Human.uz | Rasmiy kanal
9.94K subscribers
34.1K photos
4.51K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Авиаҳалокатда 62 одам ўлди

Аввал хабар берганимиздек, Бразилияда йўловчи самолёт ҳалокатга учради.

Voepass Linhas Aereas йўловчи самолёти қулаши оқибатида ҳеч ким омон қолмади, дея хабар бермоқда CNN Brazil. Самолёт бортида 58 йўловчи ва тўрт нафар экипаж аъзоси бўлган.

Бразилия президенти Лула да Сильва воқеа ҳақида Санта-Катаринадаги ҳукумат тадбири вақтида хабар топган. У авиаҳалокат қурбонлари хотирасига бир дақиқалик сукут эълон қилди.

👉@humanuzofficial
⚡️🥇Асадхўжа Мўйдинхўжаев Олимпиада чемпиони!

Ўзбек бокси Олимпиа ўйинларида тарих ёзишда давом этмоқда.

23 ёшли боксчимиз муросасиз жангда мексикалик Марко Алонсо Верде Альваресга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ғалаба қозонди.

Фарғона вилояти, Риштон тумани, Булоқбоши қишлоғида туғилган боксчи Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 4-олтин медалини қўшиб қўйди.

👉@humanuzofficial
⚡️🥇Лазизбек Муллажонов Олимпиада чемпиони!

Париж рингларида навбатдаги ғалаба!!! 92 кг.гача бўлган вазнда келиб чиқиши кубалик, ҳозирда Озарбайжон шарафини ҳимоя қилаётган Лорен Берто Альфонсо Домингесни мағлубиятга учратди ва олтин медални қўлга киритди.

Фарғона бокс мактаби вакили ўзининг илк олимпиадасида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 5-олтин медални қўшиб қўйди.

👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойда мини-апокалипсис: камида 150 киши ҳалок бўлди

Тўхтовсиз ёмғирлар сабаб Хитойнинг кўп минтақаларида сув тошқинлари содир бўлмоқда.

Иккинчи ойдирки, сув уйларни, одамларни супуриб, йўлларни вайрон қилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги июль ойи учун етказилган зарарни 76,9 миллиард юань (10,1 миллиард доллар) деб ҳисоблаган.

Синоптикларнинг таъкидлашича, бу дам олиш кунлари Пекин, Ички Мўғулистон, шимоли-шарқий ҳудудлар ва Сичуан ҳавзаси эрларида ёмғир ёғади. Хитой Фавқулодда вазиятлар вазирлиги жабрланган ҳудудларни аҳолини эвакуация қилишга ва ишни вақтинча тўхтатишга чақирмоқда.

👉@humanuzofficial
⚡️🥈🏋🏻‍♂️Оғир атлетикачи Акбар Жўраев кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи, Олимпия ўйинлари чемпиони, икки карра жаҳон чемпиони, 2019 йилги Осиё чемпионати кумуш медали соҳиби, 109 килограммгача бўлган вазн тоифасида, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби, 2020 йил Токиода бўлиб ўтган Олимпия ўйинлари чемпиони, Олимпиада рекордчиси Акбар Жўраев Париж олимпиадасида умумий ҳисобда 404 кг тош кўтариб, кумуш медални қўлга киритди.

Олтин медаль хитойлик спортчига насиб этди.

👉@humanuzofficial
⚡️🔥🥇Разамбек Жамалов – Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони!

Ўзбекистон делегацияси ҳисобида олтинчи олтин медал. Мазкур медалга эркин курашчимиз Разамбек Жамалов муаллифлик қилди.

-74 кг вазн тоифасида иштирок этган полвонимиз чемпионлик баҳсида япониялик Даичи Такатанини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.

Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронзага етди.

👉@humanuzofficial
⚡️🥇🥊Абдумалик Халоков Олимпиада чемпиони!

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, жаҳон чемпиони (2023), Жаҳон чемпионатининг кумуш медали (2021), Осиё ўйинлари ғолиби (2022), Осиё чемпиони (2022), Осиё чемпионатининг бронза медали соҳиби (2021), ўсмирлар Олимпия ўйинлари чемпиони (2018), ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони (2018) Абдумалик Халоков финал жангида қатнашди.

Бухоро бокс мактаби аъзоси, Ўзбекистон делегацияси байроқдори бўлган Абдумалик Халоков қирғиз спорти учун тарих ёзган Мунарбек Сейитбек Уулуни мағлубиятга учратиб, 7-олтин медални ҳисобимизга қўшиб қўйди.

👉@humanuzofficial
⚡️🥈Таэквондочи Светлана Осипова Олимпиада кумуш медали соҳибаси!

Ўзбекистонлик таэквондочи Светлана Осипова финал жангида тажрибали Альтея Лорен билан куч синашди.

Светлана 2023 йилги жаҳон чемпиони ва 2022 йилги Европа чемпиони, Токио-2020 Олимпиадасининг бронза медали совриндори бўлган француз спортчисига имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритди.

👉@humanuzofficial
⚡️🥇Баҳодир Жалолов икки карра Олимпиада чемпиони!

Финал баҳсида боксчимиз испаниялик Аюб Гадфани мутлоқ устунлик билан мағлуб этди ва иккинчи бор Олимп шоҳсупасини забт этди.

1-раунда икки мартда ҳатто нокдаун ҳолатига туширди.

Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги олтин медаллар сони 8 тага етди.

👉@humanuzofficial
🦠Африкада маймунчечак туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди - ЖСТ

Ташкилот раҳбари Тедрос Гебреесуснинг маълум қилишича,шу йилнинг биринчи ярмида касалланганлар сони ўтган йилдагидан ошиб кетган.

Йил бошидан буён Конгода 13,700 дан ортиқ ҳолат ва камида 450 ўлим қайд этилган.

Шунингдек, Марказий Африка Республикаси, Бурунди, Кения, Руанда ва бошқа мамлакатларда ҳам ҳолатлар аниқланган.

👉@humanuzofficial
Ливаннинг бутун ҳудуди электр энергиясиз қолди

Охирги ишлаётган электр станцияси ҳам ёқилғи этишмаслиги туфайли ёпилди.

Станциянинг ёпилиши ҳақида Ливаннинг Électricité du Liban энергетика корпорацияси маълум қилди, деб ёзади Jerusalem Post.

Натижада, бутун мамлакат бўйлаб энергия таъминоти, жумладан, йирик шаҳарлар ва муҳим инфратузилма объектлари, жумладан, Байрут аэропорти, денгиз порти, сув насослари ва канализация тизимлари тўхтатилди.

Таъминотнинг кутилаётган қисқариши сабабли аҳолидан "иложи борича сувни тежашга" чақирилган.

Électricité du Liban Ливанда электр энергияси ишлаб чиқаришнинг 90 фоизини назорат қилади. Ёқилғи пайдо бўлиши билан компания ишдан чиққан электр станцияларини қайта ишга туширишга ваъда берди. Мамлакат ҳукумати аввалроқ ёқилғининг янги партияси 20 августда етказилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

👉@humanuzofficial
Таниқли француз актёри Ален Делон вафот этди

Бу ҳақда AFP хабар бермоқда. У 88 ёшда эди.

2022 йил март ойида француз ОАВлари Ален Делон эвтаназияга қарор қилгани ва ўғлидан ўлимига ёрдам беришини сўрагани ҳақида хабар берган эди.

Ален Делоннинг ўғли Энтони отасининг эвтаназия орқали ўлишни хоҳлаётгани ҳақида гапирди. Бир йил олдин, ошқозон ости бези саратонидан азият чеккан актёрнинг рафиқаси Натали ҳам эвтаназияга мурожаат қилган.

Эвтаназия — бу инсон ҳаётини унга ёрдам бериш мақсадида ёки унинг розилиги билан махсус тиббий воситалар орқали ёки тиббий ёрдамсиз тугатишни англатади. Эвтаназия, одатда, инсон ўзининг оғир касалликларига ёки чекланмас азоб-уқубатларига чидашга қодир эмаслигида ёрдам бериш мақсадида амалга оширилади.

👉@humanuzofficial
Энди нотўғри жарима қарори устидан шикоят қилиш мумкин

Сўнгги пайтларда йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ чиқарилган қарорлар бўйича шикоятлар ортиб кетганди.

Энди my.gov.uz портали орқали онлайн тарзда мана шундай қарорлар юзасидан шикоят юбориш имконияти яратилди.

Синов тариқасида ишга туширилган ушбу хизматдан 1 сентябрдан эътиборан тўлиқ фойдаланиш мумкин бўлади.

👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Асила Мирзаёрова 28 йиллик рекордни янгилади

Париж шаҳрида давом этаётган Паралимпиада мусобақаларида ўзбекистонлик спортчи Асила Мирзаёрова параатлетика бўйича Т11 тоифасида узунликка сакрашда 5,22 метр натижа кўрсатди, деб хабар бермоқда МОҚ.

Кейинги уринишда ўз рекордини янгилади: 5,24 м.

Аввалги рекорд испаниялик спортчи аёлга тегишли(5,07 м) эди.

👉@humanuzofficial
⚡️🥇Ўз рекордини янгилаган Асила олтин медални қўлга киритди

Аввал хабар берганимиздек, 5, 22 метр узоқликка сакраган Асила Мирзаёрова бу кўрсаткич билан тарихий рекордни янгилаган эди.

Иккинчи уринишда 5,24 м масофага сакраб, ўзи ўрнатган рекордни янгилаб қўйди ва Паралимпиаданинг олтин медалини қўлга киритди.

Делегация ҳисобидаги медаллар ҳозирча 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронзага етди.

👉@humanuzofficial
Шимолий Корея йирик сув тошқини оқибатларида айбланган 30 га яқин амалдорни қатл қилди

ТВ "Чосун" телеканали хабарига кўра, Чаганг провинциясида бир неча минг кишининг ҳаётига зомин бўлган сув тошқинларидан сўнг Ким Чен Ин фавқулодда йиғилиш ўтказган. Йиғилиш давомида у 20-30 нафар амалдорни, жумладан, полиция бошлиғи, партия котиби, жамоат хавфсизлиги вазири ва жабрланган вилоят ҳокимини ишдан бўшатди. Амалдорлар бепарволик ва коррупцияда айбланган ва шундан сўнг улар отиб ўлдирилган.

Бир ой олдин Шимолий Корея телевидениеси Ким Чен Иннинг сув тошқини оқибатларини шахсан ўргангани ва жабрланганлар билан мулоқот қилгани тасвирланган лавҳаларни кўрсатди. Ушбу текширувдан кўп ўтмай, ҳукумат оммавий ахборот воситалари Хитой Халқ Республикаси раҳбарининг "Йўл қўйиб бўлмайдиган қурбонлар келтирганлар қаттиқ жазоланади" деган сўзларини эълон қилди.

Айни дамда Жанубий Корея оммавий ахборот воситалари томонидан қатл қилингани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда; улар расман тасдиқланмаган.

👉@humanuzofficial
Кенияда ёнғин оқибатида 17 нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди

Пайшанба куни кечқурун Кения марказидаги мактабда юз берган ёнғинда камида 17 ўқувчи ҳалок бўлди, дея хабар беради полиция.

Ўлганлар сони ортиши мумкин, деган хавотирлар бор, 10 дан ортиқ мактаб ўқувчиси оғир куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Hillside Endarasha бошланғич мактабидаги ёнғин сабаблари ҳозирча маълум эмас.

Президент Уилям Руто ёнғинни "даҳшатли ва ҳалокатли", деб атади ва тергов ўтказишни буюрди.

"Жиноятчилар жавобгарликка тортилади", деб ёзган у ижтимоий тармоқларда.

👉@humanuzofficial
27 октябрдан Тошкентдан Вьетнамнинг Фукуок оролларига авиақатновлар йўлга қўйилади

Бу ҳақда Вьетнам Республикасининг туризм сектори вакиллари иштирокида ўтказилган бизнес-форумда хабар қилинди.

Туризм қўмитаси хабарига кўра, ҳафтада икки маротаба амалга ошириладиган рейслар орқали қишки туризм мавсумида Вьетнамдан мамлакатимизга сайёҳлар оқимининг оширилиши, шунингдек, учинчи давлат фуқароларининг мамалакатимиз орқали Фукуок оролларига етиб олишлари ҳамда у ерда дам олаётган бошқа давлат фуқароларининг Ўзбекистонга кириб келишлари учун қулай имкониятлар яратилади.

“2023 йилда Вьетнам Республикасидан Ўзбекистонга 2 мингга яқин туристлар кириб келган, жорий йилда эса бу кўрсаткич бир неча карра ортиши кутилмоқда”, деди Вьетнам расмийси Александра Нгуен.

👉@humanuzofficial