#Yangi_mehnat_kodeksi
❗️Ишга қабул қилинаётганда қандай ҳужжатлар сўралади?
✅ Янги Меҳнат кодексига кўра, ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахс қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
🔹паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат ёхуд идентификацияловчи ID карта (16 ёшгача бўлган шахслар эса туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки идентификацияловчи ID карта);
🔹охирги иш жойи бўйича тасдиқланган қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма (бундан биринчи марта ишга кираётган шахслар мустасно).
❕ Ўриндошлик асосида ишга кираётганлар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан маълумотнома;
🔹ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар учун тегишинча ҳарбий гувоҳнома ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома;
🔹олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ташкилотини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом;
❕қайси ишни бажариш учун фақат махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга бўлган шахслар қўйилиши мумкин бўлса, ўша ишга кириш чоғида ушбу ишни бажариш ҳуқуқига доир гувоҳнома (сертификат) ёхуд бошқа тегишли ҳужжат;
🔹солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
🔹жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);
🔹жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси, биринчи марта ишга кираётган шахслар бундан мустасно.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/hr_uzedu

Telegram
HR UZEDU
Мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимларининг кадрларга оид ҳужжатларни юритиш соҳасида билимларини мустаҳкамлаш мақсадида тузилган
Forwarded from Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
Миллий сертификат имтиҳонлари 2022 йил декабрь ҳамда 2023 йил январ ойида ҳам ўтказилади
Ҳозирда она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари томонидан ушбу фанлардан ҳам миллий сертификат имтиҳонлари ўтказиладими деган мазмунда кўплаб саволлар келиб тушмоқда.
Маълумки, 2022 йил 24 октябридан 12 ноябрига қадар my.dtm.uz сайти орқали математика, физика, кимё ва биология фанларидан миллий сертификат имтиҳонларида қатнашиш истигини билдирган талабгорлар рўйхатга олинган эди.
Давлат тест маркази берган маълумотларга кўра, мазкур имтиҳон тест синовлари 2022 йил 4 декабрь ва 18 декабрь кунлари бўлиб ўтади.
Қўшимча маълумот ўрнида айтиш лозимки, Давлат тест маркази томонидан миллий сертификат имтиҳонлари 2023 йил январь ойида ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.
Бунда имтиҳон синовлари физика, кимё ҳамда она (ўзбек, рус, қорақалпоқ) тили ва адабиёт фанларидан бўлиб ўтади.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram

❗️Меҳнат кодекси шу йилнинг 29 октябрь куни янги таҳрирда қабул қилинди. Ҳужжат 6 ойдан сўнг – 2023 йил 30 апрелда кучга киради.
▪️ Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 2021 йил 14 октябрда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 2022 йил 17 мартда Сенат томонидан маъқулланган эди.
▪️Кодекс 7 бўлим, 34 боб ва 581 моддадан иборат.
➖ Асосий қоидалар:
Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари рўйхати кенгайтирилди ва ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатлар белгиланди.
➖ Дам олиш куни:
Янги кодексга мувофиқ дам олиш куни байрам кунига тўғри келса кейинги кунга кўчирилади. Масалан, якшанба – дам олиш куни 1 сентябрга тўғри келса, дам олиш куни душанбага кўчирилади.
➖ Дастлабки синов:
Дастлабки синов муддати қўлланилмайдиган тоифалар 5 тадан 9 тага оширилди. Хусусан, давлат гранти асосида ўқиганлар ёки 18 ёшгача бўлган шахслар.
Дастлабки синов фақат ходимни ишга қабул қилиш чоғида белгиланиши мумкин. Ходим бошқа ишга ўтказилаётганда ва бошқа иш берувчига хизмат сафарига юборилганда дастлабки синов белгиланишига йўл қўйилмайди.
Айрим ҳолатларда синов муддати 6 ойгача этиб белгиланди.
➖ Ишдан бўшатиш нафақаси:
Янги Меҳнат кодексига кўра, ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади ва у 50-200 фоизгача.
Амалдаги Меҳнат кодексида ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.
➖ Ҳомиладор аёлларга қўшимча бўш кунлар берилади:
Иш берувчи ҳомиладор аёлларга бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида антенатал (туғруққача) парваришлаш (перинатал скрининг ва ташхис, мажбурий тиббий кўриклар ва бошқа мажбурий тиббий муолажалар) учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча бўш кунлар бериши шартлиги белгиланди (403-модда).
➖ Қонунийлашган масофадан ишлаш тартиби:
Ахборот-телекоммуникация тармоқларидан, шу жумладан, интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш шарти билан иш берувчи ва ходим ўртасида масофавий меҳнат муносабатлари жорий этилиши мумкин.
➖ Уй ишчилари:
Уй ишчиларининг меҳнати ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинди (514-модда). Кодексда иш берувчи бўлган жисмоний шахсларга уларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсий эҳтиёжларини қаноатлантириш учун ишларни бажарувчи, хизматлар кўрсатувчи ходимлар (боғбонлар, энагалар, қоровуллар, оқсочлар, ҳайдовчилар ва бошқалар) уй ишчилари деб белгиланди.
➖ Узайтирилган меҳнат таътили:
Асосий янгиликлардан яна бири йиллик асосий меҳнат таътили давомийлигининг энг кам муддати йигирма бир календарь куни этиб белгиланди. Илгари таътил 15 иш кунидан давом этарди.
➖ Оммавий ишдан бўшатиш мезонлари:
Ишчиларни оммавий ишдан бўшатиш мезонлари белгиланди.
▪️Кодексда ходимнинг шахсга доир маълумотларини ҳимоя қилиш тартиби жорий этилди.
Соддароқ айтганда, “менга фалон ходимингизнинг “объективка”сини ташлаб юборинг” қабилидаги “илтимослар” энди қонунан таъқиқланади.
❗️Аёлларга қўшимча ҳуқуқлар берилади:
Аёлларнинг ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳам алоҳида белгиланди.
▪️Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари кенгайтирилди, шунингдек, ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиши тақиқланди.
Иш вақти турлари кенгайтирилмоқда: сменали иш, мослашувчан иш тартиби, иш кунини қисмларга бўлиш, хизмат сафарлари ва бошқалар киритилди.

Forwarded from Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фойдаланиш_учун_йўриқнома
⚡️ Давлат фуқаролик хизматининг ягона электрон ахборот портали қатор имкониятларни тақдим этади!
Давлат фуқаролик хизматчилари ва фуқаролар учун — my.argos.uz портали Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишга туширилган.
my.argos.uz портали орқали шахснинг меҳнат фаолияти, маълумоти, сертификатлар, қариндошлар, vacancy.argos.uz платформасидан фойдаланган бўлса тест босқичидаги натижалар, шунингдек, интизомий жазолар, рағбатлантиришлар, объективка ва тана вазни индекси тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилмоқда.
Ушбу маълумотларни фуқаро томонидан мустақил киритиш имконияти ҳам яратилган.
Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
❗️Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар
➖ Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўламайди;
➖ Мактаб директорларига ҳам ойлик устамалар тўланиши мумкин;
➖ Ўқувчилари ОТМга кўп кирган мактаблар раҳбарияти рағбатлантирилади;
➖ Ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолибларига ҳар ой 150 фоиз устама тўланади;
➖ Пенсия ёшидаги педагоглар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди;
➖ Инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига қўшимча устама тўланади;
➖ Қишлоқлардаги мактабларда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаётган аёлларга устама тўланади;
➖ PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга мутахассисларга устама тўланади;
➖ Спортчи-тренерларга имтиёзлар берилади;
➖ Таълим сифати паст мактабларда бошқа ҳудудлардан келиб дарс бераётган ўқитувчилар учун махсус устамалар жорий қилинган;
➖ Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади;
➖ Айрим жисмоний тарбия ўқитувчиларига малака тоифаси аттестациясиз берилади;
➖ Халқ таълими тизими педагог ходимларига истеъмол кредитлари ва автотранспорт сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади;
➖ Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади;
➖ Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/hr_uzedu
❗️Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар
➖ Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўламайди;
➖ Мактаб директорларига ҳам ойлик устамалар тўланиши мумкин;
➖ Ўқувчилари ОТМга кўп кирган мактаблар раҳбарияти рағбатлантирилади;
➖ Ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолибларига ҳар ой 150 фоиз устама тўланади;
➖ Пенсия ёшидаги педагоглар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди;
➖ Инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига қўшимча устама тўланади;
➖ Қишлоқлардаги мактабларда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаётган аёлларга устама тўланади;
➖ PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга мутахассисларга устама тўланади;
➖ Спортчи-тренерларга имтиёзлар берилади;
➖ Таълим сифати паст мактабларда бошқа ҳудудлардан келиб дарс бераётган ўқитувчилар учун махсус устамалар жорий қилинган;
➖ Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади;
➖ Айрим жисмоний тарбия ўқитувчиларига малака тоифаси аттестациясиз берилади;
➖ Халқ таълими тизими педагог ходимларига истеъмол кредитлари ва автотранспорт сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади;
➖ Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади;
➖ Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/hr_uzedu
Telegram
HR UZEDU
Мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимларининг кадрларга оид ҳужжатларни юритиш соҳасида билимларини мустаҳкамлаш мақсадида тузилган
Forwarded from Mehnat huquqi
#test I va II guruh nogironligi bo‘lgan shaxslarga necha kalendar kundan kam bo‘lmagan muddat bilan yillik uzaytirilgan asosiy ta’til beriladi.
P.S. ♿ 3-dekabr Xalqaro nogironlar kuni.

Anonymous Quiz
25%
24
40%
30
21%
36
13%
48
#ЭСЛАТМА
Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Эртага 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам. Шу сабаб бугун барча ходимлар қонуний тартибда белгиланган ҳуқуқидан фойдаланишга ҳақли.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/hr_uzedu
Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Эртага 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам. Шу сабаб бугун барча ходимлар қонуний тартибда белгиланган ҳуқуқидан фойдаланишга ҳақли.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/hr_uzedu
Telegram
HR UZEDU
Мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимларининг кадрларга оид ҳужжатларни юритиш соҳасида билимларини мустаҳкамлаш мақсадида тузилган
Forwarded from Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларни саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 16 декабрь куни Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2023 йилда ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари бошланади.
Қайд этиш жоизки, 2023 йилда Вазир жамғармасидан ойлик устама оладиган педагогларнинг сони 2000 нафар этиб белгиланди ва бу квота “Бошланғич таълим”, “Аниқ ва табиий фанлар”, “Хорижий тиллар”, “Ижтимоий фанлар” ва “Амалий фанлар” йўналишлари бўйича туман (шаҳар)лар бўйича тақсимланди.
Ушбу квотага номзодлар “Халқ таълими вазири жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 2 августдаги 425-сонли Қарорида белгиланган тартибга асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан тақдим этилди.
Вазир жамғармасидан ойлик устама олувчи ғолибларни аниқлаш номзодлар орасида икки босқичда амалга оширилади.
Дастлабки босқичда Давлат тест маркази томнидан “Бошланғич таълим”, “Аниқ ва табиий фанлар”, “Хорижий тиллар”, “Ижтимоий фанлар” ва “Амалий фанлар” йўналишлари — 2022 йил 16 декабрь куни барча ҳудудларда Давлат тест маркази томонидан номзодларнинг дарс берадиган умумтаълим фани бўйича билим даражасини баҳолаш учун тест синовлари бўлиб ўтади.
Иккинчи босқичда эса умумтаълим фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича ўтказилган тест синовларида максимал баллнинг 80 фоизи ёки ундан юқори натижа кўрсатган номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш учун суҳбат ўтказилади.
Касбий маҳоратини баҳолаш бўйича ўтказилган суҳбат натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.
Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар ойлик устамага даъвогар малакали педагог кадрлар рўйхатлари ва 1-босқич тест синовлари ўтказиладиган жой ҳамда вақти бўйича маълумотларни қуйидаги 👉ҳавола орқали олишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Халқ таълими вазири жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими вазири жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори асосида ташкил этилган бўлиб, ушбу жамғарма ҳисобидан Халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган малакали педагог кадрларга ҳар ойлик устама тўлаш кўзда тутилган.
Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/879

uzedu.uz
Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларни саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтади
Forwarded from Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йилни “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилишни таклиф этди.
Forwarded from Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
"Қорақалпоғистон ва Хоразмда йўлга қўйилган бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш амалиёти келаси ўқув йилидан қолган вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам жорий этилади" — Президент Мурожаатномасидан
Telegram
Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент таъкидлаганидек, болаларимиз мактабдан она тили ва чет тилларини пухта ўзлаштириб, компьютерда ишлашни ўрганиб чиқиши зарур. Фарзандларимизни касб-ҳунарларга, санъат ва маданиятга қизиқтиришимиз лозим.
Ўқувчиларда эркин, танқидий ва креатив фикрлашни…
Ўқувчиларда эркин, танқидий ва креатив фикрлашни…
Forwarded from Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
2023 йилдан мактаб таълимини халқаро таълим дастурлари асосида бутунлай ислоҳ қилиш бошланади
Президент таъкидлаганидек, болаларимиз мактабдан она тили ва чет тилларини пухта ўзлаштириб, компьютерда ишлашни ўрганиб чиқиши зарур. Фарзандларимизни касб-ҳунарларга, санъат ва маданиятга қизиқтиришимиз лозим.
Ўқувчиларда эркин, танқидий ва креатив фикрлашни, жамоада ишлаш ва мулоқот кўникмаларини шакллантириш зарур.
Шу боис, 2023 йилдан мактаб таълимини халқаро таълим дастурлари асосида бутунлай ислоҳ қилиш бошланади.

#Президент_мурожаатномасидан
«Ўқитувчиларнинг мақомини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни Конституцияда алоҳида белгилаш зарур» — Президент
«Биз Янги Ўзбекистонни “ижтимоий давлат” тамойили асосида қуришни мақсад қилаяпмиз. Буни Конституцияда мустаҳкамлашимиз керак.
Ижтимоий давлат бу, энг аввало, инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун тенг имкониятлар, одамлар муносиб ҳаёт кечиришига зарур шароитлар яратиш, камбағалликни қисқартириш, демакдир.
Биринчи навбатда, эътибор Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилиши таъкидланди. Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот – билимда. Чунки, барча эзгу мақсадларга билим ва тарбия туфайли эришилади.
Ўқитувчиларнинг мақомини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни Конституцияда алоҳида белгилаш зарурлиги қайд этилди. Келаси йилдан бошланғич синфларда мутлақо янги методика асосида яратилган дарсликлар бўйича ўқитиш йўлга қўйилади», — Президент.

Она тилини билишни мажбур қилиш керак — Шавкат Мирзиёев
«Миллий ўзлигимиз тимсоли, маънавиятимиз асоси бўлган она тилимизга эътибор янада кучайтирилади.
Албатта, чет тилини билиш — замон талаби. Аммо она тилини билишни мажбур қилиш керак», — президент.

Президент: Бундан буён давлат лавозимларига фақат конкурс асосида ишга қабул қилинади
— Бу йил “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги янги қонунни қабул қилдик. Бундан буён давлат лавозимларига фақат конкурс асосида ишга қабул қилинади.
Барча раҳбарлар фаолияти самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаб борилади. Ҳар йили 500 нафар мутахассисни энг нуфузли хорижий олийгоҳ ва марказларда ўқитиб келамиз.
Келаси икки йилда ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимлигига республика идораларида юқори лавозимларда ишлаган, билимли ва тажрибали кадрлар қўйилади, — деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Олий Мажлисга Мурожаатнома.docx
42.6 KB
#Президент_мурожаатномаси
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси тўлиқ матни файл шаклида.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/hr_uzedu
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси тўлиқ матни файл шаклида.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/hr_uzedu
Forwarded from Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
Халқ таълими вазирлиги vacancy.argos.uz орқали энг кўп очиқ танлов ўтказган етакчи ташкилотлар қаторидан жой олди
💠 Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz орқали 78 та давлат органи ва ташкилоти, 208 та туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан мавжуд вакант лавозимлар учун 140 мингдан ортиқ танловлар эълон қилинди.
🔰 Халқ таълими вазирлиги мазкур йўналишда энг кўп танлов ўтказган (ТОП-10) ташкилот ва маҳаллий ҳокимликлар орасида 7 100 талик натижа билан 5-ўринга лойиқ кўрилди.
📝 Ҳозирги кунга қадар Халқ таълими вазирлиги тизимида vacancy.argos.uz портали орқали 6 мингга яқин лавозимлар бўйича очиқ танловлар ташкил этилди.
✅ Жорий йилнинг ўтган даврида вазирлик марказий аппаратида ўтказилган очиқ мустақил танлов жараёнлари асосида ғолиб, деб топилган 83 нафар номзод тегишли лавозимларга ишга қабул қилинди.
Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/886
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

❓Янги йил байрамида неча кун дам оламиз?
Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар қуйидаги кунларда кетма-кет 4 кун дам олишади:
31 декабрь — шанба;
1 январь — якшанба;
2 январь — душанба;
3 январь — сешанба.
Изоҳ:
✅ 31 декабрь — шанба (Президентнинг ўтган йилги фармони асосида 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни);
✅ 1 январь — якшанба (Янги йил байрами);
✅ 2 январь — душанба (иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни);
✅ 3 январь — сешанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 7 январь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни).
❗️30 декабрь (жума) ва 4 январь (чоршанба) кунлари иш куни бўлади.

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:
- Владимир Имамович Норов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди;
- Бахтиёр Одилович Саидов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири лавозимидан озод этилди.
—
Соответствующими указами Президента Республики Узбекистан:
- Норов Владимир Имамович в связи с переходом на другую работу освобожден от должности министра иностранных дел Республики Узбекистан;
- Саидов Бахтиёр Одилович назначен на должность исполняющего обязанности министра иностранных дел Республики Узбекистан и в связи с этим освобожден от должности министра народного образования Республики Узбекистан.
Facebook|Instagram|Twitter

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан
Хилола Уктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тайинланди.
Хилола Умарова Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган, бугунги кунга қадар таълим соҳасидаги қатор масъул лавозимларда меҳнат қилиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси тадқиқотчиси.
У Тошкент шаҳридаги ИНҲА университетининг бош менежери, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб директори, Президент таълим муассасалари агентлиги директори лавозимларида самарали фаолият юритиб келган.

Ob-havo haroratining keskin tushib ketishi sababli maktab o‘quvchilarining qishki ta’til kunlari uzaytiriladi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumatining tegishli yig‘ilish bayoniga asosan, umumta’lim hamda ixtisoslashtirilgan maktab o‘quvchilarining qishki ta’til kunlari ob-havo haroratining keskin tushib ketishi sababli 2023-yilning 17-yanvarigacha davom etadi.
2022-2023-o‘quv yilining III choragi 2023- yilning 18-yanvaridan boshlanadi.
Joriy yilning 11-17- yanvar kunlari rejalashtirilgan dars mashg‘ulotlari o‘quv yili davomida boshqa mavzularda tig‘izlashtirilib o‘qitiladi.
Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi Axborot xizmati