2 subscribers
151 photos
62 videos
2 files
16 links
_islomiy suratlar
_islomiy savol javoblar
_islomiy ma'lumotlar
Download Telegram
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қавмни кулдириш учун ёлғон гапирадиганнинг ҳолига вой бўлсин! Вой бўлсин! Вой бўлсин!»
«Сунан» эгалари ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ёлғон гувоҳлик берувчининг икки қадами (турган еридан) қўзғалмай туриб Аллоҳ унга дўзахни вожиб қилади»
Ибн Можа ва Ҳоким ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта ростгўйлик яхшиликка етаклайди. Албатта яхшилик жаннатга етаклайди. Киши рост сўзлар экан, ҳаттоки сиддиқлардан бўлиб қолади. Албатта ёлғон ёмонликка етаклайди. Ёмонлик эса дўзахга етаклайди. Киши ёлғон сўзлар экан, Аллоҳнинг ҳузурида ёлғончи деб ёзиб қўйилади»
Бухорий ва Муслим ривояти
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай дедилар:
Одамларнинг хотинига кўз ташлашдан ўзингизни тийинг, шунда сизнинг ҳам хотинингизга кўз ташланмайди. Оталарингизга яхшилик қилинг, болаларингиз ҳам сизларга яхшилик қилади. Кимда-ким, агар аразлашиб ажралган биродари ҳузурига келса, уни, хоҳ ҳақ , хоҳ ноҳақ бўлсин, қабул этсин. Агар у шундай қилмаса, ҳавз (сув ичиладиган макон)га тушмайди.
Абу Ҳурайра (р.а.)дан. Ҳоким ривояти.

- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -
«Алҳамду лиллаҳ» ибораси ҳақида нималарни биласиз? У:
- Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир.
- Қуръондаги биринчи калимадир.
- Энг афзал дуодир.
- Қиёмат куни одамларнинг энг афзали ҳам ҳамд айтувчилар бўлади.
- Жаннат кўчати.
- Дунё ва охират у билан тугалдир.
- Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам - ҳар бир ҳолатда айтилади.
Эй, тангрим! То рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингда ҳам Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингдан кейин ҳам Сенга ҳамд бўлсин!
• Kimki, gunoh - ma'siyat qilayotgan paytda Allohdan hayo qilsa, Alloh taolo ham O'ziga yo'liqqan kunda uni azoblashdan hayo qiladi.

• Kim gunoh - ma'siyat qilishdan hayo qilmasa, Alloh ham uni azoblashdan hayo qilmaydi.

© Ibn Al Qoyyum
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман»
Абу Довуд ривояти
(Абу Умома ал-Боҳилий (р.а).дан)
📚Мен у зот (Расулуллоҳ ﷺ ) нинг одамлар «ёлғон» дейдиган нарсадан бирор нарсага рухсат берганларини эшитмаганман. Фақатгина уч нарсада рухсат бердилар:
1. Урушда;
2. Кишилар орасини ислоҳ этишда;
3. Эри хотинига ва хотини эрига
(бирор келишиш юзасидан, муроса учун) бўлган сўзлашувларида»
Имом Термизий ривояти
(Умму Кулсум бинти Уқба (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бирор бандани Аллоҳ таоло бир жамоага бошлиқ қилсаю, у ўз қўл остидагиларни алдаб бу дунёдан ўтса, Аллоҳ таоло унга жаннатни ҳаром қилади»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимда тўрт хислат бўлса, ҳақиқий мунофиқдир:
1.Омонат берилса, хиёнат қилади.
2.Гапирса, ёлғон сўзлайди.
3.ваъда қилса, унга хилоф қилади
4.Хусуматлашилса, бузуқлик қилади»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Киши ҳар бир эшитган нарсасини гапиравериши унинг ёлғончи эканига кифоя қилади»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)