Solih va Solihalar
5 subscribers
1.08K photos
560 videos
40 files
63 links
Solih Soliha
Download Telegram
#eslatma
Пайғамбаримиз ﷺ севиб истеъмол қилган маҳсулотлар:

3. Aнор

Aнорнинг шифобахш хусусиятлари кўпчиликка маълум. У ҳақида Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: "Парвардигори (ҳузурида) туришдан (сўралишдан) қўрққан киши учун икки жаннат (боғи) бордир".

(Aр-Раҳмон сураси, 46-оят)

"У иккисида мева, хурмо ва анорлар бордир".

(Aр-Раҳмон сураси, 68-оят).

🔸 Қадимий афсоналарда кузнинг хушхўр неъмати — анор "мевалар шоҳи" дея эътироф этилган. У ҳукмронлик, куч-қудрат, меҳр ва садоқат рамзи саналади. Энг муҳими, анор бир неча шифобахш хусусиятларни ҳам ўзида мужассам этган.