Huquqiy axborot
191K members
908 photos
98 videos
14 files
3.7K links
Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot
Download Telegram
to view and join the conversation
​​#Кун_тарихи
9 июнь (2011 йил)
Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолияти тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган.

Низомга мувофиқ спорт тури бўйича тренерлик ёки тренер-ўқитувчилик фаолияти билан қуйидаги шахслар шуғулланишига йўл қўйилади:
👉 жисмоний тарбия бўйича олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган шахслар;
👉 «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози», «Хизмат кўрсатган спорт устаси» шунингдек халқаро ва бошқа спорт унвонларига эга бўлган шахслар;
👉 тегишли малакавий тоифага эга бўлган шахслар;
👉 тиббий рухсатнома ва суғурта полисига эга бўлган шахслар;
👉 қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аттестациядан ўтган шахслар.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Тижорат банклари томонидан чет эл валютасидаги ҳисобварақларни юритиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтқазилди.

Мазкур ҳужжатга Ўзбекистонинг жисмоний шахслар резидентларнинг (шунингдек, юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларнинг) ҳисобварақларига нақд хорижий валюта ҳеч қандай чекловларсиз ўтказилиши мумкинлиги ҳақидаги ўзгартиришлар киритилган.

Шунингдек, жисмоний шахслар — норезидентларнинг ҳисобварақларига тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар асосида халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали келиб тушган, банк ҳисобварағидан ва банк картасидан ечилган ҳамда Ўзбекистон ҳудудида қонуний асосларда топилган хорижий валюта ўтказилиши мумкинлиги белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди

“Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Киритилган ўзгартиришга кўра, малака сертификатига эга бўлган ҳар бир жисмоний шахс малака сертификати олинган йилдан кейинги йилдан бошлаб ҳар йили эмас балки, 3 йида бир марта малака ошириш курсларида ўқийдилар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан валютавий своп операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди


Ушбу ўзгаришларга асосан, валютавий своп операцияларини амалга оширишда сўм ва чет эл валютаси ёки икки чет эл валютаси ўртасидаги своп битимини тузишда своп битимининг базавий курси Марказий банк томонидан белгиланадиган курс бўйича эмас, томонларнинг ихтиёрига кўра эркин белгиланиши тартиби ўрнатилди.

Шунингдек, валютавий своп операцияларини амалга оширишда чет эл валютаси сифатида тарафлар уларнинг хоҳишига кўра исталган чет эл валюталаридан фойдаланилиши мумкинлиги белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, валютавий своп операцияси бу битимда белгиланган муддат ва валюта курси бўйича ҳисоблашиш шарти асосида валюталарни бир вақтда сотиб олиш ва сотиш бўйича икки томонлама битимдир.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Сўраган_эдингиз
Ўриндошлик асосида ишга жойлашмоқчиман, лекин директорим рухсат бермаяпти шу тўғрими?
Нотўғри. Ўриндошлик асосида ишлаш учун иш берувчининг, асосий иш жойидан касаба уюшмаси қўмитасининг (ходимларнинг бошқа вакиллик органининг) ёки бошқа органнинг розилиги талаб қилинмайди.
Ўриндошлик асосида бошқа ташкилотга ишга кираётган шахслар:
👉 паспортни ёхуд унинг ўрнини босадиган ҳужжатни;
👉 меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан тегишли шаклга бўйича маълумотномани тақдим этиши шарт.
Тўлиқ маълумот⬇️
http://lex.uz/docs/2070161
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Кун_тарихи
10 июнь (1999 йил)
Президент Фармонига мувофиқ Зулфия мукофоти таъсис этилган.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти ҳар бир ҳудуддан иккитадан ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган жами 28 нафар қизларга таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқлари учун берилади.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари бўлган ўқувчилар олий таълим муассасаларининг бакалавриатига, бакалавриат талабалари эса олий таълим муассасаларининг магистратурасига тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ишончнома транспорт воситасини бошқариш учун: ҳужжатлар ва тўловлар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Биласизми:
Ирландияда турмуш қураётган ёшларга муҳим қадам ҳақида жиддий ўйлаб кўриш учун яна бир марта ижозат берилади.

Статистика бўйича шу саволдан кейин ҳар йили жуфтликларнинг 14 фоизи тўйни бир йилга кечиктираркан.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Биласизми
👮🏻 “Ички ишлар органлари тўғрисида” Қонунга мувофиқ ички ишлар органи ходими фуқарога мурожаат этганида:

👉 ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши, фуқаронинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши, шундан сўнг мурожаат қилишининг сабаби ва мақсадини маълум қилиши;

👉 фуқарога нисбатан тегишли чоралар қўлланилган тақдирда, бундай чоралар қўлланилишининг сабабини ҳамда асосларини, шунингдек фуқаронинг шу муносабат билан юзага келадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини унга тушунтириши шарт.

👉 Ички ишлар органи ходими ўзига фуқаро мурожаат этган тақдирда, ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши, уни диққат билан эшитиши, ўз ваколатлари доирасида тегишли чоралар кўриши ёхуд қўйилган масалани ҳал этиш кимнинг ваколатига киришини тушунтириши шарт.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Кун_тарихи
11 июнь (2013 йил)

Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом
қабул қилинган.

Низомга мувофиқ ҳайдовчилар ҳар икки йилда бир маротаба тиббий кўрикдан ўтишлари шарт.

Тижорат асосида йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи ҳайдовчилар тиббий кўрикдан ҳар йили ўтади.

Тиббий кўрикдан ўтган шахсларга 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома берилади ва ушбу тиббий маълумотномада тиббий кўрик натижалари кўрсатиб ўтилади.
Тўлиқ маълумот: ⬇️
http://lex.uz/docs/2194596

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Уй-жой олди-сотдиси: ҳужжатлар ва тўловлар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 15 июнь жума кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, 2018 йил 15-17 июнь кунлари, яъни Рамазон ҳайитининг биринчи уч куни байрам сифатида кенг нишонланади.

Шу муносабат билан, мутасадди идораларга Рамазон ҳайитини жойларда халқимизнинг миллий урф-одатларига мос тарзда, тартибли ва юқори даражада ўтказиш учун зарур тадбирларни амалга ошириш вазифаси юкланди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Кун_тарихи
12 июнь (2012 йил)

Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бадиий фильмларни кино ва видео тасвирга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Низомга мувофиқ хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистонҳудудида бадиий фильмларни кино ва видео тасвирга олиш фақатгина «Ўзбеккино» миллий агентлиги томонидан берилган рухсатномалар асосида амалга оширилади.

Бунда хорижий кинокомпаниядан республика бюджети даромадига ҳар бир тасвирга олиш куни учун 800 минг сўм миқдорида миллий валютада тўлов ундирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot