Huquqiy axborot
192K members
912 photos
98 videos
14 files
3.73K links
Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot
Download Telegram
to view and join the conversation
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонунга мувофиқ апрель ойининг биринчи якшанбаси геология соҳаси ходимлари куни деб белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Халқаро миграция ташкилоти Конституциясини ратификация қилиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан Халқаро миграция ташкилоти Конституцияси ратификация қилинди.

Эслатиб, ўтамиз, Халқаро миграция ташкилоти Конституцияси 1953 йил 19 октябрда Брюссель шаҳрида (Бельгия) қабул қилинган бўлиб, ушбу ҳужжатда мигрантларнинг ташкилий ҳаракатланиши, миграцион хизматлар кўрсатишни таъминлаш (йиғим, танлов, миграцияга тайёрлаш, тил ўргатиш, мигрантларга ахборот бериш, тиббий кўрикдан ўтказиш ва б.), мигрантларнинг ҳуқуқий ҳимояси, халқаро давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш каби масалалар белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Президент томонидан 2018 йил 26 декабрда имзоланган Қонун билан Ўзбекистон Фонограмма тайёрловчиларнинг манфаатларини уларнинг фонограммалари ноқонуний такрорланишидан муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенцияга қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу Конвенция 1971 йил 29 октябрда Женева шаҳрида (Швейцария) қабул қилинган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ички ишлар вазирлиги тизимида тайинловлар

https://bit.ly/2Q5iahJ

Каналга қўшилиш
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#Биласизми
Таълим муассасасига кириб келишда ҳар бир таълим олувчи, ходим, келувчи ва бошқа шахслар ўз телефони абонентининг чақирув овозини тўлиқ ўчириб қўйиши (телефонни “овозсиз” режимга ўтказиши) шарт.

Таълим муассасаларида ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар бошланишидан олдин таълим олувчилар:

👉 телефонини ўчириб қўйиши;

👉 телефонини портфели, сумкаси ва шу кабиларга солиб қўйиши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

2019 йил "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" деб эълон қилинди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ ягона солиқ тўлови ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 4 фоиз миқдорида белгиланди.

Бундан ташқари соҳалар бўйича ягона солиқ тўлови ставкалари қуйида келтирилган:
👉 божхона брокерлари – 5%;
👉 ломбардлар – 25%;
👉 концерт-томоша кўрсатишдан даромад олувчи юридик шахслар – 5 %.

Умумий овқатланиш корхоналари жойлашган жойига қараб:
👉 аҳолиси 100 минг кишидан кўп шаҳарларда – 8%;
👉 бошқа аҳоли пунктларида – 6%;
👉 бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда – 4%;
👉 таълим муассасаларида хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш корхоналари – жойлашган жойига қараб белгилаганган ставканинг 75 % миқдорида.

Чакана савдо соҳасида солиқ тўловчилар жойлашган жойига қараб:
👉 аҳолиси 100 минг кишидан кўп шаҳарларда – 4%;
👉 бошқа аҳоли пунктларида – 2%;
👉 бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда – 1%;
👉 алкоголь, тамаки, бензин, дизель ёқилғиси, сиқилган ва суюлтирилган газ реализацияси билан шуғулланувчи шахслар – 4 %;
👉 улгуржи савдо корхоналари – 4%.

Дорихоналар жойлашган жойига қараб:
👉 аҳолиси 100 минг кишидан кўп шаҳарларда – 3%;
👉 бошқа аҳоли пунктларида – 2%;
👉 бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда – 1%.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ ягона ижтимоий тўлов ставкалари солиқ солинадиган базага нисбатан қуйидаги миқдорда белгиланди:
👉 бюджет ташкилотлари ва давлат корхонлари, устав фондида давлат улуши 50 % ва ундан юқори бўлган юридик шахслар – 25%;
👉 бошқа юридик шахслар – 12%.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари қуйидаги миқдорда белгиланди:
Чакана савдо
Озиқ-овқат ва бошқа товарларни сотиш:
👉 Тошкент шаҳри – 1 000 000 сўм;
👉 Нукус шаҳри ва вилоятлар маркази – 750 000 сўм;
👉 бошқа шаҳарлар – 400 000 сўм;
👉 бошқа аҳоли пунктларида – 300 000 сўм.
Деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (айрим маҳсулотларни истисоно қилганда) сотиш:
👉 Тошкент шаҳри – 400 000 сўм;
👉 Нукус шаҳри ва вилоятлар маркази – 200 000 сўм;
👉 бошқа шаҳарлар – 100 000 сўм;
👉 бошқа аҳоли пунктларида – 50 000 сўм.
Газета, журнал ва китоблар сотиш:
👉 Тошкент шаҳри – 500 000 сўм;
👉 Нукус шаҳри ва вилоятлар маркази – 250 000 сўм;
👉 бошқа шаҳарлар – 200 000 сўм;
👉 бошқа аҳоли пунктларида – 50 000 сўм.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Давлат бюджети параметрларини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарорига мувофиқ якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари (давоми):

маиший хизматлар:
👉 Тошкент шаҳри – 350 000 сўм;
👉 Нукус шаҳри ва вилоятлар маркази – 200 000 сўм;
👉 бошқа шаҳарлар – 100 000 сўм;
👉 бошқа аҳоли пунктларида – 50 000 сўм.

бошқа фаолият турлари:
👉 Тошкент шаҳри – 300 000 сўм;
👉 Нукус шаҳри ва вилоятлар маркази – 200 000 сўм;
👉 бошқа шаҳарлар – 100 000 сўм;
👉 бошқа аҳоли пунктларида – 50 000 сўм.

автомобилда юк ташиш:
👉 юк кўтариш қуввати 3 тоннагача бўлганда – 200 000 сўм;
👉 юк кўтариш қуввати 3 тоннадан ошиқ бўлганда – 300 000 сўм.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Давлат бюджети параметрларини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарорига мувофиқ белгиланган қарзни ундиришни солиқ тўловчиларнинг мол-мулкига қаратиш учун солиқ бўйича қарзларнинг энг кам миқдорлари:
👉 юридик шахслар – 4 054 600 сўм;
👉 жисмоний шахслар – 1 013 700 сўм.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Президент қарорига мувофиқ 2019 йил 1 майдан амалга киритилаётган боғчага тўланадиган ота-оналар пули миқдорлари. 2019 йил 1 майгача амалдаги тўлов миқдори сақлаб қолинади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot