Solih va Solihalar
5 subscribers
1.08K photos
560 videos
40 files
63 links
Solih Soliha
Download Telegram
Solih va Solihalar
https://youtu.be/de6J9kPgp8o
Iloji bo'lsa, ochib ko'ring, faqat You Tube da ishlidi, saqlab ololmadm, uzur lekin juda ham foydali ma'ruza, obunachilarning ko'pchiligi yoshlar bo'lgani uchun ham ularga kerak deb o'ylayman
Bizni sog'inib yig'lagan, jon berayotgan onda ham "ummatim, ummatim" deya biz haqimizda qayg'urgan Zotga salovat aytishni unutmang.
Solih va Solihalar
<unknown> – Izzatillo_Ollohu_Olloh_Ya_Olloh_sen_mehribon__Иззатилло_Оллоҳу
Sevimli qòshiqchimiz Sami Yusuf "Hasbi Rabbi" qòshiģini òzbekcha versiyasi. Eshtib kòring yoqadi degan umiddaman🥰😊😇
Forwarded from Psixologiya bir olam| Ibroximjon Maxmudjonov (Tanlov admin) via @like
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#_Mustaqillikning_30_yilligiga_yoshlardan_tabrik.
#Eng_yaxshi_video_rolik
#_ID_29

Gulchiroy Mengishova

Tanlovda ishtirok etish uchun: @Tanlov_adminga yozasiz

Rasmiy kanal 👇 obuna bo'ling
@psixologiya_bir_olam
Islomda ayollar huquqi

Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilingan hadisda quyidagilar aytiladi:

“Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: “Kimning uchta qizi boʻlsa-yu, u ularning xarxashalariga, ogʻirliklariga sabr qilsa, Alloh uni ularga koʻrsatgan rahmi tufayli jannatga kiritur”, dedilar.

Bir kishi:
“Ikkita qizi boʻlsa-chi, ey Allohning Rasuli?” deb soʻradi.
“Ikkita qizi boʻlsa ham”, dedilar.

Bir kishi:
“Bittta boʻlsa-chi, ey Allohning Rasuli?” deb soʻradi.
“Bitta boʻlsa ham”, dedilar”.
Ilgari Juma namoziga kelmagan odamni o'ldi deb o'ylashkan ekan…
Қизларга яхшилик қилиш.

Оиша розиёллоҳу анҳодан:

- Бир бечора аёл икки қизчасини кўтариб ҳузуримга келди. Мен аёлга учта хурмо бердим. У қизларига биттадан хурмо берди, ўзи учунчисини энди оғзига олиб борганида қизлари яна қўл чўзишди. Шунда аёл учинчи хурмони ҳам уларга бўлиб берди. Менга аёлнинг қилган иши жуда ёқди. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам келганида бу воқеани айтиб бердим.

Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам:

- Аллоҳ таъоло аёлга ана шу иши сабабли жаннатни вожиб қилди ёки уни дўзахдан қутқарди,- дедилар.

Бошқа бир ривоятда:

- Ким қизлари тарафидан балоланса (синалса), бас, уларга яхшилик қилса, улар шу киши учун дўзахдан тўсиб турадиган парда бўлади,- дедилар

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🍃Нега Қуръони карим инсон хулқ-атворининг энг олий намунаси ҳисобланади?

Чунки Қуръон:
🌹Овозимизни тартибга солади- "овозингни пасайтир" (Луқмон, 19)

🍃Юришимизни тартибга солади- "ер юзида кибр-ҳаво ила юрма."(Луқмон, 18)

🌷Кўз қарашларимизни тартибга солади- "Ҳаёти дунё зийнатини хоҳлаб, улардан икки кўзингни бурма"(Каҳф, 28)

🍃Эшитишимизни тартибга солади- "Жосуслик қилманглар" (Ҳужурот, 12)

🌸Таомимизни тартибга солади- "Еб-ичинг ва исроф қилманг" (Аъроф, 31)

🍃Гап-сўзларимизни тартибга солади-"одамларга яхши гаплар айтинг" (Бақара, 83)

🌷Ўтиришларимизни тартибга солади-"Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар" (Ҳужурот, 12)

🍃Нафсларимизни тартибга солади -"Бир қавм бошқасини масхара қилмасин" (Ҳужурот, 11)

🌺Фикрларимизни тартибга солади - "баъзи гумонлар гуноҳдир" (Ҳужурот, 12)

🍃Гувоҳликларимизни тартибга солади- "Ўзинг билмаган нарсага эргашма!" (Исро, 36)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Iltimos opa-singillarimiz profilizga ya'ni glavniylaringizga, umuman ijtimoiy tarmoqlarga rasmingizni qóymang,bu narsa yaxshilikka olib kelmaydi.Erkak lavzi bilan Ayol hayosi bilan bólsin. Sizlar ham kimningdir eng qimmat boyligisila, kim boyligini boshqalaga kórsatkisi keladi.Unday befarosatlar ham bóladi. Lekin sizlar unday emassizlarku. Sizlar Oisha onamizni(r.a), Hadicha onamizni avlodisizlar...
Oddiy misol tilla buyimlaringizni qanchalik yashirib qóyasiz bir chetka?! 😶

Дунё ва Охиратингиз учун фойдали каналга қўшилинг
Ғассол аёл
Бўлган воқеа

Ушбу хикоя аниқ воқеаларга асосланиб ёзилган:
Аёллар ювиқчиси хикоя қилади:

Мен аёллар ювиқчисиман бу касбим орқали хар хил воқеаларни гувохи бўлганман.
Хозир сизларга хикоя қилиб берадиган воқеа 18 ёшли қиз билан бўлган.
Авто халокат туфайли 18 ёшли қиз вафот этди.
Майитни ювиш учун ювиқчи чақиришди аммо ювиқчилар қизни ювишдан бош тортишди.
Мени чақиришди, мен 3чи ювиқчи эканман, майитни кўрдиму мен хам бош тортдим.
Қизнинг онаси фарёд қилиб йиглади.
Жон опажон сиздан илтимос йўқ деманг, жанозасига одамлар йиғилган, жон опажон йўқ деманг.
Кўзларим ёшга тўлиб зўрға розилик бердим. Розилик бердиму аммо нимадан бошлашни билмай қолдим.
Қизнинг танасида авто халокат туфайли жарохатлар бор,аммо муаммо бу емас эди...
Қошлари татуаж қилинган, киприклари сунъий, лаблар ботекс қилинган, бармоқлардаги тирноқлар сунъий тирноқлар билан ўстирилган.
Бисмиллах деб ювишни бошладим.
Юзини ювишни бошладим, охисталик билан киприкларни ювдим, иложи бўлмади,охири уларни секинлик билан юла бошладим, уларга қўшилиб ўзининг киприклари хам чиқа бошлади. Навбат қошларига келди, қани энди бу татуажлар кетса хеч иложи бўлмади, мажбур бўлдим охири гишт билан ишқалашга. Қизнинг қошларидан қон чиқа бошлади бир амаллаб кетказдим.
Кейинги навбат лабларга келди.
Ботекс гелларини сиқиб чиқармоқчи бўлдим,хар қанча уринмай иложи бўлмади, шу холича қолди.
Кейинги навбат тирноқдаги сунъий тирноқларга келди. Уларни илиқ сув билан ивитиб кўрдим иложи бўлмади. Қайноқ қайнаб турган сувга бармоқларини солиб қўйдик. Қани энди бу ўлгур сунъий тирноқлар кўчиб чиқса. Охирги имконият тирноқларни омбир билан олиш қолди. Бу тирноқларни олмаса бўлмайди, булар бўлса ғусул хам, тахорат хам ўтмайди.
Бармоқлардаги тирноқларни омбир билан астса секинлик билан синдира бошладим. Хар сафар синдирар эканман майитнинг инграган овози чиқарди. Қўлларим қалтирашни бошлади, синдираман инграган овоз чиқарди.
Бир амалаб ювиб бўлдим...
Сингилларим, опажонларим, Аллох берган хуснига шукрона қилиб яшанглар. Қалбаки хусинни ошноси бўлманг. Аллохнинг дўзахларидаги оловлари хақиқий.

@ShayhSaboqlari ✔️
Bomdodgacha Allohimga omonatsizlar🤲😇
" Қайси ерга ёмғир ёғмаса, у ерда фасллар барбод бўлади. Қайси уйда Ислом бўлмаса, у ерда насллар барбод бўлади".

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Barchaga yana bir tong muborak
​​🍃🌹🍃 Йиғлаб ўқидим, сизларга ҳам илиндим!
🍃🌹🍃

Севимли пайғамбаримиз
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Мухаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
оламдан ўтганларига 3 кун бўлди Абубакир р.а. Ойиша онамиз р.а олдиларига келдилар, ҳол аҳвол сўраб:
- "Эй қизим Ойиша, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг барча суннатларини менчалик мукаммал адо қилган инсон борми?"- дедилар.
Хазрати Ойиша онамиз:
- "Йўқ отажон, сиз ҳамма суннатларини тўлиқ тўкис адо қилдингиз"- дедилар. Хазрати Абу Бакр яна қайтариб:
- "Қизим Аллоҳ хаққи айтгин, барча суннатларини адо қилдимми?"- деган эдилар Ойиша онамиз розияллоху анҳо йиғлаб юбордиларда ва:
- "Отажон, Аллоҳ хаққи деганингиз учун айтаман. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг бир суннати бор эди "Хеч кимга айтманг, ё Ойиша"- дер эдилар. Араб бозоринг олдида бир уй бор у ерда бир 80 ёшга кирган туғма кўр ногирон, ҳеч кими йўқ яхудий қария яшарди. Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳар куни ярим тунда тахажжуд намозларини ўқиб бўлгач ҳамма уйқуга кетган пайтида ўша яҳудийни уйга бориб уни ювинтириб кийимларини ювиб овқатлантириб келардилар"- дедилар.
Буни эшитган хазрати Абубакир р.а тахажжуд намозини ўқидиларда яхудийнинг уйига йўл олди.
Бордилар, уйга кирар эканлар 3-4 кундан бери ҳеч ким ҳабар олмаган қарияни аҳволи жудаям ачинарли ҳолатда эди.
Абубакир р.а дарров ишга киришдилар супурди, сидирди, қарияни ювинтирди, кийимларини алмаштирди, овқатлантириб бўлгач, қарияга:
- "Майли мен борай"- деб кетмоқчи бўлган эдилар, қария Абубакир р.а ни қўлларидан ушлади ва:
- "Сен кимсан"- деб сўради. Абу Бакр эса:
- "Мен бир қулман ота. Ҳар доим келиб сизни ҳолингиздан ҳабар олиб турган қулман"- дедилар. Шунда қария:
- "Сен ёлғон гапиряпсан"- деди. Абу Бакр:
- "Нега ундай дейсиз?"- дедилар. Қария:
- "Чунки, сен менга қаттиқ муомалада бўлдинг, ювинтирганда ҳам, кийинтирганда ҳам, хатто овқатланирганингда ҳам, 3 кун аввалги келган инсон менга жуда эҳтиёткорлик билан қарарди. Чўмилтирганда ҳам, кийинтирганда ҳам, энг асосийси овқатимни чайнаб чайниб берарди. Унинг шунақангги ҳиди бор эдики, у ҳидни бутун Араб диёридан ҳам топа олмайсан"- дедилар.
Абубакир р.а тинмай йиғлар эдилар. Қария яна сўзида давом этиб:
- "Агар ўша одам сен бўлсанг, нимага шунча кун йўқ бўлиб кетдинг ёки сен ҳам жодугарни тўрига илиндингми?"- деди. Абу Бакр р.а эса:
- "Қанақа жодугарни айтяпсиз ота?"- дедилар. Қария:
- "Эшитмаганмисан, бир Мухаммад(алайҳиссалом) деганини, у қанақадур Китобни ўзига келганини ва ўзини пайғамбарман деб ҳаммани сехирлаяптию"- деди. Шунда Абубакир р.а дод девордилар ва:
- "Эй ота тўхтанг"- дедилар. -"ўша сиз айтаётган инсонларнинг энг буюги Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг ўлганларига 3 кун бўлди. Аслида сиз жодугар деган ўша инсон шунча йиллар давомида сизнинг ҳолингиздан ҳабар олиб турдилар. Қаранг 3 кунда қанақа ҳолга тушибсиз"- дедилар .
Қария қотиб қолди ва
- "Унда сен кимсан?"- деди.
- “Мен Абубакирман”- дедилар.
Қария хам дод деб йиғлашни бошладилар ва
- "Эй Худо, мени кўзимни кўр, оёқларимни чўлоқ, ногирон қилиб яратганинг етмасдан қалбимни хам кўр қилган экансан"-деб йиғларди ва "эй Абубакир сен гувох бўл Аллоҳни ягоналигига ва Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) унинг пайғамбарлигига гувохлик бераман"- дедида Абубакир р.а нинг қўлида жон берди!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•