Human.uz | Rasmiy kanal
9.75K subscribers
34.1K photos
4.52K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
⚡️🥇Диёра Келдиёрова олимпиада чемпиони!

Ўзбек дзюдоси тарихида янги саҳифа очилди. Аёллар орасида илк чемпионлик(илк медаль) -52 кг вазн тоифасидаги спортчи, жаҳон рейтинги етакчиси Диёра Келдиёровага насиб этди.

У финал баҳсида косовалик рақиби устидан ғалаба қозонди ва Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига илк олтин медални қўшиб қўйди.

@humanuzofficial
⚡️Исроил Ливан пойтахтига зарба берди

Бу Голан тепаликларида 12 боланинг ўлимига сабаб бўлган аҳоли пунктига қилинган ҳужумга жавоб бўлиши мумкин.

Дастлабки маълумотларга кўра, Исроил мудофаа кучлари Бейрутда Маждал Шамсдаги болалар ўлими учун жавобгар бўлган Ҳизбуллоҳнинг юқори мартабали қўмондони жойлашган манзилга зарба берган.

“Ал-Арабия”нинг хабар беришича, ҳужум “Ҳизбуллоҳ”нинг Байрутнинг Даҳия туманидаги биноларидан бирига урилди.

@humanuzofficial
🥊Исроил Мадримов енгилмас Кроуфордга қарши жанг ўтказди

Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA йўналиши бўйича жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик Исроил Мадримов Лос-Анжелесда ташкил этилган бокс оқшомининг асосий жангида ярим ўрта вазн тоифасида иштирок этувчи америкалик профессионал боксчи, Панамерика ўйинлари чемпиони, 1-ўрта вазнда мутлақ жаҳон чемпиони, 1-ўрта вазнда WBC, WBA, IBF, WBO, The Ring бўйича жаҳон чемпиони енгилмас Теренс Кроуфордга қарши рингга чиқди.

Профессионал боксда 40 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган Кроуфорд бу гал профессионал боксга шиддат билан кириб келган, "олтин авлод" вакили, хивалик ҳамюртимиз Исроил Мадримовни очколар ҳисобига мағлуб этди.

@humanuzofficial
Японияда 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди

Зилзила эпицентри Япония жануби-ғарбидаги Миязаки префектураси ҳудудида, Кюсю ороли яқинида, океан тубида 30 км чуқурликда бўлган.

Аҳоли орасида вайроналар ва қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.

@humanuzofficial
⚡️🥇Улуғбек Рашитов икки карра Олимпиада чемпиони!

Ўзбекистоннинг машҳур таэквондочиси Улуғбек Рашитов тарихий ғалабага эришиб, иккинчи марта Олимпиада ўйинларида чемпионликни қўлга киритди. Биринчи марта у 2020 йилда Токиода бўлиб ўтган Олимпиадада олтин медал ютган бўлса, энди эса у ўзини яна бир бор бутун дунёга исботлаб, иккинчи бор Олимпиада чемпиони бўлди.

68 кг.гача бўлган вазнда иорданиялик Зайд Абдул Каримни мағлуб этди.

Бу Ўзбекистон делегацияси учун 2-олтин бўлди.

👉@humanuzofficial
⚡️🥇Ҳасанбой Дўстматов икки карра Олимпиада чемпиони!

Ўзбекистоннинг машҳур боксчиларидан бири Ҳасанбой Дўстматов тарихий ютуққа эришиб, иккинчи маротаба Олимпиада чемпиони бўлди.

2016 йилги Рио олимпиадаси чемпиони, "Вэл Паркер кубоги" соҳиби бўлган ҳамюртимиз Париж рингларида мезбон спортчи Билол Беннамани мағлубиятга учратиб, 3-олтин медални делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистонга илк олтин медални дзюдочи Диёра Келдиёрова, сўнг таэквондочимиз Улуғбек Рашитов олиб берган эди.

👉@humanuzofficial
🛩Бразилияда бортида 60 дан ортиқ одам бўлган йўловчи самолёти ҳалокатга учради

Voepass Linhas Aéreas маълумотларига кўра, АТР-72 самолёти Каскавелдан (Парана штати) Гуарулюсга (Сан-Паулу) учаётган бўлиб, бортида 58 йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзоси бўлган.

Қурбонлар сони ва ҳалокат сабаблари ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ.

👉@humanuzofficial
⚡️🥉Ғуломжон Абдуллаев Олимпиада ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди

Эркин кураш бўйича терма жамоа аъзоси Ғуломжон Абдуллаев учинчи ўрни учун бўлган курашда қирғизистонлик рақибини енгди.

Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони еттитага етди. Улардан учтаси олтин ва қолгани бронза медалларидир.

Яна қисқа фурсатлардан сўнг ўзбекистонлик яна бир эркин курашчи Париж Ёзги Олимпиадасининг бронза медали учун гиламга чиқади.

Жавраил Шапиев америкалик рақиби билан беллашади.

👉@humanuzofficial
Авиаҳалокатда 62 одам ўлди

Аввал хабар берганимиздек, Бразилияда йўловчи самолёт ҳалокатга учради.

Voepass Linhas Aereas йўловчи самолёти қулаши оқибатида ҳеч ким омон қолмади, дея хабар бермоқда CNN Brazil. Самолёт бортида 58 йўловчи ва тўрт нафар экипаж аъзоси бўлган.

Бразилия президенти Лула да Сильва воқеа ҳақида Санта-Катаринадаги ҳукумат тадбири вақтида хабар топган. У авиаҳалокат қурбонлари хотирасига бир дақиқалик сукут эълон қилди.

👉@humanuzofficial
⚡️🥇Асадхўжа Мўйдинхўжаев Олимпиада чемпиони!

Ўзбек бокси Олимпиа ўйинларида тарих ёзишда давом этмоқда.

23 ёшли боксчимиз муросасиз жангда мексикалик Марко Алонсо Верде Альваресга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ғалаба қозонди.

Фарғона вилояти, Риштон тумани, Булоқбоши қишлоғида туғилган боксчи Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 4-олтин медалини қўшиб қўйди.

👉@humanuzofficial
⚡️🥇Лазизбек Муллажонов Олимпиада чемпиони!

Париж рингларида навбатдаги ғалаба!!! 92 кг.гача бўлган вазнда келиб чиқиши кубалик, ҳозирда Озарбайжон шарафини ҳимоя қилаётган Лорен Берто Альфонсо Домингесни мағлубиятга учратди ва олтин медални қўлга киритди.

Фарғона бокс мактаби вакили ўзининг илк олимпиадасида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 5-олтин медални қўшиб қўйди.

👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойда мини-апокалипсис: камида 150 киши ҳалок бўлди

Тўхтовсиз ёмғирлар сабаб Хитойнинг кўп минтақаларида сув тошқинлари содир бўлмоқда.

Иккинчи ойдирки, сув уйларни, одамларни супуриб, йўлларни вайрон қилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги июль ойи учун етказилган зарарни 76,9 миллиард юань (10,1 миллиард доллар) деб ҳисоблаган.

Синоптикларнинг таъкидлашича, бу дам олиш кунлари Пекин, Ички Мўғулистон, шимоли-шарқий ҳудудлар ва Сичуан ҳавзаси эрларида ёмғир ёғади. Хитой Фавқулодда вазиятлар вазирлиги жабрланган ҳудудларни аҳолини эвакуация қилишга ва ишни вақтинча тўхтатишга чақирмоқда.

👉@humanuzofficial