HR Mahalla
1.33K subscribers
252 photos
155 videos
7 files
259 links
HR ни хақийқисини шу ердан топасиз. Ялтироқ вижир вижир эмас!

Мурожаат учун @hrmahalla13
Download Telegram
Meni instagramda kuzatasizmi?
Anonymous Poll
38%
Ha
49%
Yo'q
13%
Qatar o'yinni sotib olgan
Хато қилганда ўзингизни оқлайсизми ёки ҳолатни тушунтирасизми, шундан келиб чиқиб хатодан тўғри ҳулоса қилмоқчи эканингизни билса бўлади.

@HRmahalla
Ишлашдан кўра ишга кириш сухбати қийинроқ бўлган компаниялар кўпайиб кетди...

@HRmahalla
Одатда қанчалик кўп ишлаётканингиз учун эмас, балки ўрнингизга бошқа одам топиш қанчалик қийинлигидан келиб чиқиб ойлигингиз ўзгаради.

@HRmahalla
Просто гениально!

Кўриб мазза қилиб, кулибман. Ўчирилган жойда ходимнинг исм фамилияси ёзилган. Қизиғи шундаки, одатда бунақа ёзувларга эътибор бермай қўйганмиз. Бу ерда эса, любой одамни эътиборини тортади ва эшикни ёпиб юришга ундайди.

Биз иш олиб бораётган лойиҳамиз доирасидаги компаниялардан биридаги лайфхак.

@HRmahalla
Масъулият берилмайди, олинади!

@HRmahalla
Ходимингизни 1 соатлик тушлик вақти рўза тутган бўлса ҳам унинг ҳаққи.

1-вариант иш вақтини 1 соат кечроқ бошланг ёки 1 соат вақтлироқ тугатинг (аёлларга шуниси қулай).
2-вариант тушлик вақтида ухлаб олишига имконият яратиб беринг.

Нима бўлганда ҳам раҳбар ходимни ходим эса раҳбарни у ҳам рўза тутаётганини унутмасин!

Барчамизга Рамазон ойи муборак бўлсин!

@HRmahalla
Ходимлар ҳар кунги одатий (рутина) ишидан ҳам кўпроқ ёмон кўрадиган ягона нарса бу - ўша одатларини кимдур бузишидир.

@HRmahalla
Ишхонада умуман таниш билшчилик йўқ.

Шу вақтда - раҳбарлар жамоаси...

@HRmahalla
Энг хавфли ўйинлардан бири бу - будильник жиринглаганда ўчириб қўйиб, кўзни бир неча сония ёпиб, яна озгина ётиб турмоқчи бўлиш.

@HRmahalla
Меҳнатсевар одам унақа кўп ишлаб юбормаслигини айтади. Ялқов одам эса жуда кўп ва оғир иш қилишини айтади.

Шундайми? Ҳа👍/йўқ👎

@HRmahalla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навруз байрами муносабати билан 4 кун дам олиш куни эканлигини ҳамма группаларингизга ташлаб бўлишгандир. Сизга таалуқлими ўша 4 кун ўзи?
Дегани одам йўқ...

@HRmahalla
Болалигимдан бурним қўп қонайди. Бу унчалик қўрқинчли ва хаёт учун хавфли эмас. Яъни қон томирларни ёрилиб кетиши. Бурун қонаб кетиши - ички қон кетиши эмас, албатта. Агар ичингиздан қон кетса, фатал ҳолатларга олиб келади.

Клапан фақат машинада эмас, бизда ҳам бор. Ортиқча ва нагрузка кучайганда, бурун орқали чиқариб ташлашига ёрдам беради десак бўлади.

Лекин бизнесда биз тескарисини қиламиз. Хатолар ва стресслар бўлади. Буни эса ён-атрофдагиларимиздаги, гап эшитишга қулай бўлган ходимларимизга ёрилиб, чиқариб оламиз. Аслида ушбу кучни рақобатчиларимизни ютиб чиқишга ва маҳсулотимизни такомиллаштиришга ишлатсак, борми. Соғлом организмдек биз ҳам тўғри ишлаётган бўлармидик...

@HRmahalla
Рахбарлар эмас, балки шароит ходимларни ишлашга ундаши керак!

@HRmahalla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чавандоз бошсиз бўлиши мумкин лекин от эмас.

@HRmahalla
Мактабни тугатгач жуда кўп синфдошларингиз билан хар куни бирга бўлишга мажбур эканлигингиз учунгина мулоқот қилиб юрганингизгни тушунасиз.

Ҳамкасблар ҳам шундайми?

@HRmahalla
Конструктив ва деструктив.

Уй тозаланган, идиш товоқ ювилган, ҳаммаси жойида. Лекин, аммо, бироқ Онангизни кайфияти бўлмаса полюбому битта камчилик топилади, кейин нима бўлиши ўзингизга маълум. Ушбу ҳолат деструктив ёндошув бўлиб. Сиз нима десангиз ҳам, нима қилмасангиз ҳам Онангиз вазиятга деструктив ёндошиб турган бўлса, натижа бир ҳил (обетга овқат ўрнига калтак ейсиз).

Иш фаолиятида ҳам бирор топшириқ берилса ёки қандайдир янгилик киритиш керак бўлса, дарров деструктив фикрлаб кетамиз. Ребяталар бу зарар! биринчи навбатда ўзингизга зарар. 21 асрда яшаябмиз янгиликлар кунига эмас соатига чиқябди. Вой бизда бўлмайди, биз буни қилиб кўрганмиз, Менталитетимиз бошқача, ҳаммаси боҳона просто БО-ХО-НА.

"Конструктив критика" эшиткансиза шў иборани? Тушуниб тушунмай ишлатиб юрадиганлар ҳам кўп. Бунда сизни мақсадингиз масалани ҳал қилиш бўлади. Бир муаммо устида бош қотира туриб, вақтингизни ўша муаммони ҳал қилишга қаратасиз. Нолишга, бошқаларни айблаб дод фарёд солишга эмас. Айниқа бу нарса бахслашаётканда (спорлашаётканда) аён бўлади. Олди қочти гаплар билан эмоцияга берилиб кетилдими, демак у баҳснинг оҳири йўқ.

Чайнавордим-а? просто будьте проше и всегда мыслите конструктивно.

@HRmahalla