2 subscribers
151 photos
62 videos
2 files
16 links
_islomiy suratlar
_islomiy savol javoblar
_islomiy ma'lumotlar
Download Telegram
Аллоҳ таоло Мусулмон Умматини бешта нарса билан икром қилган:

1) Кибрланмаслик учун уларни заиф қилиб яратди.
2) Овқат, ичимлик ва кийимга бемалол бўлсин, деб уларни кичкина қилди.
3) Гуноҳлари кам бўлсин учун умрларини қисқа қилди.
4) Ҳисоб-китоблари Қиёматда осон бўлсин учун уларни камбағал қилиб яратди.
5) Қабрларида камроқ ётсин, деб уларни охиргилардан қилди.
​​​​Дуода борини сўрайверинг...

Мусо алайҳиссалом дуо қилганларида бирданига кўп нарсаларни сўрадилар.

قَالَ رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي

25. У: «Эй Роббим, менинг қалбимни кенг қил..

وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي

26. Менинг ишимни осон қил..

وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي

27. Тилимдаги тугунни ечгин..

يَفْقَهُوا قَوْلِي

28. Сўзимни англасинлар..

وَاجْعَلْ لِي وَزِيرًا مِنْ أَهْلِي

29. Менга ўз аҳлимдан бир вазир қилиб бер..

هَارُونَ أَخِي

30. Оғам Ҳорунни..

اشْدُدْ بِهِ أَزْرِي

31. У билан белимни қувватла..

وَأَشْرِكْهُ فِي أَمْرِي

32. Уни ишимга шерик айла..



Кейин Мусо алайҳиссалом бу сўровлардан мақсад нималигини баён қилдилар.

كَيْ نُسَبِّحَكَ كَثِيرًا

33. Сенга кўп тасбиҳ айтишимиз учун..

وَنَذْكُرَكَ كَثِيرًا

34. Ва Сени кўп зикр қилишимиз учун..


Натижа нима бўлди?

Натижа дуоларнинг барчаси бирданига ижобат бўлди.

قَالَ قَدْ أُوتِيتَ سُؤْلَكَ يَا مُوسَىٰ

36. У зот: «Эй Мусо, сенга сўраганинг берилди», деди.


🌹Хулоса:

Демак юқорида ўтган оятлардан қуйидаги қисқа хулосаларни олишимиз мумкин.

°Сўрашда чегара йўқлиги;
°Керакли нарсаларни сўраш;
°Сўралаётган нарсалар зикр, тасбеҳ ва ибодатга кўмакчи бўлиши кераклиги;

Аллоҳ хоҳласа барча дуоларни бир лаҳзада ижобат қилиши ва ҳоказолар
​​☝️#ТОНГИ_ДУО🤲

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.

👤Имом Муслим ривоятлари.

✍Абу Довуднинг ривоятларида:

سُبْحَانَ اللهِ العَظِيمِ وَبِحَمْدِهِ

«Субҳаналлоҳил ъазийм ва биҳамдиҳи», деб келган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларининг биридан ривоят қилинади. У зот қизларига тонг отганида:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، وَأَنَّ اللهَ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, ла қуввата илла биллаҳи маша
аллоҳу кана ва ма лам йаша лам йакун. Аъламу анналлоҳа ъала кулли шайин қодийр. Ва анналлоҳа қод аҳато бикулли шайин ъилма», деб айтишни ўргатар эдилар. Чунки бу калималарни тонг отганида айтган киши кеч киргунича муҳофаза қилинади. Кеч кирганида айтса, тонг отгунича муҳофаза этилади.
(Маъноси: Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади. Хоҳламаган нарса бўлмайди. Биламанки, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Ва, албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми билан иҳота қилгандир.)

✍Абу Довуд ривоятлари.
1000 сўмлик пулни эҳсон қилсак роса кўпга ўхшайди-ю, бозорда жуда камдек туюлади…

▪️Бир соатлик Аллоҳнинг зикри жуда узоқ чўзилганга ўхшайди-ю, телевизор олдидаги бир соат сезилмай ўтиб кетади …

▪️Дуо қилаётганда керакли сўзларни тополмай қийналамиз-у, оғайни-улфатлар билан гаплашганда сўзга чечан бўпкетамиз…

▪️Футболда қўшимча вақт камроқ берилса, жаҳлимиз чиқади-ю, Жума хутбаси озгина чўзилса, шикоят қиламиз…

▪️Қуръоннинг бир порасини ўқиш роса қийин бўлади-ю, бирорта романнинг 100 бетини бир нафасда ўқиб чиқамиз…

▪️Концерт залларида одамлар биринчи қаторлардан жой олишга уринишади-ю, масжидда охирги сафга қочишади…

▪️Қуръоннинг бир оятини ёдлаш роса мушкул бўлади-ю, бекорчи миш-мишларни оқизмай-томизмай тарқатиб юрамиз…

▪️Олди-қочди газеталарда ёзилган нарсаларга ишонамиз-да, Аллоҳнинг каломи оятларига ишонишимиз қийин кечади…

▪️Кўпчилик ҳеч нима қилмай, ҳеч нарсага ишонмай, Жаннатга кириш истагида бўлади...
☝️ Сиқилма! Хафалик ибодатдан заифлаштириб, илмдан қолдиради, тушкунликка олиб боради, ёмон гумонга чорлайди ва умидсизликка йўлиқтиради.

☝️Сиқилма! Хафалик ва безовталик руҳий дардларнинг асоси, асаб орқали келадиган касалликларнинг манбаи ҳамда парокандалик, васваса ва изтиробнинг моддасидир.

☝️Сиқилма! Ахир сенда Қуръон, зикр, дуо, намоз, садақа, яхшилик, келгусида самара берувчи манфаатли ишлар бор-ку?

☝️Сиқилма! Бекорчиликдан диққинафас бўлма! Намоз ўқи, тасбеҳ айт, китоб ўқи, ёз, ишла, меҳмон кут, зиёрат қил ва фикр юрит!
​​🔸Намоздаги ҳолатларнинг жисмоний фойдалари:🔸
✅Қиём - Тик туриш:
➖Белдаги оғриқларни 25% камайиши.
➖Тиззалардаги оғриқларни 52% камайиши.
➖Кафтдаги оғриқларни 32% камайиши.
➖Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 22% камайиши.
✅Рукуъ холати:
➖Белдаги оғриқларни 18% камайиши.
➖Тоз бўғимларидаги оғриқларни 31% камайиши.
➖Тиззадаги оғриқларни 63% камайиши.
➖Кафтдаги оғриқларни 32% камайиши.
➖Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 22% камайиши.
✅Сажда холати:
➖Белдаги оғриқларни 24% камайиши.
➖Кафтдаги оғриқларни 27% камайиши.
➖Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 13% амайиши.
➖Тиззадаги оғриқларни 53% камайиши.
➖Билаклардаги оғриқни 28% камайиши.
✅Қаъда холати:
➖Белдаги оғриқларни 37% камайиши .
➖Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 17% камайиши.
➖Тиззадаги оғриқларни 53% камайиши
Forwarded from 𝔻𝕦𝕤𝕙𝕒... (_ℐ𝓇ℴ𝒹𝒶_²⁵⁰⁷_)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхши кўрганимни Яхши кўрганларимга илиндим....

«Ким - «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ҳар куни эллик марта ўқиса, қиёмат куни: ➖ «Тур, эй Аллоҳни мақтовчи! Жаннатга кир!» дейилади».
Тобароний Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилган.

➖ «Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, камбағаллиги ва ночорлигидан шикоят қилди.
➖ Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
➖ «Қачон манзилингга кирсанг, одам бўлса-бўлмаса, салом бергин, сўнг менга салом йўллагин ва
«Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни бир марта ўқигин», дедилар.
➖ Ҳалиги киши шундай қилди. Натижада Аллоҳ таоло унга шу даражада ризқ бердики, ҳатто қўшниларию қариндошларига ҳам мўл-кўл ёғдирди»
Ҳофиз Абу Мусо Мадиний Саҳл ибн Саъддан ривоят қилган.

➖ «Ким вафот билан ниҳоя топадиган касаллигида «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқиса, қабрида фитналанмайди, қабр сиқишидан омонда бўлади ва фаришталар унинг қўлидан тутиб, сирот кўпригидан жаннатга олиб ўтадилар»
Тобароний ва Абу Нуъайм Абдуллоҳ ибн Шиххирдан ривоят қилганлар.

☝️🍃🌹АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!✔️
❓ Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам қайси фаслда туғилганлар?
✅ Жавоб: Баҳорда;

❓ Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилаётганларида кимлар доялик қилишган?
✅ Жавоб: Абдураҳмон ибн Авфнинг онаси Шифо.

❓ Савол: Пайғамбаримиз Хадича розийаллоҳу анҳога уйланганларида маҳрига нима берганлар? —
✅ Жавоб: Йигирмата урғочи бўталоқ.

❓ Савол: Ислом динини қабул қилганлар "мусулмонлар" дейилади. Уларни "мусулмонлар" деб ким атаган?
✅ Жавоб: Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло.

❓ Савол: Аллоҳ таоло Меърож кечаси Пайғамбаримизга Бақара сурасининг қайси оятларини ато этган?
✅ Жавоб: Аманар росул (285 - 286-оятлар).

❓ Савол: Тоифдан қувилиб боғ ичига яширинган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдларига узум олиб келган ва кисқа суҳбатдан сўнг мусулмон бўлган насроний қулнинг исми нима?
✅ Жавоб: Аддос.

❓ Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун араблар ичида елкаси ерга тегмаган, тенги йўқ паҳлавон билан яккама-якка курашиб, уни кетма-кет уч бор енгадилар. Ўша паҳлавоннинг исми нима?
✅ Жавоб: Рукона ибн Абду Язид.

❓ Савол: Ислом тарихида биринчи бўлиб шаҳидлик мартабасига ким эришган?
✅ Жавоб: Сумайя розияллоҳу анҳо (Аммор ибн Ёсирнинг онаси).
Сумайя розияллоҳу анҳони бадбахт Абу Жаҳл ўлдиради.

❓ Савол: Пайғамбаримиз билан бирга энг биринчи намоз ўқиган саҳоба ким?
✅ Жавоб: Хадича розияллоҳу анҳо.

❓ Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ака-укалари ва опа-сингиллари ҳам бўлганми?
✅ Жавоб: Ёлғиз фарзанд бўлганлар.

📚 «СИЗ ПАЙҒАМБАРНИ КЎРГАНМИСИЗ?» китобидан
☝️🍃🌹АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!✔️
​​┄┅┅•🌸•═•⊰🍀⊱•═•🌸•┅┅┄

Пайғамбар алайҳиссаломдан гўзал обод - ахлоқ намуналари

🌸 Барча ёмон сўз ва ишлардан тийилиш;

🌸 Одамлар билан муомала қилишда овозни баландлатмаслик;

🌸 Кечиримли бўлиш;

🌸 Зиммадаги вазифани бажаришда сусткашлик қилмаслик;

🌸 Кўп кулишдан сақланиш;

🌸 Эҳтиёжмандларнинг ҳожатларини раво қилишни ортга сурмаслик;

🌸 Аҳли-оиласига уй ишларида кўмаклашиш;
ҳайитларда, тўйларда энг яхши кийимларини кийиш;

🌸 Оз таом билан кифояланиш;

🌸 Ортиқча мақтовларга рози бўлмаслик;

🌸 Бировга азият бериши мумкин бўлган сўзларни ҳазиллашиб ҳам айтмаслик;

🌸 Дўстларининг бирортасига ҳам ёмон кўз билан қарамаслик;

🌸 Ширин сўзли бўлиш;

🌸 Фақат рост гапни гапириш;

🌸 Инсонларга ҳам, бошқа ҳайвонларга ҳам раҳм-шафқатли бўлиш;

🌸 Бахиллик қилмаслик;

🌸 Тунги уйқуда эрта ётиб эрта туриш;

🌸 Жамоат намозига кечикмаслик;

🌸 Ғазабланмаслик, ғазаби келган пайтда "аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм" дейиш;

🌸 Кўп гапиришдан тийилиш;

🌸 Қуръони каримни тушуниб, тадаббур билан қироат қилиш ва ўзгаларнинг тиловатларини ҳам тинглаб юриш;

🌸 Доимо хушбўйликлар ишлатиб юриш;

🌸 Доимо мисвок ишлатиб юриш;

🌸 Шижоатли бўлиш, ўзининг зарарига бўлса ҳам ҳақни гапириш;

🌸 Инсонларнинг насиҳатларини қабул қилиш;

🌸 Аёллари ва фарзандлари ўртасида адолат билан иш юритиш;

🌸 Инсонларнинг азиятларига сабрли бўлиш;

🌸 Ўзи учун яхши кўрган нарсани бошқаларга ҳам бўлишини яхши кўриш;

🌸 Саломни кўпайтириш;

🌸 Кийимлари ва соч-соқолларини доимо ораста тутиш ва ҳакозолар.
​​📿ИСТИҒФОРНИНГ 40 ХОСИЯТИ

1. Аллоҳга итоатгўй банда истиғфор айтади;
2. Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради;
3. Истиғфор айтган одам имон ҳаловатига эришади;
4. Истиғфор бандани гуноҳлардан поклайди;
5. Истиғфор айтган одамнинг гуноҳлари савобли ишларга алмаштирилади;
6. Истиғфор айтган одамга неъматлар кўпайтириб берилади ;
7. Истиғфор банданинг мартабасини кўтаради;
8. Бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик олиб келади;
9. Истиғфор туфайли одамлар ҳам, жамият ҳам бузуқликлардан покланади;
10. Истиғфор ёмғир ёғишига сабаб бўлади;
11. Мол-дунёга барака киритади;
12. Истиғфор айтган инсон фарзанд неъмати билан сийланади;
13. Деҳқончилик, чорвачиликдаги унумдорлик ҳам истиғфор айтиш билан узвий боғлиқ;
14. Истиғфор айтувчи жаҳаннамдан нажот топади;
15. Истиғфор банданинг жаннатга киришига сабаб бўлади;
16. Истиғфор Аллоҳнинг раҳмати тушишига, банда ҳолати ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлади, яхшиликларни кўпайтиради;
17. Истиғфор танани бақувват, соғлом қилади, касалликларни аритади;
18. Истиғфор айтган одамнинг ҳаёти фаровон бўлади ;
19. Истиғфор билан ватан тинч бўлади, эл-юрт тараққий этади;
20. Истиғфор инсон кўнглини хотиржам қилади;
21. Бошга тушган балоларни даф этади;
22. Бандани Аллоҳга яқинлаштиради;
23. Истиғфор айтган одам Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлади ;
24. Истиғфор мажлис каффоратидир;
25. Истиғфор ғийбатга каффорат бўлади ;
26. Шайтон васвасасини қайтаради;
27. Аллоҳ истиғфор айтган бандани яхши кўради ;
28. Истиғфор айтиш Аллоҳни рози қилади;
29. Ғам-ташвишларни кетказади;
30. Хурсандчилик олиб келади;
31. Юзни нурли қилади;
32. Ризқ келишини осонлаштиради;
33. Истиғфор айтган одамнинг дуоси қабул бўлади ;
34. Аллоҳ истиғфор айтувчининг оғирини енгил қилади;
35. Кўп истиғфор айтган одам қиёмат куни номаи аъмолини кўриб хурсанд бўлади;
36. Оламдан ўтиб кетган ота-оналар фарзандлари айтган истиғфор туфайли жаннатда юқори мартабага кўтарилишади;
37. Истиғфор одамни тушкунликдан халос этади;
38. Ҳасрат-надоматни, пушаймонни кетказади;
39. Қалбни тиниқлаштиради;
40. Истиғфор айтган одамнинг ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради...

Зиёвуддин Раҳимнинг “Истиғфорнинг 40 хосияти” китобидан
🌹🌹Тасаввур қилинг!

⏰ 60 йил яшасангиз, ҳар куни 8 соатдан ухласангиз,

60 йилнинг 20 йилини уйқуда ўтказган бўласиз.

⏰ Ҳар кун ишга борсангиз, иш соатингиз 8 соатдан иборат бўлса,

60 йил ичида 20 йилини ишга сарфлаган бўласиз.

Болалик 15 йил.

⏰ Агар ҳар куни дастурхон устида 30 дақиқадан икки маротаба ўтирсангиз,

3 йил умрингиз овқатланиш билан ўтади.

⏰ Уйқу, иш, болалик, овқатланишга кетган вақтингизнинг жами...

60 йилнинг 58 йили бўлиб чиқади.

📿 Энди буни ичидан қанчасини ибодатга сарфлайсиз? Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

📝 Умрингиз ҳисобини Аллоҳга қандай бермоқчисиз?

Қуръони Карим 600 саҳифадан ортиқ эмас. (Яъни энг қисқа суралар билан 604 саҳифа). Тўғри!

📖 Ишонмасангиз, Мусҳафни очиб қаранг!

👉🏻 Қарадингизми? Демак, 600 ни 30 кунга бўлсак, қанча чиқади?

🖇 600 : 30 = 20 саҳифа.
Яъни кунига 20 саҳифа!
Яна бизнинг 5 маҳал намозимиз ҳам бор.

📌 Демак биз, 20 саҳифани 5 (вақт намоз)га бўлсак, 20 : 5 = 4 чиқади. Ҳар бир намоздан кейин 4 саҳифадан ўқишга тўғри келади.

👉🏻 Демак сиз, бир ойда бемалол Қуръонни бир марта хатм қила оласиз!

👌 Ҳа, айтганча, шошилманг, гапимиз тугамади!

📲 Бу хатни таниш - билишларингизга юборсангиз, улар сиз сабаб Қуръонни хатм қилсалар, биласизми, қанча савобга эришасиз?

📲 Ҳар бир хатмларининг савобидан сизга ҳам ёзилади! «Яхшиликка далолат қилувчи уни қилган кабидир»!
☝️ Банда гуноҳ иш қилиб қӯйганда биринчи навбатда нималар қилиши керак?

Бундай ҳолатда унга икки нарса қилиниши керак бӯлади.
Биринчи қилинадиган иш шуки, қалбда қаттиқ пушаймонлик ҳисси бӯлишлиги ва ӯша гуноҳни қайтиб қилмасликка қатъий азму қарор қилиш.
Иккинчи қилинадиган иш эса, гуноҳни ювиб юбориши учун дарҳол икки ракъат тавба намозини ӯқиб, истиғфор айтиш ва шу каби турли хил яхши амалларни қилиш.
Валлоҳу аълам

Истиғфор айтишнинг турлари 👇

1️⃣ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор –

«Аллоҳумма анта роббий лаа илааҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри маа сонаъту, абу‘у лака биниъматика ъалаййа ва абу‘у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз зунуба илла анта» ни кечки пайт айтиб, шу куни вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.
(Бухорий ривояти)

2️⃣ «Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳи».
(Маъноси: «Аллоҳдан мағфират қилишини сўрайман ва Унга тавба қиламан») 100 марта айтилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«... Албатта мен ҳам ҳар куни Аллоҳ таолога юз марта истиғфор айтаман», дедилар.
(Муслим ривояти).
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг 40 фойдаси:

1. Аллоҳнинг амрига бўйсунган бўласиз.
2. Набий алайҳиссаломга Аллоҳ билан бир хил салавот айтган бўласиз.
3. Фаришталар билан бир хил салавот айтган бўласиз.
4. Бир салавот эвазига Аллоҳдан ўнта салавот оласиз.
5. Ўн даражага кўтариласиз.
6. Ўнта ҳасанот оласиз.
7. Ўнта ёмонлигингиз ўчирилади.
8. Дуоларингиз ижобат бўлади.
9. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига мушарраф бўласиз.
10. Гуноҳларингиз мағфират қилинади.
11. Энг муҳим ишларда Аллоҳ таолонинг Ўзи кифоя қилади.
12. Қиёмат куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўласиз.
13. Танг аҳволда қолган бўлсангиз, салавотингиз садақанинг ўрнига ўтади.
14. Ҳожатларингиз бароридан келади.
15. Аллоҳ ва фаришталарнинг салавотига мушарраф бўласиз.
16. Покланиб, мусаффо бўласиз.
17. Ўлим олдидан жаннат башоратига сазовор бўласиз.
18. Қиёмат кунидаги қўрқинчдан қутуласиз.
19. Унутган нарсангиз ёдингизга тушади.
20. Салавотингизга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб қайтарадилар.
21. Мажлисларингиз хайрли бўлади.
22. Камбағалликдан қутуласиз.
23. Бахилликдан қутуласиз.
24. Дуоибаддан омонда бўласиз.
25. Салавот сизни жаннат йўлига олиб боради.
26. Аллоҳ ва Унинг Расули зикр қилинмайдиган ёмон мажлисдан омон бўласиз.
27. Хутба ва бошқа сўзларингиз мукаммал бўлади.
28. Сирот кўпригида нурга мушарраф бўласиз.
29. Жафодан қутуласиз.
30. Осмонлару ер аҳли орасида Аллоҳнинг чиройли мақтовига сазовор бўласиз.
31. Баракот соҳиби бўласиз.
32. Аллоҳнинг раҳматига мушарраф бўласиз.
33. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатларига сазовор бўласиз.
34. Набий алайҳиссаломга суюкли бўласиз.
35. Салавот сизни ҳидоятга элтиб, қалбингизни жонлантиради.
36. Исмингиз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўрсатилади.
37. Сирот кўпригида собитқадам бўласиз.
38. Набий алайҳиссаломнинг ҳақларини адо қилган бўласиз.
39. Аллоҳни зикр ва шукр қилган бўласиз.
40. Салавот дуодир, яъни Аллоҳдан ҳабибига мақтов сўраш ёки банда ҳожатларини сўрашидир.

☝️Дўстларингизга ҳам тарқатинг!