Huquqiy axborot
156K members
858 photos
92 videos
12 files
3.1K links
Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot
Download Telegram
to view and join the conversation
Бугун аждодимиз Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Кимлар санаторий-курортларга бепул йўлланма олиши мумкин?

Қонунчиликка мувофиқ қуйидаги ногиронлар ва кексалар тоифаси берул санатория-курорт йўлланмалари тақдим этилади:
👉 уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
👉 ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинлари (бева эрлари);
👉 республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
👉 Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
👉 ядро полигонларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар;
👉 I ва II-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
👉 ёлғиз кексалар;
👉 пенсионерлар.

Йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатлар бандликка кўмаклашиш марказларига топширилиши лозим:
👉 ариза;
👉 паспорт нусхаси;
юқоридаги фуқароларнинг имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар (ногиронликни тасдиқловчи, пенсионерлар учун гувоҳнома ва б.);
👉 тиббий хулоса.

Йўлланмаларни бериш даврийлиги қуйидагича.

ҳар йили (навбат асосида):
👉 уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга;
👉 республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахсларга;
👉 Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахсларга;
👉 ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган
👉 шахсларга;
👉 ёлғиз кексаларга;

икки йилда бир маротаба (навбат асосида):
👉 уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга;
👉 ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинларига (бева эрларига);
👉 I ва II-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахсга;
👉 санаторийларда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда, навбат асосида, аммо 3 йилда 1 маротаба — пенсионерларга.

Йўлланмалар ўн икки кунга, йўлланмаларнинг амал қилиш муддати бошланишидан камида 10 кун олдин берилади.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Бугун аждодимиз Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Уй-жой кодексида уйда доимий яшаётган оила аъзоларининг турар жойга бўлган ҳуқуқлари назарда тутилган. Хусусан улар:
👉 уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақли;
👉 турар жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини олиб киришга ҳақли.

Уй эгаси билан оилавий муносабатлар тугаган тақдирда ҳам собиқ оила аъзоларида турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Бунда уйдан фойдаланиш тартиби ўзаро келишиб олиниши керак. Ўзаро келиша олинмаган тақдирда, низолар суд тартибида ҳал қилинади.

Эслатиб, ўтамиз, 2019 йил 4 апрелда Уй-жой кодексига киритилган ўзгартиришга асосан турар жой мулкдори фарзандларининг эр-хотини (яъни уй эгасининг келини (куёви) ҳам келишувга биноан унинг оила аъзолари қаторига киритилиши мумкинлиги белгиланган эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Бугун аждодимиз Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (11-сонли БҲС) “Қарз мажбуриятлари бўйича харажатлар” Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (3149-сон, 09.04.2019 й.).

Мазкур ҳужжат бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг қарз мажбуриятлари бўйича ҳаражатларини юритиш тартибини белгилайди.

Қарз мажбурияти бўйича харажатларга қуйидагилар киради:
👉 қисқа ва узоқ муддатли қарзлар бўйича мажбуриятлар;
👉 бюджет ссудалари ва бошқа қарзлар билан боғлиқ фоиз ва пенялар;
👉 молиявий ижара билан боғлиқ тўловлар;
👉 хорижий валютадаги қарзлар бўйича хорижий валюталар ўртасидаги тафовутлар билан боғлиқ тўловлар.

Шунингдек, мазкур ҳужжатда қарз мажбуриятлари бўйича харажатларни ҳисобга олиш, капитализациялаштириш ва уни тўхтатиш тартиблари белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳарбий хизматга кетувчилар махсус танловлардан ўтказилади

Ҳукумат қарори (291-сон, 09.04.2019 й.) билан Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Мазкур низом чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш ва муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун танлаб олиш тартибини белгилайди.

Танлов чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлигини баҳолаш, касбий танлов ва якка тартибда суҳбат шаклида туман ҳокими қарори билан тасдиқланадиган Танлов кенгаши томонидан амалга оширилади.

Танлов чақирув йилидан аввалги йилнинг 10 августидан чақирув йилининг 10 февралигача ўтказилади.

Танловда иштирок этишда чақирилувчиларнинг сони чекланмайди.

Чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлигини баҳолаш қуйидаги нормативлар бўйича ўтказилади:
👉 турникда тортилиш;
👉 100 метрга югуриш;
👉 3000 метрга югуриш.

Мазкур нормативларни топширмаган чақирилувчилар касбий танлов тадбирларига қўйилмайди.

Касбий танлов компютерда ишланадиган 60 та саволларга жавоб бериш орқали ташкил этилади.
Саволлар мактаб, коллеж ҳамда лицей дастурлари доирасида тузилади ҳамда саволларни ишлаш учун 1 соат 30 дақиқа вақт берилади.

Савол-жавобларнинг якуний баҳоси мониторда автоматик кўринади ҳамда касбий танловни такроран топширишга рухсат берилмайди.

Якка тартибдаги суҳбат видеокузатув камералари назоратида Ўзбекистон тарихи, Амир Темур тузуклари ва бошқа улуғ аждодларимиз ҳаёти ва фаолиятига доир билимларни аниқлаш орқали амалга оширилади.

Якка тартибдаги суҳбат якунида Танлов кенгаши чақирилувчини ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш ёки муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун тавсия этиш ёки тавсия этмаслик бўйича қарор қабул қилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Адлия вазирлиги ходими Агентлик директори ўринбосари этиб тайинланди

Ҳукумат қарори билан Рустам Бегмуратович Киямов Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Р. Киямов узоқ йиллар мобайнида “Ўзстандарт” агентлигида турли масъул лавозимларда ишлаган. 2018 йилдан буён Адлия вазирлигининг Иқтисодий қонунчилик бошқармаси бош маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қонун ҳужжатлари лойиҳаларини келишиш электрон шаклда амалга оширилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (284-сон, 08.04.2019 й.) қабул қилинди.

Амалдаги тартибга кўра, қонун ҳужжатлари лойиҳалари Ҳукуматга ёки Президент Администрациясига киритилишидан олдин манфаатдор идоралар билан мажбурий равишда келишилиши лозим.

Эндиликда мазкур жараён ҳам электрон шаклда амалга оширилади.

Хусусан, қарорда қайд этилишича 2019 йил 1 январдан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими синов тариқасида ишга туширилган.

Шу муносабат билан, Ягона электрон тизимнинг устувор вазифалари белгиланди.

Лойиҳаларни кўриб чиқиш ва келишиш жараёнининг шаффофлигини таъминлаш, электрон имзонинг, визаларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш шулар жумласидандир.

2019 йил 1 майдан 1 июлгача қонунлар, Президент ва Ҳукумат ҳужжатлари лойиҳаларини манфаатдор вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ишлаб чиқиш ва келишишда Ягона электрон тизимнинг пилот лойиҳаси жорий этилади ҳамда уларни Ҳукуматга киритиш қоғоз шаклида ёки тизим орқали амалга оширилади.

2019 йил 1 июлдан 1 октябргача Ҳукуматда Ягона электрон тизимнинг пилот лойиҳаси жорий этилади.

2019 йил 1 октябрдан лойиҳалар Ҳукуматга ва Президент Администрациясига фақат Ягона электрон тизим орқали киритилади.

Ягона электрон тизимда қонунлар, Президент ва Ҳукумат ҳужжатлари лойиҳаларини келишиш давомидаги таклифлар ҳамда эътирозлар билан қайта ишлашга имкон берувчи функция ишга туширилади.

Ягона электрон тизимнинг самарали ва узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳ тузилиб, унга адлия вазири бошчилик қилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Давлат бюджети ижроси data.gov.uz сайтида эълон қилиб борилади

“Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
Президент қарори (ПҚ-4273, 09.04.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Давлат статистика қўмитаси давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини шакллантириш, юритиш ва янгилаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради.

Мазкур маълумотлар Очиқ маълумотлар портали (data.gov.uz)да эълон қилиб борилади.

Порталдаги ахборотлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида эълон қилиб борилади. Бунда унинг инглиз тилидаги шакли 2019 йил 1 августга қадар ишга туширилади.

Шу мақсадда Статистика қўмитасида Портал фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бўлинма ташкил этилди.

Портални техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, узлуксиз ишлаб туришини таъминлаш Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан амалга оширилади.

Порталда эълон қилинаётган маълумотлар ҳам “Очиқ маълумотлар глобал индекси” ва “Очиқ маълумотлар барометри” методикасининг асосий йўналишлари асосида қайта кўриб чиқилади.

Хусусан, унга кўра давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг ижроси, вазирлик, идораларнинг бюджети, ҳудудлар кесимидаги бюджетлар, давлат органларининг барча танловлари ва тендерлари ҳақидаги маълумотлар мазкур Порталда эълон қилинади.

Бундан ташқари ҳаво сифати (ҳавонинг ўртача суткалик ифлосланиши ҳақидаги маълумотлар), сув сифати (ичимлик сув манбалари ҳақидаги маълумотлар), йўналишлар ва ҳудудлар кесимида жиноятчилик кўрсаткичлари каби маълумотларни ҳам ушбу Портал орқали топиш мумкин бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Кундуз куни транспорт воситалари чироқларни ёқиб ҳаракатланиши шартлиги белгиланди

Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги
Ҳукумат қарори (292-сон, 09.04.2019 й.) қабул қилинди.

Ўзгартиришларга мувофиқ:
👉 светофорнинг тақиқловчи ишорасида тўхташ чизиғи олдида тўхтаганда транспорт воситасининг энг олдинги нуқтаси тўхташ чизиғи устига чиқиб кетмаслиги керак;
👉 Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимлари айрим йўл участкаларида ҳаракат тезлигини (тегишли йўл белгиларини ўрнатиш) пасайтиришга ваколатли;
👉 аҳоли пунктларида иккита ҳаракат бўлаги бўлган ва ўртада трамвай изи бўлмаган бир томонлама ҳаракатли йўлларда тўхташга рухсат этилади;
👉 айланма ҳаракат чорраҳасида ҳаракатланаётган транспорт воситаси айланага кириб келаётган транспорт воситларига нисбатан устунликка эга;
👉 куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларни ёки кундузги чироқларни ёқиб ҳаракатланиши шарт;
👉 қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озиқ овқат ва шу каби тўкилувчи товарларини ташишда юк мажбурий тартибда брезент ёки бошқа қалин материал ёпилган бўлиши керак;
👉 велосипед ва мопед ҳайдашда рулни ушламасдан ёки бир қўлда ушлаб ҳаракатланиш тақиқланади.

Бундан ташқари ўзгартиришлар билан 28 та янги йўл белгилари киритилди.

Қизил чироқда ўнгга ҳаракатланиш, радар, пиёда ва велосипедчилар учун ташкил этилган йўлак каби белгилар шулар жумласидандир.

Ўзгартиришлар ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (294-сон, 09.04.2019 г.)

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, фойдали қазилмалардан ноқонуний фойдаланиш натижасида етказилган зарар миқдорини аниқлаш ҳамда аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиб бориш Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясининг асосий вазифалари сифатида белгиланди.

Норуда фойдали қазилмалар учун ер қаъри участкалари лицензия асосида туман ҳокимлари томонидан 10 кунлик муддатда берилади. Ажратилган ер қаъри участкасининг чегаралари кадастр органлари, Инспекциянинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда ердан фойдаланувчи иштирокида белгиланади.

Лицензиянинг муддати тугаганда ёки лицензия бекор қилинганида Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси 3 кунда бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда тегишли туман ҳокимига ёзма маълумот беради.

Шунингдек, норуда фойдали қазилмалар 2 йил давомида қазиб олинмаганда ўзлаштирилмаган қазилмалар давлат балансига ўтказилади ва улар жойлашган ер ҳокимиятга қайтарилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” хорижий инвесторга сотилади

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини тўғридан-тўғри хорижий ивестицияларни жалб қилган ҳолда модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги
Президент қарори (ПҚ-4275, 10.04.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг устав капиталидаги “Ўзбекнефтмаҳсулот” АЖнинг 100 фоиз улуши Давлат активларини бошқариш агентлигига берилди.

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи “PT Trans Asia Resources” (Индонезия) хорижий компаниясининг инвестицияларини жалб этган ҳолда модернизация қилинади.

“PT Trans Asia Resources” компанияси заводни модернизация қилиб, тўлиқ ишлаб чиқаришни йўлга қўйганидан сўнг, кейинчалик фойдаланиш учун етакчи халқаро компаниялардан иборат консорциум ташкил этилади.

Кейинчалик заводнинг устав капиталидаги давлат улуши Ҳукумат шартлари асосида “PT Trans Asia Resources” компаниясига сотилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Энергия тежаш тизимларини ишлаб чиқишга нано-технологиялар жалб қилинади

Шиша тола, шиша толали буюмлар, композит материаллар, энергия тежамкор иситиш асбоб-ускуналари ва энергия тежашнинг замонавий тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги
Президент қарори ( ПҚ–4277-сон, 10.04.2019 й.) қабул қилинди.

Қарор шиша тола ва энергия тежашнинг замонавий тизимларини ишлаб чиқишга хорижий инвестиция ва замонавий нано-технологияларни кенг жалб қилиш мақсадида қабул қилинган.

Қайд этилишича, бугунги кунда “Deutsche Kabel AG Taschkent” қўшма корхонаси (Германия) томонидан шиша тола, энергия тежамкор иситиш асбоб-ускуналарнии ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда.

Қўшма корхона лойиҳаларни (13 минг тонна шиша тола, 3 минг тонна шиша тола буюмлари ва 40 минг кВт энергия тежашнинг замонавий тизимлар) 21,4 млн евро тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва замонавий технологияларни жалб этган ҳолда амалга оширади ҳамда мазкур лойиҳаларни самарали амалга ошириш учун “Falk Porsche Fiberglass” МЖЧ ташкил этилган.

Қарор билан “Falk Porsche Fiberglass” МЖЧга қатор солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Андижонда хорижий университет фаолияти ташкил этилади

Ўзбекистонда Шарда университетини ташкил этиш тўғрисидаги
Президент қарори (ПҚ-4278-сон, 10.04.2019 й.) қабул қилинди.


Қарорга мувофиқ Андижон вилоятида ташкил этиладиган Университетда ўқитиш Ўзбекистоннинг давлат таълим стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда Шарда университети (Ҳиндистон Республикаси) таълим дастурлари асосида ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича амалга оширилади.

Университетда электр муҳандислиги, ахборот технологиялари ва киберхавфсизлик, компьютер тизимларига хизмат кўрсатиш, электроника, коммуникация инжиниринги, бизнес-менежмент ва талаб юқори бўлган таълимнинг бошқа йўналишларида юқори малакали мутахассислар тайёрланади.

Университетда таълим фаолияти 2019–2020 ўқув йилидан бошланади.

Абитуриентлар қабули ва Университет битирувчиларини аттестациядан ўтказиш муассис (“Sharda Educational Trust” таълим трасти) томонидан белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади.

Университетда таълим олиш инглиз, ўзбек, ва рус тилларида кундузги шаклда, тўлов-контракт асосида ҳамда Университет битирувчиларининг потенциал иш берувчилари – юридик шахслар томонидан тақдим этиладиган таълим грантлари бўйича, шунингдек, ёшларнинг таълим олиши учун аввало мамлакат ҳудудлари томонидан ажратиладиган хайрия эҳсонлар ҳисобига амалга оширилади.

Университетда таълим бериш ва ўқув жараёнини ташкил этиш учун малакали хорижий профессор-ўқитувчилар жалб этилади.

Университет битирувчиларига Ўзбекистон ва Ҳиндистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган диплом берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (295-сон, 10.04.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларда мавзули сайёр мажлисларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, сайёр мажлислар жойларда аниқ соҳалар ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ўрганиш учун ўтказилади.

Қуйидагилар сайёр мажлисларнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:
👉 Ҳаракатлар стратегиясидаги, давлат дастурларидаги вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
👉 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг мақсадли ижросини таъминлаш;
👉 ривожланишда орқада қолаётган қишлоқ туманлари ва шаҳарларни ривожлантириш ва бошқалар.

Сайёр мажлислар тизимли асосда ҳар чоракда ўтказилади. Сайёр мажлислар зарур ҳолларда видеоселектор йиғилиши шаклида ўтказилади.

Сайёр мажлисларга Бош вазир бошчилик қилади. Президент ҳам мажлисларга бошчилик қилиши мумкин.

Сайёр мажлисларга Қонунчилик палатаси, Сенат, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари таклиф этилиши мумкин.

Сайёр мажлис якуни бўйича қарор қабул қилинади ҳамда унинг ижроси устидан назорат Ҳукумат аппарати томонидан амалга оширилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадлар даромад солиғидан озод қилинади.

Бундан қуйидаги мулкларни сотишдан олинган даромадлар мустасно:
👉 қимматли қоғозларни, юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (пайларини);
👉 нотурар жойларни;
👉 кетма-кет келадиган 12 ойлик давр ичида бир мартадан ортиқ битим тузилган тақдирда, турар жойларни сотишдан олинадиган даромадлар.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Тез ўсувчи ёғочбоп дарахтлар экилган ер майдонлари ер солиғидан озод этилди

Ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори (297-сон, 11.04.2019) қабул қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида 88 минг 123 гектар қамишзор майдони бўлиб, 475 минг 864 тонна қамиш етиштирилади.

Қарорга мувофиқ, мазкур ҳудудлардаги кичик саноат зоналарида ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил этилади.

Бунда қамишларнинг ўриб олиниши натижасида атроф-муҳитга, ҳайвонот оламига, кўчиб юрувчи қушларга зарар етказмайдиган тарздаги саноат усулида фойдаланилиши мумкин бўлган қамишзорлар майдонлари реестри шакллантирилади.

Мазкур қамишзорлар реестри асосида ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқариш учун инвесторлар жалб этилади.

Қарорга кўра республикада 2019 йилда 60 минг куб.м, 2020 йилда 190 минг куб.м ҳамда 2021 йилда 330 минг куб.м ёғоч қириндили плиталар (ДСП) ва уларнинг муқобил турлари ишлаб чиқарилади.

2022 йил 1 январгача ёғоч қириндили плиталар ва унинг муқобил турларини ишлаб чиқарувчи корхоналар олиб кирадиган хом ашё, асбоб-ускуналар, уларнинг бутловчи ҳамда эҳтиёт қисмлари божхона тўловларидан озод этилди.

Вилоят ҳокимларига тадбиркорларга терак ва павлония экиш учун балл бонитети паст ерларни ажратиш вазифаси юкланди.

Ёғочбоп дарахтлар плантацияларини ташкил этган тадбиркорлар 2022 йил 1 январгача терак, павловния ва бошқа тез ўсувчи ёғочбоп дарахтлар экилган ер майдонлари учун ер солиғи тўламайди.

Қонунчиликка мувофиқ, ёғоч-пайраха плиталар ва ёғочдан ясалган шунга ўхшаш плиталар ёки қатрон ёки бошқа органик боғловчи моддалар шимдирилган ёки шимдирилмаган бошқа ёғочсимон материалларни олиб кирувчи юридик шахслар импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этилган эди. 2019 йил 1 майдан мазкур имтиёз бекор қилинди.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
“Tashkent Law Spring” Халқаро юридик форумида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш муддати 2019 йилнинг 15 апрелида якунланиши маълум қилинади.

Иштирокчилар сони чекланган. Шошилинг!

Форум ҳақида батафсил маълумотни https://tashkentlawspring.uz сайтидан олишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot