Solih va Solihalar
5 subscribers
1.08K photos
560 videos
40 files
63 links
Solih Soliha
Download Telegram
Forwarded from Deleted Account
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Screnwot qilamiz
2022-yilda sizni nima kutyapti
Аёлингизнинг таомини мақтаб туринг.

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
Менинг ҳазратим Доктор Абдулҳай раҳматуллоҳи алайҳ бир куни бир ажойиб воқеани сўзлаб бердилар: Менга тааллуқли кишилар ичида бир жаноб бор эди. Аёли иккиси менинг мажлисимга келиб турар эди ва бироз ислоҳий алоқа ҳам ўрнатилган эди. Бир куни икковлари мени уйларига таклиф қилдилар. Шундай қилиб, мен уларнинг уйларига бордим. Бориб таом едим ва таом жудаям яхши тайёрланган эди.
Ҳазратимизнинг доимий одатлари шу эдики, қачонки, таом есалар, таомдан кейин, руҳланиши ва қалби севиниши учун, сиз жуда яхши таом пиширибсиз деб таом пиширган аёлни мақтаб қўяр эдилар.
Шундай қилиб, Ҳазрат таомни еб бўлдилар. Ўша аёл парда ортига келди ва Ҳазратга салом берди. Шунда, Ҳазрат, сиз жудаям лаззатли ва яхши таом пиширибсиз, таомни еб маза қилдим дедилар.
Ҳазрат айтадиларки, мен шу гапни айтганимда, парда ортидан ўша аёлнинг пиқир-пиқирлаб йиғлаган овози эшитилди. Мен эса ҳайрон бўлиб қолдим. Қайси гапим унга оғир ботгани ва қалбини парчалаганини билмай қолдим. Шунда, мен: "Нима гап? Нега йиғлаяпсиз"? деб сўрадим. У йиғисини зўрға тўхтатганча: "Ҳазрат! Бугун мен эрим билан бирга яшаётганимга қирқ йил бўлди. Лекин шунча муддат ичида хечам мен унинг тилидан “бугун таом яхши бўлибди” деган гапни эшитмадим. Ҳозир сиздан бу гапни эшитиб, менга йиғи😢 келиб кетди" деди.

"Ислаҳий хутбаат” китобидан.

•┈┈┈┈•❈•• 🤲 ••❈•┈┈┈┈•
Xadicha binti huvaylid roziyallohu anhu.pdf
263.9 KB
O'qishni tavsiya qilaman🤗🤗🤗
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло бир бандага аҳли аёли, моли ва фарзандида бир неъмат берса, у:

مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ

«Ма ша`аллоҳу ла қуввата илла биллаҳи» деб айтса, шу неъматларда ўлимдан бошқа офат кўрмайди», дедилар.
(Маъноси: Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ.)

Ибн Сунний ривоятлари.

•┈┈┈┈•❈•• 🤲 ••❈•┈┈┈┈•

💌 Yaqinlaringgizga ham ulashing 🕊
#БИЛАСИЗМИ?

«Фотиха» сураси ➖ АЛЛОҲнинг қаҳридан сақлайди ...

«Ясин» сураси ➖ Охиратда чанқоғингизни қондиради ...

«Воқеа» сураси ➖ Камбағалликдан, очликдан сақлайди ...

«Мулк» сураси ➖ Қабр азобидан сақлайди ...

«Кафирун» сураси ➖ Жон таслим қилаётганда куфрдан сақлайди ...

«Ихлос» сураси ➖ Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди ...

«Фалақ» сураси ➖ Кулфатдан сақлайди ...

«Нас» сураси ➖ Ёмон ҳаёллардан сақлайди ...

«Юсуф» сураси➖ Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда ...

♻️Ёққан бўлса дўстларингизга ҳам улашинг!

•┈┈┈┈•❈•• 🤲 ••❈•┈┈┈┈•
Barchaga xayrli tong yangi kun muborak, boshlagan kuningiz barokatli o'tsin😊😊😊
#яхши_қадам

Нима билан мақтансам экан, деб бошим қотаяпти... Арзигулик янгилик чиқиб қолишидан умидворман... Сабр қиламиз, зеро, сабрдан гўзалроқ тақво йўқ дунёда...
«Бир кунимизга яраб қолар», дея кўп нарсаларни сақлаб қўйиш одатимиз бор. Кошки, болалигимиздаги тоза меҳрдан, самимиятдан, софдилликдан, беғуборликдан ҳам сақлаб қўя олганимизда... Кўп кунларимизга ярарди...

Хайрли тонг 😊.
Nimadir deyishdan oldin yaxshilab o'ylab ko'raylik, o'sha aytayotgan gapimiz ertaga Qiyomatda bizga qarshi bo'lmasligiga ishonchimiz komil bo'lsagina gapiraylik yo'qsa sukut saqlash afzalroq👆👆👆
ПСИХОЛОГДАН 8 ТА МАСЛАХАТ

Атрофдагилар билан муносабатда бўлиш инсондан муайян кўникмалар талаб этади. Нима ҳам дердик, баъзида ҳатто ўз кўнглимизга йўл топиш ҳам қийин кечади. Таниқли психолог, психотерапевт Михаил Литвакнинг ҳаётий масалаларни ҳал этишда асқотадиган 8 та маслаҳатини эътиборингизга ҳавола этяпмиз.

🔹1. Эркак ва аёл мантиғи мавжуд эмас, ақл билан фикр юритиш қобилияти ёки қобилиятсизлиги мавжуд.

🔸2. Дўстлар билан мулоқот қилиш ёқимли, душманлар билан эса - фойдали.

🔹3. Муносабатларга чек қўйиш ва ишдан кетиш борасида ягона узрли сабаб мавжуд – юзага келган вазиятда шахсий ривожланишнинг имконсизлиги.

🔸4. Етук бўлмаган шахс кўпинча билади, аммо амалга оширолмайди. Етук шахс нафақат билади, балки амалга оширади. Шунинг учун етук бўлмаган шахс танқид қилади, етук шахс эса амалга оширади.

🔹5. Бахт ортидан қувма, унинг асл маконини топ. Бахт эса сени ўзи топади. Бахт макони қаерда эканини айтишим мумкин – бу сенинг ўзинг. Унга олиб борадиган йўл эса - ўз қобилиятларингни максимал даражада ривожлантиришдир.

🔸6. Орзулар – қобилиятларимиз овози. Мисол учун, мен опера куйлашни орзу қилмайман. Овозим ҳам, эшитиш қобилиятим ҳам йўқ. Агар орзу қилганимда қобилиятларим мазкур орзуни ҳаракатлантирарди. Ўз-ўзидан опера куйлашни бошлардим. Бу ерда муҳими – шошилмаслик, ана ўшанда тезкорлик билан амалга ошади. Агар инсон ўзи ҳақида “Мен ўз орзуларимни амалга ошириш билан шуғулланяпман” дея олса, бу жуда яхши.

🔹7. Инсонларнинг сенга бўлган муносабатини билишни истасанг, уларга ўз режаларинг ва орзуларинг ҳақида сўзлаб бер. Сени беркитинча хушламайдиган инсон уларни танқид қилади. Сенга яхшиликни тилайдиган инсон эса уларни қандай амалга ошириш бўйича маслаҳат беради.

🔸8. Муваффақиятга эриш, ҳафагарчиликлар ортда қолади.

•┈┈┈┈•❈•• 🤲 ••❈•┈┈┈┈•

💌 Yaqinlaringgizga ham ulashing
Islom dini. Naqadar go'zal din, hatto tabassumingiz uchun ham savob olaverasiz😊😊😊😊😊
❗❗❗Islomda sevgi faqat halollik bilan!!!
Barchaga xayrli tong, boshlagan kuningiz xayrli o'tsin😊