2 subscribers
151 photos
62 videos
2 files
16 links
_islomiy suratlar
_islomiy savol javoblar
_islomiy ma'lumotlar
Download Telegram
#қўрқув
⠀
Ҳар сафар: "Аллоҳдан қўрқ, эй Умар!" дейилса ҳўнграб йиғлаб юборадиган Умардир!
⠀
Қачон қабрнинг олдидан ўтса йиғлаган ва "Мен қабрдан кўра даҳшатлироқ ва қўрқинчлироқ жойни кўрмадим" деган Усмондир!
⠀
"Аллоҳ Қиёмат куни бандаларини икки бўлакка ажратади. Бир бўлаги жаннатга, бир бўлаги дўзахга киритилади. Мен ўзимнинг қайси тоифага мансублигимни билмайман" деб йиғлаган Муоздир!
⠀
"Эртага Аллоҳ мени дўзахга улоқтириб, парво қилмай қўйишидан қўрқаман" деб йиғлаган Ҳасандир!
⠀
"Нимага қараб кетаётганимни билмайман. Аллоҳнинг ризоси сари кетяпманми ёки ғазаби сарими?!" дея қаттиқ йиғлаган Ҳузайфадир!
⠀
Басрада одамларга хутба чоғида дўзахни зикр қилиб хатто кўз ёшлари минбарга оқиб тушгунча қаттиқ йиғлаган ва ўша ерда тўпланган барча одамларни қаттиқ йиғлатган Абу Мусо Ашъарийдир!
⠀
Бир оятга етганда қаттиқ йиғлаган, ҳатто ҳушидан кетиб сурани давомини ўқий олмаган Ибн Умардир!
⠀
Бир оятни эслаб: "Дўзахдан қутилиб қоламанми ёки йўқми, билмайман" дея йиғлайверган Абдуллоҳ ибн Равоҳадир!
⠀
"Кечир Аллоҳим, дунё учун йиғласам!" дея юм-юм кўз ёш тўккан Сиздир!
⠀
©️Ибн Асадуллоҳ
Doimo bir narsani esda tutaylik nomahram bilan gaplashishlik ham zinodir garchi u zarurat yuzasidan bo'lmasa
➖Бир эркакдан сўралди: Сен уни (аёлингни) қизғанасанми?
➖Эркак: Мени рашким ўта қаттиқдир....
Ҳатто мени аёлимга бўлган биргина бегона қарашлик, мени тутиб туролмайди.

➖Мени аёлим, у меники,
➖Менга омонат қилиб берилгандир
➖У шундайки: Аллоҳ олдида мен у сабабдан сўраламан.
➖У шундайинки: Мени турли фитналардан сақлайди.
➖У шундайинки: Қийинчиликда менга ёрдамчи бўлади.
➖Ва менга қувончлар бахш этади.
➖У билан биргадир мени хотиржамлигим.
➖Ундадир мени ҳаромдан сақланишлигим.

➖Қандай мен уни қизғанмай???

(Аёлларингизни бегоналардан қизғoнинг, даюс, европага таклид килманг)
Assalamu Alayka
Xadidja Magomedova
#Psixo_fakt

Telepatiya qoidalariga koʻra: Agar siz kimnidir qayta-qayta oʻylayotgan boʻlsangiz va oxirgi paytlarda hech ham xayolingizdan ketmayotgan boʻlsa, demak u ham sizni oʻylayapti.
Муслима опа сингилларим Аллоҳ учун охиригача ўқинг!
Ҳатёингизда асқотиши мумкин деган мақсадда илиндик ..

Бир куни бир аёл жаноби Муҳаммад соллаллоҳу
алайҳи васаллам олдиларига келиб деди:
– Ё Расулуллоҳ, мен бир эркак кишига турмушга
чиқмоқчиман. Шунга нима дейсиз?
Жаноби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам
кулиб дедилар:
– Эркак кишини аёл устида ҳақлари кўп, шуни биласанми?
– Йўқ, – дея жавоб берди аёл ва қўшимча қилди:
– Қандай ҳақлари бор, ё Расулуллоҳ?
– Агар эрингни хафа қилсанг Аллоҳга қарши чиқасан, ҳамда ўқиган намозинг қабул бўлмас.
– Яна борми?
– Агар эрингни рухсатисиз кўчага қадам ташласанг, ҳар бир қадаминга гуноҳ ёзилади.
– Яна борми?
– Агар эринга ёмон гаплар гапирсанг қиёматда
тилинг билан осиласан.
– Яна борми?
– Агар бор мулкинг эрингга ёрдам беролмаса, охиратда юзинг қора бўлади.
– Яна борми?
– Агар эрингни мол мулкидан ўғирлаб кимларгадир улашсанг ва кечирим сўрамасанг, унда Аллоҳ сени садақаларингни ҳамда
закотларингни қабул қилмайди.
– Яна борми?
– Қайсидир аёл эрини сўкса ва эрига нисбатан қарши гап гапирса, ундай аёллар дўзахда тилидан осилурлар. Ҳамда қаерда мусиқага ўйнаса ва ундай жойларга пул берса, ҳамма савоблари ювилади ҳамда кийган кийимлари ўзига қарши гувоҳлик беради: “Бизни эри учун киймаган, аксинча шундай ҳаром жойлар учун
кийган дея".
Бундай аёлларни Аллоҳ: “1000 йил куйдиринглар”, – дея ҳукм килади. Бу гапларни эшитган аёл бундай деди:
– Ё Расулуллоҳ, шу пайтгача турмушга чиқмадим, бундан буён ҳам чиқмайман энди.
Ва Расулуллоҳ бунга жавобан деди:
– "Агар эрга тегсанг қанча савоб олишингни айтиб берайми, унда эшит"
– Агар сени эринг "Аллоҳ сендан рози бўлсин", деса 60 йил сиғиниш билан баробар. Агар бир қултум сув берсанг, 1 йил рўза тутганингдан
афзалроқ. Агар эринг тўшагидан туриб, ғусл
қилмоқликка чоғлансанг, 1000 та қурбонлик
қилганчалик савоб топасан. Агар эрингга муғомбирлик ишлатиб, вафот этсанг фаришталар сенга тасбеҳ айтмайди. Агар эрингни кўнглини чоғ килсанг, яъни кўнглини кўтарсанг, унда 60 та қул озод қилганчалик ажр топасан. Агар эрингни мол-мулкини тўла тўкиссақласангэ ва қариндошларига яхши муносабатда бўлсанг ва 5 вақт намозни тўла тўкис адо этсанг ва рўзани тўла тўкис тутсанг, бу 1000 маротаба Каъбани тавоф қилгандан улуғроқ савоб бўлади.

Али ибн Абу Толиб ривояти
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УЛУҒЛАР ҲИКМАТИ

1. Руҳни даволамай туриб, танани даволаб бўлмайди.
2. Дуо қилувчининг ейдиган таоми, киядиган кийими, тураржойи, барча нарсалари ҳалолдан бўлиши керак.
3. Энг яхши дори – хордиқ ва нафсни тийиш.
4. Секин-секин шошил.
5. Феъл кенглиги – ризқ мўллиги.
6. Кулиш билан йўқотилган нарса йиғлаш орқали топилмайди.
7. Кўп ухлайдиган одамнинг умри бебарака бўлади.
8. Ким бировнинг пайини қирқса, ўзиники ҳам қирқилади.
9. Ғазабнинг аввали тентаклик, охири надоматдир.
10. Болаларим мени ҳурмат қилсин десанг, ота-онангни эъзозла.
11. Бойликнинг яхшиси ҳалолдан топилгани, савобли ишларга сарфланганидир.
12. Кибрланма, зинога яқинлашма, ота-онага хизмат қил, исрофгарчилик қилма, ҳалол меҳнат қил, кийимингни тоза тут. Шунда соғлом бўласан, узоқ яшайсан.
13. Уйқуга кетишдан олдин “Аллоҳга шукр, мен соғман, мен яхшиман”, деган сўзларни такрорла.
14. Кўп кишилар сир сақлай билмаганлари учун ҳалокатга учрайдилар.
15. Умринг аввалида қанчалик сергак бўлсанг, умринг охирида ҳам шунчалик ҳушёр туриб, тадоригингни кўриб қўй.
16. Қудуқ ичидан осмонга қараган одам жуда оз нарсани кўради.
17. Деворни нам, инсонни ғам йиқитади.
18. Ният хайрли бўлса, оқибат ҳам хайрли бўлади.
19. Ёмғир ёғаётганда кўзасини тўлдирмаган сувсиз қолади.

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан