

👉 пенсия ёшидаги муҳтож шахслар;

👉 16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болалар;

👉 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахслар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huququiyaxborot