Huquqiy axborot
251K members
1.4K photos
148 videos
19 files
5.62K links
Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

Қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot

Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун:
https://bit.ly/2P3ejDN
www.advice.uz
Download Telegram
to view and join the conversation
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Санитария-эпидемиология хизмати тиббий мажбурлов чораси қўллаш ҳуқуқига эга бўлади

“Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4790-сон, 27.07.2020 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг (Санитария-эпидемиология хизмати) асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳамда ҳуқуқлари белгиланди.

Санитария-эпидемиология хизмати ва унинг тизимидаги ташкилотлар, жумладан, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузишга оид ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан тегишли тиббий асослар мавжуд бўлган тақдирда карантинда сақлаш ёки даволаниш тарзидаги тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш ҳуқуқига эга.

📝 Қарор билан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🏢 Санитария-эпидемиология хизмати аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш учун жавобгар бўлган ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибига киради.

💼 Санитария-эпидемиологик хизматининг бошлиғи бир вақтнинг ўзида соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари ҳамда Бош давлат санитария врачи ҳисобланади.

📌 Санитария-эпидемиология хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколатларини барча давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширади.

☑️ Санитария-эпидемиология хизмати бошлиғи Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

🔰 Қарор билан қуйидагилар ташкил қилинди:
👉 Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузурида юридик мақомига эга бўлмаган Биологик хавфсизлик маркази ҳамда Ген технологиялари маркази;
👉 Санитария-эпидемиология хизмати марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмаларида тегишлича Соғлиқни сақлаш кўрсаткичлари таҳлили ва истиқболни белгилаш маркази ва унинг бўлинмалари.

🖥 Қарога кўра шунингдек, хавфни таҳлил қилиш механизмини жорий қилиш учун назорат остидаги объектларнинг ягона электрон базаси яратилади ва 2021 йил 1 январдан бошлаб тўлиқ ишга туширилади ҳамда “Электрон ҳукумат” тизимига интеграция қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тошкент вилоятида энергиятежамкор электр станцияси қурилади

“Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида электр энергияси таъминоти барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-4791, 29.07.2020 й) қабул қилинди.

💡 Қарорга мувофиқ, 2020-2023 йилларда Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида “Янги 500 кВ кучланишли “Ҳалқа” нимстанцияси ҳамда 220 кВ ва 500 кВ кучланишли ҳаво электр тармоқларини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш белгиланди.

🛣 Лойиҳа доирасида қуввати 1 400 МВА бўлган 500/200/10 кВ кучланишли, йиллик электр энергиясини тақсимловчи замонавий энергия тежамкор нимстанция қурилиши, умумий узунлиги 410 км электр узатиш тармоқлари қурилиши кўзда тутилмоқда.

🔨 Қарорга кўра, лойиҳани амалга ошириш учун халқаро молия институтлари маблағлари жалб этилиши ҳамда лойиҳа доирасида халқаро тендер савдолари ўтказилиши белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Аҳолининг эҳтиёжманд қатлами қўллаб-қувватланади

“Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-6038-сон, 30.07.2020 й.) қабул қилинди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Пенсия ва нафақалар яна 10% га ошади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ижтимоий нафақа олувчи оилалар сони 600 мингдан 1 млн 200 мингга етказилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2020 йилнинг июль-сентябрь ойларида тугайдиган ижтимоий нафақалар тўлаш 6 ой муддатга узайтирилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фондини қўллаб-қувватлаш учун 150 млрд сўм маблағ ажратилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фармонда кўзда тутилган аҳолини қўллаб-қувватлашга 2020 йилнинг охиригача бюджетдан жами қўшимча 2,5 трлн сўм йўналтирилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Зилзила бўйича маълумот берувчи мобиль илова яратилади

“Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4794, 30.07.2020 й) қабул қилинди.

🔰 Қарор билан:

👉 сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хафвсизликни таъминлаш соҳасидаги масъул давлат органлари белгиланди.

🏢 Ҳукумат таркибий тузилмасида ушбу соҳани мувофиқлаштувчи шўъба ва тегишли жамғарма ташкил этилди.

🔰 Қарорга кўра:

• 2021 йил 1 апрелдан сейсмик фаол ҳудудда жойлашган мавжуд бино ва ишоотлар, кўп қаватли турар жойларнинг сейсмик заифлигини баҳолашга хизмат қилувчи;

• 2021 йил 1 майдан янги қурилиши режалаштирилаётган кўп қаватли бино ва иншоотларнинг конструктив тизими, қурилиш майдонининг сейсмий даражаси кабиларни назарда тутувчи электрон техник паспортлар шакллантирилади.

Шунингдек, қарорга мувофиқ:

📲 2021 йил 1 апрелга қадар аҳолига содир бўлган зилзила бўйича тўлиқ маълумот берувчи мобиль илова яратилади.

📄 2020 йил 1 ноябрга қадар барча сув омборлари ва гидротехника иншоотларининг сейсмик мустаҳкамлик ҳолатини баҳолаш бўйича экспресс услубиёт ишлаб чиқилади.

📝 Қарор билан Республикада сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш дастури қабул қилинди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Тез ёрдам ходимлари қўшимча рағбатлантирилади

“Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлашга жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш тўғрисида” Ҳукумат қарори (458-сон, 30.07.2020 й.) қабул қилинди.

📋 Қарорга мувофиқ, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлашга жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимлари қуйидаги миқдорда бир марталик моддий рағбатлантирилади:

🔸 врачларга – 5 млн сўм;
🔸 ўрта тиббиёт ходимлари (фельдшерлар ва санитарлар)га 4 млн сўм;
🔸 ҳайдовчиларга – 3 млн сўм.

❗️Ушбу тўловлар 2020 йил 1 июнгача ишга қабул қилинган ходимларга нисбатан тадбиқ қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot