Huquqiy axborot
221K subscribers
5.78K photos
305 videos
22 files
12.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Қабул_2021

❗️ОТМга табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш бўйича аризалар 1 октябргача қабул қилинади

2021/2022 ўқув йили учун давлат ОТМларига табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш бўйича аризалар топширишнинг сўнгги муддати 2021 йил 1 октябрь куни этиб белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида мустақил ҳамширалик билан шуғулланишга рухсат берилади

Ҳукумат қарори (578-сон, 17.09.2021 й.) билан Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида “ҳамширалик иши” фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📌 Низомга кўра, ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида “ҳамширалик иши” фаолияти билан шуғулланишга ўрта тиббий (ҳамширалик иши, даволаш иши, акушерлик иши) ёки олий ҳамширалик иши бўйича олий маълумотга эга бўлган, давлат ёки нодавлат тиббиёт ташкилотида ишламайдиган шахсларга (ҳамшира) рухсат берилади.

➡️ Бунинг учун ҳамшира махсус мобил илова ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ёхуд давлат солиқ хизмати органига келган ҳолда рўйхатдан ўтади.

🧑‍⚕️ Ҳамширага маълумотнома расмийлаштирилиб, шу асосда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот дастурида рўйхатдан ўтади ҳамда мустақил ҳамшира сифатида фаолиятини бошлайди.

📝 Мустақил ҳамшира а
хборот дастурида маълумотларни бевосита ўзи киритиши ёки туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларига келган ҳолда ахборот дастурида рўйхатдан ўтиши мумкин.

Бунда малака тўғрисидаги сертификат бўлиши талаб этилади, мустақил ҳамшира таълим ташкилотини тугатганига 3 йил бўлмаган тақдирда ушбу сертификат талаб этилмайди.

🧾 Сўровнома тўлдирилгандан сўнг мазкур фаолият билан шуғулланиш имконини берувчи гувоҳнома автоматик тарзда расмийлаштирилади.

☑️ Гувоҳнома чекланмаган муддатга
берилиб, уни расмийлаштиришда ҳақ ундирилмайди.

💉 Низомга кўра, мустақил ҳамширанинг шифокор кўрсатмасисиз ҳамда унинг тавсияси асосида аҳолига мустақил тиббий маслаҳат ва муолажаларни бажариш бўйича ҳуқуқлари белгиланди.

❗️Шунингдек, мустақил ҳамширага стерилизация қилиниши талаб этиладиган тиббий буюмлардан фойдаланган ҳолда аҳолига тиббий муолажаларини бажаришига, дори воситалари қабул қилишда ножўя таъсир ҳолатини аниқлаш мақсадида қўйилган синама ҳолатини баҳолашга рухсат этилмайди.

⚠️ Мустақил ҳамшира фаолиятни амалга оширишдаги ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур фаолият билан Президент фармонига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли ахборот тизимида 2022 йил 1 январдан бошлаб рўйхатдан ўтган шахслар шуғулланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Фуқаролик судларида ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Электрон агросаноат бозори портали ташкил этилади

“Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари йўқотишларини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (574-сон, 17.09.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Агросаноатни рақамлаштириш маркази” давлат муассасасида Электрон агросаноат бозори портали ташкил этилади.

🔰 Электрон порталда, жумладан:
👉 ички бозорни асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш даражаси доимий баҳоланади;
👉 хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида онлайн режимда кооперация алоқалари йўлга қўйилиб, электрон савдолар ташкил этилади.

🖥 Электрон портал 2021 йил 1 октябрдан 1 декабргача “тест режими”да ишлайди ва 2022 йил 1 январдан тўлиқ ишга туширилади.

Қарорга кўра, “E-AUKSION” электрон савдо платформаси орқали ажратилган давлат мулки ҳисобланган ер участкалари ва бино-иншоотлар қиймати тадбиркорлар томонидан, истисно тариқасида, савдо ўтказилган санадан бошлаб бир йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш механизми жорий қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тиббий-ижтимоий муассасалар тўғрисидаги низомлар тасдиқланди

“Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги Ҳукумат қарори (575-сон, 17.09.2021 й.) қабул қилинди

🔘 Қарор билан тасдиқланган “Саховат” кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари тўғрисидаги низомга кўра, мазкур интернат уйларига:

● парвариш қилиш шарт бўлган 1-даражали қариндоши ёки васийлари бўлмаган ёлғиз кексалар;
● 18 ёшидан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлар;
● ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз I гуруҳ ногирон кексалар жойлаштирилади.

🔘 Қуйидагилар “Саховат” интернат уйларига қабул қилишга қарши кўрсатмалар ҳисобланади:

● тутқаноқ бўладиган эпилепсия, мунтазам тутқаноқларга, эпилептик мақомга, кун охирига бориб бўшашувчанликка, дисфорияларга мойиллик;
● руҳий касалликлар;
● сил касаллиги;
● юқумли тер ва соч касалликлари;
● ўткир юқумли касалликлар;
● салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган шиш касалликлари ва рецидивлари;
● таносил касалликлари.

Қарор билан шунингдек, қуйидаги низомлар тасдиқланди:

👉 “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари тўғрисида;
👉 “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйлари тўғрисида;
👉 Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар тўғрисида;
👉 Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати тўғрисида.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиблари такомиллаштирилади

“Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиботларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳуқумат қарори (579-сон, 17.09.2021 й.) қабул қилинди.

☑️ Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 октябрдан шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизасини амалга оширишда:

шаҳарсозлик ҳужжатлари “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими орқали кўриб чиқилади;
давлат маблағлари, давлат кафолатига олинган ташқи инвестиция маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган ишларнинг лойиҳа ҳужжатлари “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУК ёки унинг ҳудудий филиаллари томонидан кўриб чиқилади;
бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар лойиҳа ҳужжатлари аккредитация қилинган юридик шахслар, “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУК ёки унинг ҳудудий филиаллари томонидан кўриб чиқилади;
ижобий экспертиза хулосалари “Экспертиза хулосаларининг ягона реестри”га киритилган тақдирда ҳақиқий деб тан олинади;
экспертизадан ўтказганлик учун хизматлар ҳақини табақалаштирилган тартибда ҳисоблаш тизими жорий этилади;
лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқувчи эксперт – мутахассисларни аттестациядан ўтказиш ва уларни сертификатлаш тизими йўлга қўйилади.

📋 Қарор билан Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг лойиҳавий ечимларини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

❗️Низомга мувофиқ, қуйидаги объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш мажбурий эмас:

▪️ мавсумий ишлар учун вақтинча ва маиший бинолар;
▪️ 300 куб метрдан ортиқ бўлмаган алоҳида қурилаётган кичик ҳажмдаги объектлар;
▪️ икки қаватдан юқори бўлмаган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда) баландлиги ер юзидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги уй-жойлар;
▪️ жорий таъмирланадиган бинолар, иншоотлар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эслатма

📌 2021 йил 10-17 сентябрь кунлари қабул қилинган муҳим қонунчилик ҳужжатлари

Батафсил: https://youtu.be/_YVxZB3vGyw

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2021

Участка сайлов комиссиялари жойлашган бинолар тегишли тарзда жиҳозланиши керак.

➡️ Овоз бериш хоналари ёруғ ва кенг бўлиши, алоҳида кириш ва чиқиш жойи бўлиши, шунингдек уларда жисмоний имконияти чекланган шахслар учун нишаб йўлкалар назарда тутилган бўлиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликга
қўра, йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган дарслик ва ўқув методик қўлланмалар ўқувчининг ота-онаси, шунингдек уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки ўқитувчилар томонидан қуйидаги тартибда тўланади:

👉 дарслик ва ўқув методик қўлланмалар кўринишида;
👉 бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) кўрсатилган қиймат миқдорида:
👉 биринчи синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув методик қўлланмалари учун – унинг бир баравари миқдорида;
👉 2 – 4 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув методик қўлланмалари учун – унинг икки баравари миқдорида;
👉 5 – 9 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув методик қўлланмалари учун – унинг тўрт баравари миқдорида.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қуйидагиларда ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати ҳамда уларни сақлаш шартлари кўрсатилган бўлиши лозим:

👉 дори воситалари;
👉 тиббий буюмлар;
👉 озиқ-овқатлар;
👉 маиший кимё товарлари.

🚫 Сотувчиларга ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ёки яроқлилик муддати ўтган товарларни қабул қилиш ҳамда сотиш ман этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Ҳар йили 100 нафар хотин-қизнинг тўлов-контракти ҳокимликлар томонидан тўлаб берилади

Ҳукумат қарори (585-сон, 17.09.2021 й.) билан Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🎓 Низомга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили ўзларининг ҳудудларидан ўқишга кирган 25 нафардан ҳамда 2-4-курсларда ўқиётган 75 нафар (ҳар бир курсдан – 25 нафардан), жами 100 нафар хотин-қизлар учун тўлов-контракт суммасини тўрт ўқув йилининг якунланишига қадар тўлаб беради.

☑️ Молиявий барқарор давлат ОТМ томонидан уларнинг кенгашлари қарорига мувофиқ, 50 нафаргача хотин-қизлар биринчи ўқув йилида бепул ўқитилади.

Бунда талабгорларнинг кейинги ўқув йиллари учун таълим кредитлари расмийлаштирилади. Ҳокимликлар ўз ҳудудларидаги талабгорлар учун учинчи шахс кафиллигини беради ҳамда ўқишни тамомлагандан сўнг уларни иш жойи билан таъминлайди.

🔰 Талабгорларни танлаб олиш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

👉 отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган муҳтож қизлар;
👉 боқувчиси йўқ эҳтиёжманд ёлғиз аёллар.

Бунда юқоридаги мезонларга мос келувчи хотин-қизлар тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб ижтимоий ҳолати тўғрисидаги маълумотномани ҳар йили 10 кун ичида ОТМ қабул комиссиясига тақдим этади.

📝 Давлат ОТМ 5 кун мобайнида рўйхатни шакллантириб, ҳокимликларга ёзма равишда маълумотларни юборади.

🧾 Шунга кўра, Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш комиссияси 15 кунда (лекин ҳар ўқув йилида 15 сентябрдан кеч бўлмаган муддатда) талабгорлар рўйхатини ҳамда шартномани имзолаш бўйича хулосаларни давлат ОТМга ёзма равишда киритади ва белгиланган тартибда шартномаларни расмийлаштиради.

📌 Мазкур тартиб тўлов-контракт асосида давлат ОТМ бакалавриатига (кундузни, сиртқи, кечки таълим шаклидан қатъи назар) талабаликка тавсия этилган ҳамда 2-4 курсларда таҳсил олаётган талабгорларга қўлланилади.

🚫 Қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этган талабгорларга;
Ўзбекистонда жойлашган хорижий ОТМ ёки уларнинг филиаллари, нодавлат таълим хизматлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига;
олий ҳарбий таълим муассасаларига.

Талабгорлар жорий ўқув йили давомида ОТМни ёки таълим йўналишини ўзгартирса ёхуд талабалар сафидан четлаштирилса мазкур имтиёздан фойдаланиб бўлмайди.

Талабгорларни танлаб олиш натижалари “Aziz-ayol.uz” Ягона интерактив миллий платформаси орқали эълон қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Шартномавий муносабатлар тубдан такомиллаштирилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Педагогларга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат электрон шаклда берилади

Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (572-сон, 17.09.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан:

педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш бўйича вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳамда таълим муассасалари миқёсидаги аттестация комиссияларини тузиш ва йиғма жилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти бекор қилинади;

педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш уларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўқув фани бўйича малака синовини ўтказиш орқали амалга оширилади;

педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаси (лавозим) бериш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш ДХМ ёки ЯИДХП ёхуд Таълим инспекцияси расмий веб-сайтидаги махсус портал орқали амалга оширилади;

педагог кадрларга қоғоз шаклидаги аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат бериш амалиёти бекор қилиниб, электрон шаклдаги сертификат бериш тартиби жорий этилади;

педагог кадрларга бунгача берилган сертификатлар ўз кучида қолади ва амал қилиш муддати тугагунга қадар сертификатда кўрсатилган малака тоифаси (лавозими) бўйича базавий тариф ставкалари асосида ҳақ тўлашда ҳисобга олинади.

🗓 2022 йил 1 январгачаpedkadr.tdi.uz” платформаси ишлаб чиқилади.

💰 Пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди, аттестациядан ўтганлик муддати тугашидан қатъий назар уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими) сақлаб қолинади ҳамда мазкур малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади.

☑️ Пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтиб, малака тоифаси оширилган тақдирда, уларга янги тасдиқланган малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади.

📋 Қарор билан шунингдек, мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан 2021 йилнинг 21 сентябрь куни соат 10:00 да хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳони ўтказилади.

Малака имтиҳони жараёнларини Адлия вазирлигининг www.adliya.uz расмий веб-сайти орқали бевосита кузатиб боришингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Хусусий шифохона томонидан кимлар бепул даволаниши мумкин?

Қонунчиликка кўра, 2022 йил 1 январгача хусусий тиббиёт муассасалари (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) тиббий хизматлар кўрсатишдан бўшайдиган маблағларни аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатишга йўналтирганда барча турдаги солиқлар тўлашдан озод этилган.

➡️ Бунда, солиқ имтиёзи тақдим этилган хусусий тиббиёт муассасалари томонидан аҳолининг қуйидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатилади:

ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар;
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болалар;
муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар;
ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган шахслар;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;
1941–1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижтимоий ҳимояга муҳтож деб топилган бошқа шахслар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Судьялар фаолияти очиқ ва шаффоф электрон рейтинг дастури асосида баҳоланади

“Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ–717-сон, 20.09.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

“Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, Кенгаш:

судьялар орасида коррупция ҳолатларининг олдини олиб, уларни барвақт аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўради;
суд тизимида аниқланган ҳар бир коррупция ҳолатини кўриб чиқади ва принципиал баҳолайди.

📌 Шунингдек, киритилган ўзгартиришларга кўра, Кенгаш судьялар фаолиятини очиқ ва шаффоф электрон рейтинг дастури асосида баҳолаш мезонларини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўради.

Қонун билан Кенгаш раиси ўринбосари ваколатларига ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, Кенгаш раиси ўринбосари:

👉 Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекциясининг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, унинг фаолияти самарадорлигини таъминлаш учун жавобгар бўлади;

👉 ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга, шунингдек ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир ишларни ташкил этади.

➡️ Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, Кенгаш раиси судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик ва одил судловни амалга оширишга аралашганлик ҳолатлари юзасидан прокуратура органларига тақдимнома киритиши мумкин.

☑️ Прокуратура органларига киритилган тақдимнома 1 ой муддатда кўриб чиқилади ва Кенгаш жиноят иши қўзғатилганлиги тўғрисида ёки уни қўзғатиш рад этилганлиги ҳақида Бош прокуратура томонидан хабардор қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Мустақил ҳамширалик фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Жойлардаги савдо ва кўнгилочар кўчаларда қўшимча патруллик йўналишлари ва постлар ташкил этилади

“Йирик шаҳарларда, вилоятлар ва туманлар марказларида туну кун фаолият юритувчи савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлашган ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (587-сон, 20.09.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритишга доир жамоат хавфсизлиги бўйича соддалаштирилган талаблар ўрнатилади. Бунда Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан:

🔸 йирик шаҳарларда, вилоятлар ва туманлар марказларида ташкил этиладиган савдо ва кўнгилочар кўчаларда қўшимча патруллик йўналишлари ва постлар ташкил этилади;

🔸 хизматга жалб қилинган нарядларнинг зичлигини оширишни назарда тутган ҳолда мавжуд куч-воситалар тақсимотига тегишли ўзгартиришлар киритилади;

🔸 тадбиркорлар мол-мулкини қўриқлаш, ҳар хил фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чоралар кўрилади.

▫️ Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

38 та маҳаллада “Электрон кузатув масканлари” ташкил этилади

“Маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (588-сон, 20.09.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2021 йил 1 октябрдан 2022 йил 1 октябргача маҳаллаларда барпо этилган айрим “Жамоатчилик назорати масканлари” (масканлар) негизида “Электрон кузатув масканлари” фаолиятини ташкил этиш бўйича эксперимент ўтказилади.

🔰 Эксперимент доирасида:

тадбиркорларга бериладиган масканлар ва уларнинг бинолари атрофида 6 квадрат метргача “Электрон кузатув масканлари” жойлаштирилади, қолгани тадбиркорлик учун 5 йил муддатга ижаранинг “ноль” ставкаси асосида берилади;

масканлар ижара шартномаси асосида бериладиган тадбиркорлар “E-auksion” платформасида электрон танлов ўтказиш орқали аниқланади;

ижара муддати тугагандан сўнг масканларнинг бинолари маҳаллага мулк ҳуқуқи асосида қолдирилади.

📌 Шунга кўра, ҳудудларда тегишли 38 та маҳалладаги масканлар “Электрон кузатув масканлари” фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорларга ижара ҳуқуқи асосида берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

22 сентябрь – Халқаро автомобилсиз кун

📌 Бугун дунёдаги автомобил ва мотоцикль ҳайдовчиларига кун давомида транспорт воситаларидан фойдаланмаслик тавсия этилади. Кўплаб мамлакатлар ва шаҳарларда пиёда юриш, велосипед ёки жамоат транспортларидан фойдаланишни тарғиб қилувчи акциялар, тадбирлар ўтказилади.

☑️ 1995 йилдан бери бу сана World Car Free Days консорциуми ташаббуси билан дунёнинг юзлаб шаҳарларида ўтказиб келинмоқда.

☝️ Маълумот учун: Ҳукумат қарори билан 2021 йилдан бошлаб 22 сентябрь республика бўйича “Автомобилсиз кун” сифатида эълон қилинган. Шу куни шахсий автомобилда ҳаракатланишдан ихтиёрий равишда воз кечиш тавсия этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_октябрдан

Ёшларнинг “Бизнесга биринчи қадам” стартап ғоялари танловлари ташкил этилади ҳамда ҳар бир туман ва шаҳарда камида 3 нафардан ғолибга грантлар бериш амалиёти жорий этилади.

Энг яхши лойиҳаларнинг ҳар бири учун БҲМнинг 200 бараваригача грант маблағлари берилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot