HR UZEDU
824 subscribers
119 photos
76 videos
38 files
284 links
Мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимларининг кадрларга оид ҳужжатларни юритиш соҳасида билимларини мустаҳкамлаш мақсадида тузилган
Download Telegram
Forwarded from Mehnat huquqi
#savolimbor? Men hozir bola parvarish ta’tilidaman. 2-farzandimga homiladorman. Menga yana dekret puli to’lab beriladimi? To’lansa puli qanday hisoblanadi, chunki 2 yildan beri ishga chiqmasdan bola parvarish ta’tilidamanku?

https://t.me/mehnathuquqi javobi 📤:

Ha Sizga dekret puli to’lab beriladi. “Davlat ijtimoiy sug‘urtasi bo‘yicha nafaqalar tayinlash va to‘lash tartibi to‘g‘risida”gi Nizomning 46-bandiga ko’ra https://lex.uz/docs/357102, xodim yillik (asosiy va qo‘shimcha) ta’tilda va bolani parvarishlash uchun ta’tilda bo‘lgan vaqtda homiladorlik va tug‘ish bo‘yicha ta’til berilganda, nafaqa homiladorlik va tug‘ish bo‘yicha ta’tilning vaqtincha mehnatga layoqatsizlik varaqasida ko‘rsatilgan barcha kunlari uchun beriladi.

Bolani parvarishlash bo‘yicha ta’til davri uchun nafaqa tarif stavkasidan (lavozim maoshidan) va ta’til boshlanishidan oldingi 12 oy mobaynida olingan mukofotlarning o‘rtacha oylik summasidan hisoblab chiqariladi. Bunda vaqtincha mehnatga layoqatsizlik varaqasi ochilgan kuniga bo‘lgan tarif stavkasi joylarda belgilangan tuman koeffitsiyenti va ustamalarni hisobga olgan holda olinadi (batafsil ma'lumot uchun Nizomning 40-78-bandlariga qarang)

💻Murojaatlar uchun: @MehnathuquqimurojaatBot Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang https://t.me/mehnathuquqi
Ўқитувчилар_учун_мақсадли_қабул_квотаси_2022.pdf
83.2 KB
‼️5 йил стажга эга ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар учун мақсадли қабул квоталари тасдиқланди

Давлат қабул комиссиясининг 1-сон баёни билан:

2022-2023-ўқув йилида умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган ва олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ҳамда камида 5 йил педагоглик стажига эга бўлган ўқитувчилар учун педагогика ОТМларида бакалавриатнинг сиртқи таълим шакли бўйича тўлов-контракт асосида алоҳида мақсадли қабул кўрсаткичларининг олий таълим муассасалари кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.

👉 https://t.me/hr_uzedu
Мехрибонлик_уйи_Болалар_шаҳарчаси_битирувчилари_учун_квота_2022.pdf
262.8 KB
❗️ Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари учун қўшимча қабул кўрсаткичлари тақсимоти
📌 Давлат комиссиясининг 1-сон баёни билан Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар, СОС — болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчилари, шунингдек, йигирма беш ёшгача бўлган васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар (25 ёшга тўлмаган) учун қўшимча бир фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг олий таълим муассасалари ва таълим шакллари кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.
Унга кўра, улар учун республика бўйича жами 1 809 та қўшимча квота ажратилди. Таълим шакллари кесимида:
🔸 кундузги таълим шакли учун – 1 230 та;
🔸 сиртқи таълим шакли учун – 446 та;
🔸 кечки таълим шакли учун – 99 та;
🔸 масофавий таълим шакли учун – 34 та.

👉 https://t.me/hr_uzedu
Xalq ta’limi-2022 (maqsadli).pdf
598.4 KB
❗️Халқ таълими соҳаси учун мақсадли қабул параметрлари тасдиқланди.

2022-2023-ўқув йилида республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларидан давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида халқ таълими соҳасида олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун мақсадли қабул параметрлари тақсимоти
(олис, чекка ва тоғли ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактаблари учун).

👉 https://t.me/hr_uzedu
Ўқитувчилар захирасини шакллантириш электрон портфолиоси учун қандай маълумотлар муҳим деб ҳисоблайсиз?

Ўқитувчилар ва мактаб директорларининг электрон портфолиоси учун ягона тизим ишлаб чиқилишига қандай қарайсиз?

Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтида тизимдаги долзарб масала, “Мактаб ўқитувчилари ва директорлари захирасини шакллантириш портали” лойиҳаси ўз фаолиятини бошлади.

Бу борада институт кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказмоқда.

🔰 Сизнинг фикрингиз муҳим! Иштирокингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдирамиз! Марҳамат, таълим тизимидаги ислоҳотларда ўз фикрингизни билдиринг.

👉 Сўровномада иштирок этиш: https://forms.gle/91PktWAMvdSVL55F9

❗️А.Авлоний номидаги миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар учун 1000 та мақсадли қабул параметрлари тасдиқланди

Халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун олий маълумотли бўлиш имконияти пайдо бўлди.

Ўзбекистон
Республикаси давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссиясининг 2022 йил 2 июлдаги мажлис баёнига асосан олий маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун тўлов-контракт асосида сиртқи таълим шакли бўйича алоҳида 1000 та мақсадли қабул параметрлари тасдиқланди.

Бу ўринларга умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган, олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ҳамда камида 5 йил педагоглик стажига эга бўлган ўқитувчилар даъвогарлик қилиши мумкин.

Бунинг учун олий таълимга эга бўлмаган, мақсадли қабул параметрлардаги жойларга даъвогар ўқитувчилар иловадаги ОТМ йўналишларига барча абитуриентлар қатори 20 июлга қадар тегишли тартибда Давлат тест маркази порталида рўйхатдан ўтишлари керак.

Олий таълимга эга бўлмаган даъвогар ўқитувчилар ўрнатилган тартибда кириш имтиҳонларида иштирок этади ва асосий квотага кира олмаган тақдирда мақсадли қабул параметрлари доирасида баллар кетма-кетлигида ўқишга тавсия қилинади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Usmon Sharifxodjayev
Халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун алоҳида имкониятлар яратиб берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 июндаги ПҚ-289-сон қарорига асосан 2023/2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик йўналишларнинг сиртқи таълим шаклига фақат тажрибали, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган устозлар топшириши мумкин.

Менимча, бу ҳозирги кунда халқ таълимида фаолият олиб бораётган устозларимиз учун яна катта имконият. Ўтган йили улар учун 500 та, бу йил 1000 та алоҳида квота берилган бўлса, кейинги йилда педагогика йўналишидаги барча сиртқи квоталарга ҳаракат қилишлари мумкин бўлади (мисол учун 2022/2023 қабулида педагогик йўналишлар учун сиртқи квота 8 000дан ошди).

Квоталар, олий таълим муассасаларининг имкониятига қараб ошиб боради, лекин, танганинг иккинчи томони ҳам бор.
Ўтган йилдаги қабул имтиҳонларида айнан олий маълумотга эга бўлмаган устозларнинг тўплаган баллари жуда паст бўлган.
40-50 фоиз педагоглар максимал баллнинг 30 фоизини ҳам тўплай олмаган. Бу рақам ўйлантирмаслиги мумкин эмас.

Шунинг учун, олий маълумотга эга бўлмаган, лекин мактабда фаолият олиб бораётган ўқитувчиларга мурожаат қилишни лозим топаябман.
Билимингизни оширинг. Бу фақатгина ўзингиз учун керак.

Сизга тайёр ва бепул имконият борлигини эслатаман.

Халқ таълими вазирлиги ҳамда “Ziyo Forum” ННТ томонидан Alltest платформаси орқали фанлардан билим олиш ва тестларга тайёргарлик кўриш учун бепул имконият яратиб берилган. Промокоддан фойдаланиб, имтиҳонларга бепул тайёрланинг (промокод - alltest10000).

Ўқишни истагида бўлган устозлар учун Вазирлик доимо имконият яратиб беришга тайёр.
Xalq talimi vaziriligi tizimida xodimlar nomenklaturasiga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritildi.

Xalq ta'limi vazirining 2022-yil 15-iyundagi 194-sonli buyrug'iga koʻra:

Qoraqalpog‘iston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligi, Toshkent shahar xalq ta’limi bosh boshqarmasi va viloyatlar xalq ta’limi boshqarmalarining Kadrlar bo‘limi boshlig‘i, Xalq ta’limi muassasalarini qurish, ta’mirlash va jihozlash, bino-inshootlardan foydalanishni muvofiqlashtirish, davlat-xususiy sheriklik bo‘limi boshlig‘i – bosh muhandisi lavozimiga nomzodlar vazirlik bilan kelishilgan holda hududiy boshqarma boshlig‘i tomonidan lavozimga tayinlanadi.

Tuman (shahar) xalq ta’limi bo‘limi Ta’lim sifati monitoringi bo‘limi bosh inspektor-metodisti, Kadrlar bo‘yicha inspektor-metodist lavozimlari xalq ta’limi bo‘limi mudiri nomenklaturasiga o‘tkazildi.

Batafsil buyruq orqali bilib olishingiz mumkin.

Kanalga ulanish: 👇👇👇
https://t.me/hr_uzedu

Telegram
O‘zbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi tomonidan “2022 yilga mo‘ljallangan ish vaqti meʼyorlari davomiyligi Taqvimi”ga tegishli o‘zgartirishlar kiritildi.

Batafsil 2022 yil 7 iyuldagi 01/00-03/12-6023-sonli xati orqali bilib olishingiz mumkin.

Kanalga ulanish: 👇👇👇
https://t.me/hr_uzedu

Telegram
Forwarded from Mehnat huquqi
#savolimbor Ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузилган. Шартнома муддати тугамоқда. Лекин ходим ҳозир больничнийда. Ҳали бери чиқмаса ҳам керак. Шартномани бекор қила оламизми?

https://t.me/mehnathuquqi жавоби 📤:

⚠️ МК 100-моддаси 3-қисмига кўра, иш берувчининг ташаббуси билан ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ва меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таътилларда бўлган даврида меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхона бутунлай тугатилган ҳоллар бундан мустасно.

❗️Бошқа асослар билан (МК 87, 89, 97.1, 99, 105, 106) меҳнат шартномасини ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида бекор қилиш мумкин.

❗️МК 105-моддасига кўра, муддатли меҳнат шартномаси муддати тугаши билан бекор қилинади. Агар муддат тугагандан кейин ҳам меҳнатга оид муносабатлар давом этаверса ва тарафлардан бирортаси 1 ҳафта давомида унинг бекор қилинишини талаб қилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга узайтирилган деб ҳисобланади. Демак, муддат тугаши билан бемалол шартномани бекор қилаверинг.

❗️Лекин, больничний пули касалликнинг бутун даврига тўлаб берилади. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа меҳнат қобилияти йўқолган биринчи кундан то у тиклангунга қадар ёки тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (ТИЭК) томонидан ногиронлик белгилангунга қадар, ҳатто бу даврда ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолларда ҳам берилади. Асос: «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 11-банди (рўйхат рақами 1136, 14.05.2002 й.).

💻 Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi
Forwarded from Mehnat huquqi
#savolimbor Xodim qamoqqa olinsa, u bilan mehnat shartnomasi bekor qilinishi kerakmi

Жавоб:

❗️ Avvalo, savolingizni yanada aniqlashtirib olsak. Chunki og'zaki nutqda garchi juda qo'pol xato bo'lsada, ozodlikdan mahrum qilish jazosini ham, ma'muriy qamoqqa olishni ham yoki ehtiyot choralarini ham qamoq deb yuritilaveradi. Bundan tashqari Jinoyat kodeksidan qamoq jinoiy jazosi chiqarib tashlangan bo'lsada hali ham ozodlikdan mahrum qilindi degan jumlani qamaldi deb noto'g'ri ishlatishadi

⚠️Diqqat! Qamoqqa olish va uy qamog'i (Jinoyat-protsessual kodeksi 242 va 242-1-moddalari) kabi ehtiyot choralarini, Ma’muriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeks 29-moddasidagi ma’muriy qamoqqa olish tarzidagi ma’muriy jazo va Jinoyat kodeksi 48-1-moddasidagi ozodlikni cheklash hamda 50-moddasidagi ozodlikdan mahrum qilish jinoiy jazolarini bir-biri bilan adashtirmang va chalkashtirmang❗️ Batafsil ma'lumot uchun yuqorida keltirilgan moddalarni o'qib, tahlil qilib chiqing!

Demak, savolingizga to'xtalib o'tsak. Siz savolda so'ragan qamoqni 3 xil ma'noda tushunishimiz mumkin:

1. Jinoiy jazo ya'ni ozodlikdan mahrum qilish

2. Ehtiyot chorasi ya'ni qamoqqa olish yoki uy qamog'i

3. Ma'muriy jazo ya'ni ma’muriy qamoqqa olish.

Xodim ehtiyot chorasi sifatida qamoqqa olinsa, u bilan mehnat shartnomasi bekor qilinmaydi. Chunki, aybsizlik prezumpsiyasiga ko’ra jinoyat sodir etganlikda ayblanayotgan har bir shaxsning ishi sudda qonuniy tartibda, oshkora ko‘rib chiqilib, uning aybi aniqlanmaguncha u aybdor hisoblanmaydi.


❗️ Jinoyat-protsessual kodeksi 237-moddasiga ko’ra, ehtiyot choralariga quyidagilar kiradi: munosib xulq-atvorda bo‘lish to‘g‘risida tilxat; shaxsiy kafillik, jamoat birlashmasi yoki jamoaning kafilligi; garov; uy qamog‘i; qamoqqa olish; voyaga yetmaganlarni kuzatuv ostiga olish uchun topshirish; harbiy xizmatchining xulq-atvori ustidan qo‘mondonlik kuzatuvi. Bir shaxsga nisbatan bir vaqtning o‘zida ana shu choralardan faqat bittasi qo‘llanilishiga yo‘l qo‘yiladi.

❗️JPK ning 243-moddasida qamoqqa olish yoki uy qamog‘i tarzidagi ehtiyot chorasini qo‘llash tartibi belgilangan.

❗️Qachon shaxsning aybi aniqlanib, sudning hukmi qonuniy kuchga kirgan taqdirda, basharti buning natijasida xodim avvalgi ishini davom ettirish imkoniyatidan mahrum etilgan bo‘lsagina mehnat shartnomasi MK 106-moddasi 3-bandi bilan bekor qilinishi mumkin. Ya’ni aytaylik xodimga sud hukmi bilan jarima yoki ahloq tuzatish ishlari jazosi tayinlandi lekin xodim ishini davom ettirish imkoniyatidan mahrum bo’lgani yo’q. Demak, bu holatda shartnomani bekor qila olmaymiz. Xodimga muayyan huquqdan mahrum qilish yoki ozodlikdan mahrum qilish jazosi tayinlanib, xodim ishni davom ettirish imkoniyatidan mahrum bo'lsa bu holatda shartnomani bekor qilsa bo'ladi.

❗️Agar xodim Ma’muriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeksi 29-moddasidagi ma’muriy qamoqqa olish tarzidagi ma’muriy jazo qo'llanilsachi? Bu holatda 2 xil yechim bor.

Agar ma’muriy qamoq tayinlangan xodim lavozim yoki xizmat majburiyatlari bilan bog‘liq bo‘lgan huquqbuzarlik sodir etgan bo'lsa, bu xodim bilan mehnat shartnomasini MK 100-modda ikkinchi qismining 3 va 4-bandlari bilan bekor qilish mumkin.

Xodim lavozim yoki xizmat majburiyatlari bilan bog‘liq bo‘lmagan huquqbuzarlik sodir etgan bo'lsa (masalan, xodim dam olish kuni mayda bezorilik sodir qilib 15 sutka ma'muriy qamoq tayinlangan) shartnomani MK 106-moddasi 3 yoki 5-bandi bilan bekor qila olmaymiz.

💻 Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇https://t.me/mehnathuquqi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ таълими вазирлиги Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда тизимга очиқ мустақил танловлар орқали кадрларни саралаб, ишга қабул қилмоқда.

❇️ Вазирлик тизимда ишлаш истагида бўлган фуқароларни очиқ ва мустақил танловларда иштирок этиш учун таклиф этмоқда.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Диққат

⚡️“Эл-юрт умиди” жамғармаси Танлов комиссияси 2022 йилдаги 2-стипендия танлови ғолибларини эълон қилади!

Жамғарма Васийлик кенгашининг қарорига мувофиқ, 366 ўринга мўлжалланган 2022 йилдаги 2-стипендия танловида қатнашган қуйидаги номзодлар “Жамғарма стипендиати” деб эътироф этилди.

🇺🇿Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, “Эл-юрт умиди” жамғармаси танлов ғолибларини юксак ишонч билан самимий қутлайди. Қайси хорижий давлатда бўлмасин, таҳсил олиб, миллий ғурур ва ифтихор билан Ўзбекистонга қайтиб, унинг тараққиётига хизмат қилишингизга ишонамиз!

Эслатма: Стипендия ғолиблари Жамғарма Низомида белгиланган барча ҳужжатларни 2022 йил 29 июлга қадар топширишлари ва хорижга ўқишга кетиш билан боғлиқ барча жараёнларни расмийлаштиришлари тавсия қилинади.

❗️Ғолиблар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Forwarded from Mehnat huquqi
#savolimbor Xodim ta’til vaqtida ishlashi mumkinmi?

https://t.me/mehnathuquqi жавоби 📤:

Bu savolga 2 xil tomondan yondashamiz. Birinchi variant. Agar xodim asosiy ish joyidan ta’tilga chiqsa, o’rindoshlik joyida ishlashi mumkin. MK 143-moddasiga ko’ra, ta'til o‘rindoshlik asosida ishlayotganlarga — asosiy ish joyidagi ta’til bilan bir vaqtda, o‘rindoshlik asosida ishlagan vaqtiga mutanosib ravishda haq to‘lagan holda o’rindoshlarga ularning xohishi bo‘yicha olti oy o‘tmasdan oldin beriladi. E’tibor bering, xodimning xohishi asosida deyilmoqda. Ya’ni xodim asosiy ish joyidan ta’tilga chiqib, o’rindoshlik joyida ishlashi mumkin.

Ikkinchi variant. Xodim asosiy ish joyidan ta’tilga chiqsa, asosiy ish joyida ta’til davomida ishlay olmaydi. Buni quyidagicha asoslaymiz.

Mehnat kodeksi 126-moddasiga ko’ra, dam olish vaqti — xodim mehnat vazifalarini bajarishdan xoli bo‘lgan va bundan u o‘z ixtiyoriga ko‘ra foydalanishi mumkin bo‘lgan vaqtdir. E’tibor bering, mehnat vazifalarini bajarishdan xoli bo‘lgan vaqt deyilmoqda.

MK 133-moddasiga ko’ra, barcha xodimlarga, shu jumladan o‘rindoshlik asosida ishlayotgan xodimlarga, dam olish va ish qobiliyatini tiklash uchun ish joyi (lavozimi) va o‘rtacha ish haqi saqlangan holda yillik mehnat ta’tillari beriladi.

E’tibor bering,dam olish va ish qobiliyatini tiklash uchun deyilmoqda.

Demak, xodim ta’til vaqtida ta’tilga chiqqan ish joyida ishlay olmaydi. Buning uchun xodimni ta’tildan chaqirib olsih zarur. MK 147-moddasiga ko’ra ta’tildan chaqirib olishga faqat xodimning roziligi bilan yo‘l qo‘yiladi. Shu munosabat bilan ta’tilning foydalanilmay qolgan qismi xodimga mazkur ish yili davomida boshqa vaqtda berilishi yoki ushbu Kodeksning 143-moddasi beshinchi, oltinchi va yettinchi qismlarida nazarda tutilgan talablarga rioya qilgan holda keyingi ish yilining ta’tiliga qo‘shib qo‘yilishi kerak.

💻 Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi
Forwarded from Шухрат Мадримов
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 ERP.MAKTAB.UZ | BAZADA MAVJUD XODIMNI TORTIB OLISH | saqlash tugmasi chiqmasa
Forwarded from *Gulnoza*
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xodimniishdanbushatish

Xodimlarni ishdan bo'shatish hamda ishga olish yo'riqnomasi.
❗️Xabaringiz bor Xalq taʼlimining Yagona elektron tizimi «erp.maktab.uz» dasturiy majmuasi amaliyotga joriy etildi.

⬆️ Yagona elektron tizimga ko‘ra xodimlarni ishni qabul qilish va bo‘shatish, xodimlarni mavjud bazadan tortib olish bo‘yicha ma'lumotlarni yuqoridagi yo‘riqnomalar orqali bilib olishingiz mumkin.
Forwarded from my.gov.uz
⚡️Abituriyentlar, vaqt oz qoldi! Shoshiling❗️

📝 Hukumat qarori bilan 2022-2023-o‘quv yili uchun qabul muddati uzaytirilib, abituriyentlarni my.gov.uz orqali onlayn ro‘yxatga olish ham joriy yilning 27-iyuliga qadar (27-iyul kuni ham) davom etadigan bo‘ldi.

Bu muddat ichida abituriyentlar o‘z ma’lumotlarini o‘zgartirishlari, chet tilidan milliy yoki xalqaro sertifikatga ega bo‘lishsa, u haqdagi ma’lumotlarini ham tizimga bemalol kiritishlari mumkin.

☎️ Xizmat yuzasidan savollaringiz bo‘lsa, 1242 raqamiga haftaning istalgan kuni, 24 soat davomida qo‘ng‘iroq qiling!

📹 Quyida my.gov.uz orqali oson va qulay ro‘yxatdan o‘tish tartibi bilan tanishtiramiz:

https://youtu.be/5sbkXYjuI9A
Forwarded from Mehnat huquqi
#savolimbor 📩
Ўриндошлик ва бир неча касбда ва лавозимда ишлашнинг фарқли жиҳатларини тушунтириб берсангиз?
https://t.me/mehnathuquqi жавоби 📤:
Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низом” билан тартибга солинади.
Бу икки тушунчанинг фарқли жиҳатлари қуйидагича:
Forwarded from Mehnat huquqi