Huquqiy axborot
155K members
859 photos
92 videos
12 files
3.1K links
Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot
Download Telegram
to view and join the conversation
#Адлия_хабари
Адлия вазирлиги қабристонларни ташкил этиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганди.

Аниқландики:
👉 аксарият қабристонлар ҳудудида қуруқ ўт, барг, шох-шаббалар ёқиш, қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва ўстириш, уй ҳайвонларини боқиш ва бошқа шу каби санитария қоидаларига зид ҳолатлар мавжуд;
👉 кўплаб қабристонларнинг кадастр ҳужжатлари мавжуд эмас. Натижада, санитария муҳофаза зоналарида ноқонуний равишда турар ва нотурар жой объектлари қурилган;
👉 мингдан ортиқ қабристонда хайр-эҳсонларни йиғиш, ҳисобга олиш ва улардан мақсадли фойдаланиш тартибларига риоя қилинмаган.

Батафсил: http://www.minjust.uz/uz/press-center/news/96750/

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Битирувчиларга аттестатлар 20 июнгача топширилади

Ҳукумат қарори билан Умумий ўрта таълим тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжатларни бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (2019 йил 13 май, 393-сон).

Низомга мувофиқ, аттестат ва сертификатларни битирувчиларга топшириш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

👉 ҳар йили 10 июнга қадар битирувчиларнинг баҳолари, ўқув-тарбия жараёни билан боғлиқ ҳужжатлар (синф журнали, баҳолар табели) ўрганилиб, аттестат ва сертификат билан тақдирланадиган битирувчилар рўйхати шакллантирилади ҳамда педагогик кенгашга тақдим этилади;

👉 педагогик кенгаш ҳар йили 15 июнга қадар битирувчиларни аттестат ва сертификат билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилади;

👉 битирувчиларга аттестат ва сертификат ҳар йили 20 июнга қадар тантанали равишда топширилади.

Эслатиб ўтамиз, психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб (мактаб-интернат)ни тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Истеъмол кредитлари ва қарзларининг тўлиқ қийматини ҳисоблаш тартиби Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 905-5, 14.05.2019 й.)

Ушбу тартиб истеъмолчиларга берилган истеъмол кредитлари ва қарзларнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаш тартибини белгилайди.

Кредит ёки қарзнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаб чиқишда қарз олувчининг қуйидаги тўловлари ҳисобга олинади:
👉 асосий қарз ва фоизлар бўйича тўловлар;
👉 банк фойдасига амалга ошириладиган тўловлар – агар бундай тўловлар шартнома шартларига мувофиқ қарз олувчининг мажбуриятларига кирса;
👉 учинчи шахслар фойдасига амалга ошириладиган тўловлар, агар бундай тўловлар шартнома шартларига мувофиқ қарз олувчининг мажбуриятларига кирса.

Банклар қуйидаги ҳолларда кредит ёки қарзнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаб чиқишлари шарт:
👉 шартнома тузилганда;
👉 кредит ёки қарз олиш истагини билдирган қарз олувчиларга кредит ёки қарз олиш шартлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш вақтида.

Банклар ўзларининг расмий веб сай-сайтларида потенциал қарз олувчиларга кредит ёки қарзнинг тўлиқ қийматини мустақил ҳисоблаб чиқиш имкониятини яратиб беришлари лозим.

Шунингдек, банклар оммавий ахборот воситалари орқали кредит ёки қарз тўғрисидаги маълумотларни эълон қилганларида, ушбу эълонда банкка мурожаат этгилганида мижозларга кредит ёки қарз олиш билан боғлиқ кредит ёки қарзнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаб берилиши ҳақида ахборот беришлари керак.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишнинг сифат жиҳатидан янги тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди (ПФ–5717, 14.05.2019 й.)

Фармонга мувофиқ, 2020 йилдан Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури 3 йиллик даврга шакллантирилади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Дастурнинг амалга оширилишини умумий мониторинг ва назорат қилиш юзасидан ваколатли орган ҳисобланади.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги бюджетдан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларининг рўйхатини шакллантиради.

Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ойига камида бир маротаба хорижий инвесторлар билан учрашувлар ўтказади.

Ҳукумат томонидан “Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш” автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилади.

Қарор билан иқтисодиёт ва саноат вазирининг инвестиция дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш масалалари бўйича вазир ўринбосари лавозими жорий этилди.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Инфратузилмавий лойиҳалар таҳлили гуруҳи ташкил этилди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикасида инвестиция фаолиятини янада такомиллаштиришнинг “Йўл харитаси” тасдиқланди.

“Йўл харитаси” доирасида Инвестиция дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом янги таҳрирда ишлаб чиқилади.

2019 йил 1 июлдан инвестиция лойиҳаларини сифатли ва ўз вақтида таъминлаганлик учун икки лавозим маошигача рағбатлантириш тизими жорий этилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Ҳуқуқий ахборот энди лотин алифбосида!

Ҳурматли каналимиз аъзолари!

Энди каналимизда бериб борилаётган маълумотларни лотин алифбосида хам ўқишингиз мумкин. Бунинг учун «Ҳуқуқий ахборот» каналининг лотин алифбосидаги версияси ишга туширилди.

Каналга қуйидаги ҳавола орқали уланишингиз мумкин: https://t.me/huquqiyaxborot_lotin
_______

Huquqiy axborot endi lotin alifbosida!

Hurmatli kanalimiz aʼzolari!

Endi kanalimizda berib borilayotgan maʼlumotlarni lotin alifbosida xam oʻqishingiz mumkin. Buning uchun “Huquqiy axborot” kanalining lotin alifbosidagi versiyasi ishga tushirildi.

Kanalga quyidagi havola orqali ulanishingiz mumkin: https://t.me/huquqiyaxborot_lotin

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot_lotin
Шу кунларда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида анаънавий халқаро юридик форум ўтказилаяпти. Айни дақиқаларда мазкур форумда адлия вазири Р. Давлетов “Ўзбекистондаги инвестиция қонунчилиги” мавзусида маъруза қилмоқда.

Маърузани онлайн кузатиш учун ушбу ҳаволага ўтинг

👉 https://spblegalforum.ru/ru/Video
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон ХХI ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш учун даъвогар

Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида
Ҳукумат қарори қабул қилинди (2019 йил 14 май, 401-сон).

Қарор билан ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш учун муносиб инфратузилмани яратишга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури ҳамда уни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди.

Дастурга кўра, халқаро нуфузли мусобақаларни юқори савияда ўтказиш бўйича жамғарма ташкил этилади, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Олимпия шаҳарчалари қурилади.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги XIX ёзги Осиё ўйинлари 2022 йил Ханчоу шаҳрида (Хитой), XX ёзги Осиё ўйинлари 2026 йил Нагоя шаҳрида (Япония) бўлиб ўтиши белгиланган бўлиб, 2030 йил XXI ёзги Осиё ўйинлари ўтказилиши жойи белгиланмаганлиги сабабли Ўзбекистон даъвогар сифатида Осиё Олимпия Кенгашига буюртма бериш имкони мавжуд.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
"Оилага ҳуқуқий ёрдам" акцияси ниҳоясига етди

Адлия вазирлиги томонидан Халқаро оилалар куни муносабати билан эълон қилинган “Оилага ҳуқуқий ёрдам” акцияси ниҳоясига етди.

Акция доирасида фуқаролардан 300 га яқин саволлар келиб тушди. Регламент доирасида келиб тушган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар йўлланди.

Шунингдек, Адлия вазири ўринбосари Акбар Ташкулов “Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” саҳифаси орқали онлайн-мулоқотга чиқиб, фойдаланувчиларнинг умумлаштирилган ва таснифланган саволларига жавоб берди.

Онлайн-мулоқотни қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин: https://bit.ly/2HkZSXq

Регламентга мувофиқ, акция соат 18:00 да ниҳоясига етди. Аммо фуқаролардан ҳамон саволлар келишда давом этмоқда.

Регламентдан ташқари саволлар бўйича http://advice.uz ҳуқуқий ахборот портали орқали онлайн маслаҳатчи хизматидан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида жавоб олишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Адлия вазири буйруғи билан вазирлик тасарруфидаги юридик коллежларга 2019–2020 ўқув йили учун ўқувчиларни қабул қилиш бўйича қабул квоталари тасдиқланди.

Ҳужжатга мувофиқ, 2019–2020 ўқув йили учун вазирликнинг юридик коллежларига тегишли йўналишлар (“Давлат хизматлари бўйича юрист”, “Кадрлар масалалари бўйича юрист”, “Нотариат бўйича юрист”, “Адвокатура бўйича юрист”, “Ижро иши бўйича юрист”, “Шартномавий масалалар бўйича юрист”, “Аграр секторда юрист”) бўйича республика миқёсида жами 3340 нафар ўқувчи қабул қилинади.

Шундан:

👉 Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Самарқанд, Хоразм вилоятлари, Тошкент шаҳри юридик коллежларига – 300 нафардан;

👉 Наманган вилояти юридик коллежига – 250 нафар;

👉 Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё, Фарғона, Тошкент вилоятлари юридик коллежларига – 210 нафардан;

👉 Андижон, Жиззах, Навоий вилоятларидаги юридик коллежларга эса 180 нафардан ўқувчи қабул қилинади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
​​#Диққат_акция
Адлия вазирлиги фуқароларнинг мулк ҳуқуқини ҳимоя қилади

🔹 Сизнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларингиз бузиляптими?
🔹 Турар жойингиз қонунга хилоф равишда бузилдими?
🔹 Бузилган иморатингиз учун компенцация тўланмаяптими?
🔹 Сизга таклиф этилган компенсация тури сизни қониқтирмаяптими?
🔹 Кўчмас мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқини ололмаяпсизми?

Бунга барҳам бериш вақти келди!

Адлия вазирлиги жорий йилнинг 10 майдан — 30 июнь кунига қадар фуқароларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан онлайн мурожаатларни қабул қилиш ва ҳал этиш бўйича АКЦИЯ эълон қилади.

Бунинг учун қуйидаги ҳавола орқали мурожаат этинг ва ўз ҳуқуқингиз ҳимоя қилинишига эришинг: https://bit.ly/2YjRnTy

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Хусусий мулк дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир.

Давлат хусусий мулкнинг бут сақланишини таъминлаш ва унинг кўпайтирилиши учун барча зарур шароитларни яратади.

Хусусий мулк бўлган мол-мулкнинг миқдори ва қиймати чекланмайди.

Хусусий мулк ҳуқуқи муддатсиздир. Мулкдорга мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш муддати белгиланишига йўл қўйилмайди.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фуқароларни фаол фуқаролик позициясига эга бўлишга чақиради!

🔹Турар жойингизни нотурар жойга айлантирмоқчимисиз?
🔹Қуриб битказилган объектингизни фойдаланишга қабул қилишмаяптими?
🔹Мурожаатингиз бўйича асоссиз рад жавоблари бериляптими?
🔹Сизни овора қилишдими ёки ортиқча ҳужжат талаб қилишдими?
🔹Давлат хизматлари ўз вақтида кўрсатилмадими?
🔹Давлат хизматлари кўрсатишда коррупция ёки таъмагирлик ҳолатларига дуч келдингизми?

Бундай ҳолатда дарҳол Давлат хизматлари агентлигининг 1148 “ишонч телефони” ёки Телеграм мессенджеридаги @davxizmataloqa_bot орқали мурожаат қилинг!


📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Президент Фармони (ПФ–5719, 15.05.2019 й.) билан Навоий вилояти 2030 йил 1 январгача инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун эркин иқтисодий зона сифатида белгиланди.

Қимматбаҳо тошлар ва металларни қайта ишлаш соҳасида янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш Навоий вилоятини ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

“Навоий” ЭИЗ иштирокчиси мақомини олган Навоий вилоятидаги корхоналар қуйидагилардан озод этилади:
👉 ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахслардан олинадиган мулк солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ;
👉 ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловларидан;
👉 республикада ишлаб чиқарилмайдиган қурилиш материаллари учун божхона тўловларидан.

2019 йил 1 июндан хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар таъсисчиларига республикадан чиқмасдан узайтириш имконияти билан, 3 йил амал қиладиган “инвестиция визаси” берилади.

Шунингдек, Фармон билан “Навоий” ЭИЗнинг ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Чора-тадбирлар доирасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун 67 млрд 735 млн сўм маблағ ажратилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эълон
Нотариус лавозимларига танловни онлайн равишда кузатиб боринг

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан2019 йилнинг 17 май куни соат 10:00 да вакант нотариус лавозимларига танлов ўтказилади. Танлов жараёнларини Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти www.minjust.uz ва фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Адлия билан мулоқот” саҳифалари орқали бевосита кузатиб боришингиз мумкин.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Мулкдорнинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида мулкдор ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилади.

Унга мувофиқ қонун ҳужжатларидаги хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар мулкдорнинг фойдасига талқин этилади.

Давлат бузилган хусусий мулк ҳуқуқининг тикланишини ва унинг суд орқали ҳимоя қилинишини кафолатлайди.

Мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни уни етказган шахс томонидан тўла ҳажмда қопланиши керак.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
“Ҳар бир оила тадбиркор” дастури бўйича кредит олиш

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot