Huquqiy axborot
193K members
913 photos
98 videos
14 files
3.74K links
Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot
Download Telegram
to view and join the conversation
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (355-сон, 25.04.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга мувофиқ, Миллий палата республика соғлиқни сақланишини бошқаришга инновацион моделлар жорий этилиши учун масъул бўлган республика тиббиёт ва фармацевтика ходимларини бирлаштирувчи давлат ташкилоти ҳисобланади.

Миллий палата замонавий клиник қўлланмалар ва баённомалар, ташхис қўйиш ва даволаш сифат стандартлари, шунингдек, моддий-техник жиҳозлаш стандартларини ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларнинг ўз вақтида жорий этилиши устидан мониторинг олиб боради.

Низом билан Миллий палатанинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилди.

Миллий палатага Ҳукумат томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод қилинадиган раис бошчилик қилади.

Миллий палата ҳузурида Ўзбекистонда соғлиқни сақлашнинг инновацион моделини жорий этиш бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (357-сон, 26.04.2019 й.) билан Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан етиштирилган бошоқли дон экинлари ҳосилдорлиги ва ялпи ҳосилини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга мувофиқ, туман ҳокими қарори билан ғалла йиғимини ташкил этиш ҳамда бошоқли дон ялпи ҳосили ва ҳосилдорлигини аниқлаш мақсадида ўрим-йиғим отрядлари тузилади.

Ғалла тўлиқ ўриб олинмагунча комбайнларнинг фермер даласидан чиқиб кетишига йўл қўйилмайди.

Ўрим-йиғим бошланишидан олдин 41 центнер ва ундан юқори ҳосил тўплаш ҳақида хулоса берилган корхоналарга дастлабки босқичда топширилган дон қийматининг 100 фоизи миқдорида ҳисоб-китоб қилинади.

Қолган корхоналар учун эса 85 фоизи миқдорида ҳисоб-китоб қилинади.

Ҳисоб-китоб қилишда ҳосилдорлик 41 центнер ва ундан юқори бўлганда устама, 40 центнердан кам бўлганида эса чегирма қўлланилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Давлат активларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (356-сон, 26.04.2019 й.).

Қарорга мувофиқ, хўжалик жамиятлари кузатув кенгашлари аъзолигига номзодларни кўрсатиш:
👉 устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик жамиятлари бўйича – Бош вазир ёки унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан;
👉 устав капиталида давлат улуши 50 фоизгача бўлган хўжалик жамиятлари бўйича – Ҳукуматнинг тегишли котибиятлари билан келишган ҳолда амалга оширилади.

Давлат ташкилотлари раҳбарлари ёки раҳбар ўринбосарлари, ходимлари бўлган кузатув кенгашлари аъзоларига бир чоракда энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваридан кўп бўлмаган ҳақ тўланади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Маълумот_учун
🇺🇿 2019 йил 29 апрель ҳолатига:

✳️ Энг кам:

👉 иш ҳақи — ойига 202 730 сўм;

👉 ёшга доир пенсиялар — ойига 396 500 сўм;

👉 болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 396 500 сўм;

👉 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 243 300 сўм.

✳️ Валюталар курслари:

🇺🇸 1 USD = 8445.49 (+ 4.13) ↑

🇪🇺 1 EUR = 9415.03 (- 78.12) ↓

🇷🇺 1 RUB = 130.27 (- 1.51) ↓

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
29 та хўжалик жамиятининг давлат акциялари инвесторларга сотилади

Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги
Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4300, 29.04.2019 й.)

Қарорга мувофиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш йўллари белгиланади.

Кимё ва нефть-газ саноати, машинасозлик, банк-суғурта соҳасидаги давлат акциялари, хусусан, 29 та хўжалик жамиятларининг устав капиталларидаги давлат акциялари инвесторларга сотилади.

“Алоқабанк” АЖ, “Қизилқумцемент” АЖ, “Соса-соla Ichimligi” қўшма корхонасидаги давлат акциялари шулар жумласидандир.

“Road Show” дастурлари ишлаб чиқилади.

Халқаро бизнес аренада Ўзбекистоннинг ижобий имижини илгари суриш бўйича “Invest in Uzbekistan” ахборот кампанияси яратилади.

Шунингдек, 6 млрд 131 млн долларлик хорижий инвесторларга таклиф этиладиган истиқболли инвестиция таклифларининг рўйхати тасдиқланди.

2019 йилда Ўзбекистон вакиллари 9 та халқаро иқтисодий ва инвестициявий форумларда иштирок этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарорига мувофиқ, хорижий фуқароларнинг ўқишини хорижий таълим муассасаларидан Ўзбекистонга кўчириш суҳбат асосида амалга оширилади.

Олий таълимнинг турдош таълим йўналишлари таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Илгари турдош таълим йўналишлари 3 та мезон асосида аниқланган.

Кўзи ожизлар ва ногиронлар учун ажратилган квота асосида ўқиётган талабалар давлат гранти асосида ўқишдан кўчириши мумкин.

Хорижда магистратурада ўқиётганлар ўқишини Ўзбекистонга кўчириши мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди

Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.

Концепцияга мувофиқ, Ўзбекистоннинг 2030 йилга келиб PISA – Ўқувчиларнинг таълим соҳасидаги ютуқларини баҳолаш бўйича халқаро дастурида биринчи 30 та илғор мамлакат қаторига киришига эришиш белгиланган.

Таълим-тарбия жараёнига индивидуаллаштириш тамойиллари босқичма-босқич татбиқ этилади.

Шунингдек Фармон билан Концепцияни 2019 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харита”си тасдиқланди.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (361-сон, 29.04.2019 й.)

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эндиликда нодавлат таълим хизматлари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чекланмаган муддатга берилади.

Илгари мазкур лицензия 5 йил муддатга берилган.

Элатиб ўтамиз, лицензия Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тақдим қилинади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Энергетик ичимликлар рекламасида қуйидагилар тақиқланади:

👉 соат 7-00 дан – 22-00 гача энергетик ичимликларни телевидение ва радио орқали реклама қилиш;

👉 энергетик ичимликлар намуналарини 18 ёшга тўлмаган шахслар орасида текин тарқатиш;

👉 18 ёшга тўлмаган шахслар орасида энергетик ичимликларнинг номи ёки тасвири туширилган футболкалар, бош кийимлар, ўйинларни ва шу кабиларни тарқатиш ва сотиш;

👉 асосан болалар учун мўлжалланган газета ва журналларда, тиббиёт, спорт ва таълим муассасаларида энергетик ичимликларни реклама қилиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (363-сон, 29.04.2019 й.) билан Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга мувофиқ, ваколатли иқтисодий оператор бу соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш учун юридик шахсларга бериладиган мақом ҳисобланади. Мазкур институт 2019 йил 1 февралдан жорий этилган.

Соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсларнинг реестри юритилади.

Реестрга киритиш учун юридик шахслар Давлат божхона қўмитасига ариза билан мурожаат қилишлари лозим.

Реестрга киритиш учун бир қатор мезонлар мавжуд. Улардан бири юридик шахс камида 3 йил ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланган бўлиши лозим.

Ариза 30 иш кунида кўриб чиқилади.

Оператор ва махсус соддалаштиришлар “А” ва “Б” тоифаларга киради.

“А” тоифадаги операторга божхона операцияларни биринчи навбатда амалга ошириш, божхона тўловларини бўлиб тўлаш ва муддатини 20 кунгача кечиктириб, товарларни эркин муомалага чиқариш каби соддалаштиришлар берилади.

“Б” тоифа операторга эса божхона тўловларини бўлиб тўлаш ва муддатини эса 60 кунгача кечиктириб, товарларни эркин муомалага чиқаришга рухсат берилади.

Шунингдек, низом билан операторларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, улар устидан мониторинг юритиш тартиби ҳам белгиланди.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фуқароларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишлари шарт. Улар шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишдан бўйин товлаганлик, шунингдек фуқароларнинг соғлиғига етказилган зарар учун қонунга мувофиқ жавобгар бўладилар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (365-сон, 29.04.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга мувофиқ, институт бакалавриатига ўқишга қабул қилиш “Божхона иши” ва “Юриспруденция” йўналишлари бўйича қуйидаги босқичларда ташкил этилади:
👉 дастлабки танлов;
👉 махсус касбий танлов;
👉 тест синовлари.

Аризалар 1 январдан 1 апрелгача қабул қилинади.

Дастлабки танлов қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:
👉 ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;
👉 якка тартибда суҳбатлашиш;
индивидуал-психологик ўрганиш;
умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;
👉 тиббий кўрикдан ўтказиш.

Махсус касбий танлов 25 июнгача қуйидагилар доирасида ўтказилади:
👉 психофизиологик ўрганиш;
тиббий кўрик;
👉 ёзма иш (диктант);
👉 ахборот-коммуникация технологиялари бўйича баҳолаш;
👉 якка тартибдаги якуний суҳбат.

Тест синовлари 5 июлгача ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Ҳурматли каналимиз фойдаланувчилари,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 5 апрелдаги Ф–5464-сон фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг янги таҳририни тайёрлаш ишлари бошланди.

Исталган шахс амалдаги Фуқаролик кодексини такомиллаштиришга қаратилган ҳар қандай таклифларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига қуйидаги манзилларга юбориши мумкин:
👉 azam.madaminov@adliya.uz
👉 n.usmanov@adliya.uz
👉 a.хamdamov@adliya.uz

Ҳар бир таклиф кўриб чиқилади ва, лозим топилганда, ундан фойдаланилади.

P.S. Адлия вазирлиги юборилган таклиф ва бошқа хатларга жавоб бериш, юборувчиларни қандайдир шаклда рағбатлантириш мажбуриятини ўз зиммасига олмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (364-сон, 29.04.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органи ходимининг ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга мувофиқ, божхона органларида ходимининг ёки унинг яқин қариндошлари мол-мулкига етказилган зарар ўрнини қоплаш масаласини ўрганиш учун доимий комиссиялар тузилади.

Зарарни қоплаш бўйича ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштириш божхона органларининг Кадрлар бошқармаси ва бўлимлари томонидан амалга оширилади.

Зарарни қоплаш учун ходим ёки унинг яқин қариндоши божхона органи раҳбарига билдирги (ариза) билан мурожаат қилади.

Билдирги берилганидан кейин 3 кунда кадрлар хизмати комиссияга тегишли ҳужжатларни тақдим этади.

Комиссия 15 кунда ҳужжатларни кўриб чиқади ва зарарни тўлаш ёки рад этиш ҳақида асосли қарор қабул қилади. Қарор 3 кунда манфаатдор шахсларга юборилади.

Қарор қабул қилинганидан сўнг 10 кунда зарарнинг ўрни қоплаб берилиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш очиқ ҳамда ошкора амалга оширилади.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ташкил этилаётганда ҳамда ўтказилаётганда йиғин ўтказиладиган сана, вақт ва жой, номзодлар тўғрисидаги ахборот Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашларнинг расмий веб-сайтларига сайлов ўтказилишидан камида беш кун олдин жойлаштирилади.

Овоз бериш якунлари тўғрисида фуқаролар хабардор қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4303, 01.05.2019 й.)

2019 йил муборак Рамазон ойи 6 май кунига тўғри келади.

Мутасадди идоралар Рамазон ойини миллий анъана ва қадриятларимиз руҳида ҳар томонлама муносиб ўтказиш чора-тадбирларини амалга оширади.

Жойларда маърифий тадбирлар ва тарғибот ишлари ташкил этилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4302, 01.05.2019 й.)

Қарорга мувофиқ, эндиликда мунтазам равишда саноат ярмаркалари ўтказилади.

Ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишнинг муҳим воситаси сифатида электрон кооперация порталининг фаолияти ташкил этилади.

Унда саноат маҳсулотлари етказиб бериш бўйича хўжалик шартномаларини масофадан тузиш имкони берилади.

Қарор билан 2019 йилда тадбиркорлар томонидан ўзлаштирилиши тавсия этиладиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларнинг янги турлари рўйхати тасдиқланди.

Мазкур рўйхатдан қарийб 100 га яқин маҳсулотлар жой олган. Хусусан, нинали шприцлар, ёғоч-толали плиталар, иссиқхона ускуналари ҳамда электр чойнаклар шулар жумласидандир.

Талаб юқори бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш тизими эксперимент тариқасида жорий этилади.

“Тошкент механика заводи” АЖнинг фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва ҳудуди негизида технопарк ташкил этилади.

2019 йил 1 июлдан:
👉 давлат буюртмачилари томонидан импорт товарларни харид қилиш тўғрисидаги истаклар давлат харидлари махсус ахборот порталида ҳам жойлаштирилади;
👉 3 ёки ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бўлган тақдирда давлат харидлари маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида амалга оширилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда тўланган, шу жумладан қонунни нотўғри қўлланиш оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайта ундириб олиниши мумкин эмас, ҳисоб-китобда йўл қўйилган хато оқибатидаги ортиқча тўловлар бундан мустасно.

Ходимга у берган ёлғон маълумотлари ёки тақдим этган сохта ҳужжатлари оқибатида тўланган суммалар ундан суднинг қарори ёки ҳукми асосида ундириб олинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Таълим муассасаларида мобил телефондан фойдаланиш тартиби бузилганда қуйидаги таъсир чоралари қўлланилади:
👉 огоҳлантириш;
👉 таълим олувчиларнинг кундалик дафтарига ёзиб қўйиш;
👉 уларнинг ота-оналарини (уларнинг ўрнини босувчи шахсларни) хабардор қилиш ёки тушунтириш суҳбати ўтказиш учун таълим муассасасига чақириш.

Талаблар бузилганда ҳар қандай педагог ходим таълим олувчидан мобил телефонни олиб қўйиш, билдиришнома расмийлаштириш ва уни мобил телефон билан бирга таълим муассасаси (факультет) директорига (деканига) ёки синф раҳбарига (кураторга) бериш ҳуқуқига эга. Бунда мобил телефон фақат ўқувчининг ота-онасига қайтариб берилади.

Таълим муассасаси таълим олувчиларга тегишли бўлган мобил телефонларнинг сақланиши учун жавоб бермайди, қоидалар бузилганда мобил телефоннинг олиб қўйилиш ҳолатлари бундан мустасно.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot