Ота-онага қилинадиган яхшиликларнинг энг олийси – ғамларинг, муаммоларинг ва оғриқларингни уларга айтмаслигингдир. Чунки, улар ўша нарсаларга сендан кўра ўн чандон кўпроқ ғам-алам чекадилар...
https://t.me/httpsme22141920jonijat
https://t.me/httpsme22141920jonijat
✍ КУН ҲИКМАТИ
Ҳайдовчига ҳам, ишчига ҳам, фаррошга ҳам табассум қил. Эҳтимол, уларнинг маоши телефонингнинг чеки ёки бир шиша атирингга етмаслиги мумкин. Ёмон муомаланг билан уларнинг ғамига ғам қўшма. Гўзал хулқинг билан юқори мартабага кўтарил. Зеро, Аллоҳнинг ҳузурида барчамиз баробармиз!
📖 - Дунё сабоқлари...

Telegram
🍃Hayot satrlarda 🍃
🍃 Hayotda hech narsa tasodif emas. Siz aynan kerakli vaqtda, kerakli joydasiz!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌿 Ҳаёт китобларда битилган ривоятларга ўхшайди…
🌿 Ҳар куни янги сахифа…
🌿 Бир бети маҳзун кечса…
🌿 Кейинги сахифаси қувончга тўла бўлади…
🌿 Шунинг учун ҳам "Хавотир олманг!" Қоронғуликдан кейин ёруғлик, мусибатдан кейин албатта омад келади...
🌿 Ҳаёт саҳифаларини вароқлайверинг-да, Аллоҳга таваккал қилинг, ўзи шундоқ ҳам ҳаёт қисқа, завқланиб яшанг!

❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳаммаси яхши" бўлиши шарт эмас. Муҳими, ҳамма нарсанинг ичидан "яхшиси"ни кўра олишдир...☝️
Ассалому алайкум азизлар
Бугун сизни янгидан янги имкониятларга бой кунингиз бошланди..
Нима ҳодиса рўй бермасин, асло руҳан тушкунликка тушманг❗️Жисман йиқилсангиз сизни туриб кетмоғингизга ёрдамга келувчилар топилади, аммо руҳан йиқилсангиз сизни тепиб ўтиб кетадилар.
Ўзингизни асло руҳан синдирманг! Нима бўлса ҳам бошингизни мағрур кўтаринг, ўта кучли сабр эгасига айланинг, тишни тишга қўя билинг.
Йўқотишларга тайёр туринг ва кўникинг. Сизга нохақ қалб азоби ва изтиробини торттирсаларда табассум қила билинг. Асло ва асло кўз ёшингизни ҳеч кимга кўрсатманг. Қалб йиғласада юзингиз табассум қилсин, ўзингизни қўлга олинг.

🥰1
Sabr qiling!
Vaqt o’tib hammasi yahshilikka bo’lganini anglab yetasiz...!
https://t.me/httpsme22141920jonijat🕊

🔥1🥰1
Biz Yusufni quduqdan olib Misr podshohi qilgan buyuk Allohga ishondik...
🕊️
https://t.me/httpsme22141920jonijat
🕊️
https://t.me/httpsme22141920jonijat
Shukr qilganingiz sari, shukr qiladigan narsalaringiz ko'payadi..!

ҚОРОНҒИ КЕЧАЛАРДА ЯШАГАН ҚИЗИМ... (Ўқинг фақат йиғламанг) 1-қисм
Юзимга сачраган совуқ томчилардан сесканиб ўзимга келдим. Зах ерда чилпарчин бўлиб ётардим, бошим негадир қаттиқ оғрирди. Тепамда эса қўшнимиз Маъруфахон ва катта қизим Санобар туришарди. Секин-аста ўзимга келиб, нима бўлганини эслай бошладим. Ҳа, мен яна ҳушимни йўқотибман-да. Наргизамни тупроққа топширганимдан кейин шунақа бўлиб қолганман. Шу он йигирма тўққиз ёшида завол кетган нуридийдам кўз олдимдан яна лип этиб ўтди. Фарзанд доғини душманингга ҳам кўрсатмасин экан. Ота-онамни, эримни ерга берганимда ҳам куйганман, бироқ боламнинг дардида ёниб кетдим. Ҳамон ёнаяпман… энди умримнинг охиригача ўчмасам керак. Тезроқ ёниб битақолсайдим…
Тўққиз яшар қизалоғим май ойининг иссиқ кунида мактабидан бетоб қайтди. Қарасам, иситмаси баланд, қорним оғрияпти, дейди. Дарров қорнига иссиқ қилдим, иситма туширадиган дорилардан бердим. Аммо иситмаси тушмади. Эрим иккимиз болани туман марказидаги касалхонага олиб бордик. Қабул бўлимида қизимни кўрикдан ўтказган шифокор унинг қўл-оёқлари шишганини қайд этди. Нафас олиши ҳам оғир эди. Зудлик билан даволашни бошлаб юборишди.
Қизим касалхонага тушганига бир ҳафта бўлди, аммо аҳволи ҳеч яхшиланай демасди. Шифокорлар аввалига буйраги касал, дейишди. Кейин юрак ва ўпкада қандайдир дард яширин, дея уларни текширишга ўтишди. Орада «артрит» деган ташхис қўйиб, бўғинларини ҳам даволай бошлашди. Отаси сигиримизни сотиб, керакли дориларни келтириб берди. Бироқ қани улар кор қилса. Охири қизимизни Тошкентга олиб кетамиз, деб туриб олдик. Аммо бош шифокор бизни хонасига чақириб, аҳвол чатоқлигини, болани бу аҳволда шаҳарга олиб бориш у ёқда турсин, ҳатто жойидан қимирлатиш ҳам хавфли эканлигини айтди.
Раҳматлик эрим тутган жойидан кесадиган одам эди. «Олиб бориб бўлмаса, ўша катта дўхтирларнинг ўзи шу ерга келади», – деганча чиқиб кетди. Эртасига эса ёши олтмишлардан ошган, сочлари оппоқ, кўзойнакли бир кишини бошлаб келди. Уни кўриб, шифохонадагилар типирчилаб қолишди. Маълум бўлишича, катта шифокор, профессор экан. Бош шифокоримизга ҳам институтда дарс берган экан. Профессор қизимни яхшилаб кўрикдан ўтказди. Қонидан намуна олдириб, вилоят марказий шифохонасига юборди. Кечқурун таҳлил натижаларини олгач, эр-хотин иккимизни сўроққа тутди:
– Охирги пайтда боланинг хатти-ҳаракати, умумий аҳволида бирон ўзгариш сезмадингизми?
– Йўқ, ҳар доимгидек эди шекилли. Фақат қишдан чиққанимиздан кейин негадир ўйчан, жиззаки, тез толиқадиган бўлиб қолувди. Илик узилди палла-да, ўтиб кетар деб ўйлагандим, – дедим.
– Тахминларим, афсуски, тасдиқланди. Қизингиз ғоятда кам учрайдиган дардга чалинган. Тиббиётда буни «красная волчанка» деймиз. Бу аутоиммун хасталиклар туркумига кирувчи юқумли вирусли касаллик. Бардам бўлинглар.
Эр-хотин шифокор бекорга бардамлик тиламаётганини яхши англар эдик.
– Биз тушунадиган тилда гапиринг, дўхтир. Қизим ўладими? – хўжайиним очиқчасига сўради.
– Шундай хавф ҳам бор, аммо бу аниқ ўлади, дегани эмас. Агар дори-дармон қилиб, тўғри турмуш тарзи олиб борилса, узоқ яшаши мумкин. Бироқ дарддан бутунлай фориғ бўлиб кетмайди. Ҳозирги асосий вазифа, касаллик асоратларининг олдини олиш. Чунки вирус боланинг бошқа аъзолари – юраги, буйраги ва бўғимларини шикастлаши мумкин. Бундан ташқари, қизингиз офтобга, иссиққа, қуёш нурига нисбатан жуда таъсирчан бўлиб қолади. Қуёш – унинг душмани. Ёруғликка чиқса, иситмаси кўтарилиши, танасини қип-қизил ёки қорамтир доғлар босиши мумкин. Яхшиси, кундузи ухлаб, кечалари ташқарига чиқсин....
– Вой шўрим! Энди нима қиламан? Қиз бола нарса бойқушга ўхшаб тунлари изғийдими?
– Бекорга «волчанка», яъни бўрининг урғочиси, дейилмаган-да. Ҳа, яна бир нарса: дард тери таркибини ўзгартириб юборади. Қизингиз бирор жойини кесиб ёки тирнаб олишидан эҳтиёт бўлинг. Чунки бу хасталикда яралар битмайди, терининг шикакстланган жойи тикланмайди.
Эр-хотин профессорнинг олдидан бир аҳволда чиқдик. Шу кундан бошлаб ҳаётимиз тубдан ўзгарди....

ОТА
Ота, бу хаётнинг синовларига,
Бардошим етмади кучим етмади,
Бахтга қўлларимни узатсам ота,
Бахт менинг қўлларим сира тутмади
Бу дунё ишларин унутиб бироз,
Ота ёнинггизда бугун қолайин,
Майлими бирбора эркалик қилиб,
Ота, бирозгина йиғлаб олайин
Фақат койимангда , фақат уришманг
Бу кўнглимни бугун эркин қуяман,
Кучлилар йиғламас демангда ота
Ғуруримни шу кун четга сураман
Сохта дўстларимдан ёлғонлар қолди,
Кўнглим тилиб кетди берган озори,
Узоқлашиб борар хаммаси мендан
Хувиллаб боряпди кўнгил бозори
Фақат, йиғлаганим онам билмасин,
Билмасин бунчалар куйганлигимни,
Юрагим тирнаган ушал армонни
Онам билмасинда суйганлигимни

КУН ХИКМАТИ
Икки нарса инсонда бардавом бўлмайди: ёшлик ва қувват.
Икки нарса ҳаммага фойда беради: яхши хулқ ва бағрикенглик.
Икки нарса инсоннинг шаънини кўтаради:
тавозеъ ва ҳожатмандлик.
Икки нарса балони даф қилади: садақа ва силаи раҳм.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг

ҚОРОНҒИ КЕЧАЛАРДА ЯШАГАН ҚИЗИМ...(Ўқинг фақат йиғламанг) 2-қисм
Шу кундан бошлаб ҳаётимиз тубдан ўзгарди. Қизимни тушиб кетса синадиган нозик биллурдек ардоқлаб яшай бошладик. Қолган уч фарзандимга етарли эътибор бера олмадим, чунки мен учун Наргизадан муҳимроқ ҳеч бир зот йўқ эди дунёда. Яхшики, ака-опалари вазиятни тўғри тушунишди, бу худбинлигимни ҳеч юзимга солишмади.
Ота-она ўз йўлига, инсонга дўст-ёронлар, қариндош-уруғ, жамоа керак экан. Қизим эса қоронғи уйда ёлғиз яшар, акасию опалари кўчада ўйнаб-кулиб юришганида, у тўрт девор ичида банди эди. Худди тўдадан қувилган қўзи сингари. Кечалари эса эр-хотин галма-галдан унга қоровулчилик қилардик. Чунки Наргиза қуёшнинг нурлари сўниши билан кўчама-кўча изғирди. Уззукун уйда зерикарди-да шўрлик. Бола бўлса, уни боғлаб қўйиб бўлармиди. Аввалига бундай ҳаёт тарзига кўника олмай, роса исён қилди. Мактабга бораман, ўртоқларим билан ўйнайман, деб куннинг қизиғида эшикка тирмашарди. Аммо бора-бора тунги ҳаёт унга маъқул кела бошлади.
Наргиза ўн етти ёшларда эди, чамаси. Ўзи ҳам жуда чиройли, оппоқ, қош-кўзлари қундуздек қиз бўлди. Лекин фақат тунлари кўчага чиққани учун уни кўпчилик танимасди. Ярим кечаси тўйдан қайтаётган маст-аласт эса паридек тентираб юрган гўзални фариштага, баъзан эса йўлдан оздирувчи иблисга ҳам ўхшатиб, турли афсоналар тўқишар, оғиздан-оғизга ўтиб, бу ҳикоялар бизгача етиб келарди: қишлоқда бир пари пайдо бўлганмиш, тураржойи қабристон эмиш, кимки унга дуч келса, бўридек овоз чиқариб, ўзига чорлармиш. Бу гаплар Наргизанинг қулоғига етиб бормаслиги учун қанчалик уринмайлик, ойни этак билан ёпиб бўлмас экан. Лекин қизимга бу афсонасифат ҳикоялар ёқар, уларнинг бош қаҳрамони ўзи эканидан хурсанд эди.
Наргизам йигирмага тўлганида отасини кўпга қўшдик. Бу айрилиқ ҳаммадан ҳам унга ёмон таъсир қилди. Энди тунлари тентираб юрмас, фақат отасининг қабри тепасида тонг оттирарди. Акаси уни неча марта қабристондан топиб келди. Қишлоқдаги гап-сўзлар ҳам ваҳимали тус ола бошлади. «Қизим бетоб, қуёшга чиқа олмайди. Ундан қўрқиш эмас, балки ачиниш керак», – деб тушунтиришга ҳарқанча уринмай, бу ҳақиқатга ҳеч кимнинг ишонгиси келмас, одамлар сирли ва қўрқинчли тўқималарга осонгина ишонишарди. Бора-бора мен ҳам Наргиза каби гап-сўзларга эътибор бермай қўйдим.
Опалари уйли-жойли бўлиб кетишди, акасини ҳам уйлантирдик. Наргизанинг турмушга чиқиши ҳақида эса гап ҳам бўлиши мумкин эмасди. Қизим иккимиз тақдирга тан бериб, бир-биримизга суяниб қолдик, шу кўйи умримизнинг охиригача яшаб ўтишга қарор қилгандик. «Мендан кейин болам шўрлик хор бўлмасмикан?» деган шубҳаларимга ўғлим ва катта қизларим нуқул инкор жавобини беришар, аммо барибир кўнглим нотинч эди.
Ўша машъум кунни ҳеч унутмайман. Қизим қорни қаттиқ оғриётганидан шикоят қилди. Тез ёрдам чақириб, шифохонага элтдик. Шифокорлар «кўричак» деган ташхисни қўйиб, операцияга тайёрлана бошлашди. «Қизимнинг терисини кесиш мумкин эмас, кейин яраси битмайди» деган гапларимга ҳам, касаллик тарихида аниқ-тиниқ ёзиб қўйилган ташхисга ҳам эътибор бермай, «ҳозир операция қилмасак ўлиб қолади» дея олиб кириб кетишди. Кесиб кўришса, кўричак эмас экан. Балки дард бошқа жойдадир, дея ичакларини ҳам ағдар-тўнтар қилиб, ҳеч нима топа олишмагач, тикиб қўяқолишибди. Шундан кейин ўтган бир йил давомида Наргизанинг ҳар бир куни чексиз азоблар ичида кечди. Яраси битмагани устига уқувсиз жарроҳ тиғидан зарарланган ичаклардан қон кета бошлади. Ўғлим билан уни Тошентга олиб келдик. Бу ердаги шифокорлар операция шошқалоқлик билан, ҳеч бир асоссиз қилингани, «красная волчанка» ташхиси билан оғриган беморларда қорин оғриғи бўлиб туриши, буни дори-дармон билан даволаш кераклигини айтишди.
Энди бошимни қайси деворга уришни ҳам билмасдим. Ўғлим туман шифохонасидаги ўша шошқалоқ шифокорни тилка-пора қилишга отланган еридан аранг тўхтатиб қолдим. Туну кун боламнинг дардига шифо сўраб Яратганга илтижо қилдим. Аммо шўрлик қизим кўз олдимда сўлиб борарди. Очиқ ярадан тинмай қон сизар, бечора ҳолсизланиб, ранги оқариб кетганди. Кўргани келган қариндошлар, таниш-билишларнинг «ҳали тузалиб кетасан» деган оддийгина...

Давоми....таскинларига жон-жаҳди билан ишонар, уларнинг қўлларини ўпиб, миннатдорчилик билдирарди. «Мен ҳали ўлмайман, узоқ яшайман. Умримнинг аксар қисми зимистонда кечаётган бўлса-да, ҳаётни севаман», дерди нуқул…
Наргиза отасининг ёнидан муқим жой олганига ҳам бир йил тўлди. Яратганннинг иродаси, дейману, бироқ пушаймондан қутула олмайман. Агар ўша куни шошқалоқ ва чаласавод шифокорларга қизимни қўшқўллаб топширмай, вилоят шифохонасига олиб борганимда, у ердагилар Тошкентдан шифокор-мутахассис чақиришлари ва қизимнинг терисини беҳудага кесмасликлари мумкин экан.
Энди бу дард мени еб битираяпти. Айтсам, кимдир сабоқ олар, айрим шифокорлар ўзларига ишониб топширилган инсон ҳаётига масъулият билан ёндашишар, деган умидда сизга ҳикоя қилиб бердим...
✍

Ҳикматлар ҳазинасидан...
Бармоқ оғриса юрак билади, юрак оғриса - ҳеч ким..
* Қарға гўнг устида ўтириб, думини ахлатдан асраркан.
* Бир йил ўйлаб, бир лаҳзада амалга ошир.
* Туя ўн иккита бўтани тарбиялади, лекин ўз юкидан қутулмади...
* Ҳар куни бир савол «қандайсан?». Ҳар куни бир ёлғон «яхшиман».
* Тақдир - бу чорасиз қолганларнинг севимли сўзи!
* Қачонлардир олдингизга қўйган мақсадингиз эришиб бўлмайдигандай туйилса, ўз режангизни ўзгартиринг. Мақсадни эмас!
https://t.me/httpsme22141920jonijat
Бармоқ оғриса юрак билади, юрак оғриса - ҳеч ким..
* Қарға гўнг устида ўтириб, думини ахлатдан асраркан.
* Бир йил ўйлаб, бир лаҳзада амалга ошир.
* Туя ўн иккита бўтани тарбиялади, лекин ўз юкидан қутулмади...
* Ҳар куни бир савол «қандайсан?». Ҳар куни бир ёлғон «яхшиман».
* Тақдир - бу чорасиз қолганларнинг севимли сўзи!
* Қачонлардир олдингизга қўйган мақсадингиз эришиб бўлмайдигандай туйилса, ўз режангизни ўзгартиринг. Мақсадни эмас!
https://t.me/httpsme22141920jonijat
Telegram
🍃Hayot satrlarda 🍃
🍃 Hayotda hech narsa tasodif emas. Siz aynan kerakli vaqtda, kerakli joydasiz!
Fallas aytadi: "Ibn Аbu Аdiyning bunday deganini eshitdim: "Dovud ibn Аbu Hind qirq yil roʼza tutdi, lekin buni ahli-ayoli bilmadi. U ipakchi edi. Tushligini oʼzi bilan ishga olib ketar va yoʼlda uni sadaqaga berib yuborardi. Iftorini esa uyga qaytgach, oila aʼzolari bilan kechki ovqat vaqtida qilardi". ---
Qarang, salaflar amallarini hatto eng yaqinlaridan ham yashirishgan. Koʼchadagilar uni uyida ovqatlanadi, uydagilar esa koʼchada qornini toʼygʼazadi, deb oʼylashgan.
Hozir esa iftorliklarimizni, Hajda qilayotgan tavoflarimizni suratga olib, tarqatyapmiz.