#tushungan_tushundi
Bizning ko'chadayam va yana eng muhimi ishdayam bunaqa yo'laklar soni ko'p 😁

ҚИБЛАГА ҚАРАБ ОЁҚ УЗАТИШ
#қибла
❓793-САВОЛ: Кўпинча қибла тарафга қараб оёқ узатиб ётишга мажбур бўламиз. Ёшлигимиздан бизга “қиблага оёқ чўзма, ёмон бўлади” деб ўргатишган. Аммо нега ёмон бўлади ёки бу ҳолат шунчаки қиблага нисбатан ҳурматсизликми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қибла — Аллоҳнинг шиорларидан, дин нишони ва белгиларидан биридир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
ذَلِكَ وَمَن يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِن تَقْوَى الْقُلُوبِ
яъни: "...Ким Аллоҳнинг шиорларини улуғласа, албатта, бу қалбларнинг тақвосидандир" (“Ҳаж” сураси, 32-оят).
Шунинг учун қиблага қараб оёқ узатиб ўтириш, қибла тарафга қарата туфлаш, қиблага олдини ёки орқасини қилиб ҳожат чиқариш макруҳдир. Аллома Абдулҳай Лакнавий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
ويكره مد الرجلين إلى الكعبة في النوم وغيره عمدا من غير عذر
“Уйқуда ёки уйғоқликда узрсиз Каъбага икки оёқни узатиш макруҳ саналади” (“Ан-Нофиул кабир” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Forwarded from 777
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир дарвешга "Хайрли Жумалар" дейишибди.
У эса "Жума шундоқ ҳам хайрли" дебди.
Кейин "Жума муборак" дебди.
У эса "Жума шундоқ ҳам муборак кун" дебди.
Унда нима дейлик, ўзинг айт деб сўрашибди.
У "Жуманинг хайри ва барокати сенга бўлсин" денг”, деган экан.
Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин қадрдон!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

РАБИЪУЛ АВВАЛ ОЙИ КИРИБ КЕЛДИ
Ушбу ой оламларга раҳмат пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилганлари билан шарафлидир. Бу ойнинг 12-кечасида Набий алайҳиссалом таваллуд топганлар.
Бу муборак ойда қилинадиган энг хайрли амаллардан бири У муборак зот ҳақига кўпдан-кўп салавотлар айтиш, сийратларини ўқиш, У зотнинг уммати бўлиш шарафига муяссар бўлганимиз учун Аллоҳ таолога шукрона келтиришимиздир.
Бизни иймон ва Исломга йўллаган ҳамда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларидан қилган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин.
Аллоҳ таборака ва таоло бундай марҳамат қилади: «Албатта, Аллоҳ ҳамда унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтингиз!» (Аҳзоб, 56-оят).
Аллоҳ таоло энг сўнгги пайғамбари Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи васалламни оламларга раҳмат қилиб юборди. Залолатда қолган дунё У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган кундан бошлаб саодатга юз бурди. Ҳақ таоло Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам воситаларида жаҳолат ичра яшаётган инсониятни ҳидоятга бошлади.
Шу сабабли ҳам бутун Ислом оламида Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган рабиъул аввал ойи қутлуғ ҳисобланади. Жамики мусулмонлар ушбу муборак дамларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ёд этиб, Ул зоти бобаракотга салавоту саломлар йўллайдилар. Нубувват соҳибининг ҳаёт йўллари баён этилган матнларни мутолаа қилиш билан кўнгиллар мунаввар бўлади.
Бутун дунёда бўлганидек, диёримиз мусулмонлари орасида ҳам қадимдан мавлид кунини алоҳида эътибор билан ўтказиш одат тусига кирган. Шу муносабат билан рабиъул аввал ойи келгач, барча жоме масжидларимизда суюкли Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари, юксак ахлоқ-одоблари ва олий фазилатлари ҳақида мавъизалар қилинади, мавлиди шарифлар ўқилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менинг номимга битта салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади», деганлар.
"Тақвим" қўлланмасидан.

Xadicha_ra
Abduvali Qori
Хадича онамизнинг (розияллоҳу анҳо) фазилатлари ҳақида
Шайҳ Абдували қори роҳимаҳуллоҳ
Шайҳ Абдували қори роҳимаҳуллоҳ
Оиша р.а
<unknown>
Оиша онамизнинг розияллоҳу анҳо фазилатлари ҳақида.
Шайҳ Абдували қори роҳимаҳуллоҳ
Шайҳ Абдували қори роҳимаҳуллоҳ