This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Манба: ПҚ-34-сон, 30.01.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️ Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари тўлаган ҚҚСнинг 50 фоизи қайтариб берилади
Манба: ПҚ-34-сон, 30.01.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Интеллектуал мулк объектларига нисбатан шахсий номулкий ҳуқуқлар қанча муддат амал қилади?
Anonymous Quiz
33%
50 йил
18%
70 йил
8%
100 йил
42%
Муддатсиз
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
✅ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторингдан ўтказиш тартиби белгиланди ➖ Манба: (рўйхат рақами 3605, 07.02.2025 й.);
✅ Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши курашиш соҳасида самарали давлат назорати амалга оширилади ➖ Манба: (ПФ-20-сон, 10.02.2025 й.);
✅ Айрим касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ҳисобга қўйиш тартиби белгиланди ➖ Манба: (ВМҚ 72-сон, 10.02.2025 й.);
✅ Маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби белгиланди ➖ Манба: (ВМҚ 76-сон, 11.02.2025 й.);
✅ Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилади ➖ Манба: (ПФ-17-сон, 30.01.2025 й.);
✅ Микромолия банкларини ташкил этишга рухсат берилади ➖ Манба: (ЎРҚ-1026-сон, 11.02.2025 й.);
✅ Фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди ➖ Манба: (ЎРҚ-1027-сон, 11.02.2025 й.);
✅ Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш механизмлари такомиллаштирилади ➖ Манба: (ПҚ-51-сон, 11.02.2025 й.);
✅ Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади ➖ Манба: (ПҚ-48-сон, 10.02.2025 й.);
✅ Мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитишда тадбиркорларни жалб этиш тартиби белгиланди ➖ Манба: (ВМҚ 78-сон, 11.02.2025 й.).
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️ Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Манба: ВМҚ 44-сон, 29.01.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️ Давлат чегарасида жисмоний шахсларнинг ҳаракатланиш жараёнлари янада соддалаштирилади
Манба: ВМҚ 44-сон, 29.01.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Амал_қилинг
⚠️ Қонунчиликка кўра, жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатган шахс БҲМнинг 100 бараваригача (37 млн 500 минг сўмгача) жаримага тортилиши мумкин.
✅ Шунингдек, ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ушбу ҳуқуқбузарликка такроран йўл қўйса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилиши мумкин:
➖БҲМнинг 200 бараваригача (75 млн сўмгача) миқдорда жарима;
➖300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
➖2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
➖2 йилгача озодликни чеклаш.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Манба: ЎРҚ-1023-сон, 03.02.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️ Озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нормалари ҳар 3 йилда қайта кўриб чиқилади
Манба: ЎРҚ-1023-сон, 03.02.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ ai.lex.uz - сунъий интеллект жавоб беради
Савол: Қуёш сув иситиш қурилмаларини тўлиқ ўз маблағидан ўрнатганларга компенсация бериладими?
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-60-сон, 14.02.2025 й.) қабул қилинди
⚡️ Қарорга кўра, Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси негизида Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади.
✔️ Жамғарма маблағлари белгиланган манбалар ҳисобидан 100 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг суммага етказилади.
📚 Жамғарма кўмагида камида 50 минг нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш унинг фаолиятининг асосий самарадорлик кўрсаткичи ҳисобланади.
📁 Белгиланган дарё, канал ва соҳил бўйларида хизмат кўрсатиш, кўнгилочар ва дам олиш масканларини ташкил этиш бўйича бизнес лойиҳаларни жойлаштириш учун ўрнатилган тартибда электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш орқали ер участкалари ажратилади.
📕Ёшлар ишлари агентлигининг Жамғармага ажратиладиган маблағлари ҳисобидан Жамғарма ҳузурида устав фонди 10 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлган ёшларнинг истиқболли стартап лойиҳаларини молиялаштирадиган венчур жамғарма ташкил этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️ Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади

🔰 Қарорга кўра, инкубация ёки акселерация дастурини муваффақиятли якунлаган ҳамда стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилган нуфузли танловларда ғолиб (совриндор) бўлган стартап лойиҳаларга қуйидаги йўналишлар бўйича венчур жамғарма томонидан 2 миллиард сўмгача инвестиция маблағлари уларнинг устав фондига улуш сифатида киритиш орқали ажратилади:
🔹истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган намунавий моделни ишлаб чиқиш жараёнидаги стартап лойиҳага – 500 миллион сўмгача;
🔹Ўзбекистон бозорида муваффақиятли жорий қилинган стартап лойиҳага – 1 миллиард сўмгача;
🔹хорижий бозорга чиқиш имкониятига эга бўлган стартап лойиҳага – 2 миллиард сўмгача;
🏢 Савдо-саноат палатаси ҳамда жойлардаги ҳокимликлар:
🏷 Жамғарма томонидан қўллаб-қувватланадиган бизнес лойиҳаларнинг ривожланишига кўмаклашиш учун шахсан масъул этиб белгиланади;
🏷 ҳар чоракда юқори қўшилган қиймат яратувчи бизнес лойиҳаларни молиялаштириш учун Жамғармага таклифлар киритиб боради.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️ Хорижий бозорга чиқиш имкониятига эга бўлган стартап лойиҳаларга 2 миллиард сўмгача маблағ ажратилади
🔰 Қарорга кўра, инкубация ёки акселерация дастурини муваффақиятли якунлаган ҳамда стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилган нуфузли танловларда ғолиб (совриндор) бўлган стартап лойиҳаларга қуйидаги йўналишлар бўйича венчур жамғарма томонидан 2 миллиард сўмгача инвестиция маблағлари уларнинг устав фондига улуш сифатида киритиш орқали ажратилади:
🔹истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган намунавий моделни ишлаб чиқиш жараёнидаги стартап лойиҳага – 500 миллион сўмгача;
🔹Ўзбекистон бозорида муваффақиятли жорий қилинган стартап лойиҳага – 1 миллиард сўмгача;
🔹хорижий бозорга чиқиш имкониятига эга бўлган стартап лойиҳага – 2 миллиард сўмгача;
🏢 Савдо-саноат палатаси ҳамда жойлардаги ҳокимликлар:
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-61-сон, 14.02.2025 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, олий таълим ташкилотларининг битирувчиларининг ишга жойлаштиришига кўмаклашишга қаратилган қуйидагиларни назарда тутувчи “Келажакка қадам” дастури амалга оширилади:
🔹ўз бизнес ғояларини амалга ошириш истаги бўлган олий таълим ташкилотларининг битирувчи босқич талабалари учун бизнес ғояни тайёр лойиҳагача олиб бориш жараёнида тўлиқ ҳамроҳлик қилиш, шу жумладан қулай шартларда молиялаштириш;
🔹 олий таълим ташкилотларининг битирувчи ва қуйи босқич талабалари ўртасида соҳалар бўйича очиқ танловлар ўтказиш ва ғолибларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш.
🔘 Бунда:
▪️салоҳиятли иш берувчи ташкилотлар, шу жумладан йирик корхоналарнинг олий маълумотли мутахассисларга эҳтиёжини аниқлаш ва мутахассисларга қўйиладиган талабларни шакллантириш амалиёти йўлга қўйилади;
▪️танлов ғолибларини салоҳиятли иш берувчи ташкилотлар буюртмасига кўра индивидуал касбий таълим дастурлари асосида касбга дастлабки тайёрлаш тадбирлари молиялаштирилади;
▪️индивидуал касбий таълим дастурларида ишлаб чиқариш объектларида амалиёт ўташ ва чет элдаги олий таълим ташкилотларида қисқа муддатли ўқув курсларида қатнашиш имконияти яратилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️ ОТМ битирувчиларини ишга жойлашишига кўмаклашувчи “Келажакка қадам” дастури амалга оширилади

“Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-62-сон, 14.02.2025 й.) қабул қилинди
⚡️ Қарорга кўра, 2025–2027 йилларда қуйидагиларни назарда тутувчи “Ёшлар бизнеси” дастури амалга оширилади:
🔹дастур доирасида 350 мингта ёшни қамраб олинади, шу жумладан, 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган шахслар учун камида 100 мингта қўшимча иш ўринлари яратилади;
🔹ёш тадбиркорларга комплекс хизматлар кўрсатилади, уларнинг фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида АТ “Алоқабанк” таянч “ёшлар банки” этиб белгиланади;
🔹замонавий тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш учун ёшларнинг стартап ва инвестиция лойиҳаларига имтиёзли молиявий маблағлар ажратилади;
🔹иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларидаги, шу жумладан, рақамли технологиялар татбиқ этилган инновацион лойиҳалар ҳамда ижтимоий тадбиркорлик йўналишидаги қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилади.
📝 “Бизнесга биринчи қадам” лойиҳасига мувофиқ 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга онлайн шаклда имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача имтиёзли микроқарз сифатида ажратилади.
✅ “Ёшлар учун иш ўринлари” лойиҳаси асосида ЯТТ сифатида фаолият юритувчи ёш фуқароларга, шунингдек, таъсисчилари ёш фуқаролар бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи кичик тадбиркорларнинг камида 20 та иш ўрни яратишни назарда тутувчи лойиҳаларига имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 5 млрд сўмгача маблағлар ажратилади.
📜 “Инновацион ёшлар” лойиҳаси бўйича венчур жамғармалари орқали ёшлар қўллаб-қувватланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️ Ёшлар тадбиркорлиги ривожлантирилади

🔰 Қарорга кўра, унда назарда тутилган қўллаб-қувватлаш инструментларидан фойдаланган тадбиркорларнинг ҳисобварақларига бепул хизмат кўрсатилади.
🗓 2025 йил 1 апрелгача “Ёш тадбиркорлар” рақамли платформаси жорий этилади.
📝 Қуйидагилар амалга оширилади:
🔹2025 йил 1 мартгача АТ “Алоқабанк”нинг ҳудудларда ёшларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларни тижоратлаштиришга ҳамда молиялаштиришга кўмаклашиш (“Стартаплар”) лойиҳаси республиканинг барча ҳудудларида амалга оширилади ва лойиҳанинг ҳудудлардаги бўлинмалари малакали кадрлар билан тўлдирилади;
🔹2025 йил 1 апрелдан ҳар ойда 1 та ҳудудда “инвестор кун”лари ташкил этилади ҳамда ҳудуддаги ОТМлар билан ҳамкорлик дастурлари йўлга қўйилади.
📢 Шунингдек, 2025 йил якунигача:
▪️акселерация ва инкубация дастурларини муваффақиятли якунлаган стартаплар сони 200 тага етказилади;
▪️ҳудудларда “Ёшлар бизнес-инкубатори” марказлари ташкил қилиниб, тадбиркорлик фаолиятини янгидан бошлаган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда муваффақиятли тадбиркор даражасигача ривожланишлари учун қўшимча шароитлар яратилади, жумладан уларга тайёр офислар ижарага берилади, бухгалтерия, маркетинг, экспорт бозорларига чиқиш билан боғлиқ комплекс хизматлар кўрсатилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️ “Ёш тадбиркорлар” рақамли платформаси жорий этилади

“Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш учун молиявий ёрдамлар ажратиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-64-сон, 14.02.2025 й.) қабул қилинди
⚡️ Қарорга кўра, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, айланма маблағлари билан таъминлаш ҳамда Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларига ўз фаолиятини бошлаши учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни харид қилишга ажратиладиган субсидиялар ўрнига фоизсиз ссуда ажратиш тизимини жорий этилади.
📕 Аҳоли томонидан қизиқиш билдирилмаган, узоқ давр мобайнида фойдаланилмаётган ва самарадорлиги паст бўлган субсидиялар бекор қилинади ҳамда бир-бирини такрорловчи субсидиялар бирлаштирилади.
✅ Маҳаллаларнинг ихтисослашуви ва драйвер йўналишларидан келиб чиқиб, камбағал оилаларга тадбиркорлик ҳамда деҳқончилик билан шуғулланиши учун грант ва фоизсиз ссудалар ажратилади.
🗓 2026 йил 1 январдан аҳолига нақд пул шаклида бериладиган молиявий ёрдамлар босқичма-босқич ижтимоий карта орқали ажратилади.
🏢 2025 йил 20 мартгача Иқтисодиёт ва молия вазирлиги марказий аппарати тузилмасида Субсидия, ссуда ва грантларнинг самарадорлигини баҳолаш ва мувофиқлаштириш бошқармаси ташкил этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️ Камбағал оилаларга тадбиркорлик билан шуғулланиши учун фоизсиз ссудалар ажратилади

🔰 Қарорга кўра, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги янги турдаги молиявий ёрдамлар жорий этилади:
🔹озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга улар томонидан тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишлардаги аниқ лойиҳалар амалга оширилиши учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 бараваригача миқдордаги субсидиялар;
🔹ўзини ўзи банд қилмоқчи бўлган ишсиз фуқароларни ёки камбағал оилалар аъзоларини касаначи сифатида ишга олган тадбиркорларга уларнинг айланма маблағларини тўлдириш учун ҳар бир жалб қилинган касаначи учун БҲМнинг 10 бараваригача миқдордаги 3 йилгача муддатга фоизсиз ссудалар;
🔹камбағал оила аъзоларига ўз фаолиятини бошлаши учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни харид қилишга БҲМнинг 50 бараваригача миқдордаги 6 ойдан 3 йилгача муддатга фоизсиз ссудалар;
🔹камбағал оилаларга деҳқончилик ва боғдорчилик ташкил қилиш учун деҳқон хўжаликларига сув қудуқларини бурғилаш, насос агрегатларини сотиб олиш, томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш ва электр тармоқларини тортиш учун 6 ойлик имтиёзли давр билан БҲМнинг 200 бараваригача миқдордаги 5 йилгача муддатга фоизсиз ссудалар;
🔹маҳаллаларнинг ихтисослашуви ва драйвер йўналишларидан келиб чиқиб, ўз тажрибасини 10 тагача камбағал оилаларга ўргатган ва уларга доимий даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашган тадбиркорларга ҳар бир камбағал оила учун БҲМнинг 3 баравари, бироқ БҲМнинг 30 бараваригача миқдордаги грантлар.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️ Янги турдаги молиявий ёрдамлар жорий этилади

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Манба: ПФ-16-сон, 30.01.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️ “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилига мўлжалланган давлат дастури қабул қилинди
Манба: ПФ-16-сон, 30.01.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари
✔️ Адлия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрида эксперимент тариқасида қурилишга рухсат бериш ва архитектура-режалаштириш топшириғини (АРТ) ишлаб чиқиш давлат хизматлари композит тарзда кўрсатиш бўйича қўшма қарор тасдиқланди.
Батафсил
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Батафсил
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Манба: ПФ-18-сон, 03.02.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️ Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлиги оширилади
Манба: ПФ-18-сон, 03.02.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-22-сон, 14.02.2025 й) қабул қилинди
⚡️ Фармонга кўра, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Ўзбекистон фермерлари кенгаши этиб қайта номланди.
✅ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларини ривожлантириш билан боғлиқ қуйидаги қўшимча вазифа ва функциялар юкланди, жумладан:
🔹аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликларидаги ер майдонларини тўлиқ хатловдан ўтказиш ва уларда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисобини юритиш ҳамда “Online mahalla” платформасида аниқ ва батафсил маълумотлар базасини шакллантириш;
🔹туман ва маҳаллаларнинг ихтисослашув бўйича салоҳият ва имкониятларидан келиб чиқиб, томорқаларда юқори даромадли маҳсулотлар етиштиришни яшил ва инновацион ёндашувлар асосида ташкил этиш орқали аҳолининг юқори даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш ва уларни камбағалликдан чиқариш.
📁 Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича кенгаш тузилди.
🗂 Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурида Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига қўшимча вазифа ва функциялар юкланди
“Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-22-сон, 14.02.2025 й) қабул қилинди
✅ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларини ривожлантириш билан боғлиқ қуйидаги қўшимча вазифа ва функциялар юкланди, жумладан:
🔹аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликларидаги ер майдонларини тўлиқ хатловдан ўтказиш ва уларда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисобини юритиш ҳамда “Online mahalla” платформасида аниқ ва батафсил маълумотлар базасини шакллантириш;
🔹туман ва маҳаллаларнинг ихтисослашув бўйича салоҳият ва имкониятларидан келиб чиқиб, томорқаларда юқори даромадли маҳсулотлар етиштиришни яшил ва инновацион ёндашувлар асосида ташкил этиш орқали аҳолининг юқори даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш ва уларни камбағалликдан чиқариш.
📁 Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича кенгаш тузилди.
🗂 Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурида Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
✔️ Фармонга кўра, Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги молиявий қўллаб-қувватлаш тартиблари жорий этилади:
▪️ҳар йили 500 та маҳаллада биттадан аҳоли томорқасида амалга оширилган энг намунали ва инновацион лойиҳа учун БҲМнинг 100 бараваридан ошмаган миқдорда грантлар ажратилади;
▪️уста деҳқонлар томонидан қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ҳар бир курс учун БҲМнинг 15 бараваригача миқдорда субсидия ажратилади;
▪️муайян маҳалладаги 50 фоиз хонадонларнинг томорқасида экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўйиб берган уста деҳқонларга 100 миллион сўмгача субсидия ажратилади;
▪️томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи субъектларга тижорат банклари орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, уларни қайта ишлаш, қуритиш, сақлаш ва қадоқлаш лойиҳалари учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада (шундан 5 фоиз банк маржаси) кредитлар ажратилади;
▪️аҳоли томорқалари ва ижара ерларида ихчам музлаткичли омборхоналар, қадоқлаш, қуритиш ва қайта ишлаш ускуналари, тайёр ҳолдаги иссиқхоналар 24 ойлик имтиёзли давр билан 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан лизингга берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️ Айрим деҳқонларга 100 миллион сўмгача субсидия ажратилади

“Uzagrostar xolding” компанияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-57-сон, 14.02.2025 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, “Uzagrostar xolding” компанияси масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади.
🔍 Ташқи ва ички бозорларда талаб юқори бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кесимида базавий ва қамраб олинадиган туманларни белгилаш ва ушбу ҳудудлардаги маҳаллаларда маҳсулот етиштиришнинг ихтисослашувини чуқурлаштириш бўйича Холдинг компания муассислигида ихтисослашган компаниялар ташкил этилади.
❕Бунда базавий туманлар ихтисослашган компанияларнинг асосий фаолияти учун марказ бўлиб ҳисобланади.
✔️ Аҳоли томорқаларида ва деҳқон хўжалиги ер майдонларида маҳсулот етиштириш бўйича ихтисослашувни рағбатлантириш мақсадида қуйидаги молиявий қўллаб-қувватлаш инструментлари жорий этилади:
🔹узум кўчатини шпалерга ўтказишга ҳар бир шпалер учун 15 минг сўмгача субсидия берилади;
🔹томорқадаги боғларни янгилаш учун “in-vitro” кўчат сотиб олиш харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади;
🔹2025 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва уларнинг хариди учун ажратиладиган имтиёзли кредитларга 1 триллион сўм йўналтирилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️ “Uzagrostar xolding” компанияси ташкил этилади

🔰Қарорга кўра, 2025 йил 1 мартгача “Uzex Agro” электрон савдо платформасида аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларида етиштирилган маҳсулотларни тўғридан-тўғри ташқи бозорларга сотиш имконияти яратилади.
🔍 2025 йилда Асака, Китоб, Бахмал, Хатирчи ва Фарғона туманларида, 2026 йилда эса қишлоқ хўжалигига ихтисослашган яна камида 5 та туманда кичик логистика марказлари, шу жумладан, сиғими 100 тоннадан кам бўлмаган музлаткичли сиғимлар, уруғлик, кўчат, кимёвий воситалар ва минерал ўғитларни тарқатиш марказлари барпо этилади.
🖥 Томорқа ва узоқ муддатли ижарага берилган ер майдонлари эгаларига онлайн маслаҳат ва маълумот олиш, молиявий хизматлардан фойдаланиш ҳамда маҳсулотларни сотиш бўйича ягона хизмат кўрсатиш ва мониторинг қилиш платформаси ишга туширилади.
🌐Платформада деҳқонларга етиштирадиган маҳсулотининг 70 фоизигача миқдорда имтиёзли онлайн кредит ажратиш тизими ишга туширилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️ Айрим туманларда кичик логистика марказлари барпо этилади