🍃Hayot satrlarda 🍃
12 subscribers
296 photos
70 videos
233 links
🍃 Hayotda hech narsa tasodif emas. Siz aynan kerakli vaqtda, kerakli joydasiz!
Download Telegram
САБОҚ

Дастухондаги аталани кўрган Нозимнинг ранг-рўйи ўзгарди.
— Янами? Мен атала емайман!
— Болажоним, — ялинчоқ оҳангда сўзлади она, — онанг ўлсин, болам. Бундан ортиғига ҳозир кучим етмайди.
— Доим битта гапни қайтараверасиз! Ойи, айтинг қачон қурбимиз етади ўзи?
— Бир кун биз ҳам бойиб қолармиз.
— Қачон? Туянинг думи ерга теккандами?
— Шайтонга ҳай бер, болам! Кел, яхшиси, овқат еймиз.
— Мен атала емайман!
— Хўп, нима қил дейсан, болам? Фаррошнинг ойлиги билан рўзғор тебратиш осон эмас. Отанг тирик бўлганда, балки, яхшироқ яшармидик?
— Топиб олган гапингиз шу! Баридан тўйиб кетдим!
Она орқасига ўгирилиб, йиғлай бошлади. Бола аччиқ билан ўрнидан турди ва ташқарига отилди. У кўчада узоқ санғиди ва цирк олдидаги ўриндиққа чўкди. Унинг кайфияти йўқ эди. Гўё елкасида оғир юк бордай букчайиб бораётганди.
— Пойабзалингиз йиртилган экан, тикиб берайми? — сўради биров.
Шундагина Нозим ўриндиқ қаршисида ўтирган этикдўз болани кўрди.
— Пулим йўқ! — деди у дағал оҳангда.
— Пулини топганда берарсиз, барибир, қиладиган ишим йўқ, — деди болакай.
Нозим этикдўзнинг таклифига кўнди ва эски пойабзални унга тутқазди.
— Дунёнинг ташвиши бўйнингизга тушганга ўхшайди? Нега бунча ғамгинсиз?
Нозим биринчи марта унинг камбағаллигидан кулмайдиган ва уни камситмайдиган дўст топганидан суюнди. У дардларини айтиб, кўнгил чигилини ёзди.
— Мен ҳам сиз каби етимман, — деди этикдўз бола унинг гапларини эшитиб. — На онам бор, на отам. Бу шафқатсиз дунёда синглимдан бўлак яқиним йўқ. Эрталаб мактабга бораман. Дарсдан сўнг бу ерга келаман. Топганим рўзғорга учма-уч бўлади. Лекин шунисига ҳам шукр!
Нозим этикдўз боланинг гапларини эшитиб, ўз ҳолидан нолиганига уялди.
— Мана, пойабзалингиз, янгидай бўлди. Энди мен борай, синглим кўзлари тўрт бўлиб кутиб ўтиргандир? Бўтқа пиширишим керак. У ҳали кичкина, овқат қилишни билмайди…
Этикдўзнинг ортидан қараб қолган Нозим йиғлаб юборди. Боланинг бир оёғи йўқ эди…

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!


https://t.me/httpsme22141920jonijat
⸺ Қайғу асли нимадир? ⸺ деб сўрашибди бир донишманддан.
⸺ Қайғу асли худбинликдир, ⸺ жавоб берибди донишманд.
⸺ Нега энди?..
⸺ Ахир, ҳаётда қанча яхшиликлар бор... Қайғу чекаётган инсон эса бошига тушган шу кичик ташвиш туфайли бутун дунёни зимистон кўради.

Сўфийлар масали.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!



https://t.me/httpsme22141920jonijat
"Дойим қадрдоним дейсиз, "Қадрдон ким?" - деб сўраяпти каналдаги қадрдонларимдан бири.
Мен учун қадрдонлар айрим қариндошлардан яхши.
Қариндошга қон билан боғланасиз.
Қадрдонлар эса руҳан боғланади.
Қариндошни ортидан излаб борасиз.
Қадрдонлар эса ўзи сизни излайди.
Қариндошни жисман танийсиз.
Қадрдонларни руҳан ҳис қиласиз.
Қариндошлар сизнинг фойдали жиҳатингизга қараб дуо қиладилар.
Қадрдонлар сизни яқиндан танимаса ҳам, кўрмаса ҳам дуо қиладилар...

Борингизга шукр, қадрдонларим.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг👇



https://t.me/httpsme22141920jonijat
👍1
Ҳаётда нимагадир эришмоқчи бўлсанг, шунчаки хаёл қилма, ўша нарсага айлан, ўша орзу билан ухла. Уша орзу билан уйғон.
Бор диққат-эътиборингни эришмоқчи бўлган нарсангга қарат. Ўша орзу сенга бир дақиқа ҳам тинчлик бермасин, ана ўшанда, албатта, эришасан!


Телеграм 👉🏼

https://t.me/httpsme22141920jonijat
ОТА-ОНА

Йўлимда ғунчалар очилгунича,
Қалбимда бахт нури сочилгунича.
Ташвиш-у, аламлар ечилгунича,
Отам билан онам қаримай турсин.

Ишларим ўнгланиб кетгунга қадар,
Бўйларим самога етгунга қадар.
Меҳнатим омадни тутгунга қадар,
Отам билан онам қаримай турсин.

Шунча дард, қайғуни кўргани етар,
Кўнглида армонни ўргани етар.
Қувончли кунларим келганда шу дам,
Отам билан онам қаримай турсин.

Эй, Ҳудо сўрайман сендан қўл очиб,
Тунлари дуога нурли йўл очиб.
Пойига минг зар-у, дурларни сочиб,
Отам билан онам қаримай турсин.

Орзулар рўёбин топгунимча мен,
Қаро тунни этакда ёпгунимча мен.
Шиддатли от каби чопгунимча мен,
Отам билан онам қаримай турсин.

Умрлар ўтмоқда ажинлар солиб,
Қўймагин қувват-у, кучларин олиб.
Ҳудойим сўрайман сендан ёлвориб,
Отам билан онам қаримай турсин.

Болам деб бир он билмаган тиним,
Ҳар лахза қувончда ўтказиб куним.
Аллоҳга мени бир яхши ўтинчим,
Отам билан онам қаримай турсин.

Меҳнатлари рўёб бўлмоқда бугун,
Йўлларим омадга тўлмоқда бугун.
Дуоси сабаб бахт кулмоқда бугун,
Отам билан онам қаримай турсин.

Тунлар дуо қилар бошимни силаб,
Бу давр-у, даврон ҳам шу дуо сабаб.
Шу каби кунларим келганда йўқлаб,
Отам билан онам қаримай турсин.

Умр ўтиб борар, шошиб аста жим,
Бўғзимга тиқилган сўзларим ғижим.
Қувватга тўлганда бу билак, кучим,
Отам билан онам қаримай турсин.

Дуоси бугун шахд қўшди шахдимга,
Вафодор қилдилар дилда ахдимга.
Бу фоний дунёда менинг бахтига,
Отам билан онам қаримай турсин.



Телеграм 👉🏼

Яқинларингизга улашинг 🙃
✿❀┄┅┅✿❀✿❀┄┅┅✿❀
Энг яхшиси энг яхшилар учун ❤️



https://t.me/httpsme22141920jonijat