Solih va Solihalar
5 subscribers
1.08K photos
560 videos
40 files
63 links
Solih Soliha
Download Telegram
Solih va Solihalar
<unknown> – УММАТИНГИЗ ҒАРИБ БЎЛДИ ҚАЙДАСИЗ Ё РАСУЛУЛЛОҲ
Yuragingiz tubigacha yetib boruvchi nasheed, eshitib ko'rishni tavsiya etaman
"Mening ummatimdan uchta qiz farzandni yoki uchta singilni tarbiyalagan va ularga ģamxòrlik qilgan kishiga jannat vojibdir"
("Shuab-ul iman", 10511)


"Bu ummatning qizi"
Nuriddin Yildiz
#Aziza
@Kitobxonuz


🍃🌹🍃🍃🌹🍃🍃🌹🍃
​​📝​​СИНГИЛ ВА РАФИҚА

- Ким бўпти ўзи у, синглимга қўл кўтарадиган?! Ҳали кўрсатиб қўяман, — жаҳл отига минган ака синглисининг кўкариб кетган қовоқларига қараб баттар тутақди. Сўнг шарт ўрнидан турди.
— Қўйинг... — йиғлашда давом этарди сингил,— Эримнинг ўзи жаҳли тез... — ҳозир ундан зорланиб турган аёл эрининг тарафини олди, — ҳализамон кечирим сўраб келади.
— Қилғилиқни қилиб қўйиб, кечиримини пишириб есин! Мен синглимни хўрлатиб қўймайман. Башарасига бир мушт тушириб, сўнг узр сўраганим бўлсин!
— Ундай қилманг, — сингил мўлтираб келинойисига қаради.
— Дадаси... — тилга кирди аёли ҳам, — оилада бўлиб туради...
— Сен аралашма!
— Ахир... — аёл ерга боққанча оҳиста сўзлади,— менинг акаларим тўполон қилгани йўқ-ку...

Эркак беихтиёр аёлининг ёноғига қаради. Ҳалиям қизариб тургандек туйилди. Ўтган ҳафта мастлигида «бунча кўп ичдингиз?» деб зорланган аёлини урганини эслади. Кўзини яшириш учун деразадан ташқарига боқди.

Келинойисининг шамасини тушунган сингил ҳам аста тугунини кўтарди-да, уялганча хонадан сирғалиб чиқиб кетди.

ХУЛОСА: Кўпинча ўзимизнинг катта айбларимиз кўзимизга кўринмайди-ю, бошқаларникини яққол кўрамиз, ўзимизга раво кўрмаганни бошқаларга раво кўрамиз. Яна адолат ҳақида гапирамиз. Аввал ўзингга боқ, кейин ноғора қоқ!

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

•┈┈┈┈•❈•• 🤲 ••❈•┈┈┈┈•
ЗИКРНИНГ ФОЙДА ВА САМАРАЛАРИ...

1. Зикр шайтонни қувади ва савалайди.
2. Зикр Аллоҳ таолони рози қилади.
3. Зикр ғам-андуҳларни кетказади.
4. Зикр шодлик ва сурурни жалб қилади.
5. Зикр қалб ва баданни қувватлантиради.
6. Зикр қалб ва юзни мунаввар қилади.
7. Зикр ризқни жалб қилади.
8. Зикр зокирга маҳобат, ҳаловат ва гўзаллик тақдим этади.
9. У Аллоҳ таолонинг муҳаббатини касб қилдиради
10. Зикр Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилдиради. Банда қанча кўп зикр қилса, Аллоҳ таолога шунча яқин бўлади.
11. Зикр зокирга ўзини кузатиб боришни ўргатади. Бу билан у эҳсон эшигидан киради ва Аллоҳга У Зотни кўриб тургандек ибодат қилади.
12. У зокирга Аллоҳ таолога қайтишни ўргатади.
13. Зикр зокирга маърифат эшигини кенг очади.
14. Зикр туфайли зокирни Аллоҳ зикр қилади.
15. У туфайли қалб тирик бўлади.
16. У қалб ва руҳга қувват бўлади.
17. Зикр қалбнинг зангини кетказиб, уни жилолайди.
18. У хатоларни ювади.
19. У банда билан Роббиси орасидаги жудоликни
кетказади.
20. Зикр Аллоҳ таолонинг азобидан қутқаради.
21. Зикр туфайли сакийнат ва раҳмат нозил бўлади.
22. Зикр мажлислари фаришталар мажлисларидир.
23. У зокирни ҳам, унинг ҳамсуҳбатини ҳам
саодатманд қилади.
24. У бандани қиѐмат кунининг ҳасратидан эмин
қилади.
25. Зикр туфайли Аллоҳ зокирга бошқа сўровчиларга берадиган атолардан кўра афзал атони беради.
26. Зикр энг осон, афзал ва улуғ ибодатдир.
27. Зикр жаннатнинг экинидир.
28. Зикр учун ваъда қилинган ато ва фазллар бошқа амалларга ваъда қилинмаган.
29. Робб таборака ва таолони давомли зикр қилиш
банданинг икки дунѐдаги бадбахтлигига сабаб бўладиган унутилишидан эмин қилади.
30. Зикр зокир учун бу дунѐда ва қабрда нурдир.
31. У қалбни ғафлат уйқусидан ва мудроғидан
уйғотади.
32. Зикр дарахти маърифат меваларини беради.
33. Зокир ўзи зикр қилган Зотга яқин бўлади. Бу
яқинлик муҳаббат, нусрат, тавфиқ ва дўстлик ила бўлади.
34. Зикр қул озод қилиш ва нафақалар қилишга тенг
ибодатдир.
35. У шукрнинг бошидир. Ким Аллоҳни зикр қилмаса,
У Зотга шукр қилмаган бўлади.
36. Қалбда бир қасоват бўлса, уни Аллоҳ таолонинг
зикридан бошқа нарса кетказа олмайди.
37. Зикр неъматларни жалб қилади ва бало-офатларни
даф қилади.
38. У зокирга Аллоҳ таолонинг ва фаришталарнинг
саловотини жалб қилади.
39. Аллоҳ зокирлар ила ўз фаришталарига мақтанади.
40. Бардавом зикр қилувчи жаннатга кулган ҳолида
киради.
41. Аллоҳ таолони зикр қилиш У Зотнинг ибодатини
қилишда энг катта ѐрдамдир.
42. Зикр зокирда қувват ва ҳаракатчанлик пай-до
бўлишига сабаб бўлади.
43. Жаннат ҳовлилари зикр ила бино қилинади. Зокир
зикрдан тўхтаса, фаришталар ҳам ҳовлини бино қилишдан тўхтайдилар.
44. Фаришталар зокир учун истиғфор айтадилар.
45. Тоғу тошлар Аллоҳ таолони зикр қилувчилар билан фахрланадилар.
46. Аллоҳ таолони кўп зикр қилувчи банда мунофиқликдан омон бўлади.
47. Амаллар ичида зикрнинг ўзига хос лаззати бор.
Шунинг учун ҳам зикр мажлислари жаннат боғлари деб номланади.
48. Йўлда, уйда, ҳазарда ва сафарда зикрни бардавом
қилиш банданинг қиѐмат кунидаги гувоҳларининг
кўпайишига сабаб бўлади.
49. Зикр юзга бу дунѐда гўзаллик ва охиратда нур ато қилади.
50. У банданинг Робб томонидан тасдиқ қилинишига сабаб бўлади.
51. Зикрни бардавом қилиш нафл амаллар ўрнига ўтади.
52. Банда кенгчилик вақтида Аллоҳни зикр қилса, Аллоҳ уни торчилик вақтида зикр қилади.
53. Зикр қалбнинг шифоси ва давосидир.

©Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг «Ҳадис ва ҳаёт» асарлари «35-жуз» китобидан.

✔️☝️🌹АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!!!
═══════════════

✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿
•┈┈┈┈•❈•• 🤲 ••❈•┈┈┈┈•

💌 Yaqinlaringgizga ham ulashing 🕊
Dushanba kuni o'qish, hayajonli daqiqalardan biri, to'g'risi xursandman lekin qo'rquv ham bor, afsuski
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O'qishga kirgan abituriyent😂😂😂. Ertalabdan yaxshi kayfiyat
Эрингнинг қўлига қараб қолма!

​​Мусулмон қизига:
«Сени эркаклардан дўстинг фақатгина эринг бўлиши мумкин.
Унгача қўлингни, кўзингни ҳаромдан асра, қизим!» дейди.

Мунофиқ қизига:
«Уялма, очилиб-сочилиб йигитлар билан айлан, тортинма!» деб тайинлайди.

Бири оила қуриб, бола-чақа кўради.
Иккинчиси оила қуриб, қоматимга путур етказмай, деб йигитлар билан айланиб сайр қилишда давом этади.
Эллигига яқинлашганида отасидан айрилади, йигитлар ҳам ташлаб кетади.
Дугоналари неваралик бўлганида ҳам у бечора бўлиб, ёлғиз ўзи уйида ўлим фариштасининг келишини кутади.

Мунофиқ қизига:
«Қизим ўқи!
Бирор касбни эгалла.
Эрингнинг қўлига қараб қолма.
Эрингга:
«Сени пулинг бўлса, меники ҳам бор, миннат қилма!» дейсан.
Кучли аёл бўл!
Шунда ҳам бўлмаяптими, ажраш, эркин яша» дейди.

Мўмин эса:
«Қизим, ўқиб олима бўл, мураббия бўл!
Лекин булардан ҳам муҳими она бўл.
Фарзандингга сўзинг билан йўл кўрсат, амалинг билан муаллима бўл!» дейди.

Мўмин эс-ҳушли, мунофиқ эсипаст бўлади.
Шунинг учун ҳам мунофиқ пулини қиморга, кафе-барга, лотереяга сарфлайди.

•┈┈┈┈•❈•• 🤲 ••❈•┈┈┈┈•
3 тоифа одам жаннат аҳлидандир.

Сиз бормисиз шу 3 тоифани ичида?

•┈┈┈┈•❈•• 🤲 ••❈•┈┈┈┈•

💌 Yaqinlaringgizga ham ulashing 🕊

👸Kanalimizni Kuzatib Boring👇
https://t.me/joinchat/II1_-k1tE4dlOWUy
Baxt shunday narsaki, borligida kishi uni sezmaydi, yo‘qligida orzu qiladi. Baxtli odam “men baxtliman” deb olamga jar solmaydi. Inson hech qachon baxtga to‘ygan, baxtim yetarli , degan emas.
Aslida, hayotda biror maqsad bilan yashashning o‘zi baxt. Maqsadsiz yashash shunday ko‘rgilikki, u hech kimning boshiga tushmasin! Kishida maqsad bo‘lsa, unga erishish yo‘lida kurashish, mashaqqat chekish, ta’na-dashnomlar eshitib kuyib-yonib yurish ham – baxt.

✍️ Erkin Vohidov
O‘zbekiston xalq shoiri


🍃🌹🍃🍃🌹🍃🍃🌹🍃
 
Otkir-Hoshimov-.Ikki-eshik-orasi.pdf
2.8 MB
O'qib ko'rishni tavsiya etaman, shaxsan o'zim o'qiganman, ko'zingizda yosh bilan o'qiysiz
Solih va Solihalar
12. Cho'lpon. Kecha va kunduz (roman).pdf
O'zim o'qigan kitoblarimdan eng saralarini sizlarga ham ilindim, o'qib ko'ring, juda ham yaxshi kitoblar
​​​​​​​АЁЛЛАР - ДИННИНГ ЯРМИДИР!

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Дунё ўзи бир матодир. Унинг энг яхши матоси солиҳа аёлдир”,дедилар»
(Имом Муслим)

🥀❤🥀❤🥀

У аёлини урди.

Аёли йиғлаб:
- Ҳозироқ бориб устингиздан арз қиламан, - деди.
- Сенга ким айтди, мени қўйиб юборади, деб. Уйдан чиқибам бўпсан!
- Нима сиз эшик - деразаларни қулфлаб қўйсам, шикоят қилолмайди деб ўйлаябсизми?
- Ҳа, нима қилолардинг?
- Қўнғироқ қиламан, дардимни сочаман!
- Ҳаҳ, телефонингни оволаман. Ўчириб қўяман.

🥀❤🥀❤🥀

Аёл ҳаммомга кириб кетди.
Эри ташқарига чиқиб дераза олдида пойлади, қочиб кетармикан, деб кутди. Аёл чиқишга униринмаганини кўриб қайтиб кирди.
Ҳаммомнинг эшиги қаршисига туриб олди. Аёл ҳаммомдан таҳорат олиб чиқди. Юзини эса, гўзал табассум безатиб турарди. Унинг кўриниши юз - қўлидаги шабнам томчилари каби бўлган таҳоратнинг мусаффо сувидек соф - нурли эди.
- Мен албатта шикоят қиламан, Унга арз қилишимдан на деразаларингиз, на эшикларингиз, на телефонларингиз тўса олади!! Унинг эшиклари ҳечам ёпилмайди. Додимни эшитади! - деди.

Эри ундан нари кетиб диванга ўтирди. Жим ўйланиб қолди. Аёл кетиб намоз ўқиди. Узоқ сажда қилди. Эри уни кузатиб турарди. Сўнг у бошини кўтариб, дуога қўл очмоқчи бўлганида, эри чопиб келиб қўлларини ушлаб олди.
- Саждада шу-у-унча мени қарғаганинг етарлимасми?
Аёл маъсум кўзлари билан унга боқиб:
- Сизнинг қилган бу ишингизга рози бўлиб, атиги шунча дуо қилиш билан кифояланишим керак эканми, а?
- Кечир, сенга қўл кўтармоқчи эмасдим. Аллоҳга қасам, ғазабим ақлимни олди.
- Шунинг учун ҳам ҳаққингизга хайрли дуо қилиш, шайтонни қарғашдан тўхтамайман.
Мен ўз кўзининг қувончи: эрини дуойибад қиладиган ахмоқ хотинлардан эмасман.
Эрининг кўзларидан ёш қалқиб чиқди. Дуо учун кўтарилган қўлларни кўзига суртиб, ўпди.
- Аллоҳга қасам, бундан кейин ҳеч қачор сенга озор бермайман

•┈┈┈┈•❈•• 🤲 ••❈•┈┈┈┈•

💌 Yaqinlaringgizga ham ulashing 🕊
Forwarded from Yusupovna
Kanalning faoliyati endi susayishi mumkin, chunki adminlar o'qishda shuning uchun agar kim admin bo'lishni istasa aytishini iltimos qilardm
Assalamu aleykum, barchaga xayrli tong. Ertalabdan yaxshi xabar. Kanal admini 2 chi marotaba talabalik baxtiga erishdi, chet el universitetiga ham o'qishga kirdim, juda ham xursandman 🤗🤗🎉🎉
Тонг отганда ўқиладиган дуо

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларининг биридан ривоят қилинади. У зот қизларига тонг отганида:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، وَأَنَّ اللهَ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, ла қуввата илла биллаҳи машааллоҳу кана ва ма лам йаша лам йакун. Аъламу анналлоҳа ъала кулли шайин қодийр. Ва анналлоҳа қод аҳато бикулли шайин ъилма», деб айтишни ўргатар эдилар. Чунки бу калималарни тонг отганида айтган киши кеч киргунича муҳофаза қилинади. Кеч кирганида айтса, тонг отгунича муҳофаза этилади.

Маъноси: Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади. Хоҳламаган нарса бўлмайди. Биламанки, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Ва, албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми билан иҳота қилгандир.
Абу Довуд ривоятлари.

•┈┈┈┈•❈•• 🤲 ••❈•┈┈┈┈•
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ўттизта балодан паноҳ тилардилар.

“Аллоҳим, сенинг номинг билан, (1. ) Ожизликдан. (2.) Дангасаликдан. ( 3.) Қўрқоқликдан. (4.) Бахилликдан. (5.) Ўта қариликдан. (6.) Бағиртошликдан. (7. ) Ғафлатдан. (8. ) Ночорликдан. (9.) Хорликдан. (10.) Бечораҳолликдан. (11) Камбағалликдан. (12.) Кофирликдан. 13. Ширкдан. (14.) Фосиқликдан. (15.) Бадбахтликдан. (16.)Мунофиқликдан. (17.) Шуҳратпарастликдан. (18.) Риёкорликдан.( 19) Соқовликдан. (20.) Карликдан. (21.) Жинниликдан. (22.)Моховдан. (23.) Песликдан. (24.) Ёмон касалликлардан. (25.) Қарзларнинг оғир келишидан. (26.)Кишиларнинг устун келишидан. (27.)Неъматнинг завол топишидан. (28.) Офият ўзгариб, тескарига айланиб кетишидан. (29.)Тўсатдан келадиган ўчингдан. (30.)Барча ғазабингдан паноҳ тилайман” дея паноҳ сўрардилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг.❗️

•┈┈┈┈•❈•• 🤲 ••❈•┈┈┈┈•

💌 Yaqinlaringgizga ham ulashing 🕊
Ҳақиқий севги қалбда яширин бўлади.

Эшитмай туриб хитоб қилишни билган юрак, кўрмай туриб севишни ҳам, соғинишни ҳам билур албатта.

Гоҳида қалбинг билан ёлғиз қолишингдан кўра чиройли лаҳза бўлмайди...

Мавлоно Румий



🍃🌹🍃🍃🌹🍃🍃🌹🍃