Huquqiy axborot
251K subscribers
7.16K photos
837 videos
22 files
16.4K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#2026_йил_1_февралдан

Қонунчиликка кўра, зўравонлик натижасида оиласидан олинган ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган, шунингдек, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар учун профессионал тутинган оила хизмати йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Audio
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Нотариуслар томонидан ижро хатларини ёзиш тартиби белгиланди


Адлия вазирлиги “Нотариуслар томонидан ижро хатларини ёзиш тартиби тўғрисида”ги низомни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами: 3757-сон, 19.01.2026 й.).

📝 Низомга кўра, ижро хати нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали, электрон шаклда ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда ёзилади.

🎙 Ижро хати видеоконференцалоқа орқали ёзилганда, унинг тасдиқловчи ёзувида бу ҳақида кўрсатилади ҳамда ёзиш жараёни нотариус томонидан мажбурий аудио ва видеода қайд этилади.

📜 Ижро хати қуйидаги ҳолларда ёзилади:

🔹 тақдим этилган ҳужжатлар қарздорнинг ундириб олувчидан қарздор эканлиги ёки бошқа мажбуриятини шубҳасиз тасдиқласа;

🔹 мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаганда даъво қилиш ҳуқуқи вужудга келган кундан бошлаб 3 йилдан ортиқ вақт ўтган бўлмаса.

🗒 Нотариуслар томонидан БҲМнинг 1000 бараваригача бўлган айрим фуқаролик-ҳуқуқий низосиз талаблар бўйича ҳам ижро хати ёзилади.

⌛️ Ижро хати, агар қонунчиликда бошқа муддат белгиланган бўлмаса, у ёзилган кундан бошлаб 3 йил муддат ичида мажбурий ижро учун тақдим этилиши мумкин.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/8007110

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Неча ёшга тўлган боланинг исми ёки фамилиясини ўзгартиришга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади?
Anonymous Quiz
7%
7 ёшга
24%
10 ёшга
46%
16 ёшга
23%
18 ёшга
Audio
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Онлайн кредит олишда фирибгарликка учраган фуқаролардан кредитни ундириш тўхатилади


Адлия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда Кредит ва тўлов ташкилотлари, тўлов тизими операторлари томонидан жисмоний шахсларга масофадан молиявий хизматлар кўрсатишда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда фрод ҳолатларининг олдини олиш бўйича минимал талаблар тўғрисидаги низомни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3759, 21.01.2026 й.).

Унга кўра, кредит ташкилоти фрод ҳолати натижасида номига онлайн кредит расмийлаштирилган фуқарога, суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажримига асосан жабрланувчи деб эътироф этилганда, мазкур онлайн кредит ва у билан боғлиқ фоизларни ҳисоблашни ҳамда ундан ундиришни тўхтатади.

⏭️ Кредит ташкилоти онлайн кредит ажратишда фрод ҳолатини содир этган шахсдан етказилган моддий зарарни регресс тартибида ундириши мумкин.

📝 Кредит ташкилоти фрод ҳолатига шубҳа қилганда қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

🗒 Суриштирув, дастлабки тергов натижалари ёки суднинг қарорига асосан фрод ҳолати юз бермаганлиги аниқланганда кредит ташкилоти онлайн кредит ва у билан боғлиқ фоизларни ҳисоблашни ҳамда ундиришни давом эттиради.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/-8007760

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Мобил иловаларда (Click, Paynet, Apelsin...) онлайн фирибгарликка қарши талаблар кучайтирилди


Низомга кўра, мобил иловада рўйхатдан ўтган фойдаланувчи аккаунтига фақат ушбу шахс ёки яқин қариндошларига тегишли бўлган банк ҳисобварағи, банк картаси ва электрон ҳамёнларни бириктириши ҳамда ушбу аккаунт орқали P2P ўтказмаларини амалга ошириши мумкин.

Фойдаланувчининг телефон рақами ва ЖШШИРи мос келиши текширилади ҳамда мослик аниқланмаганда мобил иловада рўйхатдан ўтказиш ва банк картасини бириктиришга йўл қўйилмайди.

🖼 Кредит ва тўлов ташкилотлари фойдаланувчиларни биометрик идентификациядан ўтказишда ҳаётийлик факторларини аниқлаши шарт, яъни расм орқали идентификация қилиш мумкин бўлмайди.

⌛️ Телефонга юборилган 1 марталик СМС хабар 3 маротаба нотўғри киритилганда, фойдаланувчининг мобил иловадаги ҳаракатлари 15 дақиқа давомида вақтинча чекланади;

▶️ Мобил иловадаги аккаунтга бошқа қурилмадан кириш ёки унинг паролини қайта тиклашда ушбу аккаунтга боғланган барча банк карталари мобил иловадан автоматик тарзда чиқариб юборилади.

🗒 Шунингдек, ушбу қурилмада банк карталари бўйича молиявий операциялар тарихи ўчириб юборилади.

☑️ Бунда, банк карталарини бириктириш биометрик идентификациядан ўтказилган ҳолда амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Эндиликда 1 кунда фақат 1 та банкдан онлайн кредит олишга рухсат этилади


🗒 Низомга кўра, онлайн кредит олиш учун ариза берилганда, кредит ташкилоти аввало фойдаланувчи маълумотларини Кредит битимини тузиш тақиқланган шахслар реестрида текширади.

⏭️ Агар фойдаланувчи маълумотлари реестрда топилмаса, онлайн кредит бериш жараёни давом эттирилади.

Агар бир ЖШШИР бўйича бир вақтнинг ўзида бир нечта кредит ташкилотлари сўров юборса, кредит бюроси фақат биринчи бўлиб юборилган сўровга жавоб беради.

📝 Биринчи сўров юборган кредит ташкилоти ушбу ЖШШИР бўйича онлайн кредит расмийлаштирилганлигини маълум қилса, кредит бюролари мазкур ЖШШИР бўйича бошқа кредит ташкилотларига 24 соат давомида сўров қабул қилинмаслиги тўғрисида маълумот беради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Онлайн молиявий хизматлар энди янада хавфсиз


📝 Низомга кўра, кредит ташкилотлари мижозлар онлайн фирибгарлик ҳолатлари бўйича зудлик билан мурожаат қилиши учун банк картасининг орқа томонида 24 соат ишлайдиган (24/7) алоқа рақамини жойлаштиради;

Банк картаси расмийлаштирилганда ёки бошқа молиявий хизматлар кўрсатилганда тузиладиган шартномалар ва оммавий оферталарда қуйидагилар аниқ белгиланиши шарт:

🔸 фойдаланувчига фирибгарлик белгилари аниқланганлиги тўғрисида маълумот берилиши;

🔸 фойдаланувчи қурилмаси йўқолганини ёки унга бегона шахслар томонидан назорат ўрнатилганини билган заҳоти, кечиктирмасдан, аммо 1 кундан кеч бўлмаган муддатда банк ёки тўлов ташкилотини хабардор қилиши;

🔸 фойдаланувчи ўз розилигисиз амалга оширилган операцияни аниқлаганидан сўнг 1 кун ичида бу ҳақда кредит ёки тўлов ташкилотига маълум қилиши.

🗒 Фойдаланувчи СМС-хабарнома хизматига уланган телефон рақамини ўзгартирган тақдирда кредит ва тўлов ташкилоти унинг аввалги телефон рақамига хизматнинг ўчирилганлиги ва янги телефон рақамига хизматнинг уланганлиги ҳақида СМС-хабарнома орқали хабар беради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Сунъий интеллект ёрдамида шахсга доир маълумотларга ноқонуний ишлов берганлик учун жавобгарлик белгиланди


Қонун (ЎРҚ–1115-сон, 21.01.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

🔰 Қонун билан “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунга қуйидагиларга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди:

🔹 сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишнинг умумий асосларини белгилаш;

🔹 ушбу соҳадаги ваколатли давлат органининг ваколатларини аниқлаштириш.

Унга кўра, сунъий интеллект – инсоннинг билим ва кўникмаларига тақлид қилиш, мустақил ўрганиш, ечимларни излаш ва аниқ вазифаларни бажаришда инсон ақлий фаолияти натижалари билан таққосланадиган натижаларни олиш имконини берувчи технологик ечимлар мажмуи.

⛔️ Инсоннинг ҳуқуқи ва эркинлигига алоқадор бўлган юридик аҳамиятга эга қарорларни қабул қилишда фақат сунъий интеллектдан фойдаланиб яратилган технологиялар асосида ишлайдиган ахборот тизимлари хулосаларига таяниш мумкин эмас.

📑 Шунингдек, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов бериш, уларни ОАВлар, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш:

маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуролларини мусодара қилиб, БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (41 млн 200 минг сўмгача) жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Адлиятв #жонлиэфир

❗️ "ДЕКРЕТ" ТАЪТИЛИ ВА "ДЕКРЕТ" ҲУҚУҚЛАРИ


Сизни қизиқтирган барча саволларга жонли эфирда жавоб берилади!

▪️"Декрет" таътили кимларга берилади?
▪️"Декрет" пули қандай ҳисобланади?
▪️"Декрет" таътили иш стажига қўшиладими?
▪️"Декрет"да бўлган аёл ишдан бўшатилиши мумкинми?
▪️"Декрет" таътили давомида бошқа жойда ишлаш мумкинми?
▪️"Декрет" таътилидан олдин иш жойини ўзгартирса, ҳуқуқлар сақланадими?
▪️Ишсиз аёллар "декрет" пули олиши мумкинми?
▪️Бу таътилни ота ёки бувиси олиши мумкинми?
▪️Хусусий секторда ишловчилар учун "декрет" қоидалари қандай?

Мавзу юзасидан кенг тарқалган хатолар ва ҳуқуқий ечимлар "Adliya tv"нинг жонли эфирида.

🗓Сана: 23.01.2026
Вақт: 14:00
Жонли эфир шу каналда:
https://youtube.com/@adliyatv?si=zgQGiL7JBYoiM47D

📩 Саволларингизни @mehnatpodkast_bot орқали юборинг. Бундан ташқари эфир давомида ўзингизни қизиқтирган саволларни бевосита юборишингиз мумкин!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ташкилот мулкдори ўзгарганда жамоа шартномасининг амал қилиши қанча муддат мобайнида сақлаб қолинади?
Anonymous Quiz
41%
3 ой
34%
6 ой
4%
9 ой
21%
1 йил
Audio
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳаси рақамлаштирилади


“Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасини рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (11-сон, 20.01.2026 й.) қабул қилинди.

🔗 Қарорга кўра, Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот тизими “Ma'muriy amaliyot” модули масъул вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига интеграция қилинади.

2026 йил 1 февралдан:

🔹 умумий вазни (юки билан) 44 тоннадан ортиқ юк автомобиллари, конлар, шахта ва карьерларда қўлланиладиган махсус транспортлар, юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксилар, шунингдек, “антиквар” автомототранспортлар учун алоҳида серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилади;

🔹 ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган транспортлардан фойдаланиш, уларни қайта рўйхатга олиш тақиқланади ҳамда улар давлат рўйхатидан чиқарилади.

Автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада мулкдорнинг манзилини кўрсатиш талаби бекор қилинади.

⏭️ Автомототранспортни давлат рўйхатидан ўтказишда қуйидаги ҳужжатларни ваколатли органлардан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олиш йўлга қўйилади:

▪️ автомототранспорт олди-сотди шартномаси;
▪️ “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖ томонидан берилган аукцион баённомалари;
▪️ давлат улуши мавжуд корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган автомототранспортларга бериладиган электрон ҳисоб-маълумотлар;
▪️ автомототранспорт воситаси мулкдорининг маълумотлари.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/8009286

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

❗️ Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#2026_йил_1_февралдан

💰 Қонунчиликка кўра, “Давлат таъминотидаги оила” тоифасига киритилган оилалар учун қуйидагиларни ўз ичига олган ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади:

🔸 ушбу оилалар хонадонига қуввати 7-10 кВтлик қуёш панелларини ўрнатиш учун БҲМнинг 100 бараваригача субсидия ажратилади;

🔸 ушбу оилаларга тижорат банклари орқали 4 йилгача БҲМнинг 75 бараваригача қуйидаги мақсад ва шартларда кредит ажратилади:

кредит оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни бошлаш ёки кенгайтириш, шу жумладан, чорва моллари, парранда, қуён, балиқ ва асалари уяси, кўчма дўконлар, мотороллер, скутер ва бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ёки иссиқхона қуриш учун ажратилади;

кредит 1 йиллик имтиёзли давр билан “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оила аъзосининг ижтимоий картасига ўтказилади;

кредит фоиз ставкаси Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасидаги фоиз ставкасида ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эслатма

💰 Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилган стартап лойиҳалар 50 млн сўмгача молиялаштирилади.

⏭️ Танлов учун ҳужжатларни қабул қилиш давом этмоқда.

👉 Танлов шартлари билан ушбу ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Audio
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида янги тизим йўлга қўйилади


“2026–2030 йилларда қон билан ишлаш хизматини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–19-сон, 20.01.2026 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида қуйидагиларни назарда тутувчи янги тизим йўлга қўйилади:

📑 2026 йил 1 октябрдан:

🔹 қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида қон маҳсулотлари хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш бўйича барча техник ва тиббий жараёнларни тартибга солувчи стандарт операцион жараёнлар ҳамда хавфсизлик баённомалари жорий қилинади;

🔹 “эҳтиёж – қайта ишлаш – етказиш” занжири доирасида бизнес жараёнларини бошқариш тизими жорий этилади.

🖇 2027 йил 1 мартдан “Қон маҳсулотлари электрон ҳисобини юритиш” ахборот тизими жорий этилади.

⌛️ 2026 йил 1 октябрдан қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида қон маҳсулотларини мажбурий тартибда 2 босқичли скрининг текширувидан ўтказиш тизими йўлга қўйилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/8011648

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ “Бирга ҳаётни сақлаймиз” миллий донорлик акцияси ўтказилади


Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан беғараз қон донорлиги ҳаракатини ривожлантириш мақсадида қуйидаги тизим жорий этилади:

🔸 ҳар ойда “Бирга ҳаётни сақлаймиз” миллий донорлик акцияси ўтказилади. Мазкур акция доирасида ҳар ойнинг 1 ҳафтаси мобайнида – қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида, ҳар ойнинг 3 ҳафтаси мобайнида – таълим, даволаш ва бошқа ташкилотларда қон донорлиги ташкил этилади;

🔸 Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимига кирувчи вазирлик, идора ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳарбий хизматчилари ва ходимлари ўртасида ҳар йили 1 маротаба донорлик кунлари ўтказилади;

🔸 меҳнат жамоаларида донорлик кунларини ўтказиш йўлга қўйилади;

🔸 умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий ҳамда олий таълим ташкилотларида донорлик бўйича маънавий-маърифий тадбир ва учрашувлар ташкил этилади.

✔️ Шунингдек, туғруқда тиббий ёрдам кўрсатувчи ҳар бир муассасада қон ва унинг таркибий қисмлари шошилинч захираси ташкил этилиши ҳамда уни қон ва унинг таркибий қисмлари, жумладан, плазма ва эритроцитар масса захираси билан таъминланиши белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#2026_йил_1_февралдан

📝 Қонунчиликка кўра, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ва Камбағал оилалар реестри негизида ягона Ижтимоий реестр юритилади.

Ижтимоий реестр – “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида юритилиб, давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этиладиган оилалар (шахслар)ни аниқлаш ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини баҳолаш вазифаларини бажаради.

📋 Ижтимоий реестрда оилалар “давлат таъминотидаги оила”, “камбағал оила” ва “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифаларига ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлиятв #Эслатма

"ДЕКРЕТ" ТАЪТИЛИ ВА "ДЕКРЕТ" ҲУҚУҚЛАРИ
мавзусида жонли эфир бошланди.

🔴 Жонли эфирни ушбу ҳавола орқали кузатиш мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=-IfO0SCUOr4

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Audio
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Ахборот хизмати раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланди


“Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарларини аттестациядан ўтказиш ҳамда уларнинг фаолият самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3760-сон, 22.01.2026 й.).

Талабгор Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказида (Марказ) ҳар 3 йилда 1 маротаба аттестациядан ўтиши шарт.

🏛 Талабгорларни аттестациядан ўтказиш учун Марказ директорининг буйруғи билан камида 7 кишидан иборат Аттестация комиссияси тузилади.

📝 Комиссия аттестациядан ўтиш муддати келган талабгорларнинг рўйхатини тақдим этиш бўйича давлат органлари ва ташкилотларига мурожаат қилади.

✔️ Комиссия томонидан талабгорларнинг анкетаси 10 кун ичида атрофлича ўрганиб чиқилиб, аттестациядан ўтадиган талабгорлар рўйхати тасдиқланади.

Аттестация 2 ой ичида ўтказилади.

🎙 Аттестация 5 та савол ва амалий синовлардан иборат оғзаки суҳбат шаклида ўтказилади.

🔗 Аттестация ўтказиш вақтида талабгорнинг суҳбат натижалари 5 баллик тизимда баҳоланади

📜 Бунда камида 4 балл билан баҳоланган талабгор аттестациядан ўтган деб топилади ва унга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/8011959

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Спорт курашлари бўйича Президент кубоги ўтказиб борилади


“Спорт курашларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–22-сон, 21.01.2026 й.) қабул қилинди.

✔️ Қарорга кўра, 2026 йилдан спорт курашлари бўйича қуйидаги мусобақалар мунтазам ўтказиб борилади:

▪️ Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги;

▪️ Бош прокурор кубоги;

▪️ “Ўзбекистон ботирлари” турнири;

▪️ Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳарбий хизматчилари ва ходимлари ўртасида кубок ва чемпионатлар.

🏛 Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси ҳузурида Минтақавий спорт курашлари академияси (Академия) ташкил этилади.

Спорт вазирлиги ҳузуридаги кураш маҳорат мактабларида миллий кураш ва спорт курашлари бўйича спортчиларни тайёрлаш тизими йўлга қўйилади

🔗 2026/2027 ўқув йилидан ҳар бир туман (шаҳар)да 1 тадан умумий ўрта таълим муассасаларида спорт курашларига ихтисослашган спорт клублари ташкил этилади ва кураш маҳорат мактабларига бириктирилади.

☑️ Спортчиларни замонавий илмий-методик ёндашувлар асосида тайёрлаш учун хорижий тренерлар ва мутахассислар жалб этиб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

❗️"ДЕКРЕТ" ТАЪТИЛИ ВА "ДЕКРЕТ" ҲУҚУҚЛАРИ
мавзусида жонли эфир бўлиб ўтди


Унда, мутахассис томонидан ҳомиладорлик ва туғруқ таътиллари "декрет" олиш ва нафақалар тайинлаш тартиби бўйича батафсил тушунтириш берилди.

👉 Батафсил видеода: https://www.youtube.com/watch?v=-IfO0SCUOr4

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM