HR UZEDU
823 subscribers
119 photos
76 videos
38 files
284 links
Мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимларининг кадрларга оид ҳужжатларни юритиш соҳасида билимларини мустаҳкамлаш мақсадида тузилган
Download Telegram
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
⚡️Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди

Давлат қабул комиссиясининг 13-сон баёни билан 2022-2023-ўқув йили учун республика ОТМларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Рамазон ҳайити байрамида неча кун дам оламиз?

“Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2 май – душанба кунига тўғри келиши муносабати билан Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

❗️2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган Президент фармонига мувофиқ, Рамазон ҳайити арафасида:

👉 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 5 кун;
👉
6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар – 4 кун дам олади.

🔰 Бунда:

● 30 апрель (шанба) дам олиш куни (6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун иш куни):
● 1 май (якшанба) – дам олиш куни;
● 2 май (душанба) – Рамазон ҳайити байрами;
● 3–4 май (сешанба – чоршанба) – қўшимча дам олиш кунлари (7- ва 14 майдан кўчирилган).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

14 МАЙ ДАМ ОЛИШ КУНИ ҲИСОБЛАНАДИ

Президентнинг 2022 йил 30 апрелдаги ПФ–131-сон Фармонига асосан 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган Президент фармонига ўзгартиришлар киритилди.

Унга мувофиқ:
3 май қўшимча дам олиш куни;
4 май 7 майдан кўчирилган дам олиш куни этиб белгиланди.

14 май (шанба) беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни ҳисобланади.

3 май қўшимча дам олиш куни сифатида белгилангани учун бошқа куни ишлаб берилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#АРГОС_хабари

⚡️Мактаб директори вакант лавозими учун очиқ танловлар янги тартибда ташкил этилади

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Халқ таълими вазирлиги масъул ходимлари ҳамда ХТБларининг кадрлар бўлинмалари раҳбарлари иштирок этган йиғилишда бу ҳақда маълум қилинди.

🔸Унга мувофиқ, Халқ таълими вазирлиги очиқ танловга ҳужжат топширган номзодларни беш кун ичида малака талаблари асосида саралаши (дастлабки босқич), Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига юборилишини таъминлаши, ўз навбатида Кенгашлар ўн беш кун ичида уларнинг уч йиллик истиқболдаги дастури тақдимотини кўриб чиққан ҳолда энг муносиб номзодни танлаши лозим.

❗️Бунда 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб мактаб директорларини сертификатлаш тизими жорий қилиниб, фақат сертификатга эга номзодлар Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига юборилади.

Йиғилишда киритилган муҳим ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти тизимдаги кадрлар бўлинмалари раҳбарларига батафсил тушунтириб берилди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
‼️ Эртага 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги “2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-35-сон Фармони билан 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 7 май — шанба кунидан 4 май — чоршанба кунига кўчирилган!
Forwarded from HR assistant
#Биласизми

▪️2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси 7 та йўналиш, 100 та мақсаддан ташкил топган.

I. Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш.

II. Мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш.

III. Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш.

IV. Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш

V. Маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш.

VI. Миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш.

VII. Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш.

👉 Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси

👉 Инфографика

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
Forwarded from Mehnat huquqi
#test Hayfsan, jarima intizomiy jazolari ustidan sudga yoki mehnat nizolari komissiyasiga xodim huquqi buzilganligini bilgan yoki bilishi lozim bo'lgan vaqtdan qancha muddat ichida shikoyat qilish mumkin?
Anonymous Quiz
55%
1 oy
7%
2 oy
19%
3 oy
19%
muddat belgilanmamagan
Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга жалб этилган ўқитувчи-педагогларнинг махсус устамаларини тўлиқ тўлаб бериш бўйича топшириқ берилди!

Ҳозирги кунда айрим жойларда таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга жалб этилган ўқитувчи-педагогларга белгиланган устамаларни тайинланиши турлича талқин қилиниб, бюджетга қайтариш лозимлиги бўйича хавотирли ҳолатлар юзага келаётган эди.

Мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида ҳудудий халқ таълими ва молия органларига Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг кўрсатмаси билан тегишли топшириқлар берилиб, тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўриш лозимлиги белгиланди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Ўз фанидан халқаро ёки миллий сертификатга эга бўладиган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама олиш имконияти пайдо булади

“2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги янги Фармонга кўра, умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга қуйидаги тартибда ҳар ойлик қўшимча устама тўланади:

халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга –уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;

халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида.

⚠️Бунда, миллий баҳолаш тизимининг халқаро стандартлар талабларига жавоб бериши ваколатли халқаро ташкилотлар томонидан тасдиқланган бўлиши лозим;

Давлат тест марказининг мазкур банднинг тўртинчи хатбошида кўрсатилмаган миллий тест тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида.

📌 Бунда, 2025 йил 1 январга қадар чет тили фанидан камида С1 даражадаги миллий сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик устама 50 фоиз миқдорида тўланади;

педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама – умумтаълим фанлари бўйича сертификат амал қилиш муддати давомида, лекин уч йилдан кўп бўлмаган вақт мобайнида тўланади;

умумтаълим фанлари бўйича бир нечта сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама юқорироқ фоиз устама олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бўйича тўланади.

Халқ таълими вазирлиги расмий веб-сайтида ҳар йили 1 августга қадар миллий баҳолаш тизимига мувофиқ бўлиши лозим бўлган халқаро стандартлар рўйхати, таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотлар рўйхати ҳамда халқаро тан олинган ва миллий баҳолаш тизимида берилган сертификатлар (уларнинг комбинацияси) рўйхатини ҳамда ҳар ойлик устама олиш учун уларнинг тегишли даражаларини эълон қилиб боради.

Шунингдек, 2022 йил 1 сентябрдан
бошлаб Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналари ва “Болалар кутубхоналари” ходимларининг лавозим маоши миқдори 1,2 бараварга оширилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Сўраган_эдингиз

⚡️ҚАЙСИ НОПЕДАГОГ КАДРЛАР ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ КУРСЛАРИДА ТАҲСИЛ ОЛИШЛАРИ МУМКИН?

📣📣ДИҚҚАТ!

📌Навбатдаги қайта тайёрлаш курслари бўйича маълумот.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтида олий маълумотли нопедагог (номутахассис) кадрлар таҳсил олишлари мумкин бўлган касбий ва педагогик қайта тайёрлаш курслари билан танишинг 👇🏻 👇🏻

Чет тили (тиллар бўйича) ўқитувчиси
йўналишида ўқимоқчи бўлганлар
👉 Таржимонлик (тиллар бўйича) (5 йиллик)
👉Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича)
👉 Маданиятлараро коммуникацияларнинг лингвистик таъминоти (тиллар бўйича)**
👉 Халқаро муносабатлар (соҳалар бўйича)
👉 Халқаро журналистика
(Изоҳ: тегишли тилда эркин сўзлаша олиш даражасига эга бўлиши шарт)

Математика ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар
👉 Математик-инженер (5 йиллик)
👉 Механика (5 йиллик)
👉 Информатика (5 йиллик)
👉 Иқтисодиёт таълим соҳаси
👉 Ишлаб чиқариш ва техник таълим соҳаси
👉 Қишлоқ хўжалиги техникаси таълим соҳаси
👉 Компьютер технологиялари ва информатика таълим соҳаси
👉 Муҳандислик иши таълим соҳаси
👉 Транспорт таълим соҳаси

Технология ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар

👉 Инженерлик соҳасидаги йўналишлар (5 йиллик)
👉 Ишлаб-чиқариш техник билим соҳаси
👉 Хизматлар таълим соҳаси
👉 Қишлоқ хўжалиги техникаси таълим соҳаси
👉 Муҳандислик иши таълим соҳаси
👉 Транспорт таълим соҳаси
👉 Амалий санъат, сервис

Тарих ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар

👉 Фалсафа
👉 Сиёсатшунослик
👉 Ҳуқуқшунослик
👉 Диншунослик
👉 Социология
👉 Архившунослик
👉 Архиология
👉 Ижтимоий иш

Тарбия ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар

👉Фалсафа
👉 Сиёсатшунослик
👉 Ҳуқуқшунослик
👉 Диншунослик
👉 Социология
👉 Ижтимоий иш (соҳалар бўйича)

📍Бизнинг манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё кўчаси 6-уй
Мурожаат учун телефонлар: (71) 246-90-94, (94) 003-35-52, (90) 956-69-44

Савол ва таклифларингизни https://t.me/avloniy_qayta_tayyorlov телеграм гуруҳига йўллашингиз мумкин.

Бошқа йўналишлар бўйича навбатдаги постларимизда.

❗️Институтнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇
Telegram |Facebook |Website| YouTube |Instagram
Forwarded from Азамат Эшдавлатов
143-сон буйруқ.pdf
4 MB
Мазкур директори лавозимига номзодларни саралаш тизимига ўзгартириш киритилмоқда.

Давлат раҳбарининг 2022 йил 21-22-апрель кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида берган топшириқларига мувофиқ жорий йил 10 майда Халқ таълими вазирининг 143-сонли буйруғи қабул қилинди.
Унга кўра, директор лавозимига номзодлар vacancy.argos.uz портали орқали очиқ танлов асосида дастлабки саралашдан ўтказилади.
Бунда, малака талабларига мувофиқ бўлган, шунингдек, малака талабига мос келмаган, лекин фаолияти давомида ижобий натижаларга эришиб келаётган юқори малакали, шу жумладан истиқболли ёшлар орасидан истисно тариқасида танлов иштирокчилари рўйхатига киритилган номзодлар тест синовидан ўтказилмасдан келишиш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига тавсия этилади.
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб сертификатлаш тизими жорий қилиниб, келгусида фақат сертификатга эга бўлган номзодлар халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига киритилади.
Мактаб директори лавозимига номзодлар фақат менежерлик сертификатига эга бўлган шахслар орасидан танлаб олинади

🔷 Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида"ги фармонига мувофиқ, 2022 йил 1 декабрга қадар мактаб директори лавозимига номзодларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш ҳамда баҳолаш натижаси бўйича уларга менежерлик сертификатини бериш амалиёти йўлга қўйилади

Шунингдек, 2023 йил 1 январдан бошлаб:

мактаб директори лавозимига номзодлар менежерлик сертификатини олиш учун
Миллий-тадқиқот институтида махсус пуллик дастурлар асосида жамоада ишлаш ва ота-оналар билан мулоқот қилиш, бошқарув, молия ҳамда ахборот-коммуникацион технологиялар бўйича ўқитилади;

ўқитиш якуни бўйича Миллий-тадқиқот институти томонидан мактаб директори лавозимига номзодларнинг менежмент соҳаси бўйича билими ва кўникмалари баҳоланади ҳамда натижаси бўйича менежерлик сертификати берилади;

☝️⚠️мактаб директори лавозимига номзодлар фақат менежерлик сертификатига эга бўлган шахслар орасидан танлаб олинади.
#Бу_муҳим

⚡️Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати ташкил этилади

Ушбу ўқув вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари масъул вакилларига мўлжалланган.

▶️ Спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталишади:

Мавзу: Тошкент ШҲТ Халқ дипломатияси форуми

Маърузачи:
Нуримбетов Раҳматилла Ибрагимович,
Ўзбекистон Республикасининг ШҲТ ишлари бўйича миллий координатори

Мавзу: III халқаро рейтинглар форуми тафсилотлари

Маърузачи
: Нарзикулов Темур Малик Муҳиддин ўғли,
Молия вазирлиги Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш департаменти директори

Мавзу: Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)

Маърузачи:
Ражабоев Дилмурод Кулдаш ўғли,
Адлия вазирлиги масъул ходими

Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

☝️Эслатиб ўтамиз, ўқув эртага, 13 май куни 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Forwarded from Mehnat huquqi
#qonunbilan Халқ таълими вазирлиги👇 :

👉2022 йил 1 августга қадар умумий ўрта таълим муассасасидаги ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини қайта кўриб чиқади ва уларда мактаб ва ота-онанинг бола тарбиясидаги ўрни ва масъулиятини, уларнинг таълим ва тарбия жараёнидаги иштироки ҳамда мажбуриятларини белгилайди;

👉умумий ўрта таълим муассасасидаги ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини ўзининг расмий веб-сайти ҳамда “my.maktab.uz” ахборот тизимида жойлаштиради;

👉2022 йил 1 сентябрдан бошлаб, мактаб ўқувчилари ота-оналарини “my.maktab.uz” ахборот тизими орқали умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари билан таништириб боради.

💻Murojaatlar uchun: @MehnathuquqimurojaatBot Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang https://t.me/mehnathuquqi
Forwarded from HR assistant
❗️ Вазирлик ва идораларда кадр сиёсатини баҳолаш бўйича рейтинг жорий қилинади

▪️ Давлат орган ва ташкилотларида кадр сиёсатини юритишни баҳолаш бўйича 10 та индикатордан иборат рейтинг жорий қилинади ва у ҳар 6 ойда эълон қилиб борилади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги бунинг ёрдамида давлат идораларидаги вакансиялар тўлдирилиши ва муддатларга риоя қилиниши, ходимларнинг қўнимсизлик даражаси ҳамда иш муҳитини баҳолашни режалаштираяпти.

🔹 Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент мудири Илҳом Қурбонов бу қандай амалга оширилишини тушунтириб берди.

▪️ Янги тартиб учун 1 ой давомида хорижий тажриба, икки ҳафта давомида 15 дан ортиқ вазирлик ва идоралар мутахассислари иштирокида ўрганишлар олиб борилган. Натижада 10 та асосий ва қўшимча индикаторли рейтинг тизими яратилди. «Рейтинг ҳам баҳоловчи ташкилот, ҳам баҳоланаётган субъект ташкилот томонидан биргаликда ишлаб чиқилди. Яъни бу билан ўйин қоидаларига ҳамма рози бўлди», — деди Илҳом Қурбонов.

▫️Рейтингда қўйидаги баҳолаш индикаторлари ва уларни ҳисоблаш усулларидан фойдаланилади:

▪️Асосий индикаторлар:
давлат ташкилотидаги вакансиялар даражаси;
вакант лавозимларнинг ёпилиш муддати;
давлат ташкилотидаги қўнимсизлик даражаси;
инсон капиталини ривожлантириш коэффициенти;
ходимларнинг юқори малака даражаси кўрсаткичи (фан номзоди, фалфаса доктори, фан доктори);
халқаро эътироф этилган рейтинг берувчи ташкилотларнинг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий ОТМларни тамомлаган ходимлар сони;
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатдан ўтказиш даражаси.

▪️Қўшимча индикаторлар:
маълумотларни ўз вақтида ва хатосиз тақдим этганлик бўйича;
умумий ходимлардаги хотин-қизлар улуши;
умумий ходимлардаги ёшлар улуши.

📈 Рейтинг баҳолари формула орқали 100 баллгача асосий ва 20 баллгача қўшимча баллари асосида аниқланади:

▫️ «Аъло» даража — 81 баллдан 100 баллгача;
▫️ «Яхши» даража — 71 баллдан 80 баллгача;
▫️ «Қониқарли» даража — 55 баллдан 70 баллгача;
▫️ «Қониқарсиз» даража — 54 баллгача.

Баҳолашдаги индикаторлар кўрсаткичлари «Давлат фуқаролик хизмати ягона электрон ахборот-таҳлил тизими» дастурий-аппарат комплекси орқали аниқланади.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
Forwarded from Mehnat huquqi
Ходимга йиллик таътил қандай берилади? Чет эл фуқаросини ишга қабул қилиш қандай расмийлаштирилади?

Бу ва бошқа саволларга жавобларни Кадрлар тизимида ўқинг!

🎓Муаллифлар
Тавсия устида бир вақтни ўзида бир нечта муаллифлар ишлайди - кадрлар масалалари бўйича тажрибали мутахассислар, ҳуқуқшунослар, Меҳнат вазирлиги ва Давлат меҳнат инспекцияси вакиллари.

📝Мисоллар ва вазиятлар
Аниқ ва тушунтиришларни талаб қиладиган баҳсли масалаларга босқичма-босқич кўрсатмалар.

📑Ҳужжатлар намуналари
Барча керакли ҳужжатлар шаблонлари, уларни тўлдириш мисоллари билан.

⚠️Қонунчилик базаси
Барча тавсиялар конун коидаларга ҳаволалар билан бериб ўтилган. Тавсиянинг устига бир марта босиш орқали меъёрий хужжатга ўтишингиз мумкин ва уни излашга вақт сарфламайсиз.

Кадрлар тизимида барча маълумотлар оддий ва қулай ёзилган - бу кўплаб қонун ва қоидаларни тушунишни осонлаштиради.

👉🏻Ҳавола орқали Кадрлар тизимидан бепул фойдаланиб кўринг, ва барча саволларингизга жавоб олинг: https://bit.ly/3ldYnis
Forwarded from Ta'lim nazorati
#Дипломларни_тан_олиш

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун навбатдаги синов тестлари ўтказиладиган кунлар маълум бўлди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарори билан тасдиқланган «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби тўғрисида»ги Низом ижросини таъминлаш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида (Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси, 21-уй ) 2022 йил 24 – 27 май кунлари соҳалар бўйича синов тестлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

«Ҳуқуқшунослик», «Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот», «Иқтисодиёт», «Қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш» ҳамда «Ўқитувчилар тайёрлаш ва педагогик фанлар» соҳалари бўйича синов тестлари ўтказиладиган санаси ва синов тестида иштирок этувчилар рўйхати билан қуйида танишишингиз мумкин.

👉Ҳуқуқшунослик

👉Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот

👉Иқтисодиёт

👉Қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш

👉Педагогика фанлари

Синовлар карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси огоҳлантиради:

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун белгиланган синов тестларига ўз вақтида келмаган, синов тестида иштирок этувчилар рўйхатида мавжуд бўлмаган талабгорларга синовларга киришга рухсат этилмайди.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Инфографика

Мактаб кутубхоначиларининг ойлик маошлари 2022 йил 1 сентябрдан оширилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги 2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида” Фармони асосида умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган кутубхоначиларининг ойлик маошлари 2022 йил 1 сентябрдан қуйидаги миқдорда оширилиши белгиланди.

Жумладан, умумий ўрта таълим мактабларида:

олий маълумотли кутубхона мудирининг ҳозирги кундаги ойлик маоши 1 376 803 сўмни ташкил этаётган бўлса, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб 1 652 164 сўм, олий маълумотли кутубхоначининг маоши эса 1 151 818 сўмдан 1 382 182 сўмга;

бундан ташқари, ўрта махсус маълумотли кутубхона мудирининг амалдаги ойлик маоши 1 261 867 сўм бўлиб, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб 1 514 240 сўмга, худди шундай маълумотга эга кутубхоначининг иш ҳақи миқдори 1 094 227 сўмдан 1 313 072 сўмга кўтарилади.

Кутубхона ходимларини лавозим маошини ошириш учун давлат бюджетидан қўшимча равишда жами йиллик қарийб 50 млрд. сўм маблағ оширилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from YURIST MASLAHATI
823 ko'rsatma xat.pdf
719.3 KB
Халқ таълими вазирлигининг 823-қарор бўйича устамалар тўлаш бўйича махсус кўрсатмаси!

👉
@yuristlar_maslahati 👈