Huquqiy axborot
265K subscribers
4.02K photos
202 videos
21 files
10.2K links
Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ер участкаси олиб қўйилганлиги муносабати билан эгасига ноқулайликлар учун кўчмас мулк қийматининг 5 фоизи миқдорида қўшимча тўлов тўланади

🔰 Қонунга асосан, ер участкаси олиб қўйилиши муносабати қуйидагилар компенсация қилинади:

🔸олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулкнинг бозор қиймати;
🔸олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати (бундан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга бўлган ижара ҳуқуқи мустасно);
🔸олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўп йиллик дов-дарахтларнинг бозор қиймати;
🔸кўчиш, шу жумладан бошқа кўчмас мулкни вақтинчалик ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар;
🔸ер участкасидан ва унда жойлашган кўчмас мулкдан фойдаланишдан олиниши мумкин бўлган бой берилган фойда (бунда ер участкаси ва унда жойлашган кўчмас мулк бўшатиб қўйилган пайтдан эътиборан аввалги фаолиятни тиклашгача бўлган, бироқ 1 йилдан ортиқ бўлмаган муддатдаги фойда ёки мавсумий ҳосилдан олиниши мумкин бўлган фойда ҳисобга олинади);
🔸ҳуқуқ эгасининг қонунчиликда ёки келишувда назарда тутилган бошқа харажатлари ва зарарлари.

💰Ер участкаси олиб қўйилганлиги муносабати билан ҳуқуқ эгасига ноқулайликлар келтириб чиқарилганлиги учун компенсация сифатида ер участкасида жойлашган кўчмас мулк бозор қийматининг 5 фоизи миқдорида бир марталик тўлов амалга оширилади.

Қонунчиликка мувофиқ, ҳуқуқ эгасига тегишли бўлган, олиб қўйилган ерда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойлар (яшаш учун мўлжалланмаган жойлар), ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ҳамда бошқа бинолар ва иншоотлар мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг бозор қиймати ҳам тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.

➡️ Шунингдек, турар жойга нисбатан ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган, ушбу турар жойга 15 йил (эгалик қилиш ҳуқуқини юзага келтирувчи муддат) мобайнида худди ўз мулкидек ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахсларга, ушбу кўчмас мулк объектлари учун солиқлар тўлаб келинганлиги тасдиқланган тақдирда, мазкур кўчмас мулк объектлари қийматининг ўрни қопланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маҳаллаларда ижтимоий хизматлар комплекс ёндашув асосида кўрсатилади

“Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–300-сон, 29.06.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2022 йил 1 июлдан Маҳаллаларда комплекс ёндашув асосида ижтимоий хизматларни ташкил этиш тизими босқичма-босқич жорий қилинади.

🏢 Қарор билан Маҳаллаларда комплекс ёндашув тизими асосида ижтимоий хизматларни жорий қилишни мувофиқлаштириш бўйича республика штаби ташкил қилинди.

🔰 2022 йил 1 ноябргача:

🔹маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳар 2 ҳафтада Ҳудудий штабларга қуйидаги маълумотларни киритади:

▫️хонадонлар аҳволи, оилаларнинг ижтимоий хизматларга эҳтиёжи;
▫️оилаларга аниқ ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича маълумотлар;
▫️мураккаб операцияларга, ногиронларнинг протез-ортопедия буюмларига эҳтиёжи бўйича буюртмалар;

🔹Ҳудудий штаблар ушбу маълумотларни ўз ҳудуди кесимида умумлаштирган ҳолда 2 кунда Мувофиқлаштириш штабига юборади;

🔹Мувофиқлаштириш штаби келиб тушган маълумотлар асосида 3 кунда ҳақиқатда ижтимоий хизматга эҳтиёжманд бўлган оилаларга Ҳудудий штаб аъзосининг масъул ходими томонидан манзилли ижтимоий хизмат кўрсатилишини ташкиллаштиради.

❗️Шунингдек, 2022-2023 йилларда республика бўйича жами 827 780 нафар (шундан жорий йилда 383 565 нафар) хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш назарда тутилган.

🗓 2022 йил 1 августдан дастлаб Сурхондарё вилоятидаги маҳаллаларда (2022 йил 1 ноябрдан республиканинг бошқа барча маҳаллаларида) “Маҳаллада ижтимоий хизмат” модули орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилади.

💰Меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган хотин-қизларни касбга ўқитиш билан боғлиқ харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига БҲМнинг 4 баробаридан ошмаган миқдори давлат томонидан қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституциявий_ислоҳотлар

Янгиланаётган Конституция фуқароларни уй-жой билан таъминлашни кафолатлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликда ёшларга берилган айрим имтиёзлар

🔹Меҳнат кодексида ёшлар учун алоҳида кафолатлар белгиланган, жумладан 16 дан 18 ёшгача бўлганлар учун иш вақти ҳафтасига 36 соатдан ошмаслиги лозим.

🔹Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва контракт бўйича ўқиётган ижтимоий фаол талабаларга контракт суммасининг 35 фоизи тўлаб берилади.

🔹Контракт асосида ўқиётган талабаларга таълим кредити берилади.

🔹Ёшлар муаммолари билан ишлашнинг янгича тизими – “Ёшлар дафтари” ишга туширилган.

🔹“Ёшлар дафтари”га киритилганларнинг ногирон оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида ёрдам кўрсатилади.

🔹Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун 15 млн сўмгача субсидия ажратилади.

🔹Давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган.

🔹Ижтимоий фаол ёшларга ОТМга ўқишга киришда имтиёзлар берилади.

🔹Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга 12 турдаги ёрдам берилади.

🔹Айрим ёшлар ОТМга ўқишга қабул қилишда тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади.

🔹“Мозийга саёҳат” дастури доирасида “Ёшлар дафтари”га киритилганлар давлат музейларига бепул киритилади.

🔹Хориждаги ёш ватандошларнинг вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституциявий_ислоҳотлар

Янгиланаётган Конституцияда давлат органлари билан ўзаро муносабатларда юзага келадиган қарама-қаршиликлар инсон фойдасига талқин қилинади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_июлдан

▫️ Автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш бепул бўлади. БАТАФСИЛ

▫️ Айрим шифокорларга уй олиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади. БАТАФСИЛ

▫️ “Хавфсиз йўл” индекси юритилади. БАТАФСИЛ

▫️ Вирусли гепатитга қарши самарали чоралар кўрилади. БАТАФСИЛ

▫️ Касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга бир марталик субсидия берилади. БАТАФСИЛ

▫️ Давлат музейлари соат 22:00 гача хизмат кўрсатиши мумкин. БАТАФСИЛ

▫️ “Тиббиёт бригадалари”га 3 600 та штат берилади. БАТАФСИЛ

▫️ Парранда экспорти учун субсидия оширилади. БАТАФСИЛ

▫️ Маҳаллаларда ижтимоий хизматлар комплекс ёндашув асосида кўрсатилади. БАТАФСИЛ

▫️ Бўш турган биноларга нисбатан юқори солиқ ставкасини белгилаш бекор қилинди. БАТАФСИЛ

▫️Спинал мушак атрофияси клиник диагнозига эга оилаларнинг Ягона миллий регистри юритилади. БАТАФСИЛ

▫️“Оилавий шифокор” йўналиши бўйича мустақил фаолият амалга оширишга рухсат берилади. БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, юридик хизмат кўрсатиш марказлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, (71) 207-04-64 (1321 ёки 1322) телефон рақамига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституциявий_ислоҳотлар

Янги Конституцияда давлат хориждаги ўз фуқароларига ғамхўрлик қилиши белгиланмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔘 Қонунчиликка кўра:

беморларнинг онкология ва гематологияга ихтисослаштирилган давлат тиббиёт муассасалари йўлланмалари асосида позитрон-эмиссион томография текширувидан ўтиши билан боғлиқ харажатлари Давлат бюджетидан қопланади;

онкологик ва гематологик беморларнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан республика ихтисослаштирилган марказларига темир йўл ва авиатранспорт воситалари орқали келиши билан боғлиқ харажатлар тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қуйидагилар мол-мулк, ер, айланмадан олинадиган солиқларни тўлашдан, ЯТТлар учун даромад солиғининг қатъий белгиланган суммаларини тўлашдан озод қилинади:

🔹Қорақалпоғистон Республикасида “ўсиш нуқтаси” деб белгиланган фаолият турлари бўйича тадбиркорлар – 2024 йил 1 январгача;

🔹Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Бўзатов ва Шуманай туманларидаги саноат тадбиркорлари – 2024 йил 1 январгача;

🔹Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси аниқлаган рўйхат бўйича хизматлар кўрсатишга ихтисослаштирилган ва оғир шароитлардаги 45 та маҳалла ва овулларда жойлашган тадбиркорлар – 2026 йил 1 январгача (Ушбу тадбиркорлар фойда солиғидан ҳам озод қилинади).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Табиий газ ва электрнинг янги нархлари тасдиқланди

“Ёқилғи-энергетика ресурслари таъминотида бозор мезанизмларини жорий этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (348-сон, 30.06.2022 й.) қабул қилинди

❗️Қарор билан ёқилги-энергетика ресурсларининг 2022 йил 15 июлдан ва 2023 йил 1 апрелдан кучга кирадиган янги нархлари тасдиқланди (нархлар билан юқоридаги жадвал орқали тўлиқ танишишингиз мумкин).

☑️ Шунингдек, 2026 йилдан табиий газ, электр ва суюлтирилган газнинг улгуржи бозорига ўтилади ва нархлар эркин шаклланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

⚡️ 9 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди

“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль – шанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

❗️Президент фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.

🔰 Шунга кўра, Қурбон ҳайити арафасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олинади. Бунда:

● 9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
● 10 июль (якшанба) – дам олиш куни;
● 11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
● 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

📌 Қонунга мувофиқ, Давлат герби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзидир.

☑️ Ўзбекистонда истиқомат қиладиган барча шахс давлатимиз гербини ҳурмат қилишлари шарт.

❗️Жиноят кодексига асосан, Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи, Давлат герби ёхуд Давлат мадҳиясига ҳурматсизлик қилиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача (7,5 млн сўмгача) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Турар жойга унда истиқомат қилувчиларнинг хоҳиш-иродасига хилоф равишда ноқонуний тарзда кириш, мансабдор бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, БҲМнинг учдан бир қисмидан бир бараваригача (100 минг сўмдан 300 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тест_синови

Герб ҳақида 10 савол

2 июль –
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган тест синовида фаол иштирок этинг.

🖥 10 та тест саволига жавоб топинг! Уни ишлаш учун бир неча дақиқа кифоя. Ўз билимингизни синовдан ўтказинг.

➡️ Тест саволларини ишлаш учун: t.me/QuizBot?start=cKX0GFCR

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, Ички ишлар вазирлиги томонидан 2022 йил 1 сентябргача "тонировка" қилинган транспорт эгаси ўзгарганда, давлат рақами алмаштирилганда ёки эгасининг маълумотларида ўзгариш бўлганда "тонировка" учун берилган рухсатноманинг амал қилиш муддатини сақлаб қолиш тартиби ишлаб чиқилади.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 июлдан енгил автотранспорт воситаларининг:

▫️орқа ён ойналарини қорайтириш бепул амалга оширилади;

▫️ олд ён ойналари тусини қорайтиришга рухсатнома берганлик учун БҲМнинг 8 баравари (2 млн 400 минг сўм) миқдорида тўлов ундирилади.

➡️ Ушбу давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилганда тўлов миқдори 2 млн 160 минг сўмни ташкил этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституциявий_ислоҳотлар

Инсон қадр-қиммати, асосий ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиз, ажралмасдир ва улар ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Супермаркетларда харидорларга қуйидагича қўшимча хизматлар ташкил этилиши керак:

● буюртмалар салони;
● товарларни ўраш столлари ташкил этиш;
● совға тўпламларини бутлаш;
● товарларни уйга элтиб бериш;
● вақтинча фойдаланишга бериш пунктлари ва маиший хизматларнинг бошқа турлари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

⚠️ Қонунчиликка кўра, диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача (60 млн сўмдан 120 млн сўмгача) миқдорда жарима;
3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

☑️ Ушбу ҳаракатлар олдиндан тил бириктириб ёки бир гуруҳ шахслар томонидан, шунингдек ОАВдан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, Интернетдан фойдаланиб содир этилган бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️ЮНЕСКО Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган моддий маданий мерос объектлари ҳудудида ободонлаштириш ва қурилиш ишлари олиб борилмайди (ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия билан келишилган ҳолатлар бундан мустасно).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot