HR UZEDU
824 subscribers
119 photos
76 videos
38 files
284 links
Мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимларининг кадрларга оид ҳужжатларни юритиш соҳасида билимларини мустаҳкамлаш мақсадида тузилган
Download Telegram
#Сўраган_эдингиз

⚡️ҚАЙСИ НОПЕДАГОГ КАДРЛАР ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ КУРСЛАРИДА ТАҲСИЛ ОЛИШЛАРИ МУМКИН?

📣📣ДИҚҚАТ!

📌Навбатдаги қайта тайёрлаш курслари бўйича маълумот.

А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтида олий маълумотли нопедагог (номутахассис) кадрлар таҳсил олишлари мумкин бўлган касбий ва педагогик қайта тайёрлаш курслари билан танишинг 👇🏻 👇🏻

Чет тили (тиллар бўйича) ўқитувчиси
йўналишида ўқимоқчи бўлганлар
👉 Таржимонлик (тиллар бўйича) (5 йиллик)
👉Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича)
👉 Маданиятлараро коммуникацияларнинг лингвистик таъминоти (тиллар бўйича)**
👉 Халқаро муносабатлар (соҳалар бўйича)
👉 Халқаро журналистика
(Изоҳ: тегишли тилда эркин сўзлаша олиш даражасига эга бўлиши шарт)

Математика ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар
👉 Математик-инженер (5 йиллик)
👉 Механика (5 йиллик)
👉 Информатика (5 йиллик)
👉 Иқтисодиёт таълим соҳаси
👉 Ишлаб чиқариш ва техник таълим соҳаси
👉 Қишлоқ хўжалиги техникаси таълим соҳаси
👉 Компьютер технологиялари ва информатика таълим соҳаси
👉 Муҳандислик иши таълим соҳаси
👉 Транспорт таълим соҳаси

Технология ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар

👉 Инженерлик соҳасидаги йўналишлар (5 йиллик)
👉 Ишлаб-чиқариш техник билим соҳаси
👉 Хизматлар таълим соҳаси
👉 Қишлоқ хўжалиги техникаси таълим соҳаси
👉 Муҳандислик иши таълим соҳаси
👉 Транспорт таълим соҳаси
👉 Амалий санъат, сервис

Тарих ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар

👉 Фалсафа
👉 Сиёсатшунослик
👉 Ҳуқуқшунослик
👉 Диншунослик
👉 Социология
👉 Архившунослик
👉 Архиология
👉 Ижтимоий иш

Тарбия ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар

👉Фалсафа
👉 Сиёсатшунослик
👉 Ҳуқуқшунослик
👉 Диншунослик
👉 Социология
👉 Ижтимоий иш (соҳалар бўйича)

📍Бизнинг манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё кўчаси 6-уй
Мурожаат учун телефонлар: (71) 246-90-94, (94) 003-35-52, (90) 956-69-44

Савол ва таклифларингизни https://t.me/avloniy_qayta_tayyorlov телеграм гуруҳига йўллашингиз мумкин.

Бошқа йўналишлар бўйича навбатдаги постларимизда.

❗️Институтнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇
Telegram |Facebook |Website| YouTube |Instagram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар тавсиянома асосида ўқишга қабул қилинади

Ҳукумат қарори (322-сон, 09.06.2022 й.) билан тасдиқланган низомга кўра, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат ОТМга алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

➡️ Бунда ўқишга қабул қилиш Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномаси асосида амалга оширилади.

🔰 Тавсиянома олиш учун талабгор қуйидаги мезонларнинг барчасига мувофиқ келиши керак:

▫️ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши;
▫️тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;
▫️ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.

🗓 Тавсиянома берилган кундан бошлаб 3 йил давомида фақат бир марта ОТМга қабул қилиниши учун амал қилади.

📋 Тавсиянома олиш учун талабгор доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига ҳар йили 1 майдан 1 июнгача ариза билан мурожаат қилади.

Ариза ва ҳужжатлар 7 июнгача кўриб чиқилади.

Шунга кўра, ишчи гуруҳ хулосаси 10 июнгача Қўмитага тақдим қилинади.

🔘 Ҳужжатлар Қўмита томонидан 14 июнгача кўриб чиқилиб, тавсиянома бериш ёки уни рад этиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.

Ишчи гуруҳ ҳар йили 15 июнгача тавсиянома талабгорларга етказилишини таъминлайди.

☑️ Тавсияномага эга хотин-қизлар учун танловлар умумий тартибда давлат ОТМнинг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари (тест синови, касбий (ижодий) имтиҳон) доирасида ўтказилади.

📌 Кириш имтиҳонлари якунига кўра талабаликка тавсия этилмаган, бироқ тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган баллни тўплаган тавсияномага эга хотин-қизлар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Биласизми:
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган, давлат органлари ва ташкилотларида кадрларни бошқариш, баҳолаш, масофавий ўқитиш ва ривожлантириш жараёнларини ўз ичига олган давлат фуқаролик хизмати ягона электрон ахборот таҳлил тизими таркибидаги платформалар ҳақида ?

❗️Қуйида танишиб олишингиз мумкин:

▪️ vacancy.argos.uz — давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали;

▪️ kadrlar.argos.uz — миллий кадрлар захираси, вакант лавозимлар ва уларга тайинлаш учун ўтказилаётган танловлар, давлат органлари ва ташкилотларининг сон ва сифат таркиби тўғрисида ахборот маълумотлар базасини шакллантириш учун давлат фуқаролик хизматининг ягона электрон ахборот-таҳлил тизими;

▪️ test.argos.uz — давлат хизматчилари билимини синовдан ўтказиш модули;

▪️ my.argos.uz — давлат фуқаролик хизмати ягона электрон ахборот-таҳлил тизими дастурий-аппарат комплекси - давлат хизматчилари учун интерактив хизматлар портали;

▪️ ilm.argos.uz — давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш портали;

▪️ kpi.argos.uz — иш фаолияти самарадорлигини автоматик баҳолаш платформаси.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Педагогика йўналишида 10 та ОТМ ташкил этилади

“Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–289-сон, 21.06.2022 й.) қабул қилинди

Қарор билан тегишли ОТМ ҳамда уларнинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида қуйидагилар ташкил этилади:

🔹Урганч давлат педагогика институти;
🔹Наманган давлат педагогика институти;
🔹Гулистон давлат педагогика институти;
🔹Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти;
🔹Андижон давлат педагогика институти;
🔹Бухоро давлат педагогика институти;
🔹Термиз давлат педагогика институти;
🔹Шаҳрисабз давлат педагогика институти;
🔹Чирчиқ давлат педагогика университети;
🔹Жиззах давлат педагогика университети.

🔰 2022/2023 ўқув йилидан:

▫️мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълимда фойдаланиладиган дарсликлар ҳамда методик қўлланмаларни педагог кадрлар тайёрловчи ОТМга уларнинг талабномасига мувофиқ пуллик асосда тақдим этиш тартиби жорий қилинади;

▫️педагог кадрлар тайёрловчи ОТМ кундузги таълим шаклида ўқиётган 2–4-босқич талабалари учун ҳафталик ўқув машғулотлари “4+2” тартибида (дарсларнинг 4 куни ОТМда, 2 куни мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида амалиёт ўташ тартибида) олиб борилади.

❗️Ҳар йили педагог кадрлар тайёрловчи ОТМ ихтисослик кафедраларининг камида 5 фоиз профессор-ўқитувчиларини хорижга танлов асосида малака ошириш ва стажировкага юбориш чоралари кўрилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Айрим ОТМ тегишли йўналишларида сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди

❗️Қарорга кўра, 2023/2024 ўқув йили қабулидан педагогик кадрлар тайёрловчи ОТМнинг айрим таълим йўналишлари бўйича сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди (жадвалда келтирилган).

➡️ Юқоридаги жадвалда кўрсатилмаган педагогика соҳасидаги таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга таълим тизимида педагогик фаолиятга оид камида 5 йиллик иш стажига эгалар қабул қилинади.

Бунда уларнинг педагогик иш стажига эга эканлиги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги маълумотлар асосида белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Халқ таълими тизими ва мактаб директорлиги вакант лавозимларга онлайн ҳужжат топширинг!

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАР УЧУН ОЧИҚ ВА МУСТАҚИЛ ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚУЙИЛГАН.

Мазкур ҳафтада марказий аппаратининг 1 та бошқарма бошлиғи, 2 та бўлим бошлиғи, 2 та бош ва 2 та етакчи мутахассис лавозимларига номзодларнинг малака талаби ўрганилиб, 1 та бош мутахассис ва 5 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига тестдан ижобий натижа олган номзодлар билан уларнинг малакаси ва касбий кўникмаси вакант лавозимларга мослигини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилди.

Ўтказилган танлов натижаларига кўра, вазирлик марказий аппаратига 1 та бўлим бошлиғи, 1 та бош ва 1 та етакчи мутахассис ҳамда 2 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига муносиб номзодлар тайинланди.

Келгуси ҳафтада Танлов комиссияси томонидан вазирлик марказий аппаратида 1 та бошқарма бошлиғи, 2 та бўлим бошлиғи, 1 та шўъба мудири, 3 та бош ва 4 та етакчи мутахассис лавозимларига ҳужжат топширган номзодларни малака талабини ўрганиб, тест синовидан ўтказиш, 2 та бўлим бошлиғи, 1 та шўъба мудири, 2 та бош ва 2 та етакчи мутахассис ҳамда 3 та бошқарма бошлиғи ўринбосари ҳамда 4 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига номзодлар учун суҳбат жараёнлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

⚠️Танлов жараёнларини бевосита youtube.com тармоғидаги вазирликнинг расмий канали орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлигида ишлашни хоҳловчилар ҳозирги кунда вакант бўлган қуйидаги лавозимга ариза топширишлари мумкин:

Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш шўъбаси мудири

Юридик бўлими бош мутахассиси

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бош мутахассиси

Соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ва тиббий хизмат кўрсатишни мувофиқлаштириш шўъбаси етакчи мутахассиси

Бундан ташқари, жорий йилда белгиланган тартиб асосида жами 382 нафар (2021 йилда 1144 нафар) мактаб директори лавозимга тайинланган бўлиб, шундан 12 нафари ушбу ҳафтада тайинланди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

⚡️ 9 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди

“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль – шанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

❗️Президент фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.

🔰 Шунга кўра, Қурбон ҳайити арафасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олинади. Бунда:

● 9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
● 10 июль (якшанба) – дам олиш куни;
● 11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
● 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг энг муҳим ўзига хос хусусиятлари акс эттирилган видеороликлар жамланмаси тайёрланди. 6-видео.

Каналимизга обуна бўлинг 👉🏻
https://t.me/dscuzbekistan

Марказ расмий саҳифалари
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
Forwarded from Ta'lim nazorati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Pedagoglar_attestatsiyasi

Malaka toifa sertifikatlarini yuklab olish boʻyicha videoyoʻriqnoma

Youtube (HD)da ko‘rish:
https://youtu.be/FybzgLpnQMc

Taʼlim inspeksiyasi telegram kanaliga ulanish: 👇
https://t.me/uztdi
Халқ таълими тизими ва мактаб директорлиги вакант лавозимларга онлайн ҳужжат топширинг!

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАР УЧУН ОЧИҚ ВА МУСТАҚИЛ ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚУЙИЛГАН.

Мазкур ҳафтада марказий аппаратининг 1 та бошқарма бошлиғи, 1 та бўлим бошлиғи, 4 та бош ва 2 та етакчи мутахассис лавозимларига номзодлар тест синовидан ўтказилиб, 1 та шўъба мудири, 1 та бош мутахассис, 2 та етакчи мутахассис ҳамда 1 та ҳудудий бошқарма бошлиғи ўринбосари, 1 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига тестдан ижобий натижа олган номзодлар билан уларнинг малакаси ва касбий кўникмаси вакант лавозимларга мослигини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилди.

Ўтказилган танлов натижаларига кўра, вазирлик марказий аппаратига 1 та ҳудудий бошқарма бошлиғи ҳамда 2 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига муносиб номзодлар тайинланди.

Келгуси ҳафтада Танлов комиссияси томонидан вазирлик марказий аппаратида 1 та бошқарма бошлиғи, 1 та шўъба мудири, 2 та бош ва 3 та етакчи мутахассис лавозимларига ҳужжат топширган номзодларни малака талабини ўрганиб, тест синовидан ўтказиш, 1 та бошқарма бошлиғи, 2 та бўлим бошлиғи, 1 та шўъба мудири, 2 та бош ва 2 та етакчи мутахассис ҳамда 3 та бошқарма бошлиғи ўринбосари ҳамда 3 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига номзодлар учун суҳбат жараёнлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

⚠️Танлов жараёнларини бевосита youtube.com тармоғидаги вазирликнинг расмий канали орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлигида ишлашни хоҳловчилар ҳозирги кунда вакант бўлган қуйидаги лавозимга ариза топширишлари мумкин:

Халқаро алоқалар ва инвестицияларни жалб қилиш бошқармаси бошлиғи

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бош мутахассиси

Ички аудит бошқармаси Тошкент вилояти ҳудудий бўлими бош мутахассиси

Назорат материалларини тайёрлаш бўлими етакчи мутахассиси

Бундан ташқари, жорий йилда белгиланган тартиб асосида жами 390 нафар (2021 йилда 1144 нафар) мактаб директори лавозимга тайинланган бўлиб, шундан 8 нафари ушбу ҳафтада тайинланди.
Forwarded from Mehnat huquqi
#savolimbor Ходим бюллетенда бўлган вақтида меҳнат шартномасини бекор қилса бўладими?

https://t.me/mehnathuquqi жавоби 📤:

⚠️ Ходим бюллетен яъни вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш шартномани қайси асос билан бекор қилинишига боғлиқ.

Меҳнат кодекси 100-моддасининг учинчи қисмига кўра, ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ва меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таътилларда бўлган даврида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхона бутунлай тугатилган ҳоллар бундан мустасно.

⚠️Эътибор беринг! Гап бу ерда меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш ҳақида кетмоқда.

❗️Демак, ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида бўлганда бошқа асослар билан, масалан, тарафларнинг келишувига кўра (97.1), ходимнинг ташаббуси билан (99), муддатли меҳнат шартномасини муддати тугаши муносабати билан (105), тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича (106) меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин.

💻 Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi
Forwarded from Mehnat huquqi
#savolimbor Ходимимиз меҳнат шартномасини ўз ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисида ариза ёзди. Лекин мен ишдан бўшашга ариза ёздим, ишга чиқмасликка ҳаққим бор деб, ишга чиқмаяпти. Бу ҳолатда қандай йўл тутайлик?

https://t.me/mehnathuquqi жавоби 📤:

📌 Меҳнат кодексининг 99-моддасига кўра, ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, икки ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир. Огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг ходим ишни тўхтатишга ҳақли.

⚠️ Эътибор беринг! Ходим огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг ишни тўхтатишга ҳақли. Агар ходим узрсиз сабабларга кўра ишга чиқмаса, бу меҳнат интизомини бушиш сифатида баҳоланади.

📌 Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 12-сонли «Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида»ги қарорининг 15-бандига кўра👇

👉ходимнинг огоҳлантириш муддати ўтмасдан ўзбошимчалик билан ишни ташлаши у томонидан меҳнат мажбуриятларини бузиш деб баҳоланади.

💡Демак, бу холатда ходимга нисбатан Меҳнат кодексининг 181-моддасида назарда тутилган интизомий жазо чораларини қўллашингиз мумкин. Ҳаттоки меҳнат шартномасини Меҳнат кодекси 100-моддаси 2-қисмининг 3 ёки 4-банди билан бекор ҳам қилишингиз мумкин.

💻 Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇
https://t.me/mehnathuquqi
Forwarded from Mehnat huquqi
#savolimbor? Talaba faqat o’rindoshlik asosida ishlaydimi?

https://t.me/mehnathuquqi javobi 📤:

Haqiqatdan ham ayrim ish beruvchilar talabalarni faqat o’rindoshlik asosida ishga olish kerak deb hisoblashadi. Bu mutlaqo xato. Buni quyidagicha asoslaymiz. Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 18-oktyabrdagi 297-son qarori ilovasiga ko’ra:

asosiy ish joyi — O‘zbekiston Respublikasi Mehnat kodeksining 81-moddasiga muvofiq ish beruvchi tomonidan xodimning mehnat daftarchasi yuritiladigan tashkilot;

o’rindoshlik asosida ishlash — xodimning o’zining asosiy ishini bajarishidan tashqari asosiy ishidan bo’sh vaqtida mehnat shartnomasi asosida boshqa haq to’lanadigan ishni bajarishi.

Talabaning ta’lim olish jarayoni mehnat faoliyati hisoblanmaydi. O’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta-maxsus ta’lim vazirining “Oliy ta’lim to’g’risida”gi nizomni tasdiqlash haqidagi 9-sonli buyrug’i 50-bandiga muvofiq “talabalar o‘qishdan bo‘sh vaqtlarida oliy o‘quv yurti va boshqa tashkilotlarda mehnat shartnomasi tuzgan holda ishlashlari mumkin”.

Bundan kelib chiqadiki, talabalar bemalol ishlashlari mumkin. Lekin mehnat qonunchiligiga ko’ra talaba faqat ta’limdan bo’sh vaqtida ishlash huquqiga ega.


Demak, talaba mehnat shartnomasi asosida ishlayotgan va mehnat daftarchasi yuritilayotgan yer uning asosiy ish joyi hisoblanadi. Agar talabaning asosiy ish joyi bo'lsa, ana o'shandagina uni o'rindoshlik asosida ishga olish mumkin.

💻Murojaatlar uchun: @MehnathuquqimurojaatBot Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang https://t.me/mehnathuquqi
Forwarded from Mehnat huquqi
#savolimbor? Men hozir bola parvarish ta’tilidaman. 2-farzandimga homiladorman. Menga yana dekret puli to’lab beriladimi? To’lansa puli qanday hisoblanadi, chunki 2 yildan beri ishga chiqmasdan bola parvarish ta’tilidamanku?

https://t.me/mehnathuquqi javobi 📤:

Ha Sizga dekret puli to’lab beriladi. “Davlat ijtimoiy sug‘urtasi bo‘yicha nafaqalar tayinlash va to‘lash tartibi to‘g‘risida”gi Nizomning 46-bandiga ko’ra https://lex.uz/docs/357102, xodim yillik (asosiy va qo‘shimcha) ta’tilda va bolani parvarishlash uchun ta’tilda bo‘lgan vaqtda homiladorlik va tug‘ish bo‘yicha ta’til berilganda, nafaqa homiladorlik va tug‘ish bo‘yicha ta’tilning vaqtincha mehnatga layoqatsizlik varaqasida ko‘rsatilgan barcha kunlari uchun beriladi.

Bolani parvarishlash bo‘yicha ta’til davri uchun nafaqa tarif stavkasidan (lavozim maoshidan) va ta’til boshlanishidan oldingi 12 oy mobaynida olingan mukofotlarning o‘rtacha oylik summasidan hisoblab chiqariladi. Bunda vaqtincha mehnatga layoqatsizlik varaqasi ochilgan kuniga bo‘lgan tarif stavkasi joylarda belgilangan tuman koeffitsiyenti va ustamalarni hisobga olgan holda olinadi (batafsil ma'lumot uchun Nizomning 40-78-bandlariga qarang)

💻Murojaatlar uchun: @MehnathuquqimurojaatBot Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang https://t.me/mehnathuquqi
Ўқитувчилар_учун_мақсадли_қабул_квотаси_2022.pdf
83.2 KB
‼️5 йил стажга эга ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар учун мақсадли қабул квоталари тасдиқланди

Давлат қабул комиссиясининг 1-сон баёни билан:

2022-2023-ўқув йилида умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган ва олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ҳамда камида 5 йил педагоглик стажига эга бўлган ўқитувчилар учун педагогика ОТМларида бакалавриатнинг сиртқи таълим шакли бўйича тўлов-контракт асосида алоҳида мақсадли қабул кўрсаткичларининг олий таълим муассасалари кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.

👉 https://t.me/hr_uzedu
Мехрибонлик_уйи_Болалар_шаҳарчаси_битирувчилари_учун_квота_2022.pdf
262.8 KB
❗️ Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари учун қўшимча қабул кўрсаткичлари тақсимоти
📌 Давлат комиссиясининг 1-сон баёни билан Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар, СОС — болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчилари, шунингдек, йигирма беш ёшгача бўлган васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар (25 ёшга тўлмаган) учун қўшимча бир фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг олий таълим муассасалари ва таълим шакллари кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.
Унга кўра, улар учун республика бўйича жами 1 809 та қўшимча квота ажратилди. Таълим шакллари кесимида:
🔸 кундузги таълим шакли учун – 1 230 та;
🔸 сиртқи таълим шакли учун – 446 та;
🔸 кечки таълим шакли учун – 99 та;
🔸 масофавий таълим шакли учун – 34 та.

👉 https://t.me/hr_uzedu
Xalq ta’limi-2022 (maqsadli).pdf
598.4 KB
❗️Халқ таълими соҳаси учун мақсадли қабул параметрлари тасдиқланди.

2022-2023-ўқув йилида республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларидан давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида халқ таълими соҳасида олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун мақсадли қабул параметрлари тақсимоти
(олис, чекка ва тоғли ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактаблари учун).

👉 https://t.me/hr_uzedu