Huquqiy axborot
220K subscribers
5.81K photos
311 videos
22 files
13K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун анкета

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Аравани бошқараётган, миниладиган ёки юк ортиладиган ҳайвонларни, подани ҳайдаб кетаётган шахсларга қуйидагилар тақиқланади:
👉 йўлларда ҳайвонларни назоратсиз қолдириш;
👉 подани темир йўлдан ва йўлда махсус ажратилмаган жойлардан, шунингдек рухсат этилган жойларда эса қоронғи вақтда ва етарли кўринмаслик шароитида ҳайдаб ўтиш;
👉 бошқа йўллар бўлганда ҳайвонларни мукаммал қопламали йўлларда ҳайдаб бориш;
👉 кўкаламзорлаштирилган жойларда (йўл, йўл ёқаси, ажратувчи бўлак ва ҳ.к.) ҳайвонларни боқиш ва боғлаб қўйиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Молия вазирлиги тузилмасида янги бошқармалар ташкил этилди

Давлат корхоналари ва устав капиталида давлат иштирок этаётган тижорат банкларини реструктуризация ва ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4325, 21.05.2019 й.)

Қарорга мувофиқ, Молия вазирлиги зиммасига давлат иштирокидаги корхоналар ва банкларни реструктуризация ва ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш функцияси юкланди.

Вазирлик тузилмасида Саноатнинг базавий тармоқлари, ёқилғи-энергетика мажмуи ва геологияни ривожлантириш молияси ва тарифни тартибга солиш бош бошқармаси негизида Тариф сиёсати ва давлат корхоналарини ислоҳ қилиш бош бошқармаси ҳамда вазирлик бошқарув ходимларининг умумий штат бирликлари доирасида Давлат иштирокидаги тижорат банкларини ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш бошқармаси ташкил этилди.

Шунга кўра, Молия вазирлиги:

👉 давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳи қилиш, шу жумладан давлат корхоналари, хўжалик бирлашмаларининг хўжалик ва бошқариш функцияларини ажратиш орқали уларни реструктуризация қилиш ишларини амалга ошириш масалаларида вазирлик ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;

👉 халқаро молия ташкилотларининг экспертларини жалб этган ҳолда тижорат банкларида давлат иштирокини босқичма-босқич қисқартириб боришни назарда тутиб, уларни бошқариш, ислоҳ қилиш ва самарали эгалик қилишни таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори билан Ғолибшер Мелибоевич Зияев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятининг мудири этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари Президент Фармони билан ташкил этилган бўлиб (ПФ-5718-сон, 14.05.2019 й), тадбиркорларни ҳамда чет эллик инвесторларни қабул қилиш, видеоконференцалоқа воситасида ва сайёр қабулларни ўтказиш қабулхоналар фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
ЭНДИЛИКДА ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИНИ ЯНГИ НАМУНАДАГИСИГА АЛМАШИТИРГАНЛИК УЧУН ТЎЛОВНИ ЭЛЕКТРОН РАВИШДА CLICK ТЎЛОВ ТИЗИМИ ОРҚАЛИ ҲАМ АМАЛГА ОШИРИШИНГИЗ МУМКИН!

———————————————————————————————

ТЕПЕРЬ ОПЛАТА ЗА ЗАМЕНУ ВОДИТЕЛЬСКОГО УДОСТОВЕРЕНИЯ НА НОВЫЙ ОБРАЗЕЦ МОЖЕТ БЫТЬ ОСУЩЕСТВЛЕНА В ЭЛЕКТРОННОМ ВИДЕ ПОСРЕДСТВОМ СИСТЕМЫ CLICK!

https://telegra.ph/Onlajn-t%D1%9Elov-05-21-4
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Электрон ҳукумат” тизими доирасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш сифатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4328, 21.05.2019 й.)

Қарор билан Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш марказининг қўшимча вазифалари белгиланди.

Марказ фаолияти давлат ва хўжалик бошқарув органларига, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик юритувчи субъектларга, шунингдек, Ўзбекистоннинг ривожланиш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган барча лойиҳаларга татбиқ этилади.

Давлат хизматлари учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги маблағлар, шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган давлат хизматларидан ташқари, Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганлиги ва бошқа тўловларни амалга ошириш учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммасининг 1 фоизи миқдоридаги маблағлар Марказнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.

2019 йил 1 июндан бошлаб қийматидан қатъи назар, лойиҳаларнинг техник топшириқлари ва тендер ҳужжатлари Марказга экспертизага киритилади.

Экспертизадан ўтказиш учун лойиҳа чекланган қийматининг 0,5 фоизи миқдорида, бироқ энг кам иш ҳақининг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда тўлов ундирилади.

Марказ 2022 йил 1 январгача барча турдаги солиқлар ва мажбурий тўловлардан озод этилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Президент фармонига асосан Марказий банкка тижорат банклари билан биргаликда 2019 йил 1 апрелга қадар тадбиркорлик, истеъмол, ипотека ва бошқа кредитлар юзасидан банкка мурожаат қилиш жойи бўйича рўйхатда туриш мажбурийлиги ҳақидаги талабни бекор қиладиган кредитлашнинг янги тартибини ишлаб чиқиш ва жорий этиш вазифаси юкланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–540, 22.05.2019 й.)

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баробаридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади.

Илгари ушбу миқдор энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробарини ташкил этган.

“Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонунга тиббий маълумотга эга бўлмаган шахслар ҳам Халқ табобати хизматини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш бўйича махсус комиссия хулосаси асосида халқ табобати бўйича фаолият билан шуғулланиши мумкинлигига оид қўшимча киритилди.

Қонун билан Сенатдаги Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси этиб ўзгартирилди.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Йўловчиларни автобусда ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди (2019 йил 22 май, 424-сон)

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб:

Тунги вақтларда вилоятлараро, шаҳарлараро, халқаро ва туристик йўналишлар бўйича автобусларда йўловчиларни ташиш фақат махсус жиҳозланган хизмат автомобилларидан фойдаланган ҳолда ички ишлар органлари ҳамроҳлигида амалга оширилади.

Автобусларга ички ишлар органларининг ҳамроҳлик қилиши давлат хизматлари кўрсатиш тартибида ёки шартномалар тузилган ҳолда пулли асосда кечади.

Ички ишлар органлари ҳамроҳлик қиладиган автобуслар бевосита қатнов йўлига чиқишдан олдин техник ҳолати юзасидан мажбурий текширишдан ўтказилади.

Сменалар ўртасидаги дам олиш вақти 12 соатдан камни ташкил этган автобуслар ҳайдовчиларининг сафарга чиқишига йўл қўйилмайди.

Фойдаланиш муддати 15 йилдан ортиқ бўлган автобусларда йўловчиларни ташишга лицензия карточкалари берилмайди. 2021 йил 1 январдан бошлаб эса бундай автобусларда йўловчиларни ташиш тақиқланади.

Хайрия мақсадларида ташкил этилган аҳолининг ижтимоий заиф тоифалари сирасига кирадиган экскурсия қилувчи, туристик ва бошқа гуруҳларни ташишни бажарувчи автомобилларга ҳамроҳлик қилиш бепул амалга оширилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида қатнашувчи давлатларнинг Шахсларни давлатлараро қидириш тўғрисидаги шартномаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбурияталари бажарилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрсидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4333, 23.05.2019 й.)

Қарорга мувофиқ, Мажбурий ижро бюроси Шахсларни давлатлараро қидириш тўғрисидаги шартноманинг суд қарорларини ижро этишдан бўйин товлаётган шахслар жойлашган жойини аниқлаш қисми бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур шартнома 2010 йил 10 декабрда Москва шаҳрида имзоланган.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4332, 23.05.2019 йил)

Қарорда таъкидланишича, фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш, шунингдек бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини тиклашга қаратилган инвестиция лойиҳалари (“йўл хариталари”)ни ишлаб чиқиш бўйича идоралараро комиссиясининг ишчи органи функциялари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги зиммасига юклатилди.

Вазирликка қўшимча равишда 70 та бошқарув ходимлари штат бирлиги, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаларига 5 тадан штат бирликлари ажратилди.

Қарорга мувофиқ, қуйидаги лавозимлар жорий этилди:
👉 ҳоким ўринбосари – вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи;
👉 ҳоким ўринбосари – туман (шаҳар) инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи.

Қарор билан айрим вилоят, шаҳар, туман ҳокимликларидаги бир қатор лавозимлар, жумладан, Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Хоразм вилоятлари ҳокимликларидаги ҳокимнинг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими тугатилди.

Вилоятларда, туманларда (шаҳарларда) кичик саноат зоналарини ҳамда Тошкент шаҳрида саноатни ривожлантириш борасидаги вазифалар ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича тегишли биринчи ўринбосари зиммасига юкланди.

Шунингдек, қарор билан Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази ташкил этилиб, унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди.

Марказ директори Ҳукумат томонидан тайинланади ҳамда у моддий таъминот, ижтимоий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
👉 2019-2025 йилларда маҳаллий хомашё геология-қидирув ишларини олиб бориш, қазиб олиш ва қайта ишлаш асосида қурилиш индустриясининг хомашё базасини кенгайтириш прогноз кўрсаткичлари;
👉 2019-2025 йилларда диверсификация қилиш ва маҳсулот турларини кенгайтириш ҳисобига қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг мақсадли кўрсаткичлари.

Мазкур кўрсаткичлар доирасида оҳактош ишлаб чиқариш 13,1 млн тоннага, гипс тоши 1,8 млн тоннага, тош-шағал эса 5,6 млн метр кубга етказилади.

Шунингдек, обой ишлаб чиқариш 47 баробарга, арматура ишлаб чиқариш 3 баробарга ва цемент ишлаб чиқариш 2 баробарга оширилади.

2019 йил 1 июлдан:
👉 маҳаллий қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт маҳсулотини сертификатлаштириш харажатлари Экспортни ривожлантириш агентлиги томонидан қопланади;
👉 тадбиркорларнинг солиққа тортиш базаси беш йилда тенг улушларда норуда фойдали қазилма бойликлари конларини ўзлаштириш учун зарур бўладиган муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмасини қуриш харажатлари миқдорига миқдорга камайтирилади;
👉 техноген минерал ҳосилалар ҳақидаги маълумотлар тадбиркорларга бепул берилади.

Қурилиш материаллари соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 2019-2021 йилларда халқаро молиявий институтлар ва хорижий банкларнинг 500 млн долларидан кам бўлмаган имтиёзли кредитлари жалб қилинади.

2019/2020 ўқув йилидан Бухоро муҳандислик-технология институти, Жиззах политехника институти ва Фарғона политехника институтида қуйидаги йўналишлар очилади:
👉 “Қурилиш материаллари, буюмлари ва қурилмаларини ишлаб чиқариш технологиялари”;
👉 “Йиғма темирбетон, бетон қурилмалар ва буюмларни ишлаб чиқариш”;
👉 “Материалшунослик ва янги турдаги қурилиш материаллари технологияси (турлари бўйича)”;
👉 “Деворбоп ва пардозбоп қурилиш материаллари технологияси”.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Президент қарорига мувофиқ умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–542, 23.05.2019)

“Прокуратура тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга мувофиқ, прокурор эндиликда терговга қадар текширувни амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг ҳам ноқонуний қарорларини бекор қилиш ҳамда суриштирув муддатини узайтириш ҳуқуқига эга.

Суриштирувчи лавозимига ҳам прокурор ва терговчи учун қўйилган талабларга жавоб берадиган фуқаролар, яъни олий юридик маълумотга эга, зарур касбий фазилатлари бўлган, зиммаларига юкланадиган хизмат вазифаларини бажаришга соғлиғи имкон берадиганлар тайинланади.

Эндиликда, тергов ҳаракатлари шахсларни турган жойидаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига келтирган ҳолатда видеоконференцалоқа режимида ўтказилиши мумкин.

Терговни видеоконференцалоқа орқали ўтказишга қуйидагилар асос бўлади:
👉 шахснинг терговга соғлиғи ёки бошқа узрли сабабга кўра боролмаслиги;
👉 жиноят процесси иштирокчиларининг хавфсизлигини таминлаш зарурати туғилганда;
👉 кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатлари ўтказилганда;
👉 тергов ўтказиш қийинлашиши ва ортиқча харажатлар чиқариши мумкинлиги ҳақида асослар бўлганида.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, ҳайдовчиларнинг светофорнинг тақиқловчи сигналида ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасида тўхташ чизиғини босиб кириши ҳам энг кам ойлик иш ҳақининг иккидан бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят-ижроия кодексига киритилган қўшимчаларга мувофиқ, Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил жазони ижро этиш муассасаларига монеликсиз кириш ҳуқуқига эга бўлди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар)нинг Ўзбекистонга оид қисмлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4331, 23.05.2019 йил)

Қарорга мувофиқ, хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик қисмидаги фаолиятнинг асосий вазифалари ва йўналишлари белгиланди.

Шунга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг Халқаро ҳамкорлик бўлимига қўшимча 3 та штат бирлиги киритилди.

Қарор билан қуйидаги низомлар тасдиқланди:
👉 Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар)нинг Ўзбекистонга оид қисмлари тўғрисидаги;
👉 Хорижий мамлакатлар ва ташкилотлар билан савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туристик ҳамкорлик масалалари бўйича идоралараро мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги.

Ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари таркиби Бош вазир томонидан тасдиқланади.

2019 йил 1 июлдан ҳукуматлараро комиссияларнинг ҳамраислари ва аъзоларига лавозим маошининг 50 фоизигача бўлган миқдорда моддий рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби жорий этилади.

Мазкур комиссияларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашнинг асосий мезонлари этиб қуйидагилар белгиланди:
👉 хорижий ҳукуматлар билан мавжуд масалаларни ҳал қилишга йўналтирилган келишувлар сони;
👉 “бизнес форумлар” доирасида жалб қилинган хорижий инвестициялар ҳамда тузилган экспорт контрактлари ҳажми;
👉 олий ва юқори даражадаги ташрифлар чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича комплекс масалаларнинг ҳал қилиниши.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ички ишлар органлари ходимлари қуйидаги ҳолатларда сизнинг автомобилингиздан мажбурий тартибда фойдаланиши мумкин:
👉 табиий офат юз берган жойга бориш;
👉 шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббий муассасаларга олиб бориш;
👉 жиноят содир этган шахсларни таъқиб қилиш ва ички ишлар органларига олиб келиш;
👉 ҳодиса жойига ёки ички ишлар органларининг шахсий таркибини жанговар тревога бўйича тўплаш жойига бориш учун.

Бу ҳолатда, транспорт воситасидан фойдаланилганлиги фактини тасдиқловчи ҳамда ундан фойдаланган ички ишлар органи ходимини идентификацияловчи ҳужжат берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ислом тараққиёт банки ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (428-сон, 23.05.2019 й.)

Қарор билан Ислом тараққиёт банки ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича Ҳаракатлар режаси тасдиқланди.

Ҳаракатлар режаси доирасида “Обод қишлоқ” дастурини молиялаштиришга Ислом тараққиёт банки жалб этилади.

Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент ахборот технологиялари университети ва Ислом тараққиёт банки ўртасида Меморандум имзоланади.

Ислом хусусий секторини ривожлантириш корпорациясининг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилади ва ҳамкорлик кенгайтирилади.

2019–2021 йилларда Ислом тараққиёт банки билан жами қиймати 2 млрд 42 млн доллардан кўпроқ миқдордаги 17 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Жумладан, “Бишкек–Душанбе–Термиз” автомобиль йўли реконструкция қилинади.

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари 12 та лойиҳа амалга оширилади, мазкур лойиҳаларнинг қиймати 1 млрд доллардан кўпроқ.

Ўзбекистонда нейрохирургия хизматини юқори технологик тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш ушбу лойиҳалар қаторидан жой олган.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Бемор тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган ва тиббий ёрдам олаётган пайтда, қуйидаги ҳуқуқларга эга:
👉 шифокорни ва шифохонани танлаш;
👉 санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган шароитда текширувдан ўтиш, даволаниш ва парвариш қилиниш;
👉 ўз илтимосига кўра бошқа мутахассислардан маслаҳатлар олиш;
👉 тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, соғлиғининг ҳолати, қўйилган ташхис тўғрисидаги маълумотлар ҳамда уни текшириш ва даволаш чоғида олинган бошқа маълумотлар сир сақланиши;
👉 тиббий аралашувга ўз ихтиёри билан розилик бериш ёки уни рад этиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Хорижий инвесторнинг улуши 5 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган корхоналар рўйхатдан ўтган санадан бошлаб 10 йилда солиқ қонунчилигида ўзгаришлар юз берган ҳолларда, фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи, мол-мулк солиғи, ягона солиқ тўловини тўлашда мазкур корхоналар рўйхатдан ўтиш санасида амал қилган меъёрларни ва қоидаларни қўллашга ҳақлидирлар.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тайинлаш ва тўлаш учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асос бўлади.

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (болничний лист) ҳомиладорликнинг ўттизинчи ҳафтасидан бошлаб ҳудудий амбулатор-поликлиникаларнинг акушер-гинекологлари томонидан бош шифокор ўринбосари билан биргаликда бир йўла бир юз йигирма олти календарь кунига берилади.

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа (шу жумладан, ҳомила тушган ҳолларда) вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча давр учун тўланади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot