Меҳнат шартномаси қандай муддатларга тузилади?
Anonymous Quiz
8%
Уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга, маълум бир ишни бажариш вақтига мўлжалланган муддатга
11%
Номуайян муддатга, муайян ишни бажариш вақтига мўлжалланган муддатга
59%
Номуайян муддатга, беш йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга, муайян ишни бажариш муддатига
23%
Муайян ва номуайян муддатга
❗️Интизомий жазолар: қўллаш ҳолатлари ва тартиби
▪️ Ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
➖ ҳайфсан;
➖ ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима. Агарда ички меҳнат тартиби қоидаларида назарда тутилган бўлса, ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача жарима;
➖ меҳнат шартномасини бекор қилиш.
▪️ Интизомий жазо қўллаш тартиби:
Интизомий жазолар ходимни ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) томонидан қўлланилади.
Интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиниши лозим. Тушунтириш хати беришдан бош тортиш жазо қўллашга тўсиқ бўлмайди.
◽️ Ҳар бир ножўя хатти-ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо қўлланиши мумкин.
Интизомий жазо бевосита ножўя хатти-ҳаракат аниқлангандан кейин узоғи билан 1 ой ичида қўлланилади (бу муддатга ходимнинг касал ёки таътилда бўлган вақти ҳисобга олинмайди).
◽️Ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан бошлаб 6 ой ўтганидан, молия-хўжалик фаолиятини тафтиш этиш ёки текшириш натижасида аниқланганда эса, содир этилган кундан бошлаб 2 йил ўтганидан кейин жазони қўллаб бўлмайди (жиноий иш бўйича иш юритилган давр бу муддатга кирмайди).
❗️Интизомий жазо берилгани тўғрисидаги буйруқ (фармойиш) ёки қарор ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади.
▪️Интизомий жазонинг амал қилиш муддати:
➖ Интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган кундан бошлаб 1 йилдан ошмаслиги лозим.
➖ Иш берувчи ўз ташаббуси билан, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг илтимосига биноан жазони 1 йил ўтмасдан олдин ҳам олиб ташлашга ҳақли.
➖ Интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди.
✅ Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz

Telegraph
Интизомий жазолар: қўллаш ҳолатлари ва тартиби
HR хизматлари ва кадрлар бўлинмалари ходимлари учун фойдали манба
❗️Ходимни хизмат сафарига юборишнинг янги тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (424-сон, 02.08.2022 й.) билан Ўзбекистон ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра:
➖ хизмат сафари муддати ташкилот раҳбари томонидан белгиланади. Бунда муддат йўлдаги вақтни ҳисобга олмаганда 30 календар кундан кўп бўлмаслиги лозим.
Монтаж, ишга тушириш-созлаш, қурилиш ва қидирув ишларини бажариш учун юбориладиган ходимлар, раҳбарлар ва мутахассисларнинг хизмат сафари муддати 12 ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.
Ташкилотда хизмат сафарига кетаётган ва қайтаётган шахсларни рўйхатга олиш махсус журналларда “ЎзАСБО” дастурий мажмуасида (ёки бухгалтерия ҳисобини юритувчи ахборот тизимида) электрон юритилади.
Ходимга у юборилган ташкилотдаги иш вақти режими ва дам олиш вақтлари тааллуқли бўлади. Хизмат сафари вақтида фойдаланилмаган дам олиш кунлари хизмат сафаридан қайтганда тикланмайди.
▪️Агар ходим дам олиш ёки байрам кунларида хизмат сафарига юборилган жойда ишлаган бўлса, компенсация тўланади.
❕Агар ходим хизмат мажбуриятларини бажариш учун дам олиш кунида хизмат сафарига юборилса, унга сафардан қайтгач бошқа дам олиш куни берилади.
➖ Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ҳудудларга юборилган ходимларга ўша ҳудуд учун белгиланган қўшимча устамалар ҳам тўлаб берилади.
▪️Ходимга турар жой билан боғлиқ харажатлар (меҳмонхона ёки турар жой ижараси), хизмат сафари жойига бориш ҳамда доимий иш жойига қайтиш йўл харажатлари қопланади, шунингдек, кундалик харажатлар учун ҳақ тўланади.
❗️Меҳмонхона харажатларининг бир кунлик қоплаш миқдори тегишлича БҲМнинг 1,5 баробаридан 3 баробаригача миқдордан ошмаслиги лозим.
▪️Турар жойда яшаганлиги бўйича харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳар бир сутка учун БҲМнинг 20 фоизи миқдорида қопланади.
Қарорга кўра, хизмат сафарлари харажатлари ҳисобини юритиш бўйича дастурий таъминот ва унинг мобил иловаси ишлаб чиқилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат идораларига ишга қабул қилишнинг очиқ-ошкора тизими жорий қилинади — Шавкат Мирзиёев
✅ Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
✅ Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёш мутахассисларни танлаш дастури эълон қилиниб, унинг доирасида вазирлик ва ҳокимлик тизимида стажировка ўтаган қобилиятли битирувчи ёшлар давлат хизматига танлов асосида қабул қилинади — Президент
✅ Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
✅ Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: эски намунадаги “объективка”дан воз кечиб, илғор IT-технологиялар асосида ходимнинг малакаси ва салоҳияти, эришган натижаларини баҳолайдиган янги тизимга ўтишимиз шарт
✅ Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
✅ Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
#Сиз_учун_фойдали
▪️ Лидерликнинг олти услуби ҳақида
❗️Баъзида раҳбарлар ташкилотнинг молиявий натижаларига ташкилий муҳитнинг таъсирини етарли даражада баҳолай олмайдилар. Аслида корхонадаги муҳит молиявий натижадорликнинг учдан бир қисмини белгилаб беради.
📝 Яхши муҳит, ўз навбатида, раҳбарнинг етакчилик, яъни лидерлик қобилияти билан ўлчанади. Яъни, ташкилот ривожида ҳар қанақасига ҳам лидерлик муҳим. Тажрибали менежерлар лидерликни қуйидаги олтита услубга бўлади. Ҳар бирининг ➕ томонлари билан бирга ➖ лари ҳам йўқ эмас.
❕Келинг, улар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз. Демак, лидерликнинг 6️⃣ услуби ҳақида.
1️⃣ Авторитар услуб. “Айтганимни бажаринг!” ёндашуви инқирозли вазиятларда, қайта ташкил этиш ёки ислоҳ жараёнларида, низоли (ва исёнкор) ходимлар билан мулоқот қилишда жуда яхши самара бериши мумкин. Бироқ, аксарият ҳолларда авторитар услуб ташкилотнинг мослашувчанлигига салбий таъсир қилади ва ходимларнинг мотивациясини пасайтиради.
2️⃣ Авторитет услуби. Бундай раҳбар "ҳамма менга эргашади!" ёндашувини қўллайди: у якуний мақсадни белгилаб олади, лекин, қоида тариқасида, бунга қандай эришишни танлашда қўл остидагиларига етарлича ҳаракат эркинлигини беради. Ушбу услуб, айниқса, бизнес бошланиш нуқтасида бўлганида самарали бўлади. Бироқ, раҳбар бизнесда ўзидан кўра кўпроқ тажрибага эга бўлган гуруҳ ёки ҳамкасблар жамоаси билан ишлаётган бўлса, бу услуб унча иш бермаслиги мумкин.
3️⃣ Дўстона услуб. Ушбу лидернинг ўзига хос хусусияти – "Инсон манфаатлари барча нарсадан устун!" шиорини олға суришидир. Бу услуб, айниқса, жамоада тинчлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини ўрнатишга, маънавиятни оширишга, ходимлар билан мулоқотни яхшилашга ёки йўқолган ишончни тиклашга интиладиган вазиятда жуда фойдалидир. Аммо фақат мақтовга эътибор қаратиш ёмон натижаларни тузатмасликка олиб келиши мумкин ва ходимлар бу ташкилотда ўртамиёналик даражасини мутлақо мақбул деб билишади. Яъни, олдинга ҳаракат қилиш жадал бўлмаслиги мумкин. Бундан ташқари, бундай турдаги раҳбарлар камдан-кам ҳолларда конструктив маслаҳат берадилар ва қийинчиликлар юзага келганда, ходимларни ўз ҳолига ташлаб қўядилар.
4️⃣ Демократик услуб. Бу услуб ташкилотдаги муҳитга у қадар сезиларли ижобий таъсир кўрсатмайди. "Демократ" раҳбар ходимларнинг мақсадлари ва иш шароитларига таъсир қилувчи масалаларни муҳокама қилишда овоз бериш ёки кўпчилик билан маслаҳатлишиш орқали кўпроқ муносабат қуришга эришади ва қўл остидагиларнинг ишга масъулиятли бўлишларига интилади, шунингдек, янги ғоялар пайдо бўлишига ҳисса қўшади. Танганинг бошқа томони – чексиз зерикарли учрашувлар ходимларни толиқтириши ва баъзида уларда ўзларини ҳеч ким бошқармаётгандек фикр шаклланиб қолиши мумкин.
5️⃣ Намунали услуб. Юқори самарадорликка эга бўлган, уларни бутун жамоага кўрсатиб бера оладиган ҳамда ижобий хислатларга мос келадиган лидер юқори малакали, кучли мотивацияга эга ходимлар билан яхши тил топишади. Бу жуда яхши. Бироқ, қолган ходимлар катта эҳтимол билан, ўзларини раҳбарнинг талабларини бажара олмаётганликларини, чексиз талаблардан чарчаганликларини ва ўзидаги натижадорлик тушиб бораётганини ҳис қиладилар.
6️⃣ Ўргатиш услуби. Бунда биринчи навбатда, эътибор лидер томонидан қўл остидагиларнинг индивидуал ва кўникмавий ривожланишига, шундан кейингина уларнинг жорий иш вазифаларини бажаришига қаратилади. Агар ходимлар ўзларининг заиф томонларини тушуниб, қандай қилиб яхшироқ ишлашни ўрганишни хоҳласалар, бу услуб самарали бўлади ва агар ходимлар ўзгаришларга чидамсиз бўлса ёки бирон бир сабабга кўра иш жараёнини ўрганишни истамаса, бу услуб мос келмайди.

Лидерликнинг олти услуби ҳақида
Яхши муҳит, ўз навбатида, раҳбарнинг етакчилик, яъни лидерлик қобилияти билан ўлчанади.
❗️«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун имзоланди
Қонун билан давлат органларида фуқаролик ҳизматини ўташ тартиби, ушбу соҳадаги давлат бошқаруви, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми белгиланди.
▫️ Давлат фуқаролик хизматини ўташда мазкур Қонун билан тартибга солинмаган муносабатларга Меҳнат кодекси қўлланилади.
▪️ Давлат хизматчиси ўз раҳбарининг ноқонуний топшириқ ва талабларини бажаришдан бош тортиш, коррупция ҳақида хабар берганда давлат ҳимоясида бўлиш ҳуқуқига эга.
▪️ Давлат хизматчиси тадбиркорлик билан шуғулланиши, уларнинг муассиси бўлиши, Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очиши, чет элда кўчмас мулк олиши тақиқланади.
▫️ Давлат хизмачиси даромадлари ва мол-мулки тўғрисида декларация бериши керак.
❗️ Президент томонидан тасдиқланадиган давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг реестри Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан юритилади.
▫️ Давлат хизматига давлат тилини биладиган, тегишли малака талабларига жавоб берадиган Ўзбекистон фуқаролари қабул қилинади.
❕Давлат хизматчилари учун 5 кунлик иш ҳафтаси ва ҳафтасига 40 соатдан ошмайдиган иш давомийлиги белгиланади.
Давлат хизматчиларига ҳақ тўлаш қуйидагилардан иборат:
▫️базавий лавозим маоши;
▫️кўп йиллик хизмати учун қўшимча тўлов;
▫️малака даражаси учун қўшимча тўлов;
▫️энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларга эришганлик учун устама;
▫️ҳисобот даври якунлари бўйича рағбатлантирувчи тўловлар.
Давлат хизматчиларига ҳайфсан, жарима, ишдан бўшатиш билан бир қаторда малака даражасини пасайтириш ва лавозимини пасайтириш тарзидаги интизомий жазолар ҳам қўлланилади.
Давлат хизматчиларига 27 кундан кам бўлмаган йиллик асосий таътил берилади.
▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

#Янги_Қонун
«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун нормалари билан таништириб борамиз!
➖ Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 2 мартда қабул қилинган;
➖ Сенат томонидан 2022 йил 28 майда маъқулланган.
▪️ Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 8 август куни (№ ЎРҚ—788) имзоланган.
🔰 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
▪️ Ушбу Қонуннинг мақсади — давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

▪️ Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 8 август куни (№ ЎРҚ—788) имзоланган.
➖ ➖ ➖
🔰 28-модда. Давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш шартлари
▪️ Давлат фуқаролик хизматига давлат тилини биладиган, давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллаш учун тегишли малака талабларига ва бошқа талабларга жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
▫️Батафсил

❗️Давлат фуқаролик хизматининг асосий принципи — халққа хизмат қилиш
Давлат хизматчиларини «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун нормалари билан таништириб борамиз!
▪️ Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 8 август куни (№ ЎРҚ—788) имзоланган.
➖ ➖ ➖
🔰 5-модда. Давлат фуқаролик хизматининг асосий принциплари
Давлат фуқаролик хизматининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
➖ давлат фуқаролик хизмати тизимининг ягоналиги ва барқарорлиги;
➖ қонунийлик;
➖ адолатлилик;
➖ халққа хизмат қилиш;
➖ давлат органларининг ва мансабдор шахсларнинг жамият ҳамда фуқаролар олдида масъуллиги;
➖ инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;
➖ очиқлик ва шаффофлик;
➖ холислик, профессионаллик ва компетентлик;
➖ давлат фуқаролик хизматига киришда Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги;
➖ давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиниши.
✅ Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
Давлат хизматчиларини «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун нормалари билан таништириб борамиз!
▪️ Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 8 август куни (№ ЎРҚ—788) имзоланган.
➖ ➖ ➖
🔰 5-модда. Давлат фуқаролик хизматининг асосий принциплари
Давлат фуқаролик хизматининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
➖ давлат фуқаролик хизмати тизимининг ягоналиги ва барқарорлиги;
➖ қонунийлик;
➖ адолатлилик;
➖ халққа хизмат қилиш;
➖ давлат органларининг ва мансабдор шахсларнинг жамият ҳамда фуқаролар олдида масъуллиги;
➖ инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;
➖ очиқлик ва шаффофлик;
➖ холислик, профессионаллик ва компетентлик;
➖ давлат фуқаролик хизматига киришда Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги;
➖ давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиниши.
✅ Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат хизматчиларини «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун нормалари билан таништириб борамиз!
▪️ Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 8 август куни (№ ЎРҚ—788) имзоланган.
➖ ➖ ➖
🔹 Ушбу видеороликда давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида билиб олишингиз мумкин.
✅ Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
▪️ Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 8 август куни (№ ЎРҚ—788) имзоланган.
➖ ➖ ➖
🔹 Ушбу видеороликда давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида билиб олишингиз мумкин.
✅ Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
❗️Кимлар давлат фуқаролик хизматчиси ҳисобланади?
Давлат хизматчиларини «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун нормалари билан таништириб борамиз!
▪️ Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 8 август куни (№ ЎРҚ—788) имзоланган.
➖ ➖ ➖
🔰 10-модда. Давлат фуқаролик хизматчиси
Давлат фуқаролик хизмати лавозимида ўз фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси давлат фуқаролик хизматчисидир.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси давлат фуқаролик хизмати лавозимига тайинланган пайтдан эътиборан давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқий мақомига эга бўлади ва давлат фуқаролик хизматчисининг фаолияти тугатилиши муносабати билан уни йўқотади.
Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига тааллуқли давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми билан боғлиқ бўлган қўшимча ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва чекловлар алоҳида қонунчилик билан белгиланади.

#Муҳим_янгилик
❗️Давлат хизматчисининг иш жойи ўзгарганда унинг турмуш ўртоғи ёки 18 ёшга тўлмаган фарзанди ўқишини кўчириши мумкин
🔸 “Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, давлат олий таълим муассасалариаро талабалар ўқишини кўчиришга фақатгина қуйидаги ҳолатларда рухсат берилади:
➖ талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда;
➖ давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида.
▪️ Маълумот ўрнида, хорижий мамлакатлар ҳамда юртимизда фаолият юритаётган хорижий ОТМ филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш амалдаги тартибга мувофиқ ташкил этилади.

🪪 Давлат фуқаролик хизматчисининг хизмат гувоҳномаси. Асосий янгиликлар.
▪️Давлат фуқаролик хизматчисига махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган шаклдаги хизмат гувоҳномаси берилади.
📝 Хизмат гувоҳномасида давлат фуқаролик хизматчиси эгаллаган лавозими, унинг малака даражаси, давлат органининг тўлиқ номи, гувоҳнома берилган сана ва унинг амал қилиш муддати кўрсатилади.
💳 Хизмат гувоҳномаси давлат фуқаролик хизматчиси тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлайдиган идентификацияловчи карта кўринишида ҳам берилиши мумкин.
❗️Хизмат гувоҳномасини бошқа шахсларга бериш мумкин эмас.
📆 Хизмат гувоҳномасининг амал қилиш муддати ўтган ёки давлат фуқаролик хизматчиси лавозимдан озод этилган тақдирда, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда хизмат гувоҳномаси уни берган давлат органига қайтарилади.
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун, 32-модда

📊 Давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги мониторинг. Ким томонидан ва қандай тартибда амалга оширилади?
📝 Давлат фуқаролик хизмати тизимида ягона ташкилий-ҳуқуқий механизмларни қўллашнинг бир хил амалиётини таъминлаш мақсадида махсус ваколатли давлат органи томонидан давлат органида мониторинг ўтказилади.
🖊 Мониторинг давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчиликнинг давлат органи томонидан ижро этилишини ўрганиш йўли билан ўтказилади.
📑 Мониторинг натижасида давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги аниқланган тақдирда, махсус ваколатли давлат органи тегишли давлат органи раҳбарига давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчиликнинг аниқланган бузилишларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади.
📌 Мониторинг ўтказиш тартиби махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун, 26-модда

❗️Бугун қисқартирилган иш куни
📔Меҳнат кодексининг 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
🔸 Эртага 1 сентябрь — Мустақиллик куни, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам.
Шу сабаб бугун барча ходимлар қонуний тартибда белгиланган ҳуқуқидан фойдаланишга ҳақли.

1 сентябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
▪️ Мактабларда халқаро тан олинган сертификатга эга кадрларга 50 фоиз миқдорида устама тўланади;
▪️ Намунали мактаблар рейтинги шакллантиради ва эълон қилиб борилади;
▪️ Енгил автомобилда йўловчи ташувчилар ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилади;
▪️ Хусусий секторда ишлайдиган аёлларга ҳам ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади;
▪️ Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга ижтимоий-моддий ёрдам пакети берилади;
▪️ Шифокорларнинг якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритишига рухсат берилади;
▪️Чет тили фани ўқитувчиларининг аттестацияси жараёнида ўқув фани бўйича малака синовларида тўртта компетенция баҳоланади;
▪️ Тиббиёт тизими раҳбарларининг ҳудудий кенгаш ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинида ҳисобот бериш тартиби жорий қилинади;
▪️ Спорт мактаблари тренерларининг базавий тариф ставкалари 1,35 бараварга оширилади;
▪️ Журналистларнинг хорижий тилларни ўрганиши рағбатлантирилади;
▪️ Автомактаблар рейтинги юритилади.
@hrassistant_uz

Давлат фуқаролик хизматчилари билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунавий шакли эълон қилинди
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг «Давлат фуқаролик хизматчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунавий шаклини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи лойиҳаси жойлаштирилди.
▪️Бунда давлат фуқаролик хизматчилари билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунаси лойиҳаси ҳам эълон қилинди.
▫️Меҳнат шартномаси лойиҳасининг 5-боби «Давлат фуқаролик хизматчисининг меҳнатига ҳақ тўлаш
ва хизматига нисбатан қўшимча рағбатлантириш» деб номланиб, унинг 22-бандида Давлат фуқаролик хизматчисининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича қуйидагилар белгиланган:
➖ базавий лавозим маоши;
➖ кўп йиллик хизмат учун қўшимча тўлов;
➖ малака даражаси учун қўшимча тўлов;
➖ давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига эришганлик учун қўшимча устама;
➖ ҳисобот даври якунлари бўйича рағбатлантириш тўловлари.
✅ Лойиҳага жорий йилнинг 25 сентябрига қадар таклифларни йўллаш мумкин.
@hrassistant_uz
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг «Давлат фуқаролик хизматчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунавий шаклини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи лойиҳаси жойлаштирилди.
▪️Бунда давлат фуқаролик хизматчилари билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунаси лойиҳаси ҳам эълон қилинди.
▫️Меҳнат шартномаси лойиҳасининг 5-боби «Давлат фуқаролик хизматчисининг меҳнатига ҳақ тўлаш
ва хизматига нисбатан қўшимча рағбатлантириш» деб номланиб, унинг 22-бандида Давлат фуқаролик хизматчисининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича қуйидагилар белгиланган:
➖ базавий лавозим маоши;
➖ кўп йиллик хизмат учун қўшимча тўлов;
➖ малака даражаси учун қўшимча тўлов;
➖ давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига эришганлик учун қўшимча устама;
➖ ҳисобот даври якунлари бўйича рағбатлантириш тўловлари.
✅ Лойиҳага жорий йилнинг 25 сентябрига қадар таклифларни йўллаш мумкин.
@hrassistant_uz
❗️Кимлар давлат фуқаролик хизматчиси ҳисобланади?
Давлат хизматчиларини «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун нормалари билан таништириб борамиз!
▪️ Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 8 август куни (№ ЎРҚ—788) имзоланган.
➖ ➖ ➖
🔰 10-модда. Давлат фуқаролик хизматчиси
Давлат фуқаролик хизмати лавозимида ўз фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси давлат фуқаролик хизматчисидир.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси давлат фуқаролик хизмати лавозимига тайинланган пайтдан эътиборан давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқий мақомига эга бўлади ва давлат фуқаролик хизматчисининг фаолияти тугатилиши муносабати билан уни йўқотади.
Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига тааллуқли давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми билан боғлиқ бўлган қўшимча ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва чекловлар алоҳида қонунчилик билан белгиланади.
✅ Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
Давлат хизматчиларини «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун нормалари билан таништириб борамиз!
▪️ Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 8 август куни (№ ЎРҚ—788) имзоланган.
➖ ➖ ➖
🔰 10-модда. Давлат фуқаролик хизматчиси
Давлат фуқаролик хизмати лавозимида ўз фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси давлат фуқаролик хизматчисидир.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси давлат фуқаролик хизмати лавозимига тайинланган пайтдан эътиборан давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқий мақомига эга бўлади ва давлат фуқаролик хизматчисининг фаолияти тугатилиши муносабати билан уни йўқотади.
Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига тааллуқли давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми билан боғлиқ бўлган қўшимча ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва чекловлар алоҳида қонунчилик билан белгиланади.
✅ Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
❗️Хусусий ташкилот ходимларига ҳомиладорлик нафақасини давлат томонидан тўлаш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
📝 Низом билан бюджет ташкилотларидан бошқа барча юридик шахсларда 6 ой узлуксиз ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш тартиби белгиланди.
⏩ Нафақа Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан фарзанд туғилгунигача минимал истеъмол харажатларининг 4 баравари (1 млн 992 минг сўм) миқдорда берилади.
Шунга кўра, юридик шахсларнинг нафақа тўлаш мажбурияти Жамғарма ҳисобидан тўланган нафақа миқдорига камайтирилади.
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси нафақани тайинлаш ва тўлаш учун асос бўлади.