Huquqiy axborot
184K members
893 photos
95 videos
13 files
3.57K links
Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot
Download Telegram
to view and join the conversation
#Кун_тарихи
25 декабрь (1998 йил)
“Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги
Қонун қабул қилинган.

Ҳар ким ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун юридик ёрдам сўраб ўзи хоҳлаган ҳар қандай адвокатга мурожаат қилишга ҳақлидир.

Ушлаб турилган шахсга, айбланувчи, судланувчи ва маҳкумга адвокат билан монеликсиз ва ҳоли учрашиш ҳамда ундан маслаҳат олиш учун зарур шарт-шароит таъминланиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
29 декабрь (1993 йил)
Ватан ҳимоячилари кунини белгилаш тўғрисидаги
Қонун қабул қилинган.

Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ҳарбий тузилмаларнинг 1992 йил 14 январдан республика юрисдикциясига ўтказилганлигини инобатга олиб, 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни этиб белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
4 январь (2016 йил)
“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

Қонунга мувофиқ дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг ва тиббий техниканинг амалиётда қўлланилишига улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейингина рухсат этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
7 январь (2008 йил)
Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги
Қонун қабул қилинган.

Қонунга асосан:

👉 никоҳда ва никоҳсиз туғилган болалар тенг ҳамда ҳар тарафлама ҳимоядан фойдаланади;

👉 давлат боланинг барча шакллардаги камситишлардан ҳимоя қилинишини таъминлаш учун зарур чораларни кўради;

👉 бола ҳуқуқлари чекланиши мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Кун_тарихи
8 январь (1992 йил)
Президент Фармони билан Ўзбекистон ССРнинг иттифоқ-республика Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлигига айлантирилган.

Фармонга асосан Адлия вазирлиги:

👉 ҳуқуққа доир сиёсатни амалга оширишда давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;

👉 республика органлари билан биргаликда Республика ҳамда унинг фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;

👉 тегишли ҳуқуқий масалаларни ечиш, Президентнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш чоғида Президент манфаатларининг ифодачиси бўлади;

👉 бошқа давлатларнинг судларида томонлардан бири Ўзбекистон Республикаси бўлган низоларни кўриб чиқиш чоғида Ўзбекистон Республикасидан вакиллик қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
13 январь (1992 йил)

Алоқа тўғрисидаги
Қонун қабул қилинган.

Қонунга асосан ер участкалари, кўприклар, тоннеллар орқали, кўчалардан, иншоотлардан, коллекторлардан, ман этилган ҳудудлардан, ўрмонлардан телекоммуникациялар линиялари ўтказишда бундай линияларни ўтказиш шартлари ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар ҳамда объектларнинг эгалари билан келишилади.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
21 январь (2010 йил)
Вояга етмаганларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл қўймаслик бўйича талаблар тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган.

Низомга мувофиқ вояга етмаганлар меҳнатидан қуйидаги ишларда фойдаланишга йўл қўйилмайди:
👉 ер ости, сув ости, хавфли баландликда ёки ёпиқ муҳитда бажариладиган ишларда;
👉 хавфли механизмлар, асбоб ва ускуналар билан боғлиқ бўлган ишларда;
👉 хавфли буюмлар ёки жараёнлар, ҳарорат, шовқин ёки тўлқинланиш даражасининг юқори таъсирида вояга етмаганларнинг соғлиғига зарар етказишга олиб келадиган зарарли шароитлардаги ишларда;
👉 оғир меҳнат шароитларида бажариладиган (иш вақтининг давомийлиги узоқ бўлган, тунги ишлар ва бошқалар билан боғлиқ бўлган) ишларда;
👉 ўзининг хусусияти билан бундай тоифадаги ходимларнинг ахлоқ-одобига зарар етказадиган ишларда;
👉 белгилаб қўйилган нормадан ортиқ оғир юк кўтариши ва ташиш билан боғлиқ бўлган ишларда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
(22 январь) 1991 йил

Малакали шарқшунос кадрларни тайёрлашни янада такомиллаштириш мақсадида Тошкент давлат дорилфунунинг шарқ факультети негизида Шарқшунослик институти ташкил этилган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
(23 январь) 1992 йил

Ҳукумат қарори билан давлат мустақиллигини, фуқароларнинг конституцион ҳуқуқлари ва эркинликларини ва ҳудудий яхлитликни ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи:
(24 январь) 2000 йил:

Ҳукумат қарори билан Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланган.

Низомга мувофиқ кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан уларнинг тўғри вазифасига кўра фойдаланилиши керак.

Шу билан ушбу жойлардан қуйидаги мақсадларда фойдаланишга рухсат берилади ⬇️

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot