Huquqiy axborot
✔
218K subscribers
7.42K photos
853 videos
22 files
17.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми #Амал_қилинг

🧑‍⚕️Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фуқароларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишлари шарт.

❗️Ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли ҳолатда бўлган шахсга шошилинч ва (ёки) кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этиш:

🔹фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (1 млн 236 минг сўмдан 2 млн 060 минг сўмгача);

🔹мансабдор шахсларга 5 бараваридан 10 бараваригача (2 млн 060 минг сўмдан 4 млн 120 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Audio
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Телекоммуникациялар хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди


Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда Телекоммуникациялар хизматларини кўрсатиш қоидаларини янги таҳририни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3762, 26.01.2026 й.).

✅ Ушбу ҳужжатда телекоммуникациялар хизматларини кўрсатишда фуқароларга қулайликлар яратишга қаратилган қуйидаги бир қатор янгиликлар белгиланди.

⏭️ Жумладан, мобил алоқа абонентлари шахсий ҳисобида маблағ хизмат кўрсатишни давом эттириш учун етарли бўлмаганда мобил алоқа оператори ва абонент ўртасида тузилган шартномани бекор қилиш (мавжуд бўмаган рақам ҳолатига ўтказиш) муддати 2 ойдан 1 йилга узайтирилади.

📑 Абонентлар амалдаги тариф режасини исталган бошқа тариф режаси билан бепул алмаштириши мумкин бўлади (бундан муайян гуруҳ ёки маълум чекланган ҳудуд учун ишлаб чиқилган алоҳида тариф режаларига ўтиш мустасно).

⌛️ Амалдаги тарифлар шартлари ўзгарганда, абонентлар бу ҳақда камида 15 кун олдин оммавий ахборот воситалари, расмий веб-сайт ёки СМС хабарномалар орқали мажбурий тартибда хабардор қилинади.

🔗 Аҳолига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, хизмат кўрсатиш пунктига келиш имконияти бўлмаган фуқаролар учун яшаш жойига бориш, олис ва етиб бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида сайёр мобил алоқа хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/-8017766

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Абонент розилигисиз дастлаб бепул бўлган хизматларни пуллик қилишга йўл қўйилмайди


🔰 Қоидаларга кўра, абонент – жисмоний шахсдан тариф режаси бўйича абонент тўлови ва хизмат учун маблағ ечишда ҳисобни салбий ҳолатга (қарздорлик ҳолатига) келтириш тақиқланади.

📞 Абонентлар Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасининг ишонч телефонларига кеча-кундуз бепул қўнғироқ қилишлари мумкинлиги белгиланди.

⏳ Мобил алоқа тармоқларида абонент рақамларини кўчириш эндиликда хизмат кўрсатиш пунктларида 8 иш соатида эмас, балки 20 дақиқа ичида амалга оширилади.

📑 Мобил алоқа абонентларига пуллик қўшимча хизматларга обуна бўлиш бўйича контент хизматлари кўрсатишнинг қуйидаги янги тартиби белгиланди:

🔹 хизматларни активация қилиш операторларнинг мобил иловалари ёки УССД кодлар орқали амалга оширилади;

🔹 абонентларнинг розилик тасдиғини олмасдан хизматларни автоматик улашга ёки дастлаб бепул бўлган хизматларни пуллик қилишга йўл қўйилмайди;

🔹 контент провайдерлари томонидан абонентларга тақдим этиладиган барча пуллик хизматлар дастлаб нофаол ҳолатда бўлиши керак.

📌 Мазкур ҳужжат расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ойдан кейин кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қонунчиликка кўра, қайси ой “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” этиб белгиланган?
Anonymous Quiz
26%
сентябрь ойи
27%
октябрь ойи
25%
ноябрь ойи
22%
декабрь ойи
#2026_йил_1_февралдан

💸 Қонунчиликка кўра, ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.

📚 Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️ Китоб ўқиган айрим маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Адлиятв #жонлиэфир

❗️ ШТАТ ҚИСҚАРИШИ — ХОДИМ ҲУҚУҚЛАРИ ҚАНДАЙ ҲИМОЯ ҚИЛИНАДИ?


Иш жойингиз қисқариши кутиляптими?
Бу жараёнда қандай ҳуқуқ ва кафолатларингиз борлигини билмоқчимисиз?


🔴 Жонли эфирда қуйидаги саволларга жавоб оласиз:

▪️Штат қисқариши қачон ва қандай асосларда амалга оширилади?

▪️Ходим олдиндан огоҳланиши шартми?

▪️Қисқартиришда иш берувчининг мажбуриятлари қандай?

▪️Компенсация, иш ҳақи ва нафақалар масаласи

▪️Ноқонуний қисқартиришдан қандай ҳимояланиш мумкин?

Мавзу юзасидан ҳуқуқий ечимлар "Adliya tv"нинг жонли эфирида.

🗓Сана: 30.01.2026
⏰Вақт: 15:00
✅Жонли эфир шу каналда:
https://youtube.com/@adliyatv?si=zgQGiL7JBYoiM47D

📩 Саволларингизни @mehnatpodkast_bot орқали юборинг. Бундан ташқари эфир давомида ўзингизни қизиқтирган саволларни бевосита юборишингиз мумкин!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Янги замонавий сузиш ҳавзаларини қуриш харажатлари қоплаб берилади


Ҳукумат қарори (29-сон, 27.01.2026 й.) билан “Янги замонавий сузиш ҳавзаларини (бассейн) қуриш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

💰 Ушбу регламентга мувофиқ, талабгорлар томонидан тақдим этилган дастлабки 100 та сузиш ҳавзасини қуриш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилади.

✅ Бунда маблағлар 2026 йил 1 февралдан 2028 йил 1 январгача сузиш ҳавзаларини ташкил этиш харажатларининг 50 фоизигача, лекин 100 млн сўмдан ошмаган қисми учун ажратилади.

📝 Талабгор қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

▪️ солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлиги бўлмаслиги;
▪️ қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги;
▪️ фаолияти қонунчиликда белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган бўлмаслиги;
▪️ суд қарори асосида тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинган бўлмаслиги.

🗒 Талабгор харажатларни қоплаш учун Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали Туризм қўмитасига ариза билан мурожаат қилади.

☑️ Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

▫️ сузиш ҳавзасининг лойиҳа ҳужжатлари нусхаси;
▫️ сузиш ҳавзасини қуриш ва ишга тушириш учун тузилган пудрат шартномаси нусхаси;
▫️ шартномага асосан тўлов амалга оширилганини тасдиқловчи электрон ҳужжат нусхалари.

⌛️ Қўмита харажатларни қоплаш тўғрисида қарор қабул қилган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида маблағлар талабгорнинг ҳисобварағига ўтказиб берилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/8021028

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қуйидагиларнинг қайси бири масъулияти чекланган жамиятда жамият бошқарувининг олий органи ҳисобланади?
Anonymous Quiz
35%
жамиятнинг кузатув кенгаши
38%
иштирокчиларнинг умумий йиғилиши
14%
жамиятнинг тафтиш комиссияси
13%
жамиятнинг дирекцияси
Audio
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Аутодонорлик тартиби белгиланди


Адлия вазирлиги Донор қони ва унинг таркибий қисмларини зарурат бўлганда, донорнинг ўзига ишлатилишини кўзлаб топшириш (аутодонорлик) тартиби ҳақидаги низомни давлат рўйхатдан ўтказди (рўйхат рақами: 3763, 28.01.2026 й.).

✅ Низомга кўра, аутодонорлик қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

▪️ донорга аллоген қон (бегона қон) қуйишнинг имкони мавжуд бўлмаса;
▪️ донорнинг қон гуруҳи кам учрайдиган бўлса;
▪️ донор ёки унинг қонуний вакили аллоген қон (бегона қон) қуйишни рад этса.

🗒 Аутодонорлик донорнинг жарроҳлик амалиёти ўтказилиши режалаштирилаётган тиббиёт муассасаларида донор ёки унинг қонуний вакилининг ёзма розилиги асосида бепул амалга оширилади.

📑 Аутодонорликдан олдин донорнинг қони лаборатория текширувларидан ўтказилади.

✔️ Аутодонорлик қуйидаги даврлардан бирида амалга оширилади:

▫️ жарроҳлик амалиётидан олдин (кўпи билан 30 кун олдин);
▫️ жарроҳлик амалиётига тайёргарлик жараёнида (1-2 соат олдин);
▫️ жарроҳлик амалиёти давомида (донор ёки унинг қонуний вакилининг ёзма розилиги олдиндан олинганда).

⛔️ Донорда ОИВ (ОИТС) инфекция, Б ёки C вирус маркерлари, захм касаллиги ҳамда гематокрит кўрсаткичи 25 фоиздан камлиги аниқланса аутодонорликка йўл қўйилмайди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/ru/pdfs/8021819

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Айрим тоифадаги талабаларнинг талабалар турар-жойларидаги яшаш харажатлари қоплаб берилади


Ҳукумат қарори (32-сон, 28.01.2026 й.) билан “Айрим тоифадаги талабаларнинг давлат олий таълим ташкилотлари талабалар турар жойларидаги яшаш харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида”низом тасдиқланди.

✅ Низомга кўра, яшаш харажатлари давлат олий таълим ташкилотларининг фақат кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларига давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таҳсил олишидан қатъи назар, Давлат бюджетидан қоплаб берилади.

⌛️ Талабанинг давлат олий таълим ташкилотлари талабалар турар-жойларидаги яшаш харажатини қоплаб бериш унинг оиласи Ижтимоий реестрнинг “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифасига киритилган санадан бошлаб 12 ой давомида сақланиб қолади.

📝 Талабалар устуворлик асосида, навбатсиз давлат олий таълим ташкилотининг талабалар турар жойига қабул қилинади.

🗒 Ариза берувчи мазкур масалада ўзи таълим оладиган олий таълим ташкилотининг ректори (филиал директори) номига ойнинг 7-санасига қадар ариза билан мурожаат қилади.

⏭️ Ариза берувчи мустақил равишда комиссияга kontrakt.edu.uz орқали ариза юбориши ҳам мумкин.

✔️ Ариза тегишли ўқув йили учун бир маротаба юборилади.

📁 Факультетларнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари (масъуллар) 1 кун муддатда электрон тарзда юборилган аризаларни умумлаштирган ҳолда белгиланган тартибда комиссияга тақдим этади.

📑 Масъуллар томонидан тақдим этилган аризалар 1 кун муддатда комиссия томонидан ўрганиб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/8022224

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Эндиликда чет тили 1-фан бўлган йўналишларга B1 даража ҳам имтиёз беради


📝 Қарор билан айрим Ҳукумат қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

✅ Унга кўра, фанлар мажмуасида чет тили 1-фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул хорижий тилни билиш бўйича камида B1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификат асосида амалга оширилади.

📜 Фанлар мажмуасида чет тили фани мавжуд бўлган таълим йўналишларига қабулда:

🔹 B1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга абитуриентларга ушбу фандан белгиланган максимал баллнинг 75 фоизи миқдорида балл берилади;

🔹 B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга абитуриентларга ушбу фандан белгиланган максимал балл берилади.

📌 Илгари мазкур йўналишларга қабул камида B2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#2026_йил_1_февралдан

💸 Қонунчиликка кўра, Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали:

➖ автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️ Маҳкумларга масофали видео-учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқи берилади


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Радиода тарқатилаётган рекламанинг, радиодастурларни реклама билан узиб қўйишнинг умумий давомийлиги эшиттириш вақтининг 1 соати давомида неча фоиздан ошмаслиги лозим?
Anonymous Quiz
50%
10 фоиз
32%
15 фоиз
14%
20 фоиз
4%
25 фоиз
#Адлия_хабари

❗️ Меҳнат кодексига илмий-амалий шарҳ


🔎 Иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат муносабатларининг ҳуқуқий асосларини билиш барча учун муҳим ҳисобланади.

✅ 2022 йил 28 октабрда қабул қилинган Меҳнат кодексида белгиланган қоида ва нормаларни амалда қўллаш уларни кенг тушунтириш, тарғиб этишни тақозо қилади.

📙 Шу мақсадда 3 жилддан иборат “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига илмий-амалий шарҳ” китоби амалдаги меҳнат қонунчилиги асосида тайёрланди.

📑 Китоб бандлик соҳаси мутахассислари, турли ташкилотлар раҳбар ва кадрлар билан ишлаш бўлими маъсул ходимлари, ҳуқуқ йўналишидаги бакалавриат, магистратура, техникум талаба ва ўқувчилари ҳамда тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар, шунингдек кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

📞 Мурожаат учун: +998 55 510 47 86 | +998 97 027 27 74
🌐 https://adolatmarkazi.uz/market/-1
▶️ https://t.me/adolat_nashrlari

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

❗️ Талабаларнинг иш берувчилар билан ҳамкорлиги ташкил этилади


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Адлиятв #Эслатма

✅ ШТАТ ҚИСҚАРИШИ — ХОДИМ ҲУҚУҚЛАРИ ҚАНДАЙ ҲИМОЯ ҚИЛИНАДИ? мавзусида жонли эфир бошланди.

🔴 Жонли эфирни ушбу ҳавола орқали кузатиш мумкин: https://www.youtube.com/live/esQn5pj8aqg?si=n0Jtgx1I7x_XmBaI

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

❗️ КИТОБ ЁЗГАН ҲАМ, ЧИҚАРГАН ҲАМ, ЎҚИГАН ҲАМ РАҒБАТ ОЛАДИ


Болаларни китоб ўқишга мажбурлаш керакми? Муаллифлар учун жозибадор таклифлар қандай? Янги кутубхоналардан янгича китоб фестивалларигача – одамлар орасида китобхонлик маданиятини ошириш учун нималар қилиш керак? “Сайилгоҳ” подкастида долзарб мавзу муҳокама қилинди.

Батафсил 👉 https://youtu.be/Qy7eD5a5KTQ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

✳️ Маҳаллаларга "спорт тарғиботчиси" сифатида бириктирилган жисмоний тарбия ўқитувчисига устама ҳақ тўланади

💰 Ҳар бир мактабдаги бир нафар жисмоний тарбия ўқитувчисининг лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устама тўлаш орқали маҳаллаларга "спорт тарғиботчиси" сифатида бириктирилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot