Huquqiy axborot
191K members
911 photos
98 videos
14 files
3.73K links
Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot
Download Telegram
to view and join the conversation
#Биласизми
Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар кўрсатилади.

Ижтимоий хизматлар қуйидаги шаклларда кўрсатилади:

👉 ижтимоий кузатув ва маслаҳат бериш хизматлари;

👉 уйда парваришлаш бўйича ижтимоий хизматлар;

👉 кундузи ва (ёки) қисқа муддат бўлиш муассасаларидаги ижтимоий хизматлар;

👉 интернат муассасаларидаги ижтимоий хизматлар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ҳомиладор аёлларга, 3 ёшгача боласи бўлган аёлларга, 14 ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахсларга, 18 ёшга тўлмаган шахсларга, I ва II гуруҳ ногиронларига нисбатан маъмурий қамоққа олиш чораси қўлланилиши мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Юқумли ва паразитар касалликлар келиб чиқиши ва тарқалишига йўл қўймаслик, шунингдек касб касалликлари, заҳарланишлар ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилади.

Тиббий кўриклар ташкилотга тиббиёт хизмати кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, агар улар бўлмаган тақдирда ташкилот жойлашган жойдаги ҳудудий даволаш-профилактика муассасаси томонидан ўтказилади.

Тиббий кўрикларни ўтказиш пайтида ходимнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ходимлар меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйича судга мурожаат қилганларида суд харажатларини тўлашдан озод этиладилар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Мехнат кодексига асосан иш ҳақи тўланадиган кун дам олиш куни ёки байрам кунига тўғри келиб қолса, меҳнат ҳақи шу кун арафасида тўланади.

Шу билан бирга, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

“Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги низом

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Тезликка риоя қилинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Жисмоний шахсларнинг пахта териш орқали топган даромадига солиқ солинмайди

Солиқ кодексига мувофиқ, пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинадиган жисмоний шахсларнинг пахта териш орқали топган даромадига солиқ солинмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
18 ёшга тўлмаган шахсларни қурилиш ишларида бетончи, ер қазувчи, қурилиш бўёқчиси, оҳак сўндирувчи сифатида ишлатиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot