HR UZEDU
827 subscribers
119 photos
76 videos
38 files
284 links
Мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимларининг кадрларга оид ҳужжатларни юритиш соҳасида билимларини мустаҳкамлаш мақсадида тузилган
Download Telegram
#Yangi_mehnat_kodeksi

Янги таҳрирдаги Меҳнат Кодекси 2022 йилнинг 29 октябрь куни янги таҳрирда қабул қилинди. Ҳужжат 6 ойдан сўнг – 2023 йил 30 апрелда кучга киради.

▪️Кодекс 7 бўлим, 34 боб ва 581 моддадан иборат.

Асосий қоидалар:
Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари рўйхати кенгайтирилди ва ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатлар белгиланди.

Дам олиш куни:
Янги кодексга мувофиқ дам олиш куни байрам кунига тўғри келса кейинги кунга кўчирилади. Масалан, якшанба – дам олиш куни 1 сентябрга тўғри келса, дам олиш куни душанбага кўчирилади.

Дастлабки синов:
Дастлабки синов муддати қўлланилмайдиган тоифалар 5 тадан 9 тага оширилди. Хусусан, давлат гранти асосида ўқиганлар ёки 18 ёшгача бўлган шахслар.

Дастлабки синов фақат ходимни ишга қабул қилиш чоғида белгиланиши мумкин. Ходим бошқа ишга ўтказилаётганда ва бошқа иш берувчига хизмат сафарига юборилганда дастлабки синов белгиланишига йўл қўйилмайди.
Айрим ҳолатларда синов муддати 6 ойгача этиб белгиланди.

Ишдан бўшатиш нафақаси:
Янги Меҳнат кодексига кўра, ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади ва у 50-200 фоизгача.
Амалдаги Меҳнат кодексида ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Ҳомиладор аёлларга қўшимча бўш кунлар берилади:
Иш берувчи ҳомиладор аёлларга бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида антенатал (туғруққача) парваришлаш (перинатал скрининг ва ташхис, мажбурий тиббий кўриклар ва бошқа мажбурий тиббий муолажалар) учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча бўш кунлар бериши шартлиги белгиланди (403-модда).

Қонунийлашган масофадан ишлаш тартиби:
Ахборот-телекоммуникация тармоқларидан, шу жумладан, интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш шарти билан иш берувчи ва ходим ўртасида масофавий меҳнат муносабатлари жорий этилиши мумкин.

Уй ишчилари
:
Уй ишчиларининг меҳнати ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинди (514-модда). Кодексда иш берувчи бўлган жисмоний шахсларга уларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсий эҳтиёжларини қаноатлантириш учун ишларни бажарувчи, хизматлар кўрсатувчи ходимлар (боғбонлар, энагалар, қоровуллар, оқсочлар, ҳайдовчилар ва бошқалар) уй ишчилари деб белгиланди.

Узайтирилган меҳнат таътили:
Асосий янгиликлардан яна бири йиллик асосий меҳнат таътили давомийлигининг энг кам муддати йигирма бир календарь куни этиб белгиланди. Илгари таътил 15 иш кунидан давом этарди.

Оммавий ишдан бўшатиш мезонлари:
Ишчиларни оммавий ишдан бўшатиш мезонлари белгиланди.

▪️Кодексда ходимнинг шахсга доир маълумотларини ҳимоя қилиш тартиби жорий этилди.
Соддароқ айтганда, “менга фалон ходимингизнинг “объективка”сини ташлаб юборинг” қабилидаги “илтимослар” энди қонунан таъқиқланади.

❗️Аёлларга қўшимча ҳуқуқлар берилади
:
Аёлларнинг ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳам алоҳида белгиланди.

▪️Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари кенгайтирилди, шунингдек, ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиши тақиқланди.

Иш вақти турлари кенгайтирилмоқда:
сменали иш, мослашувчан иш тартиби, иш кунини қисмларга бўлиш, хизмат сафарлари ва бошқалар киритилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/hr_uzedu
Yangi mehnat kodeksi.ppt
6 MB
Yangi Mehnat kodeksining mazmun-mohiyati yuzasidan tayyorlangan prezentatsiya.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/hr_uzedu
#Янги_меҳнат_шартномаси_шакли

⚡️“Давлат фуқаролик хизматчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасига доир намунавий талаблар” тасдиқланди

Эндиликда давлат органлари ва ташкилотлари давлат фуқаролик хизматчилари билан меҳнат шартномасини расмийлаштиришда мазкур Намунавий талабларга риоя этишлари лозим.
_____

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган Намунавий талаблар 13 январь куни Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди (рўйхат рақами 3413).

▫️Намунавий талабларда:

– меҳнат муносабатларига киришнинг умумий қоидалари;

– меҳнат шартномасини расмийлаштиришга доир талаблар;

– меҳнат шартномасини тузишда кўрсатилиши лозим бўлган асосий ва қўшимча шартлар;

– меҳнат шартномасида белгилаш мумкин бўлмаган шартлар ва бошқа асосий қоидалар белгиланди.

Иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг ягона амалиётини жорий қилиш ҳамда инсон ресурсларини бошқариш бўлинмалари хизматда фойдаланиши учун “Давлат фуқаролик хизматчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасининг Намунавий шакли” ҳам тайёрланди.

Янги меҳнат шартномаси 2023 йил 30 апрелдан кучга киради.

📌Меҳнат шартномасининг намунавий шаклини юклаб олиш

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/hr_uzedu
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан тайёрланган Давлат хизматига ишга киришнинг очиқ танлов тизими ҳақида халқчил, тушунарли тарзда тайёрланган роликни кўришни тавсия қиламиз.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/hr_uzedu
#Билган_яхши

⚡️"Эл-юрт умиди" жамғармаси — давлат фуқаролик хизмати учун салоҳиятли кадрларни етиштириб беришда имкон

Ушбу тақдимот орқали сиз:

▪️Хорижда таълим олиш дастурлари ва танлов йўналишлари;

▪️Стипендия танловларида номзодларга қўйилган асосий талаблар;

▪️Номзоднинг хорижий университетга ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги таклифнома-хати;

▪️Очиқ стипендия танловини ўтказиш босқичлари;

▪️Суҳбат жараёнида номзодларни баҳолаш каби муҳим маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Бу_муҳим

Маъмурий ислоҳотларнинг навбатдаги босқичини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони имзоланди (25.01.2023 йилдаги ПФ-14).

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/hr_uzedu
#Янги_Фармон_билан

⚡️ Вазирлик ва идораларнинг ягона рўйхати тасдиқланмоқда
Ҳукуматга бўйсунадиган мустақил вазирлик ва идоралар сони жами 26 та этиб белгиланмоқда (улар таркибига кирган барча қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар билан бирга жами 69 та), шу жумладан:
▫️вазирликлар – 21 та;
▫️қўмиталар – 12 та, шундан 2 таси мустақил мақомга эга;
▫️ агентликлар – 25 та, шундан 3 таси мустақил мақомга эга;
▫️инспекциялар – 11 та.
Шунингдек, вазирлик ва идораларнинг ўзбек ва рус тилларидаги қисқартма номлари тасдиқланиб, уларни йиғилиш ва видеоселектор баёнлари, хизмат ёзишмалари, таҳлилий материалларда кўрсатиш мумкин бўлади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/hr_uzedu
#Янги_Фармон_билан

⚡️ Вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратлари ва ҳудудий бўлинмаларининг тузилмаларини шакллантириш бўйича ягона талаблар тасдиқланмоқда. Эндиликда:

🟢Вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратларида:
▫️таркибий бўлинмалар фақат 4 та шаклдан иборат бўлади (департамент 20+; бошқарма 7-19; бўлим 2-6; мутахассислар)
Бунда, вазирликлар ҳузуридаги қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларда департамент шаклида таркибий тузилма ташкил қилинмайди.
▫️ раҳбар ходимлар (раҳбар, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, ёрдамчиси, департамент, бошқарма, бўлим бошлиқлари ва ўринбосарлари) ва ижрочилар (мутахассислар) нисбати марказий аппарат бўйича камида 1/3 нисбатда (33/67 фоиз) бўлади.
▫️вазирларга уларнинг фаолиятини стратегик вазифаларни ҳал этишга йўналтириш, кунлик ишлар бўйича иш юкламасини камайтириш мақсадида улар фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлил жиҳатдан таъминлайдиган Вазир котибияти ташкил қилишга ҳуқуқ берилмоқда.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/hr_uzedu
Forwarded from HR UZEDU
#Янги_Фармон_билан

Вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларида:

а) таркибий бўлинмалар фақат 3 та шаклдан иборат бўлади (бўлим 5+; шўъба 2-4; мутахассислар 1);

б) раҳбар ходимлар (бошқарма, бўлим ҳамда шўъба бошлиқлари ва ўринбосарлари) ва ижрочилар нисбати бўлинма бўйича камида
1/3 нисбатда (33/67 фоиз) бўлади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/hr_uzedu
TAYINLOV

Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining oʼrinbosarlari tayinlandi


Prezident qarori bilan:

Usman Sharifxodjayev —
maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining birinchi oʼrinbosari lavozimiga;

Temurjon Komilov — maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining oʼrinbosari lavozimiga;

Dilshod Kenjayev — maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining oʼrinbosari lavozimiga;

Uzokboy Begimkulov — maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining oʼrinbosari lavozimiga tayinlandi.

OʼzА
Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi direktori tayinlandi

Prezident qaroriga asosan

Аlisher Ubbiyev
— Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi direktori lavozimiga tayinlandi.

OʼzА
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Давлат хизматчиларида креатив фикрлаш — фаолият самарадорлигининг муҳим талаби

Давлат фуқаролик хизматида ижрочилик, ташаббускорлик ва креатив фикрлашнинг аҳамияти ҳақида Давлат бошқаруви академияси доценти Лола Инагамова муҳим маълумотларни берди.

▫️Кўриш ва амалиётда қўллаш тавсия этилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Hilola Umarova
Mana so‘nggi 4 kun davomida Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi 10 mingdan ortiq maktab rahbarlari, ular orqali o‘qituvchilarga vazirlik oldiga qo‘ygan missiyalarni yetkazish maqsadida "Zamonaviy maktab liderlar nigohida" loyihasini amalga oshirdi.

Xo‘sh, Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi o‘z oldiga qanday vazifalar qo‘ymoqda?

Birinchi maqsad — vazirlik tizimidagi barcha ta'lim muassasalarida sog‘lom va xavfsiz muhitni shakllantirish;
Ikkinchi maqsad — zamonga moslasha oladigan, ta'limda innovatsiyalar qilishga qodir zamonaviy pedagog kadrlar uchun kasbiy rivojlanish muhitini yaratish;
Uchinchi maqsad — tizimda shaffoflikni ta'minlash maqsadida jamoatchilik, ota-onalar, o'qituvchilar va barcha manfaatli tomonlar bilan kommunikatsiya o‘rnatish.

“Liderlar haftaligini” boshlash avvalida bizda kuchli hayajon bor edi. Ijtimoiy tarmoqlarda treninglarda ishtirok etgan direktorlarning taassurotlarini o‘qir ekanman, qaysidir ma'noda oldimizga qo‘ygan maqsadga erishish uchun ilk qadamni to‘g‘ri qo‘yganimizga amin bo‘ldim.

Loyihamizning asosiy maqsadi nima edi? Jamoada sog‘lom muhit yaratib, bir maqsad atrofida birlashtira oladigan, shaffoflikni har narsadan ustun qo‘yadigan, zamon bilan hamnafas, jahon standartlaridan xabardor liderlarga aylanishiga turtki berish bilan birgalikda direktorlarning maktab ta'limini rivojlantirish bilan bog‘liq fikrlariga quloq tutish edi.

Albatta 4 kun bu juda kam, lekin bu ilk qadam va bu yo‘nalishdagi ishlar doimiy ravishda davom etadi. Biz esa ta'lim sifatini ko‘tarishda, sifatli tizim yaratishda fidoyi o’qituvchilar, biz bilan hamkorlikka tayyor ota-onalar hamda halol, jonkuyar, o‘z ishini sevadigan shijoatli maktab liderlariga suyanamiz. Vazirlik esa o‘z o‘rnida turli tashkilotlarning maktab faoliyatiga aralashuvlariga chek qo‘yish ustida doimiy ish olib boradi.

Unutmang, bugun biz ta'lim va tarbiya berayotgan bolalar ertaga bizning kelajagimizni quradi!