Huquqiy axborot
184K members
893 photos
95 videos
13 files
3.57K links
Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot
Download Telegram
to view and join the conversation
#Сўраган_эдингиз
Дадам Жиноят кодексининг 97-моддаси билан судланган, ички ишлар органларига ишга киришим мумкинми? (Ф.К Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри)

Ички ишлар органлари тўғрисидаги Қонунда қуйидагиларнинг ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш мумкин эмаслиги кўрсатилган:

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқаролар;

судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар;

ички ишлар органларида хизматни ўташга тўсқинлик қиладиган касаллиги ёки жисмоний нуқсонлари бўлган фуқаролар.

Демак, яқин қариндошининг судланганлиги ички ишлар органларига хизматга киришда тўсқинлик қилмайди.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз
Деҳқончилик қилиш учун ер олдик, кадастр ҳужжатлари учун қанча ҳақ тўланади? (Ж.В Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани)

Деҳқон хўжалигининг кадастр ҳужжатини тайёрлаш ва расмийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатганлик учун 230 минг 375 сўм тўлов ундирилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз
Ўғлим 17 ёш, хорижга сафарга кетмоқчиман, вақтинча автомашинамни ўғлимга ишончнома билан беришим мумкинми? (А.Т. Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани)

Йўқ, мумкин эмас.
18 ёшга тўлмаган шахсларга автотранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномаларни расмийлаштиришга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз
I гуруҳ ногирониман, университетдан ҳайдалган эдим, энди қайта тикламоқчиман, бюджет асосида ўқишга кирганман, контракт бўлиб ўқийсан дейишяпти, қайта бюджетга тиклашим мумкинми? (С.Д, Қашқадарё вилояти, Косон тумани)

Ҳа, мумкин.
Давлат грантлари бўйича таълим олган етимлар, I ва II гуруҳ ногиронлар, шунингдек муддатли ҳарбий хизматни ўтаган (захирага бўшаган кунларидан бошлаб уч йил мобайнида), академик таътилдан белгиланган муддатда қайтган шахслар ўқишга давлат грантлари ўринларига қайта тикланиши мумкин.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз
“Ҳаж” зиёратига бориш тартиби қандай? (А.Р Наманган вилояти, Наманган шаҳри)

“Ҳаж”га бориш учун фуқаро доимий яшаш жойидаги маҳалла йиғинига ариза ҳамда паспорти нусхасини тақдим этади.

“Ҳаж”га боришга номзодлар навбатга қўйилишидан аввал ҳар ойнинг 5 санасидан кеч бўлмаган муддатда суҳбатдан ўтказилади ва сараланади.

Номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади:
👉 моддий ва жисмоний жиҳатдан Ҳажга қодир бўлиши;
👉 Ҳаж амалларини тўғри ва тўла-тўкис адо этиши учун етарли диний билимга эга бўлиши;
👉 олдин Ҳажга бормаган бўлиши;
👉 вояга етган бўлиши;
👉 маънавияти, маърифати ва одоб-ахлоқи билан маҳаллада обрў-эътиборга эга бўлиши;
👉 оиласидаги муҳитнинг соғломлиги ва фарзандларининг ижобий тавсифланиши, маҳалладаги муҳитни яхшилашда ибрат бўла олиши;
👉 йўлдан адашганларнинг ижтимоий мослашувига ёрдам бериши;
👉 маҳалладаги хайрия тадбирларида иштирок этиши.

45 ёшгача бўлган аёлларнинг Ҳажга фақат маҳрамлари (эри, отаси, ўғли, акаси, укаси ва ҳ.к.) билан бирга боришига йўл қўйилади.

Номзодлар рўйхати тегишли ҳудуддаги масжид ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари биноларида эълон қилинади.

Рўйхат бўйича навбати келган фуқаролар Ҳажга жўнашдан камида бир ой олдин ёзма шаклда почта орқали хабардор қилинади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз
Бир аёл мендан пул олган эди, ҳозир тан олмаяпти. Менда унинг пулни олганлигини тасдиқловчи аудиоёзув бор, бу ҳолатда жиноят иши қўзғатиш мумкинми? Мазкур ҳолат бўйича кимга мурожаат қилишим керак? (О.Н. Тошкент вилояти, Чиноз тумани)

Ушбу ҳолатда тегишли ариза билан ички ишлар органларига мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ.

Қонунчиликка мувофиқ жиноят иши қўзғатишнинг сабабларидан бири шахсларнинг аризаларидир.

Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва ваколатли мансабдор шахс ўз ваколатлари доирасида жиноят содир этилганлиги тўғрисида сабаб ва етарли асослар мавжуд бўлган барча ҳолларда жиноят ишини қўзғатиши шарт.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз
Яқинда ижтимоий тармоқларда абитуриентларга бирданига бир нечта таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжат топшириш имконини берувчи Фармон имзолангани ҳақида ўқидим, шу ҳақда маълумот берсангиз. (Н.Ю. Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабсз шаҳри)

Мазкур масала “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Фармонида назарда тутилган.

Фармон билан тасдиқланган “Йўл харита”нинг 26-бандида аҳолини олий таълим билан қамраб олинганлик даражасини ошириш назарда тутилган. Бунинг учун 2019 йил 1 апрелга қадар тегишли ҳужжат ишлаб чиқилиши лозим.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган ушбу ҳужжатда олий ўқув юртларига қабул квоталарни мустақил равишда белгилаш ҳуқуқини бериш, бирданига бир нечта таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжат топшириш имконини тақдим этиш каби тадбирлар назарда тутилади.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз
Аҳоли ва автомобил серқатнов жойларида фуқароларни тинчлигини бузадиган, соғлигига зарар етказадиган ҳар хил товушли сигнал ва сиреналар чалган автомашина эгасига нисбатан чора борми қонунда? (Ж.М. Асака тумани)

Қонунчиликка мувофиқ товуш сигналини сабабсиз бериш 184 300 сўм жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз
Бизнинг уйга ариқ суви келиши учун қўшниларимиз уйларининг олдидан ўтиб боришимиз керак. Қўшнимиз эса бу ариқ ёнидан уй қуришмоқчи. Биз ариқ сувини очиб келишимиз учун унинг ёнида йўл йўқ. Бундай вақтда нима қилиш мумкин. (Х.Б. Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри)

Кўчмас мулк эгаси қўшнисининг еридан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқини беришни талаб қилишга ҳақли бўлиб, бу қонунчиликда сервитут дейилади.
Сервитут қуйидаги мақсадларда белгиланиши мумкин:
👉 ўзганинг ер участкаси орқали пиёда ёки транспортда ўтиш;
👉 ўзганинг ер участкасида дренаж ишлари ўтказиш;
👉 ўзганинг ер участкасидан электр узатиш, алоқа линиялари ва трубопроводлар, ирригация, муҳандислик ва бошқа линиялар ҳамда тармоқлар ўтказиш ва улардан фойдаланиш;
👉 ўзганинг ер участкасидан экинзор ва молларни суғориш учун сув олиш;
👉 молларни ўзганинг ер участкаси орқали ҳайдаб ўтиш;
👉 ўзганинг ер участкасидан қидирув, тадқиқот ва бошқа ишларни бажариш учун вақтинча фойдаланиш;
👉 ўзганинг ер участкасида иҳота дарахтлари экиш ва табиатни муҳофаза қилишга тааллуқли бошқа объектлар барпо этиш.

Сервитут ўзаро келишувга мувофиқ белгиланади. Агар сервитут тўғрисида тарафлар ўзаро келиша олмасалар, унда сервитут даъво аризаси бўйича суднинг ҳал қилув қарори билан белгиланади.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз
Тумандаги ташкилотда ишлайман. Ҳозирда пахта мавсуми, бизни ўзимиз хоҳламасакда, мажбурий кунлик пахта теримига чиқишга мажбурлашмоқда. Пахтага чиқиш мажбурийми? (Н.А. Бухоро вилояти, Когон тумани)

Йўқ, мажбурий эмас.
Мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали иш бажаришга мажбурлаш тақиқланади.

Меҳнатга бирор бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш 184 минг 300 сўмдан 552 минг 900 сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, 921 минг 500 сўмдан 1 млн 843 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot