HR assistant
12K subscribers
87 photos
16 videos
2 files
179 links
HR хизматлари ва кадрлар бўлинмалари ходимлари учун фойдали манба
Download Telegram
Янги Меҳнат кодексига кўра, иш ҳақи миллий валютада (сўмда) тўланади.

🚫 Иш ҳақини қарз мажбуриятлари, тилхатлар, купонлар тарзида тўлаш тақиқланади.

❗️Меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланади, бундан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳоллар мустасно.

🏢 Ходимга иш ҳақини тўлаш, қоида тариқасида, бевосита у ишни бажарган жойда амалга оширилади.

📝 Ходимнинг ёзма розилиги билан иш ҳақини ёки унинг бир қисмини банк муассасалари ёки почта бўлимлари орқали тўлашга йўл қўйилиб, уларнинг хизматлари учун иш берувчининг ҳисобидан ҳақ тўланади.

⚠️ Агар ходим иш ҳақи тўланадиган куни иш берувчининг топшириғини иш жойидан ташқарида (хизмат сафарида, малака ошириш курсларида бўлса ва бошқалар) бажараётган бўлса, ходимнинг илтимосига кўра иш берувчи ходимга тегишли иш ҳақини ўз ҳисобидан юбориши ёки ходимнинг ишончли шахсига тўлаши шарт.

@hrassistant_uz
Янги Меҳнат кодексига кўра, меҳнат шартномасини ўзгартириш асослари қуйидагилардан иборат:

🔹 меҳнат шартларининг ўзгариши;
🔹 ходимнинг бошқа ишга ўтказилиши;
🔹 иш берувчининг бошқа жойга кўчиши муносабати билан жойнинг ўзгариши;
🔹 ходимнинг бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юборилиши;
🔹 меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган иш жойининг ўзгариши.

@hrassistant_uz
❗️Ишга қабул қилинаётган 18 ёшга тўлмаган шахсларга дастлабки синов белгиланмайди

Янги Меҳнат кодексига кўра, қуйидагилар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди:

▫️ ҳомиладор аёл, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки 3 ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий);

▫️ захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар;

▫️ давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 3 ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

▫️тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 1 йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

▫️ўзи билан 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар;

▫️ 18 ёшга тўлмаган шахслар;

▫️ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар;

▫️ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар;

▫️жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар.

@hrassistant_uz
❗️Меҳнат кодекси шу йил 30 апрелда кучга киради.

▪️ Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 2021 йил 14 октябрда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 2022 йил 17 мартда Сенат томонидан маъқулланган эди.

▪️Кодекс 7 бўлим, 34 боб ва 581 моддадан иборат.

Асосий қоидалар:
Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари рўйхати кенгайтирилди ва ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатлар белгиланди.

Дам олиш куни:
Янги кодексга мувофиқ дам олиш куни байрам кунига тўғри келса кейинги кунга кўчирилади. Масалан, якшанба – дам олиш куни 1 сентябрга тўғри келса, дам олиш куни душанбага кўчирилади.

Дастлабки синов:
Дастлабки синов муддати қўлланилмайдиган тоифалар 5 тадан 9 тага оширилди. Хусусан, давлат гранти асосида ўқиганлар ёки 18 ёшгача бўлган шахслар.

Дастлабки синов фақат ходимни ишга қабул қилиш чоғида белгиланиши мумкин. Ходим бошқа ишга ўтказилаётганда ва бошқа иш берувчига хизмат сафарига юборилганда дастлабки синов белгиланишига йўл қўйилмайди.
Айрим ҳолатларда синов муддати 6 ойгача этиб белгиланди.

Ишдан бўшатиш нафақаси:
Янги Меҳнат кодексига кўра, ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади ва у 50-200 фоизгача.
Амалдаги Меҳнат кодексида ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Ҳомиладор аёлларга қўшимча бўш кунлар берилади:
Иш берувчи ҳомиладор аёлларга бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида антенатал (туғруққача) парваришлаш (перинатал скрининг ва ташхис, мажбурий тиббий кўриклар ва бошқа мажбурий тиббий муолажалар) учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча бўш кунлар бериши шартлиги белгиланди (403-модда).

Қонунийлашган масофадан ишлаш тартиби:
Ахборот-телекоммуникация тармоқларидан, шу жумладан, интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш шарти билан иш берувчи ва ходим ўртасида масофавий меҳнат муносабатлари жорий этилиши мумкин.

Уй ишчилари
:
Уй ишчиларининг меҳнати ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинди (514-модда). Кодексда иш берувчи бўлган жисмоний шахсларга уларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсий эҳтиёжларини қаноатлантириш учун ишларни бажарувчи, хизматлар кўрсатувчи ходимлар (боғбонлар, энагалар, қоровуллар, оқсочлар, ҳайдовчилар ва бошқалар) уй ишчилари деб белгиланди.

Узайтирилган меҳнат таътили:
Асосий янгиликлардан яна бири йиллик асосий меҳнат таътили давомийлигининг энг кам муддати йигирма бир календарь куни этиб белгиланди. Илгари таътил 15 иш кунидан давом этарди.

Оммавий ишдан бўшатиш мезонлари:
Ишчиларни оммавий ишдан бўшатиш мезонлари белгиланди.

▪️Кодексда ходимнинг шахсга доир маълумотларини ҳимоя қилиш тартиби жорий этилди.
Соддароқ айтганда, “менга фалон ходимингизнинг “объективка”сини ташлаб юборинг” қабилидаги “илтимослар” энди қонунан таъқиқланади.

❗️Аёлларга қўшимча ҳуқуқлар берилади
:
Аёлларнинг ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳам алоҳида белгиланди.

▪️Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари кенгайтирилди, шунингдек, ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиши тақиқланди.

Иш вақти турлари кенгайтирилмоқда:
сменали иш, мослашувчан иш тартиби, иш кунини қисмларга бўлиш, хизмат сафарлари ва бошқалар киритилди.

@hrassistant_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Факт

АҚШнинг 1883 йилдаги «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги (Пендлтон) Қонуни

Пендлтон қонуни федерал ҳукумат томонидан лавозимларни одиллик принципи асосида беришни ва давлат хизматчиларининг танлов имтиҳонлари орқали танланишини назарда тутган.

@hrassistant_uz
❗️Кимлар давлат фуқаролик хизматчиси ҳисобланади?

Давлат хизматчиларини «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун нормалари билан таништириб борамиз!

▪️ Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 8 август куни (№ ЎРҚ—788) имзоланган.

🔰 10-модда. Давлат фуқаролик хизматчиси

Давлат фуқаролик хизмати лавозимида ўз фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси давлат фуқаролик хизматчисидир.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси давлат фуқаролик хизмати лавозимига тайинланган пайтдан эътиборан давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқий мақомига эга бўлади ва давлат фуқаролик хизматчисининг фаолияти тугатилиши муносабати билан уни йўқотади.

Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига тааллуқли давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми билан боғлиқ бўлган қўшимча ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва чекловлар алоҳида қонунчилик билан белгиланади.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
Докторант (таянч докторант)лар ишдан бўшатилиши керакми?

1-савол. Докторантура (таянч докторантура) нима?
2020 йил 23 сентябрдаги “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддаси ва 2017 йил 22 майдаги ВМҚ 304-сон қарорига кўра докторантура — фан доктори (Doctor of Science DSc), таянч докторантура — фалсафа доктори (Doctor of Philosophy PhD) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун, “ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда” ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли.

2-савол. Докторантурада (таянч докторантура) ўқиш муддати қанча?
Олий таълимдан кейинги таълим институтларида ўқиш уч йилгача давом этади. Фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини тайёрлаётган шахс уч йилни кутмасдан диссертацияни якунлаб муддатдан олдин ҳам ҳимояга чиқиши мумкин.

3-савол. Докторантурада (таянч докторантура) ўқишга кирган ходим ишлашга ҳақли эмасми?
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасига асосан, ҳар бир шахс меҳнат қилиш ҳуқуқига эга. Меҳнат кодекси 97-моддасига асосан, ходим билан тузилган меҳнат шартномасини “ходим докторантурага (таянч докторантура) ўқишга кирса меҳнат шартномаси бекор қилинади” деган асос йўқ. Демак ишлашга ҳақли.

4-савол. Унда “ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиш” дегани нимани англатади?
Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиш ишдан бўшаш дегани эмас. “Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиш” тушунчасининг моҳияти шундаки, ходим ўқиш давомида вазият тақозосидан келиб чиққан ҳолда бевосита ўзига юклатилган вазифаларни бажармайди.

5-савол. Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётган ходимларга қандай имтиёзлар бор.
Меҳнат кодексида докторантлар учун алоҳида имтиёз назарда тутилмаган. Кодексининг 67-моддасига асосан, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда малакасини ошираётган ходимларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва миқдорларда стипендия тўланди. Бироқ бу докторантларга тегишли эмас.

6-савол. Докторантлар (таянч докторантлар)га пул тўланадими?
Таянч докторантларга кичик илмий ходим, докторантларга етакчи илмий ходим лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда стипендия тўланади.

7-савол. Докторантура (таянч докторантура)га кирган ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинмайдими?
Иккита ҳолатда мумкин. Биринчи, МКнинг 99-моддасига асосан ходим ўқув юртига қабул қилинганлиги муносабати билан унинг ёзма аризасига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинади. Иккинчи, МКнинг 89-моддасига кўра ходим билан меҳнат шартномаси у янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли бекор қилинади.

8-савол. Янги меҳнат шартлари деганда нима назарда тутилади?
МКнинг 119-моддасига асосан, докторант иш берувчи билан келишиб тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилашга ҳақли. Бу меҳнатнинг янги шарти ҳисобланади. Ўрнатилган янги шарт асосида меҳнат шартномаси бекор қилинмайди. Ходим 0,5 ёки 0,25 ставка асосда ишлаши ҳам мумкин.

❗️Хулоса: докторантурага ўқишга кирган ходимлар иш ва докторантурани бирга олиб боришга шароит мавжуд бўлса ишдан бўшамасдан, тўлиқсиз иш вақти режимида ишлашга ҳақли. Ишдан бўшаб қўйганлар ҳам иш берувчига мурожаат қилиб тўлиқсиз иш режимида (0,5 ёки 0,25 ставка) ўриндош эмас асосий штатда ишлашга ҳақли. Сабаби докторантура иш эмас, балқи ўқиш ҳисобланади.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш

🛃 Маълумки, электрон ҳукуматнинг муҳим таркибий қисмларидан бири – бу Ягона идентификация тизими, яъни ONE ID ҳисобланади.

📑👤 Рўйхатдан ўтинг ва электрон ҳукуматнинг барча имкониятларидан фойдаланинг!

❗️Фойдаланувчилар диққатига: Тизимнинг эски версияси — id.gov.uz сайтидаги логин ва паролингиз орқали тизимнинг янги версиясига (id.egov.uz) ҳам киришингиз мумкин.

💬 Тизим бўйича саволларингиз бўлса ягона қўллаб-қувватлаш марказига мурожаат қилинг: @iduzsupport

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади.

Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

▪️ 31 декабрь — шанба (Президентнинг ўтган йилги фармони асосида 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни);

▪️ 1 январь — якшанба (Янги йил байрами);

▪️ 2 январь — душанба (иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни);

▪️ 3 январь — сешанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 7 январь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни).

30 декабрь (жума) ва 4 январь (чоршанба) кунлари иш куни бўлади.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
❗️Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади

Ходимларни байрам (ишланмайдиган) кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
❗️Иш берувчи қуйидаги ходимлар илтимосига кўра тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилашга мажбур:

▫️ҳомиладор аёллар;
▫️14 ёшга тўлмаган боласи (16 ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёллар, ҳомийлигида шундай боласи бор аёллар;
▫️оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд шахслар.

❗️Тўлиқсиз иш вақтида ишлаш ходимнинг йиллик асосий меҳнат таътили муддатини, меҳнат стажини ҳисоблашни ҳамда бошқа меҳнат ҳуқуқларини бирон бир тарзда чеклашга асос бўлмайди ва ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
❗️Меҳнат кодекси шу йилнинг 29 октябрь куни янги таҳрирда қабул қилинди. Ҳужжат 6 ойдан сўнг – 2023 йил 30 апрелда кучга киради.

▪️ Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 2021 йил 14 октябрда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 2022 йил 17 мартда Сенат томонидан маъқулланган эди.

▪️Кодекс 7 бўлим, 34 боб ва 581 моддадан иборат.

Асосий қоидалар:
Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари рўйхати кенгайтирилди ва ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатлар белгиланди.

Дам олиш куни:
Янги кодексга мувофиқ дам олиш куни байрам кунига тўғри келса кейинги кунга кўчирилади. Масалан, якшанба – дам олиш куни 1 сентябрга тўғри келса, дам олиш куни душанбага кўчирилади.

Дастлабки синов:
Дастлабки синов муддати қўлланилмайдиган тоифалар 5 тадан 9 тага оширилди. Хусусан, давлат гранти асосида ўқиганлар ёки 18 ёшгача бўлган шахслар.

Дастлабки синов фақат ходимни ишга қабул қилиш чоғида белгиланиши мумкин. Ходим бошқа ишга ўтказилаётганда ва бошқа иш берувчига хизмат сафарига юборилганда дастлабки синов белгиланишига йўл қўйилмайди.
Айрим ҳолатларда синов муддати 6 ойгача этиб белгиланди.

Ишдан бўшатиш нафақаси:
Янги Меҳнат кодексига кўра, ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади ва у 50-200 фоизгача.
Амалдаги Меҳнат кодексида ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Ҳомиладор аёлларга қўшимча бўш кунлар берилади:
Иш берувчи ҳомиладор аёлларга бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида антенатал (туғруққача) парваришлаш (перинатал скрининг ва ташхис, мажбурий тиббий кўриклар ва бошқа мажбурий тиббий муолажалар) учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча бўш кунлар бериши шартлиги белгиланди (403-модда).

Қонунийлашган масофадан ишлаш тартиби:
Ахборот-телекоммуникация тармоқларидан, шу жумладан, интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш шарти билан иш берувчи ва ходим ўртасида масофавий меҳнат муносабатлари жорий этилиши мумкин.

Уй ишчилари
:
Уй ишчиларининг меҳнати ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинди (514-модда). Кодексда иш берувчи бўлган жисмоний шахсларга уларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсий эҳтиёжларини қаноатлантириш учун ишларни бажарувчи, хизматлар кўрсатувчи ходимлар (боғбонлар, энагалар, қоровуллар, оқсочлар, ҳайдовчилар ва бошқалар) уй ишчилари деб белгиланди.

Узайтирилган меҳнат таътили:
Асосий янгиликлардан яна бири йиллик асосий меҳнат таътили давомийлигининг энг кам муддати йигирма бир календарь куни этиб белгиланди. Илгари таътил 15 иш кунидан давом этарди.

Оммавий ишдан бўшатиш мезонлари:
Ишчиларни оммавий ишдан бўшатиш мезонлари белгиланди.

▪️Кодексда ходимнинг шахсга доир маълумотларини ҳимоя қилиш тартиби жорий этилди.
Соддароқ айтганда, “менга фалон ходимингизнинг “объективка”сини ташлаб юборинг” қабилидаги “илтимослар” энди қонунан таъқиқланади.

❗️Аёлларга қўшимча ҳуқуқлар берилади
:
Аёлларнинг ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳам алоҳида белгиланди.

▪️Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари кенгайтирилди, шунингдек, ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиши тақиқланди.

Иш вақти турлари кенгайтирилмоқда:
сменали иш, мослашувчан иш тартиби, иш кунини қисмларга бўлиш, хизмат сафарлари ва бошқалар киритилди.

@hrassistant_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги Меҳнат кодексига кўра, иш ҳақи миллий валютада (сўмда) тўланади.

Иш ҳақини қарз мажбуриятлари, тилхатлар, купонлар тарзида тўлаш тақиқланади.

❗️Меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланади, бундан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳоллар мустасно.

Ходимга иш ҳақини тўлаш, қоида тариқасида, бевосита у ишни бажарган жойда амалга оширилади.

📝 Ходимнинг ёзма розилиги билан иш ҳақини ёки унинг бир қисмини банк муассасалари ёки почта бўлимлари орқали тўлашга йўл қўйилиб, уларнинг хизматлари учун иш берувчининг ҳисобидан ҳақ тўланади.

⚠️ Агар ходим иш ҳақи тўланадиган куни иш берувчининг топшириғини иш жойидан ташқарида (хизмат сафарида, малака ошириш курсларида бўлса ва бошқалар) бажараётган бўлса, ходимнинг илтимосига кўра иш берувчи ходимга тегишли иш ҳақини ўз ҳисобидан юбориши ёки ходимнинг ишончли шахсига тўлаши шарт.

Кодекс расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач (2023 йил 30 апрелдан) кучга киради.

@hrassistant_uz
❗️Иш берувчи қуйидаги ходимлар илтимосига кўра тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилашга мажбур:

▫️ҳомиладор аёллар;
▫️14 ёшга тўлмаган боласи (16 ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёллар, ҳомийлигида шундай боласи бор аёллар;
▫️оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд шахслар.

▪️ Тўлиқсиз иш вақтида ишлаш ходимнинг йиллик асосий меҳнат таътили муддатини, меҳнат стажини ҳисоблашни ҳамда бошқа меҳнат ҳуқуқларини бирон бир тарзда чеклашга асос бўлмайди ва ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.

@hrassistant_uz
Давлат хизматчилари иш фаолияти билан боғлиқ маълумотларни ишга алоқадор бўлмаган бошқа шахслар иштирокида муҳокама қилишга ҳаққи йўқ

Уларнинг ишдан ташқари вақтда ҳам қуйидаги мажбуриятлари бор.

▫️
Расмий эълон қилинган маълумотлардан ташқари давлат хизмати фаолиятига оид масалаларни муҳокама қилмаслик;

▫️Дабдабабозлик, шуҳратпарастлик, гуруҳбозлик, маишатбозлик, ичкиликбозлик ва бошқа салбий иллатларга йўл қўймаслик;

▫️Жамоат жойларида (кафе, ресторан ва бошқа кўнгилочар масканларда) ўзини тутиш қоидаларига риоя этиш, атрофдагиларнинг эътиборини тортувчи ортиқча ва салбий ҳаракатларга йўл қўймаслик;

▫️жамоат тартиби ва хавфсизлигига қарши қаратилган хатти-ҳаракатларни содир этмаслик, мазкур ноқонуний ҳаракатларга бошқаларни жалб этмаслик ёки даъват қилмаслик;

▫️хизмат гувоҳномаларини сақлаш ва фойдаланиш тартибига қатъий риоя этиш, улардан хизматга алоқадор бўлмаган ҳолатларда фойдаланмаслик, шу жумладан, ваколатли шахсларга хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, мавқеини суиистеъмол қилмаслик;

▫️хизмат автотранспорт воситаларидан хизмат фаолиятидан ташқари ҳолатларда шахсий ва бошқа мақсадларда фойдаланмаслик;

▫️иш фаолияти билан боғлиқ маълумотларни ишга алоқадор бўлмаган бошқа шахслар иштирокида муҳокама қилмаслик;

▫️ўзи фаолият юритган давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда давлат хизматига доғ туширувчи хатти-ҳаракатлардан тийилиш;

▫️ташқи кўринишини белгиланган меъёрлар доирасида сақлаш, камтарона кийиниш, атрофдагиларнинг эътиборини ўзига ортиқча жалб қиладиган тарзда кийинмаслик.

️ Бу ерда батафсил

@hrassistant_uz
❗️Давлат хизматчилари жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан муносабатларда нималарга эътибор бериши керак?

🔰 Давлат хизматчилари оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиши, давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини ОАВда ёритилишига кўмаклашиши керак.

🔹 Давлат сиёсати ёки давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти тўғрисидаги оммавий баёнотлар давлат органлари ва ташкилотлари раҳбари ёки мазкур йўналиш бўйича ваколатли мансабдор шахс томонидан амалга оширилади.

❗️Қуйидаги ҳолларда оммавий баёнот берилиши мумкин эмас:

▫️оммавий баёнот матни ва мазмуни давлат сиёсати ёки давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига алоқадор бўлмаса;

▫️оммавий баёнотда келтириладиган ахборотлар давлат сирлари билан боғлиқ бўлса;

▫️оммавий баёнот бошқа давлат органлари ва ташкилотлари нуфузини пасайтириш ёки уларнинг мансабдор шахсларини камситишга йўналтирилган бўлса.

Давлат хизматида жамоатчилик назоратини таъминлаш мақсадида жамоатчилик томонидан давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига оид айблов ёки танқид билдирилган тақдирда, давлат органлари ва ташкилотлари унга нисбатан билдирилган айблов ёки танқидга оммавий изоҳ ёхуд раддия бериши лозим.

▪️ Батафсил

@hrassistant_uz
Иш вақтида телефонда гаплашиб бўлмайдими?

Савол:
Ишхонада бир неча бор телефонда гаплашганимни кўриб, кадрлар бўлими бошлиғи менга танбеҳ берди. Нима, иш пайтида телефонда гаплашиш мумкин эмасми?

Жавоб: Ходимнинг меҳнат вазифалари ички тартиб-қоидаларида, интизом тўғрисидаги устав ва низомларда, корхонада қабул қилинадиган локал ҳужжатларда (жамоа шартномаларида, йўриқномалар ва ҳоказоларда), меҳнат шартномасида аниқ белгилаб қўйилади. Ҳар бир ходим ўзига юклатиладиган меҳнат вазифалари доираси билан олдиндан таништирилиши лозим.

▪️ Демак, агар ташкилот ички локал ҳужжатларида ходимларга уяли алоқа воситаларидан фойдаланиш тақиқланган бўлса ёки телефон ишлатиш юзасидан алоҳида талаблар белгиланган бўлса, ходимлар, албатта, бу талабларга риоя этишлари керак бўлади.

❗️Бу талабларга риоя қилмаган ходимларга:

ҳайфсан;

ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима. (Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин);

меҳнат шартномасини бекор қилиш (Меҳнат кодекси, 100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари) каби интизомий жазолардан бири қўлланилиши мумкин.

📱 Уяли телефон ишлатиш бўйича талаблар ички қоидаларда белгиланмаган тақдирда ҳам, ходим ўз меҳнат вазифаларига кирмайдиган ва унга халақит берадиган ишларни бажарганлиги ҳамда иш вақтини беҳуда сарфлаганлиги учун юқоридаги жавобгарлик чоралари қўлланилиши мумкин.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
❗️Инглиз тили вақти: иш столингиздаги қоғозларни четга суринг, хорижий тил ўрганамиз!

◽️
«HR assistant» Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан тайёрланган «Инглиз тили грамматикаси» курсининг бепул 55 та видеодарсини тақдим этади!

1-дарс: https://youtu.be/n-uTwzzVnsg
2-дарс: https://youtu.be/0Gi1DknYo5A
3-дарс: https://youtu.be/MsrT1z4EuOg
4-дарс: https://youtu.be/IL_008MAgwQ
5-дарс: https://youtu.be/IL_008MAgwQ
6-дарс: https://youtu.be/EmWHDcJKLbE
7-дарс: https://youtu.be/6icIxa75PcY
8-дарс: https://youtu.be/3_-U78SzHVI
9-дарс: https://youtu.be/4-afuqA10t4
10-дарс: https://youtu.be/6A7n5RKFa2c
11-дарс: https://youtu.be/sY2b-mj76h8
12-дарс: https://youtu.be/XfLqJNHSdZU
13-дарс: https://youtu.be/t_7oBHw-k-o
14-дарс: https://youtu.be/0CBcD06Jk7U
15-дарс: https://youtu.be/Ew9OR6q6GW8
16-дарс: https://youtu.be/54Xj_PcwlIY
17-дарс: https://youtu.be/xk6Nf-L1OYM
18-дарс: https://youtu.be/FJ8XZiOFn98
19-дарс: https://youtu.be/j1bsFkoflsY
20-дарс: https://youtu.be/f9chNIPYs18
21-дарс: https://youtu.be/M2yBOEKH5AA
22-дарс: https://youtu.be/idPtxgnyYdo
23-дарс: https://youtu.be/XaxovUN8rZI
24-дарс: https://youtu.be/YUiQNv3ihT4
25-дарс: https://youtu.be/z_gZh4bqGwU
26-дарс: https://youtu.be/_ZiJ7TkNQKI
27-дарс: https://youtu.be/H1gZ_EWC2zA
28-дарс: https://youtu.be/49MkAq6fdSA
29-дарс: https://youtu.be/01WnNY0C-cg
30-дарс: https://youtu.be/Lta1sfBIXCY
31-дарс: https://youtu.be/lSakX0FIkgg
32-дарс: https://youtu.be/ppwXw2Dh-l0
33-дарс: https://youtu.be/0PjvlBq5S5o
34-дарс: https://youtu.be/qgdclNoDQIs
35-дарс: https://youtu.be/YmwBmwFp4Qg
36-дарс: https://youtu.be/8W-7SdxjfaM
37-дарс: https://youtu.be/h3Pl2BjY-8U
38-дарс: https://youtu.be/stCZZfcZhv4
39-дарс: https://youtu.be/lvPq2yF1WQY
40-дарс: https://youtu.be/g4yMlH3QZmE
41-дарс: https://youtu.be/EwTazaFX6LY
42-дарс: https://youtu.be/13Kz9f9sEhY
43-дарс: https://youtu.be/rsijLLBLRsU
44-дарс: https://youtu.be/4mrLSvN_Qs4
45-дарс: https://youtu.be/yBZTL6Kssck
46-дарс: https://youtu.be/PE7fkwAxH-Y
47-дарс: https://youtu.be/ltNsnrk7774
48-дарс: https://youtu.be/-ZRsTNWQYI4
49-дарс: https://youtu.be/Bf5vZP4ckyU
50-дарс: https://youtu.be/f5RX9iNt-_Y
51-дарс: https://youtu.be/KaZDD-rG-h8
52-дарс: https://youtu.be/eetqsi6CkZQ
53-дарс: https://youtu.be/rCPRlThNmOI
54-дарс: https://youtu.be/S0db9gFaGdQ
55-дарс: https://youtu.be/y4TBbP2K9d4

Ўз билимингизни ошириб боришнинг бепул ва қулай фурсатини қўлдан бой берманг!

📝 Ишонинг, қунт билан барча дарсларни тингласангиз, албатта уни қисқа фурсатда ўзлаштирасиз! Кенг имкониятлар эшигининг калити қўлингизда!

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Меҳнат шартномасининг қўшимча шартлари нималардан иборат?

Томонларнинг келишувига кўра меҳнат шартномасида қуйидаги қўшимча шартлар:

▫️хизматни ўташ жойини аниқлаштириш (таркибий бўлинма ва унинг жойлашган ери кўрсатилган ҳолда) ва (ёки) хизматни ўташ жойи тўғрисида;

▫️давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш чоғидаги дастлабки синов ҳақида;

▫️давлат сирларини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор қилмаслик ҳақида;

▫️агар ўқитиш иш берувчининг маблағлари ҳисобидан олиб борилган бўлса, давлат фуқаролик хизматчисининг ўқишдан кейин шартномада белгиланган муддатдан кам бўлмаган муддатни ишлаб бериш мажбурияти тўғрисида;

▫️давлат фуқаролик хизматчисини қўшимча суғурта қилиш турлари ва шартлари ҳақида;
давлат фуқаролик хизматчисини ва унинг оила аъзоларини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш тўғрисида;

▫️давлат фуқаролик хизматчисининг иш шароитларига нисбатан қўлланиладиган унинг ва иш берувчининг давлат фуқаролик хизмати ва меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини аниқлаштириш ҳақида;

▫️доимий ёки вақтинча асосда масофадан туриб ишлаш, мослашувчан иш вақти режимида, вақтбай ёки ишбай тизимда ишлаш;

▫️охирги таътил берилган кундан эътиборан календарь йил давомида узлуксиз ёки жамланган ҳолда уч ойдан ошмайдиган ва иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар берилиши назарда тутилиши мумкин.