HR UZEDU
856 subscribers
119 photos
76 videos
38 files
284 links
Мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимларининг кадрларга оид ҳужжатларни юритиш соҳасида билимларини мустаҳкамлаш мақсадида тузилган
Download Telegram
#test 📝 Xalq ta’limi vazirligining Xalq ta’limi tizimida kadrlarga oid hujjatlar yuritilishini takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida buyrug‘i qachon tasdiqlangan
Anonymous Quiz
39%
2019-yil
10%
2018-yil
44%
2020-yil
7%
2017-yil
#test 📝 Xalq ta’limi vazirligining Xalq ta’limi tizimida kadrlarga oid hujjatlar yuritilishini takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida buyrug‘ining raqami nechi
Anonymous Quiz
58%
136-son
20%
406-son
7%
202-son
14%
393-son
Наврўз байрамида неча кун дам оламиз?

❗️Президент фармонига кўра, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.

Шунга кўра, Наврўз байрами муносабати билан 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 5 кун, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар – 4 кун дам олади.

🔰 Хусусан:

● 19 март (шанба) – 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни;
● 20 март (якшанба) – дам олиш куни;
● 21 март (душанба) – Наврўз байрами;
● 22 март (сешанба) – қўшимча дам олиш куни (барча ходимлар учун, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар);
● 23 март (чоршанба) – қўшимча дам олиш куни (барча ходимлар учун, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар).
❗️Бугун 5 кунлик иш ҳафтасидагилар учун дам олиш куни

Ҳафтасига 5 кун ишлайдиган айрим ташкилотлар ходимларини бугун ишга чақирган ва ташкилотда иш куни деб эълон қилган. Бунга сабаб Наврўз байрамида кетма-кет 5 кун дам олиш куни бўлди, демак аввалги амалиётга кўра, бугун иш куни бўлса керак, деб ўйлашмоқда.

Аммо бу нотўғри!

Бугун ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун ИШ КУНИ ЭМАС, улар дам олишади. Чунки Президент фармонига кўра, Наврўз байрами муносабати билан дам олиш кунлари бошқа кунга кўчирилмаган. Аксинча 2 кун (22 ва 23 март) қўшимча дам олиш куни сифатида эълон қилинган. Бу кейинчалик меҳнат таътили ҳисобидан қисқартирилади.

Агар сиз ишлайдиган ташкилотда қайсидир раҳбар Сизни бугун ишга чақираётган бўлса, унда бунга рад жавобини беришга тўла ҳаққингиз бор. Ўша талаб қилаётганлардан Президент фармонини кўзларини каааатта-катта очиб👀 қайта ўқиб чиқишни сўранг.

Эслатма: ҳафтасига 6 кун ишлайдиганларга бугун одатдагидек иш куни.

👉@hr_uzedu
Кимлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди?

Вазирлар Маҳкамасининг 572-сонли аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги
низомига кўра:

🔻 Фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) даражасига ҳамда Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходим, доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган педагог кадрлар;

🔻таълим ташкилотларида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали (бош ўқитувчи лавозимидаги) педагог кадрлар;

🔻 педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар;

🔻 педагогик фаолият бўйича уч йилдан кам бўлган иш стажига эга педагог кадрлар;

🔻 ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

🔻 ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

🔻 педагогик фаолият билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар;

🔻 узоқ (уч ойдан ортиқ вақт мобайнида) даволанишни ўтаётган педагог кадрлар, улар даволанаётган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин олти ой давомида;

🔻 мазкур низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган педагог кадрлар, уларга малака тоифаси тўғридан-тўғри берилган ёки бир поғона оширилган вақтдан бошлаб кейинги беш йил давомида;

🔻 республика ва чет эл давлатларига ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юборилган педагог кадрлар;

🔻 ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартлар асосида рақобатлаша олмайдиган шахслар учун энг кам миқдордаги иш ўринларига захирага олиб ишга жойлаштирилган педагог кадрлар, бу иш жойларига қабул қилинган кундан бошлаб уч йил давомида.

🔻 Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мазкур бандда кўрсатилмаган бошқа педагог кадрлар ҳам навбатдаги мажбурий аттестациядан озод қилиниши мумкин.
Рус тилини чет тили сифатида билишни баҳоловчи имтиҳон тўғрисида биласизми?

Бу имтиҳоннинг рус тилидаги тўлиқ ёзилиши "ТРКИ аббревиатураси Тест по русскому языку как иностранному" бўлиб, инглиз тилида "Test of Russian as a Foreign Language (TORFL)" шаклида ҳам кенг тарқалган. Бу халқаро даражада рус тилини билишни баҳоловчи давлат имтиҳонидир.

ТРКИ (TORFL) 1995 йилда яратилган бўлиб, қуйидаги олтита даражани ўз ичига олади:

А1, А2, В1, В2, С1, С2.
В1 даражадан бошлаб сертификат берилади.

🇷🇺 А1 (бошланғич даража, 60-80 соат тайёргарлик) – энг содда лексикаларни ифодалайди: саломлашиш, хайрлашиш, бирор илтимос билан мурожаат қилиш ўрганилади;

🇷🇺 А2 (фундаментал даража, 160-200 соат тайёргарлик) – кундалик ҳаётдаги содда мулоқот лексикаларини ифодалай олиш (дўкондаги, транспортдаги, ресторандаги);

🇷🇺 В1 (биринчи сертификат даражаси, 400-480 соат тайёргарлик) – ўқишдаги, иш юзасидан ва ижтимоий мулоқот жараёнидаги фикрларини ифодалай олиш;

🇷🇺 В2 (иккинчи сертификат даражаси, 560-680 соат тайёргарлик) – эркин мулоқот қилаолиш, ОАВдаги хабарлар ва лекцияларни тушуниш;

🇷🇺 С1 (учинчи сертификат даражаси, 960-1200 соат тайёргарлик) – тезкор тарзда гапириш, сўзлар ва ифодаларни қийналмасдан тўлиқ талаффуз қилиш, илмий ва касбий соҳадаги сўзларни қўллаш;

🇷🇺 С2 (тўртинчи сертификат даражаси) – рус тилида соф сўзлашувчи даражаси.
Имтиҳон жараёнида олинадиган тестлар таркибига нималар киради:

Ҳар бир даражанинг тести 5 та субтестлардан иборат: лексика, грамматика, ўқиш, аудио тинглаш, ёзиш, сўзлашув. Тестларнинг давомийлиги даражасидан келиб чиққан ҳолда минимум 3,5 соат бўлади.
2022-2023 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати тасдиқланди

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали педагогларни жалб этиш орқали таълим сифатини ошириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди.

Мактаблар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилнинг 15 октябрдаги “Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали ўқитувчи-педагогларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 646-сон қарори талабларига мувофиқ шакллантирилди.

Эслатиб ўтамиз, таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз (бир маъмурий бирлик доирасида 50 фоиз) махсус устамалар белгиланади.
Жорий ўқув йилида 1409 та таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга 500 нафарга яқин педагог жалб этилган.

2022-2023 ўқув йилида таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга бошқа ҳудудлардан педагоглар бориб ишлашлари учун жорий йилнинг 15 май кунидан бошлаб электрон платформа (Ustozfondi.uz) орқали рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати билан Вазирликнинг расмий веб-сайтида ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Таълим_даражаси_юқори_бўлмаган_мактабларга_устамалар_тўланиши_бўйича.pdf
1.3 MB
Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда устамалар тўланишидаги тушунмовчиликларни олдини олиш юзасидан ҚЎШМА ХАТИ.
С1_сертификатга_асосан_устамалар_тўланиши_бўйича.pdf
3.5 MB
С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатларга эга хорижий тил (2021 йил 1 февралдан бошлаб рус тили фани) ўқитувчиларига устама тўловларини тўлаш бўйича
МЕҲНАТ ШАРТНОМАЛАРИ ЎЗ ВАҚТИДА ТУЗИЛМАГАН, БУ КАМЧИЛИКНИ ҚАНДАЙ БАРТАРАФ ҚИЛИШ МУМКИН?

Маълумки, Меҳнат кодексининг 82-моддаси 6-қисмида шундай қоида бор:

"ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки унинг ижозати билан ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, ишга қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатъи назар, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади".

Ушбу вазиятга айнан мана шу нормадан келиб чиқиб иш тутган мақъул.

Яъни, қайси даврдан бўлмасин, гарчи ҳужжат расмийлаштирилмаган бўлсада, ходимга ваколатли иш берувчи томонидан иш бошлашга рухсат берилган ва шунга мувофиқ иш бошланган кундан ходим ишга қабул қилинган ва меҳнат шартномаси тузилган ҳисобланади.

Дейлик, ходим иш берувчининг руҳсати билан 2011 йил 5 мартдан иш бошлаган ва унга шу даврдан ҳамма қатори ойлик иш ҳақлари тўлаб келинган. Лекин, ўша пайтда қандайдир сабабга кўра меҳнат шартномаси расмийлаштирилмаган.

Демак, амалдаги иш берувчи кеч бўлсада, бугунги 2022 йил 23 апрель санаси билан ўша ходим билан меҳнат шартномаси тузиб, бу орқали ўша пайтда йўл қўйилган камчиликни бартараф этиб қўйиши мумкин.

Меҳнат кодексининг 82-моддаси 6-қисмида кўрсатилган юқоридаги қоида вақтида расмийлаштирилмаган меҳнат шартномасини, кейинчалик ҳам расмийлаштириб қўйишга ҳуқуқий жиҳатдан имкон беради.

Фақат бу ерда меҳнат шартномасида уни расмийлаштириш, тузиш ва ишни бошланиш куни билан боғлиқ учта саналар алоҳида-алоҳида тарзда белгилаб қўйилиши керак.
- шартномани расмийлаштириш санасига мисол учун, 2022 йил 23 апрель;
- меҳнат шартномасининг таркибий қисмига алоҳида банд (масалан, 2-банд) қўйиладида, унга: “ушбу меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 82-моддаси 6-қисмига асосан 2011 йил 5 март кунидан тузилган деб ҳисобланади” деб ёзиб қўйилади;
- меҳнат шартномасидаги иш бошланиш куни деган жойига ҳам ходимнинг ҳақиқатда иш бошлаган куни қўйилади. Яъни, бизнинг мисол бўйича 2011 йилнинг 5 март санаси.
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
⚡️Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди

Давлат қабул комиссиясининг 13-сон баёни билан 2022-2023-ўқув йили учун республика ОТМларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Рамазон ҳайити байрамида неча кун дам оламиз?

“Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2 май – душанба кунига тўғри келиши муносабати билан Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

❗️2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган Президент фармонига мувофиқ, Рамазон ҳайити арафасида:

👉 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 5 кун;
👉
6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар – 4 кун дам олади.

🔰 Бунда:

● 30 апрель (шанба) дам олиш куни (6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун иш куни):
● 1 май (якшанба) – дам олиш куни;
● 2 май (душанба) – Рамазон ҳайити байрами;
● 3–4 май (сешанба – чоршанба) – қўшимча дам олиш кунлари (7- ва 14 майдан кўчирилган).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

14 МАЙ ДАМ ОЛИШ КУНИ ҲИСОБЛАНАДИ

Президентнинг 2022 йил 30 апрелдаги ПФ–131-сон Фармонига асосан 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган Президент фармонига ўзгартиришлар киритилди.

Унга мувофиқ:
3 май қўшимча дам олиш куни;
4 май 7 майдан кўчирилган дам олиш куни этиб белгиланди.

14 май (шанба) беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни ҳисобланади.

3 май қўшимча дам олиш куни сифатида белгилангани учун бошқа куни ишлаб берилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#АРГОС_хабари

⚡️Мактаб директори вакант лавозими учун очиқ танловлар янги тартибда ташкил этилади

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Халқ таълими вазирлиги масъул ходимлари ҳамда ХТБларининг кадрлар бўлинмалари раҳбарлари иштирок этган йиғилишда бу ҳақда маълум қилинди.

🔸Унга мувофиқ, Халқ таълими вазирлиги очиқ танловга ҳужжат топширган номзодларни беш кун ичида малака талаблари асосида саралаши (дастлабки босқич), Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига юборилишини таъминлаши, ўз навбатида Кенгашлар ўн беш кун ичида уларнинг уч йиллик истиқболдаги дастури тақдимотини кўриб чиққан ҳолда энг муносиб номзодни танлаши лозим.

❗️Бунда 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб мактаб директорларини сертификатлаш тизими жорий қилиниб, фақат сертификатга эга номзодлар Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига юборилади.

Йиғилишда киритилган муҳим ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти тизимдаги кадрлар бўлинмалари раҳбарларига батафсил тушунтириб берилди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
‼️ Эртага 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги “2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-35-сон Фармони билан 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 7 май — шанба кунидан 4 май — чоршанба кунига кўчирилган!
Forwarded from HR assistant
#Биласизми

▪️2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси 7 та йўналиш, 100 та мақсаддан ташкил топган.

I. Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш.

II. Мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш.

III. Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш.

IV. Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш

V. Маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш.

VI. Миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш.

VII. Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш.

👉 Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси

👉 Инфографика

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
Forwarded from Mehnat huquqi
#test Hayfsan, jarima intizomiy jazolari ustidan sudga yoki mehnat nizolari komissiyasiga xodim huquqi buzilganligini bilgan yoki bilishi lozim bo'lgan vaqtdan qancha muddat ichida shikoyat qilish mumkin?
Anonymous Quiz
55%
1 oy
7%
2 oy
19%
3 oy
19%
muddat belgilanmamagan
Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга жалб этилган ўқитувчи-педагогларнинг махсус устамаларини тўлиқ тўлаб бериш бўйича топшириқ берилди!

Ҳозирги кунда айрим жойларда таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга жалб этилган ўқитувчи-педагогларга белгиланган устамаларни тайинланиши турлича талқин қилиниб, бюджетга қайтариш лозимлиги бўйича хавотирли ҳолатлар юзага келаётган эди.

Мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида ҳудудий халқ таълими ва молия органларига Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг кўрсатмаси билан тегишли топшириқлар берилиб, тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўриш лозимлиги белгиланди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Ўз фанидан халқаро ёки миллий сертификатга эга бўладиган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама олиш имконияти пайдо булади

“2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги янги Фармонга кўра, умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга қуйидаги тартибда ҳар ойлик қўшимча устама тўланади:

халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга –уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;

халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида.

⚠️Бунда, миллий баҳолаш тизимининг халқаро стандартлар талабларига жавоб бериши ваколатли халқаро ташкилотлар томонидан тасдиқланган бўлиши лозим;

Давлат тест марказининг мазкур банднинг тўртинчи хатбошида кўрсатилмаган миллий тест тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида.

📌 Бунда, 2025 йил 1 январга қадар чет тили фанидан камида С1 даражадаги миллий сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик устама 50 фоиз миқдорида тўланади;

педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама – умумтаълим фанлари бўйича сертификат амал қилиш муддати давомида, лекин уч йилдан кўп бўлмаган вақт мобайнида тўланади;

умумтаълим фанлари бўйича бир нечта сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама юқорироқ фоиз устама олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бўйича тўланади.

Халқ таълими вазирлиги расмий веб-сайтида ҳар йили 1 августга қадар миллий баҳолаш тизимига мувофиқ бўлиши лозим бўлган халқаро стандартлар рўйхати, таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотлар рўйхати ҳамда халқаро тан олинган ва миллий баҳолаш тизимида берилган сертификатлар (уларнинг комбинацияси) рўйхатини ҳамда ҳар ойлик устама олиш учун уларнинг тегишли даражаларини эълон қилиб боради.

Шунингдек, 2022 йил 1 сентябрдан
бошлаб Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналари ва “Болалар кутубхоналари” ходимларининг лавозим маоши миқдори 1,2 бараварга оширилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Сўраган_эдингиз

⚡️ҚАЙСИ НОПЕДАГОГ КАДРЛАР ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ КУРСЛАРИДА ТАҲСИЛ ОЛИШЛАРИ МУМКИН?

📣📣ДИҚҚАТ!

📌Навбатдаги қайта тайёрлаш курслари бўйича маълумот.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтида олий маълумотли нопедагог (номутахассис) кадрлар таҳсил олишлари мумкин бўлган касбий ва педагогик қайта тайёрлаш курслари билан танишинг 👇🏻 👇🏻

Чет тили (тиллар бўйича) ўқитувчиси
йўналишида ўқимоқчи бўлганлар
👉 Таржимонлик (тиллар бўйича) (5 йиллик)
👉Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича)
👉 Маданиятлараро коммуникацияларнинг лингвистик таъминоти (тиллар бўйича)**
👉 Халқаро муносабатлар (соҳалар бўйича)
👉 Халқаро журналистика
(Изоҳ: тегишли тилда эркин сўзлаша олиш даражасига эга бўлиши шарт)

Математика ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар
👉 Математик-инженер (5 йиллик)
👉 Механика (5 йиллик)
👉 Информатика (5 йиллик)
👉 Иқтисодиёт таълим соҳаси
👉 Ишлаб чиқариш ва техник таълим соҳаси
👉 Қишлоқ хўжалиги техникаси таълим соҳаси
👉 Компьютер технологиялари ва информатика таълим соҳаси
👉 Муҳандислик иши таълим соҳаси
👉 Транспорт таълим соҳаси

Технология ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар

👉 Инженерлик соҳасидаги йўналишлар (5 йиллик)
👉 Ишлаб-чиқариш техник билим соҳаси
👉 Хизматлар таълим соҳаси
👉 Қишлоқ хўжалиги техникаси таълим соҳаси
👉 Муҳандислик иши таълим соҳаси
👉 Транспорт таълим соҳаси
👉 Амалий санъат, сервис

Тарих ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар

👉 Фалсафа
👉 Сиёсатшунослик
👉 Ҳуқуқшунослик
👉 Диншунослик
👉 Социология
👉 Архившунослик
👉 Архиология
👉 Ижтимоий иш

Тарбия ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар

👉Фалсафа
👉 Сиёсатшунослик
👉 Ҳуқуқшунослик
👉 Диншунослик
👉 Социология
👉 Ижтимоий иш (соҳалар бўйича)

📍Бизнинг манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё кўчаси 6-уй
Мурожаат учун телефонлар: (71) 246-90-94, (94) 003-35-52, (90) 956-69-44

Савол ва таклифларингизни https://t.me/avloniy_qayta_tayyorlov телеграм гуруҳига йўллашингиз мумкин.

Бошқа йўналишлар бўйича навбатдаги постларимизда.

❗️Институтнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇
Telegram |Facebook |Website| YouTube |Instagram