HR UZEDU
839 subscribers
119 photos
76 videos
38 files
284 links
Мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимларининг кадрларга оид ҳужжатларни юритиш соҳасида билимларини мустаҳкамлаш мақсадида тузилган
Download Telegram
Forwarded from Mehnat huquqi
Forwarded from Mehnat huquqi
#savolimbor 2 ойлик огоҳлантириш муддати давомида ходим меҳнат таътили олиши мумкин?

https://t.me/mehnathuquqi жавоби 📤:

Ҳа олиши мумкин, чеклов йўқ.

Фақатгина меҳнат шартномаси ходимнинг айбли ҳаракатлари туфайли бекор қилинганда (100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари) йиллик асосий ва қўшимча меҳнат таътилидан асли ҳолида фойдаланишга йўл қўйилмайди.

❗️Демак, ҳодим 2 ойлик огоҳлантириш муддати давомида таътил олиши мумкин.

🤔 Хўш, таътил даврида огоҳлантириш муддати тугаса, шартнома бекор қилинадими

Меҳнат кодексининг 100-моддаси 3-қисмига кўра ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ва меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таътилларда бўлган даврида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхона бутунлай тугатилган ҳоллар бундан мустасно.

⚠️Диққат! Таътил муддати огоҳлантириш муддатига қўшилади. Лекин, ходим таътилда бўлган даврида иш берувчининг ташаббуси билан шартномани бекор қилишга йўл қўйилмайди. Ходим таътилдан қайтгачгина шартнома бекор қилинади.


⚠️ Диққат! Меҳнат кодексининг 102-моддаси 6-қисмига кўра, ходимни огоҳлантириш муддатига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври, шунингдек унинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажарган вақти қўшилмайди, меҳнатга оид муносабатларнинг корхона тугатилганлиги натижасида бекор қилиниши бундан мустасно.

⚠️❗️Эътибор беринг, огоҳлантириш муддатига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарган вақти қўшилмайди дейилмоқда. Демак, таътил вақти огоҳлантириш муддатига киради. Лекин, юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, ходим таътилда бўлган даврида иш берувчининг ташаббуси билан шартномани бекор қилиб бўлмайди, шунинг учун ходим таътилдан қайтгач шартнома бекор қилинади.

Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi
Forwarded from Mehnat huquqi
#savolimbor Xodim qisqarishga tushdi, o’zaro kelishuv asosida 2 oylik ogohlantirish muddati pullik kompensatsiyaga almashtirildi. Xodimga yana kompensatsiya to’lanishi kerakmi, agar to’lansa qancha? Xodimning o’rtacha ish haqi – 3 mln.

Javob :

❗️Mehnat kodeksining 67-moddasida mehnat shartnomasi alohida asoslarga (89-moddaning to‘rtinchi qismi, 100-modda ikkinchi qismining 1,2 va 6-bandlari, 106-moddaning 2-bandi) ko‘ra bekor qilinganda moddiy madad berish uchun belgilangan qo‘shimcha kafolatlar nazarda tutilgan. Unga ko’ra, yuqoridagi asoslarga ko’ra shartnoma bekor qilinsa xodimga barcha hisob-kitoblar (ish haqi, foydalanilmagan ta'tillar uchun kompensatsiya) to'langanidan tashqari ish qidirish davrida 2 oydan ortiq bo‘lmagan davr mobaynida xodimlarning o‘rtacha oylik ish haqi saqlanib qoladi, bunda xodimga to‘langan 1 oylik ishdan bo‘shatish nafaqasi ham qo‘shib hisobga olinadi (e’tibor bering, xodimga to‘langan 1 oylik ishdan bo‘shatish nafaqasi ham qo‘shib hisobga olinadi deyilmoqda. Shartnoma 1 noyabrdan bekor qilingan bo‘lsa, ishdan bo‘shatish nafaqasi noyabr oyi uchun beriladi va dekabr uchun ish qidirish davrida o‘rtacha oylik ish haqi saqlanib qoladi).

❗️Agar xodim yuqoridagi asoslardan biri bilan mehnat shartnomasi bekor qilingan kundan boshlab 30 kalendar kun mobaynida mahalliy mehnat organida ish qidirayotgan shaxs sifatida ro‘yxatdan o‘tsa, mahalliy mehnat organi bergan ma’lumotnomaga binoan 3 oy uchun ham oldingi ish joylaridan o‘rtacha ish haqi olish huquqiga ega bo‘ladilar.

📌Sizning holatingizda ish beruvchi mehnat shartnomasi bekor qilinishi niyati haqida, xodimni Mehnat kodeksi 102-moddasining birinchi qismiga ko’ra kamida 2 oy oldin ogohlantirishi shart va bu ogohlantirish muddati ularga muvofiq keladigan pullik kompensatsiyaga faqatgina taraflar kelishuviga ko’ra almashtirilishi mumkin.

📌Ogohlantirish muddati pullik kompensatsiyaga almashtirilganda, xodimning Mehnat kodeksi 67-moddasining 1 va 3 -qismlarida nazarda tutilgan moddiy madad olishga oid qo‘shimcha kafolatlari saqlanib qoladi, hamda u mehnat shartnomasi bekor qilingandan so‘ng 2 va 3 oylar davomida ishga joylashmagan taqdirda unga 2 va 3 oylar uchun ilgarigi ish joyidan o‘rtacha ish haqini to‘lash muddatlari ham o‘zgarmaydi.

❗️Xulosa qiladigan bo’lsak, Sizning vaziyatingizda o’zaro kelishuv asosida 2 oylik ogohlantirish muddati pullik kompensatsiyaga almashtirildi va qisqarishga tushgan xodim bilan shartnoma bekor qilindi.

👉Bunda, MK 67 va 109-moddalardagi kafolatlar ham saqlanib qoladi. Xodimning o’rtacha ish haqi – 3 mln. Demak, unga ish qidirish davrida 2 oydan ortiq bo‘lmagan davr mobaynida xodimning o‘rtacha oylik ish haqi saqlanib qoladi, bunda xodimga to‘langan 1 oylik ishdan bo‘shatish nafaqasi ham qo‘shib hisobga olinadi.

💡 Yana bir bor e’tibor bering, xodimga to‘langan 1 oylik ishdan bo‘shatish nafaqasi ham qo‘shib hisobga olinadi deyilmoqda ya'ni 2 oylik davrning birinchi oyini ishdan bo'shatish nafaqasi qamrab oladi. Demak, 3+3=6 mln, agar xodimingiz mehnat shartnomasi bekor qilingan kundan boshlab 30 kalendar kun mobaynida mahalliy mehnat organida ish qidirayotgan shaxs sifatida ro‘yxatdan o‘tsa, mahalliy mehnat organi bergan ma’lumotnomaga binoan 3 oy uchun ham o‘rtacha ish haqi olish huquqiga ega bo‘ladi: 3+3+3=9 mln. Demak, Sizning holatingizda xodimga 2 oylik pullik kompensatsiyadan tashqari yana 9️⃣ mln berilishi kerak (3-oy uchun agar ish qidirayotgan shaxs sifatida ro‘yxatdan o‘tsa, agar ro'yxatdan o'tmasa unda faqat 6 million to'lanadi, agar shartnoma bekor qiliniboq ishga kirganda esa faqatgina ishdan bo'shatish nafaqasining o'zi 3 mln to'lanadi )

P.S. Mehnat shartnomasi alohida asoslarga ko‘ra bekor qilinib, ogohlantirish muddati pullik kompensatsiyaga almashtirilganda xodimlarga moddiy madad berish tartibi haqida tushuntirish bilan tanishib chiqing! https://lex.uz/docs/-569455

💻 Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇https://t.me/mehnathuquqi
Telegram (https://t.me/mehnathuquqi)
Forwarded from Mehnat huquqi
#savolimbor Аттестациядан ўта олмаган ходимларга қандай ҳуқуқ ва кафолатлар берилган?

https://t.me/mehnathuquqi жавоби 📤:

⚠️ Ходим аттестациядан ўта олмаса, Меҳнат шартномасини 100-модда 2-қисм 2 банди яъни ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги туфайли бекор қилиш шарт дегани эмас. Чунки 100-модда яъни меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш бу иш берувчининг ҳуқуқидир. Яъни айтайлик ходимнинг малакаси етарли эмас. Иш берувчи истаса у билан шартномани бекор қилади, истаса ходимга имкон бериши мумкин.

❗️Айтайлик, иш берувчи малакаси етарли бўлмаган ходимни ишлатмоқчи эмас? Бунда нима бўлади? Ходим қандай ҳуқуқ ва кафолатларга эга?

1. Агар ходим малакаси етарли бўлмаганлиги учун бажараётган ишига нолойиқ деб топилганлиги сабабли МК 100-моддаси 2-қисмининг 2-бандига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинаётган бўлса, унга мутахассислиги бўйича камроқ малакали иш таклиф этилиши, у ҳам мавжуд бўлмаса, корхонада мавжуд бўлган камроқ малакали бошқа иш таклиф этилиши шарт. Асос: МК 92-моддаси.

2. Ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ва меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таътилларда бўлган даврида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди. Асос:МК 100-моддаси.

3. Иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги муносабати билан шартномани бекор қилганда ходимни камида 2 ҳафта олдин огоҳлантириши шарт. Асос: МК 102-моддаси.

4. Ходимни огоҳлантириш муддатига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври, шунингдек унинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажарган вақти қўшилмайди. Асос:МК 102-моддаси.

5. Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра 2 ҳафталик огоҳлантириш унинг муддатига мувофиқ келадиган пуллик компенсация билан алмаштирилиши мумкин. Асос:МК 102-моддаси.

6. Меҳнат шартномаси МК 100-моддаси 2-қисмининг 2-банди асосида бекор қилинишида иш берувчи ушбу асосларга кўра меҳнат шартномаларини бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантиришнинг бутун муддати давомида ходимни ишга жойлаштириш чораларини кўриши шарт Асос:МК 102-моддаси.

7. Ходимга бошқа иш қидириш учун ҳафтада камида 1 кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқи берилади. Асос:МК 102-моддаси.

8. Ходимга ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши шарт. Асос: МК 109-моддаси.

9. Иш қидириш даврида икки ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади, бунда ходимга тўланган бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси ҳам қўшиб ҳисобга олинади. Асос:МК 67-моддаси.

10. Ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб 30 календарь кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтса, маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага биноан 3-ой учун ҳам олдинги иш жойларидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўлади. Асос: МК 67-моддаси.

11. Ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб, ходим 1 ой ичида судга ёки меҳнат низолари комиссиясига мурожаат этиш ҳуқуқи бор.

💻 Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi
Forwarded from Usmon Sharifxodjayev
Ҳурматли устозлар!

Жорий йилнинг 23 июль куни Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги ихтисослашган мактабларга педагог-ходимларнинг танлови натижалари эълон қилинди.

Синов натижалари бўйича Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги ихтисослашган мактабларга ишга тавсия этилмаган устозлар учун, халқ таълими тизимининг жойлардаги масъуллари томонидан иш ўринларини таклиф этиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.
Жараённи мувофиқлаштириш учун, ҳар бир туман бўлимида махсус штаб фаолиятини олиб бормоқда.

Жойлардаги масъуллар томонидан иш жойини таклиф қилишда масъулиятсизликка йўл қўйилиб, эътирозлар юзага келган тақдирда, қуйидаги Телеграмм-ботга @uzedujob_bot мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Ботга мурожаатингизда исм-шарифингиз, ҳудуд ва мактаб тўғрисидаги маълумот, боғланиш учун телефон ва аниқ муаммоли ҳолатни келтиришингиз сўралади.

Шу ўринда, ихтисослашган мактабларга имтиҳон жараёнлари, синов натижалари ва улар бўйича эътирозлар бевосита Президент таълим муассасалари агентлигига murojaat@piima.uz манзили орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Forwarded from Mehnat huquqi
#savolimbor 4 ойлик ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугагандан ходим ўз лавозим вазифаларига киришган. Ходимга меҳнат таътили периоди шу 4 ой қўшиладими ёки олиб ташланадими?

https://t.me/mehnathuquqi жавоби 📤:

📌Меҳнат кодексининг 142-моддасига (йиллик асосий таътилни олиш ҳуқуқини берадиган иш стажини ҳисоблаб чиқариш) кўра ходим ҳақиқатда ишламаган бўлса ҳам, лекин унинг иш жойи (лавозими) сақланган вақт йиллик асосий таътилни олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига киради.

⚠️Демак, аёлларга туққунга қадар 70 календарь кун ва туққанидан кейин 56 календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — 70 календарь кун) муддати билан берилган ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари йиллик асосий таътилни олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига киради.

⚠️ Диққат! Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи 2 ёшга тўлгунга қадар бериладиган болани парваришлаш учун таътил вақти, башарти жамоа шартномасида, корхонанинг бошқа локал ҳужжатида ёхуд меҳнат шартномасида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, кейинги ҳақ тўланадиган йиллик таътил олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қўшилмайди.

📌Лекин болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътиллар меҳнат стажига лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йил, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшилади.

📌Мисол: Агар 30 йиллик меҳнат стажига эга бўлган ишлаётган аёл иш стажининг 9 йили мобайнида жами 3 болани парваришлаш таътилларида бўлган бўлса, у ҳолда пенсия тайинлаш учун иш стажини ҳисоблашда унга жами 27 йил иш стажи ҳисобланади (30 йил — 9 йил) + 6 йил = 27 йил.

💻 Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi
Хизмат сафарларига оид муҳим ҳужжат қабул қилинди.

Унга кўра, хизмат сафарига юбориладиган ходим томонидан хизмат сафарига чиқишдан олдин намунавий иш режаси расмийлаштирилади.

Ходимни хизмат сафарига юбориш учун ташкилот раҳбари ёки тегишли ваколат берилган шахс томонидан чиқариладиган ходимни хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги тегишли буйруқ (қарор, фармойиш) қабул қилинади ва хизмат сафари гувоҳномасини бериш орқали расмийлаштирилади.

Ташкилотда хизмат сафарига кетаётган ва хизмат сафаридан қайтаётган шахсларни рўйхатга олиш махсус журналларда «ЎзАСБО» дастурий мажмуасида (ёки бухгалтерия ҳисобини юритувчи ахборот тизимида) электрон шаклда юритилади.

Батафсил Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 424-сонли қарори биланЎзбекистон Республикасида хизмат сафарлари тўғрисида”ги низом орқали билиб олишингиз мумкин.

Ташкилот ходимларини республика ҳудудларига хизмат сафарига юбориш ва уни расмийлаштириш, шунингдек, хизмат сафари якуни бўйича ҳисоботларни тақдим этиш Схемаси🔽
Forwarded from Rustam Karimjonov
💻XALQ TA"LIMI VAZIRLIGINING VEB-SAYTI YANGILANDI!

Vazirlik veb-saytining yangilangan talqinini ishlab chiqishda foydalanuvchilar uchun qulaylik yaratishga asosiy urg‘u qaratilgan.

Sayt dizayni zamonaviy va qulay ko‘rinishga keltirilgan
Ota-ona, o'qituvchi, o'quvchi va boshqa foydalanuvchilar uchun interaktiv va foydali ma'lumotlar bilan to'ldirilgan
1-sinfga qabul, attestat, olimpiada, ta'lim resurlari va boshqa xizmatlarga kirish imkoniyati mavjud
Matnlar oson o‘qish uchun moslashtirilgan

Yangi sayt bilan tanishish uchun havola:
www.uzedu.uz/uz 🔗

Veb-saytni yaxshilash bo'yicha takliflaringiz bo'lsa izohda qoldiring.

Veb
saytga ushbu havola orqali baho berishni unutmang.
https://t.me/rkarimjonov/1307 🇺🇿

Sizning fikringiz biz uchun muhim! 👍
#Муҳим_хабар

⚡️Президент Шавкат Мирзиёев “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунни имзолади

Қонун вазирлик ва идоралар мутахассислари, хорижий экспертлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида тайёрланди. Қонун 10 та боб ва 64 та моддадан иборат.

Мазкур қонун Ўзбекистонда ижро ҳокимияти функцияларини амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотларидаги 118 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти билан боғлиқ барча муносабатларни ягона қоидалар асосида тартибга солади.

▪️Бундан буён давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган барча вазирлик ва идораларда ходимларни ишга қабул қилиш, фаолияти самарадорлигини баҳолаш, уларни хизмат поғоналарида ўстириш, рағбатлантириш ёки интизомий жазолаш ва хизматни тугатиш масалаларида ҳар хил ёндашувларга барҳам берилади.

Қонун билан давлат фуқаролик хизмати соҳасида ваколатли орган этиб — Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги белгиланди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
15 йил олий тоифани сақлаган педагог-ўқитувчиларга олий тоифани умрбод сақлаб қолиш имконияти берилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 август куни қабул қилинган 425-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”га 572-сонли қарорига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Унга мувофиқ, олий малака тоифага эга бўлганидан сўнг уни 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига (шу жумладан, декрет таътили даври ҳам) эга бўлган педагог кадрлар мажбурий аттестацияга жалб қилинмайдиган педагогларга аниқлик киритилди.

Ҳозирги аниқлаштирилган таҳрирга асосан педагог-кадрлар олий тоифали бўлиб, ўз даражасини 3 марта мажбурий аттестацияда тасдиқлаганларидан сўнг умрбод олий тоифали бўлишлари мумкин.

Мисол учун, 2022 йилда олий таълим муассасасини битирган педагог навбатдан ташқари аттестация имкониятларидан фойдаланиб, 2024 йилда олий тоифали бўлади ва шундан бошлаб 15 йил ичида 3 маротаба (2029, 2034 ва 2039 йилларда) тасдиқлайди. Бундай ҳолатда педагог 39 ёшида пенсиягача олий тоифани сақлаб қолади.

Аввалги таҳрирда 15 йил давомида олий тоифага эга бўлмай 16-йилда олий тоифани олган педагоглар автоматик равишда умрбод олий тоифани сақлаб қолиши мумкин ёки мумкин эмаслиги борасида турли талқинлар ҳам юзага келган.

Бу эса авваллари 1-тоифали бўлиб, сўнгги аттестацияда олий тоифани олган баъзи устозларнинг кейинчалик ўз малакасини ошириб бормаслигига сабаб бўлаётган эди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни имзоланди.

🔹Қонун 10 та боб ва 64 та моддадан иборат.

Батафсил ⬇️
#Қонунни_ўрганамиз

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари қандай ҳуқуқларга эга бўлди?

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддаси.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Қонунни_ўрганамиз

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг асосий қоидалари

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
Forwarded from HR assistant
#Янги_Қонун

«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун нормалари билан таништириб борамиз!

▪️ Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 8 август куни (№ ЎРҚ—788) имзоланган.



🔰 28-модда. Давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш шартлари

▪️ Давлат фуқаролик хизматига давлат тилини биладиган, давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллаш учун тегишли малака талабларига ва бошқа талабларга жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.

▫️Батафсил

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
#Сўраган_эдингиз

📣📣ДИҚҚАТ!

📌Сиз сўраган навбатдаги қайта тайёрлаш курслари тўғрисида маълумот берамиз!

А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти олий маълумотли нопедагог (номутахассис) кадрлар таҳсил олишлари мумкин бўлган қайта тайёрлаш курсларини эълон қилади 👇🏻 👇🏻

Тасвирий санъат ва чизмачилик ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар

👉 Амалий санъат

👉 Безакчи-рассом

👉 Инженерлик соҳасидаги йўналишлар

👉 Санъатшунослик (тасвирий ва манзарали амалий санъат)

👉 Амалий санъат (турлари бўйича)

👉 Рангтасвир (турлари бўйича)

👉 Ҳайкалтарошлик (турлари бўйича)

👉 Дизайн (тасвирий ва манзарали амалий санъат)

👉 Ишлаб чиқариш, қурилиш ва техника билим соҳаси

👉 Муҳандислик иши таълим соҳаси

👉 Транспорт таълим соҳаси

👉 Қишлоқ хўжалиги техникаси таълим соҳаси

Она тили ва адабиёт ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар

👉 Журналистика

👉 Таржимонлик (тиллар бўйича)

👉 Нутқ маданияти ва нотиқлик

👉 Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича)

Ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар

👉 Журналистика

👉 Таржимонлик (тиллар бўйича)

👉 Нутқ маданияти ва нотиқлик

👉 Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича)

Давлат ва ҳуқуқ асослари ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар

👉 Ҳуқуқшунослик

👉Юриспруденция

📍Бизнинг манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё кўчаси 6-уй

Мурожаат учун телефонлар: (71) 246-90-94, (94) 003-35-52

Савол ва таклифларингизни https://t.me/avloniy_qayta_tayyorlov телеграм гуруҳига йўллашингиз мумкин.

Бошқа йўналишлар, ўзгартиришлар бўйича навбатдаги постларимизда.

❗️А.Авлоний номидаги миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
HR UZEDU
Хизмат сафарларига оид муҳим ҳужжат қабул қилинди. Унга кўра, хизмат сафарига юбориладиган ходим томонидан хизмат сафарига чиқишдан олдин намунавий иш режаси расмийлаштирилади. Ходимни хизмат сафарига юбориш учун ташкилот раҳбари ёки тегишли ваколат берилган…
❗️Ходимни хизмат сафарига юборишнинг янги тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (424-сон, 02.08.2022 й.) билан Ўзбекистон ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги низом тасдиқланди

🗓 Низомга кўра, хизмат сафари муддати ташкилот раҳбари томонидан белгиланади. Бунда муддат йўлдаги вақтни ҳисобга олмаганда 30 календар кундан кўп бўлмаслиги лозим.

Монтаж, ишга тушириш-созлаш, қурилиш ва қидирув ишларини бажариш учун юбориладиган ходимлар, раҳбарлар ва мутахассисларнинг хизмат сафари муддати 12 ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.

📝Ташкилотда хизмат сафарига кетаётган ва қайтаётган шахсларни рўйхатга олиш махсус журналларда “ЎзАСБО” дастурий мажмуасида (ёки бухгалтерия ҳисобини юритувчи ахборот тизимида) электрон юритилади.

Ходимга у юборилган ташкилотдаги иш вақти режими ва дам олиш вақтлари тааллуқли бўлади. Хизмат сафари вақтида фойдаланилмаган дам олиш кунлари хизмат сафаридан қайтганда тикланмайди.

💰Агар ходим дам олиш ёки байрам кунларида хизмат сафарига юборилган жойда ишлаган бўлса, компенсация тўланади.

Агар ходим хизмат мажбуриятларини бажариш учун дам олиш кунида хизмат сафарига юборилса, унга сафардан қайтгач бошқа дам олиш куни берилади.

📌 Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ҳудудларга юборилган ходимларга ўша ҳудуд учун белгиланган қўшимча устамалар ҳам тўлаб берилади.

➡️ Ходимга турар жой билан боғлиқ харажатлар (меҳмонхона ёки турар жой ижараси), хизмат сафари жойига бориш ҳамда доимий иш жойига қайтиш йўл харажатлари қопланади, шунингдек, кундалик харажатлар учун ҳақ тўланади.

Меҳмонхона харажатларининг бир кунлик қоплаш миқдори тегишлича БҲМнинг 1,5 баробаридан 3 баробаригача миқдордан ошмаслиги лозим.

🔘 Турар жойда яшаганлиги бўйича харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳар бир сутка учун БҲМнинг 20 фоизи миқдорида қопланади.

📲 Қарорга кўра, хизмат сафарлари харажатлари ҳисобини юритиш бўйича дастурий таъминот ва унинг мобил иловаси ишлаб чиқилади.
Forwarded from HR assistant
❗️Давлат фуқаролик хизматининг асосий принципи — халққа хизмат қилиш

Давлат хизматчиларини «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун нормалари билан таништириб борамиз!

▪️ Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 8 август куни (№ ЎРҚ—788) имзоланган.



🔰 5-модда. Давлат фуқаролик хизматининг асосий принциплари

Давлат фуқаролик хизматининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

давлат фуқаролик хизмати тизимининг ягоналиги ва барқарорлиги;
қонунийлик;
адолатлилик;
халққа хизмат қилиш;
давлат органларининг ва мансабдор шахсларнинг жамият ҳамда фуқаролар олдида масъуллиги;
инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;
очиқлик ва шаффофлик;
холислик, профессионаллик ва компетентлик;
давлат фуқаролик хизматига киришда Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги;
давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиниши.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
Forwarded from Oylik bot
Халқ таълими вазири жамғармаси маблағлари ҳисобидан кимлар қанча миқдорда рағбатлантирилади?

Жамғарманинг ташкил этилганлиги натижасида соҳа ривожи ҳамда ўқитувчиларнинг педагогик фаолиятида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

Устама ва рағбатлантириш миқдорлари қанча?

Бир марталик пул мукофоти кимларга берилади?

Батафсил:
👉 http://idum.uz/uz/archives/16708

———

Кого будут поощрять за счет фонда министра народного образования?

Какие изменения ожидаются в результате создания фонда в развитии сферы и в педагогической деятельности учителей?

Каковы суммы надбавок и поощрений?

Кому вручается единовременная денежная премия?

Подробно:
👉 http://idum.uz/ru/archives/16708

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/oylikbot_uz
#Янги_рукн

"Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги
қонун юзасидан ташкилотимизнинг мурожаатлар боти - @murojaat_argos_bot орқали кўплаб саволлар келмоқда. Эндиликда экспертларимиз ушбу саволларга жавоб бериб боришади.

⁉️Савол: "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кимларга татбиқ этилиши ҳақида маълумот бера оласизларми?

Жавоб:
Мазкур Қонун Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган лавозимлардаги давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолиятига нисбатан татбиқ этилади.

Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан юритилади.

📌Маълумот учун: Реестр, шунингдек унга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида” Қонун мазмун-моҳияти атрофлича ўрганилмоқда

Жорий йилнинг 8 август куни Президент томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида” Қонуни давлат хизматлари сифати самарадорлиги ва натижадорлигини оширишда муҳим қадам бўлди.

Айни вақтда Халқ таълими вазирлигида ўтказилаётган тарғибот тадбири давомида мазкур қонунчилик ҳужжатининг мазмун-моҳияти хусусида атрофлича фикр юритилмоқда.

Қайд этилганидек, Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 4 август куни давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ушбу масалаларга доир муҳим фикрлар билдириб ўтилган.

👉 Батафсил

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram