Huquqiy axborot
238K members
1.57K photos
168 videos
20 files
6.16K links
Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

Қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot

Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун:
https://bit.ly/2P3ejDN
www.advice.uz
Download Telegram
to view and join the conversation
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори билан Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйишга ер участкаси эгалари билан очиқ муҳокама ўтказилганидан ҳамда етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганидан кейин рухсат берилади.

Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш “Давергеодезкадастр” қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.

Ер участкаси ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ишлари ҳокимнинг қарори билан белгиланган ер участкаси ажратилаётган юридик ёки жисмоний шахс (буюртмачи) ҳамда кадастр органлари томонидан шартнома асосида бажарилади.

Буюртмачи ер участкасини ажратиш учун туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлигига ариза беради.

Ажратилаётган ер участкалари қурилиш органлари билан “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали келишилиши лозим.

Тегишли ташкилотларнинг ижобий хулосалари ва келишувлари олингандан кейин туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокими икки кун муддатда ер участкаси ажратиш ҳақида қарор қабул қилади.

Қарор асосида уч кунда ер участкаси чегаралари белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори билан Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга кўра эндиликда, якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларини олиш эндиликда “E-IJRO AUKSION”да электрон аукционлар ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Қуйидагиларга ер участкалари 0,04 гектаргача аукционсиз ариза асосида берилади:
👉 ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига;
👉 давлат ва хусусий уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган уй-жойни туман ҳокимликларига ўтказаётган фуқаролар ва мулкдорларга.

Ариза туман (шаҳар) ҳокимлигига берилади ҳамда комиссия томонидан ўн кунда кўриб чиқилади.

Комиссия ижобий хулоса чиқарса ҳоким ер участкаси бериш ҳақида бир кунда қарор қабул қилади ҳамда уч кунда ер участкаси чегаралари ўлчаб берилади.

Ер участкаларини аукцион орқали олишда, аукционлар ўтказилиши ҳақидаги хабарномалар 30 кун олдин “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази”нинг веб-порталида жойлаштирилади.

Аукционда иштирок этишга буюртманомалар хабарнома жойлаштирилган кундан бошлаб веб-порталда автоматик тарзда бошланади ва аукционни ўтказиш кунидан икки иш куни олдин (соат 13-00 да) якунланади.

Аукцион иш куни мобайнида соат 9:00 дан соат 18:00 гача ўтказилади.

Бошланғич нарх сифатида аукцион объектининг минимал қийматига тенг нарх белгиланади.

Аукцион қуйидаги ҳолатларда ўтказилмаган деб ҳисобланади:
👉 аукционда иштирок этиш учун иккитадан кам иштирокчи қўйилган бўлса;
👉 аукционнинг бирорта иштирокчиси ер участкасини аукцион жараёнида таклиф этилган нархда сотиб олиш истагини билдирмаган бўлса;
👉 аукцион ғолиби ва лотни сотиб олиш таклиф этилган охиридан олдинги ставкани қўйган иштирокчи унинг баҳосини белгиланган муддатда тўлиқ тўламаса.

Аукцион ғолиби аукцион якунланган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмай ер участкасининг пулини тўлаши керак.

Белгиланган муддатда пул тўланмаса аукцион натижаси бекор қилинади ҳамда ғолибдан кейин ер участкасининг нархи бўйича энг юқори ставкани қўйган аукцион иштирокчисига ер участкасини олиш ҳақида таклиф юборилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан Ҳукумат фаолиятини тубдан такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 апрелдан: ⬇️
👉 Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар ва давлат қўмиталари раислари лавозимларига номзодлар Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланади. Бунда номзодлар ўзларининг ҳаракатлар режаларини тақдим этиши лозим;
👉 барча даражадаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва улар раҳбарлари фаолияти баҳолаб борилади;
👉 Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлислари тизимли асосда ўтказилади;
👉 Бош вазир Ҳукумат аъзолари билан биргаликда ҳар чоракда Олий Мажлис палаталарига Давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этади.

2019 йил 1 майгача вазирликлар, давлат қўмиталари, Ҳукумат тузилмасига кирувчи идоралар ҳамда хўжалик бошқаруви органларини янада ихчамлаштириш ва фаолиятини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади.

Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги (янги таҳрирда) ҳамда “Стратегик режалаштириш тўғрисида”ги Қонунлар қабул қилинади.

Давлат бошқаруви органлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари меҳнат натижалари, бажариладиган меҳнат функцияларининг мураккаблиги ва жавобгарлиги билан чамбарчас боғлиқ ҳолда такомиллаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида қуйидагилар тугатилди:
👉 Бош вазирнинг ўринбосарлари – иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа комплекслари раҳбарлари лавозимлари, шунингдек, уларнинг аппаратлари (котибият);
👉 Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти;
👉 мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш комплекслари, тармоқлари ва соҳалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти.
Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасига қуйидаги лавозимлар киритилди:
👉 Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – транспорт вазири;
👉 Бош вазир ўринбосари – молия вазири;
👉 Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари;
👉 Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари;
👉 Бош вазир ўринбосари – Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси;
👉 Бош вазирнинг ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси;
👉 Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси.
Бунда Бош вазирининг маслаҳатчилари Президент билан келишган ҳолда Бош вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Вазирлар Маҳкамаси бошқарув ходимларининг чекланган сони 178 (илгари 253 та) нафар этиб белгиланди.

Бош вазир, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари томонидан хўжалик жамиятлари ва компаниялар, шунингдек, давлат улушига эга бўлган бошқа ташкилотлар фаолияти устидан бир вақтнинг ўзида раҳбарлик қилишга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ташкил этилди

Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги
Президент қарори қабул қилинди.

Фармон билан инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштиришнинг муҳим йўналишлари белгиланди.

Ташқи савдо вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси негизида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ташкил этилди.

Вазирлик ҳузурида қуйидагилар ташкил этилди:
👉 Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши;
👉 Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги;
👉 Технологик ривожланиш агентлиги.

Вазирлик ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш, хорижий, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишни мувофиқлаштириш, халқаро молия институтлари, ташқи савдо ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва мувофиқлаштириш учун масъул ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Қиймати 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ инвестицияларни жалб қилиш соҳасидаги келишувлар Вазирлик билан олдиндан келишилиши шарт.

2019 йил 1 мартгача
“Инвестиция портали”да инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, инвесторлар мурожаатларини кўриб чиқиш натижаларининг марказлашган маълумотлар базаси яратилади.

2019 йил 1 июлдан инвесторлар билан ўзаро алоқалар “ягона дарча” тамойили асосида амалга оширилади.

Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази қошида ташқи савдо ва экспорт асослари бўйича бепул курслар ташкил этилди.

Ҳукуматнинг давлат ривожланиш дастурларини молиялаштириш функцияси Молия вазирлигига юкланди ҳамда жамғарма 2019 йил 1 февралдан тугатилади.

2019 йил 1 июнгача Ўзбекистон Республикасининг интерактив инвестициявий харитаси ишлаб чиқилади.

Шунингдек, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК тугатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ўзгартиришларга мувофиқ, эндиликда ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига ўтказишда маҳалла томонидан бериладиган маълумотнома талаб этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
Ҳурматли тадбиркорлар, Адлия вазирлиги томонидан товарларни экспорт ва импорт қилиш жараёнини соддалаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шунга кўра карантин, ветеринария, СЭС, стандарт, божхона идораларининг экспорт ва импортни расмийлаштирувига оид ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни, жорий йилнинг 2 февралига қадар Адлия вазирлигига телеграммдаги @qonunchilikbot орқали юборишингизни сўраймиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Барча хизматлар бир жойда мужассам
www.president.uz/uz/2284
--
Все услуги - в одном месте
www.president.uz/ru/2284
#Кун_тарихи
31 январь (2003 йил)

Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида
низом тасдиқланган.

Низомга мувофиқ жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт (ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган автотранспорт) воситаларининг техник стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига мувофиқлиги тадбиркорлар томонидан ҳам баҳоланиши мумкин.

Бунда жисмоний шахслар ўз транспорт воситасини (М1 тоифадаги транспорт) техник кўрикдан ўтказиш учун ўз ҳоҳишига кўра ички ишлар органларига ёки шу хизматни кўрсатадиган тадбиркорлик субъектларига мурожаат қилишлари мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Сиёсий фанлар соҳасида кадрларни тайёрлаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида сиёсатшунослик йўналиши бўйича 2019/2020 ўқув йили учун қабул квоталари қуйидагича белгиланди:
👉 “Сиёсатшунослик” бакалавриат йўналиши бўйича 20 та (5 та грант);
👉 “Амалий сиёсатшунослик” магистратура йўналиши бўйича 10 та (2 та грант);
👉 “Сиёсий фанлар” таянч докторантура йўналиши учун 4 та, докторантурада 2 та.

Қарорга мувофиқ университетда “Сиёсатшунослик” кафедраси тузилди.

Кафедра фаолиятининг асосий йўналиши сиёсатшунослик фанлари соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш ҳисобланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан кўп квартирали уйларни бошқариш тизимига “Обод уй” электрон дастурини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Мазкур чора-тадбирлар режасига мувофиқ 2019 йил 1 майга қадар “Обод уй” электрон дастури ва унинг мобил иловаси жорий этилади.

Эслатиб ўтамиз, “Обод уй” электрон дастури – хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларида мажбурий бадалларнинг ҳисоб-китобини юритиш ва ахборот-маслаҳат олиш имконини берадиган биллинг тизими ҳисобланади.

Ушбу тизим Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида намунавий тарзда жорий этилиб, синовдан муваффақиятли ўтган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Бола отаси, онаси, бобоси, бувиси, ака-укалари, опа-сингиллари ва бошқа қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига эга.

Ота-онасининг никоҳдан ажралиши ёки ота-онанинг бошқа-бошқа яшаши боланинг ҳуқуқларига таъсир қилмайди.

Ота ва она алоҳида яшаган ҳолда бола уларнинг ҳар бири билан кўришиш ҳуқуқига эга.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ Тошкент ислом университетини битириб, давлат идоралари ва нодавлат ташкилотларга ишга қабул қилинадиган шахсларнинг лавозим маошларига 20 фоиз миқдорида ойлик қўшимча ҳақ тўланиши белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ юридик хизмат ходимлари ҳар чоракда судгача ва суд тартибида давлат ташкилоти (давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари) фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган сумманинг 5 фоизи миқдорида мукофотланади. Бунда тўланадиган мукофот суммасининг максимал қиймати ҳозирги кунда 10 млн 136 минг 500 сўмни ташкил этади.

Мукофот пули ундирилган маблағлар ташкилот ҳисоб рақамларига ёки шахсий ғазначилик ҳисобварақларига келиб тушгандан сўнг тўлаб берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Йўл-патруль хизмати ходими жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахслар бўлган транспорт воситасининг ҳаракатига чек қўйиш мақсадида транспорт воситасининг орқасидан қувиш ҳуқуқига эга. Ушбу вазиятда йўл-патруль хизмати ходими йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли ҳаракатлар содир этмаслиги лозим.

Бундан ташқари, йўл-патруль хизмати ходими унинг тўхташ тўғрисидаги қонуний талабини бажармаган ўз ҳаракатлари билан бошқа йўл ҳаракати қатнашчилари ҳаёти (соғлиғи)га хавф солаётган транспорт воситасини орқасидан кузатиб бориш ҳуқуқига эга.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Товарнинг ҳар қандай нуқсонлари оқибатида, шунингдек товар (иш, хизмат) тўғрисидаги маълумот нотўғри ёки етарли эмаслиги оқибатида фуқаронинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига ёхуд юридик шахснинг мол-мулкига етказилган зарар сотувчи ёки тайёрловчи (ижрочи) томонидан, уларнинг айбидан ва шартнома тузилган ёки тузилмаганлигидан қатъи назар қопланиши лозим.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
2019 йил 1 февраль – қонунчиликда нималар ўзгаради?

👉 Бугундан бошлаб Халқ қабулхоналари муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлайди ва ҳал қилади, давлат органларининг аҳоли билан бевосита ишлашини назарда тутувчи янги тизим жорий қилинади;
👉 45 та мамлакатнинг фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим белгилаш ҳақидаги норма кучга кирди, Бундан ташқари, 76 та мамлакат фуқаролари бугундан бошлаб электрон кириш визасини олиш имкониятига эга;
👉 Тошкент шаҳрининг барча туманларида туман (шаҳар) прокурорлари раҳбарлигида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган, жиноятчилик содир этилиши сабабларини тизимли таҳлил қиладиган эксперт-таҳлил гуруҳларининг фаолияти йўлга қўйилади;
👉 кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг вужудга келиши, бекор бўлиши, шунингдек улар билан боғлиқ битимлар ҳақидаги ахборот алмашинуви имкониятини берувчи ахборот-дастурий комплекси ишга туширилади;
👉 Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексининг божхона постларида бепул асосда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона юк декларациясини тўлдириш бўйича хизмат кўрсатувчи махсус шахслар гуруҳи — "фронт-офислар" фаолияти йўлга қўйилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарорига мувофиқ Нодирбек Нарзуллаевич Сайдуллаев “Асака” акциядорлик тижорат банки бошқарувининг раиси этиб тайинланди.

Н. Сайдуллаев илгари Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукуматнинг тегишли қарорлари билан Олмалиқ, Чирчиқ шаҳарларининг 2035 йилгача, Ангрен шаҳрининг 2032 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режалари тасдиқланди.

Қарорларга мувофиқ, Олмалиқ, Чирчиқ ва Ангрен шаҳарлари комплекс қурилади.

Шаҳар ерларидан мақсадсиз фойдаланишга ва ноқонуний қурилишларни амалга оширишга йўл қўймаслик бўйича қатъий назорат ўрнатилади.

Энергия тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш йўли билан сув таъминоти, канализация, электр, газ, иссиқлик таъминоти модернизация қилинади.

Ҳудудларнинг шаҳарсозлик қиёфасини шакллантирувчи майдонлар, хиёбонлар ва боғлар реконструкция қилинади ва янгилари қурилади.

Шаҳарларнинг атроф-муҳитини муҳофаза қилиш тизими ишлаб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
2018 йил давомида амалга оширилган нотариал ҳаракатлар сони 4 млн 282 минг 283 тани ташкил этди.

Бунда нотариал ҳаракатларнинг нисбати (%) қуйидагича:
👉 ишончномалар бериш – 26 %;
👉 ҳужжат нусхаларининг, таржималарнинг тўғрилигини шаҳодатлаш - 9,7 %;
👉 кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ битимлар, жумладан уй олди-сотдиси – 8,1 %;
👉 автотранспорт воситаларининг олди-сотдиси – 8 %;
👉 мулк ижараси шартномалари – 4,6 %;
👉 бошқа нотариал ҳаракатлар (васиятнома тасдиқлаш, текин фойдаланиш шартномаси, мерос гувоҳномаси бериш ва ҳ.к.)40.6%.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot