Huquqiy axborot
190K members
906 photos
98 videos
14 files
3.69K links
Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot
Download Telegram
to view and join the conversation
#Биласизми
Ҳайдовчи қувиб ўтишни бошлашдан олдин: ⬇️

👉 ўзи ўтмоқчи бўлган ҳаракатланиш бўлаги қувиб ўтиш учун етарлича масофада бўш эканлигига, қувиб ўтиш жараёнида ҳаракатланишга хавф туғдирмаслигига ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига;

👉 шу бўлакда орқада ҳаракатланаётган транспорт воситаси қувиб ўтишни бошламаганлигига;

👉 олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси қувиб ўтиш, чапга бурилиш (қайта тизилиш) ишорасини бермаётганлигига;

👉 қувиб ўтишни тугаллаётганда қувиб ўтилаётган транспорт воситасига халақит бермасдан илгари эгаллаган бўлакка қайтиб ўта олишига ишонч ҳосил қилиши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
11 февраль (2005 йил)
Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш
қоидалари тасдиқланган.

Қоидаларга мувофиқ иш берувчи ишхона ҳудудида ва унинг ташқарисида, шунингдек ишхона транспортида ишга келиш ёки ишдан кетиш вақтида ходимнинг соғлигига етказилган зарар учун моддий жавобгар бўлади.

Бунда ходимга унинг ўртача ойлик иш ҳақи (йўқотган иш ҳақи), соғлигига шикаст етказилиши сабабли қилинган қўшимча харажатлар, шунингдек белгиланган ҳолларда бир марталик нафақалар тўлаб берилиши лозим.

Йўқотган иш ҳақи таркибига: ҳам асосий, ҳам даромад солиғи ундириладиган ўриндошлик иш жойи бўйича меҳнат ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича барча меҳнат ҳақи турлари; тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромади (солиқ инспекцияси маълумотлари асосида); муаллифлик ҳақи; вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги ҳамда ҳомиладорлик ва туғруқ таътиллари даври учун тўланган нафақалар киритилади.

Агар ходим меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолатда вафот этганда иш берувчи манфаатдор шахсларга вафот этганнинг камида олтита ўртача йиллик иш ҳақига тенг миқдорда бир йўла бериладиган нафақа тўлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Бизнес_юритишни_яхшилаш_2022

2019 йил 1 мартдан истеъмолчиларни электр таъминотидан рухсатсиз узганлик учун иқтисодий санкциялар қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ҳомиладор аёлларни ва ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлларни уларнинг розилигисиз тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга ва хизмат сафарига юборишга йўл қўйилмайди.

Шу билан бирга ҳомиладор аёлларни ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни тунги ишларга жалб қилишга бундай иш она ва боланинг соғлиғи учун хавф туғдирмаслигини тасдиқловчи тиббий хулоса бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Маълумот_учун
🇺🇿 2019 йил 12 февраль​ ҳолатига:

✳️ Энг кам:

👉 иш ҳақи — ойига 202 730 сўм;

👉 ёшга доир пенсиялар — ойига 396 500 сўм;

👉 болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 396 500 сўм;

👉 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 243 300 сўм.

✳️ Валюталар курслари:

🇺🇸 1 USD = 8395.15 (-6.38)

🇪🇺 1 EUR = 9510.03 (-113.08)

🇷🇺 1 RUB = 127.67 (-0.68)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлар ҳар ойда қуйидаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминланади:

👉 ун (олий нав) – 3 кг;
👉 гуруч – 1 кг;
👉 гречка ёрмаси – 0,5;
👉 макарон маҳсулотлари – 0,5 кг;
👉 макарон маҳсулотлари – 0,5 кг;
👉 мол гўшти (суяксиз) – 1 кг;
👉 хонаки парранда гўшти – 1 кг;
👉 сариёғ – 0,2 кг;
👉 тухум (дона) – 15 дона;
👉 қанд-шакар – 1 кг;
👉 кунгабоқар ёғи – 1 литр;
👉 кўк ёки қора чой – 0,2 кг;
👉 атирсовун – 0,1 кг;
👉 кирсовун (65%) – 0,2 кг;
👉 кир ювиш порошоги – 0,15 кг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ:
👉 2019 йил 1 мартдан “Меҳрибонлик” уйлари ва болалар шаҳарчаларининг раҳбарлари ва тарбиячилари, халқ таълими муассасалари тарбиячиларининг базавий тариф ставкаси 1,5 баробарга оширилади ва умумтаълим мактаблари базавий тариф ставкасининг 75 фоизи даражасида белгиланади;
👉 2019 йил 1 октябрдан тарбиячиларнинг базавий тариф ставкалари мактаблар базавий тариф ставкаларига тенглаштирилади;
👉 2019 йил 1 мартдан оилага тарбияга олинган ҳар бир бола учун тўланадиган нафақа миқдори 1,33 баробарга оширилиб, 820 000 сўмни ташкил қилади;
👉 2019 йил 1 октябрдан нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг раҳбарлари ва тарбиячиларига устама ҳақи лавозим маошининг 75 фоизи миқдорида тўланади;
👉 васийлик ва ҳомийлик органлари ходимларига транспорт харажатлари учун ҳар ойда 170 000 сўм миқдорида компенсация тўланади;
👉 оилавий болалар уйлари тарбияловчи ота-оналарининг базавий тариф ставкаси “Меҳрибонлик” уйлари тарбиячилари учун белгиланган базавий тариф ставкасининг икки баробари миқдорида ҳисобланади.

“Ишонч телефонлари” орқали етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ёрдам кўрсатиш тизими ташкил қилинади.

Тарбия муассасалари қуйидагилардан озод этилди:
👉 етим болаларни жойлаштириш билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштиришдаги тўловлардан;
👉 етим болаларни ҳимоя қилиш мақсадида судларга ариза билан мурожаат қилишда давлат божи ва бошқа тўловлардан.

Банклар етим болаларга ёш оилалар учун назарда тутилган шартларда имтиёзли ипотека кредитлари, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун кредитлар ажратади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Автомототранспорт воситаларини сақлаш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўлов миқдори шу хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар томонидан белгиланади.

Бунда, белгиланган тўлов миқдори тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан хизматларнинг ушбу тури учун белгиланган тўловнинг чекланган миқдоридан юқори бўлмаслиги лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эълон
Диққат, янгилик!

Кўп сонли фойдаланувчиларнинг сўровига мувофиқ Ўзбекистондаги ҳуқуқий янгиликлар ҳақида маълумот берувчи @huquqiyaxborot каналининг рус тилидаги шакли (@pravoinf) ҳам ишга туширилганлигини маълум қиламиз.

Каналда “Huquqiy axborot” каналида берилган маълумотларнинг рус тилидаги таржималари бериб борилади.

Ўз навбатида ушбу канални бошқа телеграм фойдаланувчиларига тавсия этишингизни илтимос қиламиз.

Ҳурмат билан,
Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/pravoinf

#Объявление
Внимание, новость!

По многочисленным просьбам подписчиков канала @huquqiyaxborot, оперативно освещающего изменения в законодательстве, объявляем о запуске его русскоязычной версии - @pravoinf.

В канале будет предоставляться русская версия материалов, публикуемых на канале “Huquqiy axborot”.

В свою очередь, в целях доведения до широкой аудитории полезной информации, публикуемой на канале, просим вас подписаться на него и рекомендовать другим пользователям социальной сети Телеграм.

С уважением, коллектив Министерства юстиции

Подписаться на канал можно, пройдя по ссылке 👇👇👇
https://t.me/pravoinf
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори билан 2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ, Адлия вазирлигига Дастур ижросининг мониторинг қилиб бориш вазифаси юкланди.

Дастурга кўра, 2019 йилда жами 38 та қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиши белгиланган бўлиб, шундан 15 таси амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш билан боғлиқ.

Жумладан, дастурга мувофиқ 2019 йилда “Валютани тартибга солиш тўғрисида”, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”, “Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ҳукуматга киритиш назарда тутилган.

Постнинг рус тилидаги матни билан бу ерда, инглиз тилидаги матни билан эса бу ерда танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти (университети)” Федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди

Филиалда қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассислар тайёрланади:
👉 бизнес-информатика (бакалавр);
👉 ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тизимли таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш (магистр);
👉 халқаро хусусий, фуқаролик ҳуқуқи ва арбитраж (магистр);
👉 халқаро савдо ва молия ҳуқуқи (магистр);
👉 халқаро ташкилотлар учун синхрон таржимонлар тайёрлаш ва маданиятлараро коммуникация (магистр).

Филиал Ўзбекистон ва Россия қонунчилиги ва халқаро шартномаларига мувофиқ бош муассасанинг алоҳида таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Филиалда ўқув жараёни бакалавриат дастурлари бўйича тўрт йиллик ва магистратура дастурлари бўйича икки йиллик таълимни кўзда тутган бўлиб, асосан кундузги шаклда амалга оширилади.

Филиал битирувчиларига Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган бош муассасанинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Филиалда таълим Россия Федерацияси федерал таълим стандартларига мувофиқ бош муассаса томонидан тасдиқланадиган ўқув режа ва таълим дастурлари асосида рус ва инглиз тилларида олиб борилади.

Барча даражадаги таълим дастурлари рус ва инглиз тилларидан ташқари қўшимча чет тилини ўқитишни кўзда тутади.

Постнинг рус тилидаги матни билан бу ерда, инглиз тилидаги матни билан эса бу ерда танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатининг экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
2019 йил 1 апрелдан 2019-2021 йилларда маҳсулотининг камида 80 фоизини экспорт қиладиган тикув-трикотаж корхоналарининг кредитларини тўлаш харажатлари Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан қуйидаги тартибда қопланади:
👉 миллий валютада бериладиган кредитлар бўйича белгиланган фоиз ставкасининг 25 фоизи миқдорида;
👉 хорижий валютада бериладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида;
👉 ноль ставкасини қўллаган ҳолда вужудга келган қўшилган қиймат солиғини қайтариш учун зарур бўлган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган кундан эътиборан 7 иш куни давомида солиқ тўловчига қайтарилади;
👉 биржа савдолари орқали пахта толасини сотиб олишда қатъий талаб қилинадиган банк кафолатлари бекор қилинади.
👉 2019 йил ҳосилидан пахтани сотиб олишда қўшилган қиймат солиғи амалдаги сотиш нархидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Тадбиркорлик субъектларининг товар айланмасидан вужудга келган ноль ставкадаги қўшилган қиймат солиғини корхоналарга қайтариш тўғрисида тақдим қилган аризаларини қабул қилиш бўйича автоматлаштирилган дастур ишлаб чиқилади.

2025 йилга қадар тўқимачилик маҳсулотлари экспортини 7 млрд. АҚШ долларига етказишни назарда тутувчи “2019-2025 йиллар давомида тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш Концепцияси” ишлаб чиқилади.

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналарининг ягона ахборот портали яратилади.

Постнинг рус тилидаги матни билан бу ерда танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
13 февраль (2003 йил)

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари тасдиқланган.

Унга мувофиқ, умумий овқатланиш корхоналари истеъмолчиларга ўзининг тўлиқ номи, иш режими, тавсия этиладиган маҳсулотлар, товарлар ва кўрсатиладиган хизматлар тўғрисидаги зарур ва ишончли маълумотларни кўргазмали ва қулай шаклда етказиши шарт.

Маълумотларда камида қуйидагилар акс эттирилиши лозим:
👉 маҳсулотлар ва товарлар рўйхати;
👉 умумий овқатланиш маҳсулотларининг тайёр таомлари порцияларининг умумий вазни (ҳажми), тавсия этилаётган ичимлик бутилкасининг сиғими ва унинг порциялари ҳажми тўғрисидаги маълумотлар;
👉 хизматлар рўйхати ва уларни кўрсатиш шартлари;
👉 хизматлар нархи ва уларни тўлаш шартлари.

Умумий овқатланиш корхоналарининг иш режими, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, мустақил равишда белгиланади.

Умумий овқатланиш корхонаси ёпилган тақдирда корхона камида бир ҳафта олдин тегишли эълонни осиб қўйиши керак.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукуматнинг айрим қарорларига қўшимчалар киритилди

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиш мумкин бўлган фаолият турларига киритилди.

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилади.

Ушбу қўшимчалар 2019 йил 1 мартдан кучга киради.

Постнинг рус тилидаги матни билан бу ерда, инглиз тилидаги матни билан эса бу ерда танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Ҳозирги кунда Адлия вазирлиги томонидан соғлиқни сақлаш тизимида фуқароларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти ўрганилмоқда.

Шунга кўра қуйидаги масалалар бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни жорий йилнинг 20 февралига қадар телеграммдаги @qonunchilikbot боти орқали юборишингизни сўраймиз:
👉 тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифати
👉 вакцинациялаш;
👉 ордер бериш;
👉 протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш;
👉 меҳнатга лаёқатсизлик варақалари расмийлаштируви;
👉 койкалар фонди.

Юборилган таклифлардан соҳага оид қонунчиликни такомиллаштиришда фойдаланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қонунчиликка мувофиқ, банк кассасига хўжалик юритувчи субъектлардан нақд пул маблағларини бевосита қабул қилганлик учун банкка жарималар қўлланилиши белгиланган эди.

Ушбу жариманинг миқдори ҳар бир аниқланган ҳолат учун банк устав капиталининг белгиланган энг кам миқдорининг 0,05%ини ташкил этган.

Мазкур тартибни бекор қилиш бўйича қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 30 октябрдаги Президент фармони билан тадбиркорларга нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқи берилган эди.

Постнинг рус тилидаги матни билан бу ерда танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун ўтказиладиган текширувдан ўтишдан бўйин товлаши транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, 3 млн 40 минг сўм жарима солишга сабаб бўлади.

Мазкур ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса 6 млн 81 минг сўм миқдорида жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Мопед, велосипед ҳайдовчи, уловли аравани бошқариб борувчи шахснинг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун ўтказиладиган текширувдан ўтишдан бўйин товлаши 608 минг сўм жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фуқароларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишлари шарт. Улар шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишдан бўйин товлаганлик, шунингдек фуқароларнинг соғлиғига етказилган зарар учун жавобгар бўладилар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Битта товарни сотиш учун бошқа товарни мажбуран сотиб олинишни ёки уларнинг сотилиши муносабати билан мажбурий равишда хизматлар кўрсатилишини шарт қилиб қўйиш мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
14 февраль (2005 йил)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг регламенти тасдиқланган.

Регламентга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг норматив тусдаги ёки муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлари қарор шаклида қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича ҳужжатлари Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари шаклида қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot