Hodiy_uz | Расмий канал
878 subscribers
5.65K photos
1.03K videos
1 file
1.86K links
Navoiy shahar bosh imom-xatibi Dilshod domlaning rasmiy sahifasiga xush kelibsiz !

Bizning boshqa ijtimoiy tarmoqlar :

Telegram: https://t.me/hodiy_uz

Instagram.com/oqtoshmasjidnavoiy

Tik Tok: www.tiktok.com/@hodiy.uz

Murojat uchun: @hodiy_uz_adminn
Download Telegram
ОМОНАТДОРЛИК

Ҳазрат Али каррамаллоҳу важҳаҳу айтади:
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ўтирган эдик. Олия аҳлидан бир киши келиб савол берди:
– Эй Аллоҳнинг Расули! Бу диндаги энг қаттиқ ва энг нозик нарсанинг хабарини беринг.
– Энг нозиги
أشهد أن لا إله إلا الله و أن محمد عبده و رسوله
(“ Гувоҳлик бераман, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва элчисидур”). Энг қаттиғи эса, эй олиялик биродар, омонатдир! Чунки омонатдорлиги йўқ кишининг дини йўқдир! Унинг намози ҳам, рўзаси ҳам йўқдир! – жавоб бердилар Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

@hodiy_uz
#ҳадис

Ота-онага яхшилик қилиш Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш билан тенгдир.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки ота-онасининг ёши ўтиб, кексайиб қолган пайтда улар учун ҳаракат қилса, у Аллоҳ йўлидадир», деганлар. Имом Байҳақий ривояти.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, жиҳод қилишга изн сўради. У зот алайҳиссалом унга: «Ота-онанг тирикми?» дедилар. Келган киши: «Ҳа, тириклар», деб жавоб берди. Шунда Набий алайҳиссалом: «Унда уларнинг ҳақларида (яъни уларга хизмат қилишда) жиҳод қилгин!» дедилар».
Имом Муслим ривояти.👇
ㅤㅤㅤㅤ
@hodiy_uz
#КУН_ОЯТИ

"Ўқинг! Сизнинг Парвардигорингиз ўта Карамли (икром кўрсатувчи) Зотдир",
(Алақ сураси, 3 -оят).

Ушбу оятнинг тафсирларидан бирида: "Қуръонни ўқинг, (шунда) Роббингиз сизга икром қилади", дейилган.
Бу ўринда Раббоний ҳурмат Қуръон тиловатига боғланиш ила боғланмоқда.
Изоҳ: Демак, Қуръон тиловатида мудом бўлувчи мўмин албатта Раббоний марҳаматга мушарраф бўлади.

@hodiy_uz
Қўрқинч

Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу бир куни момақалдироқнинг овозини эшитиб жуда қаттиқ йиғладилар. Ҳамроҳларидан бири: Ё, амирул муъминин! Нимага йиғлаяпсиз?-деб сўради. Шунда Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу: Бу раҳматининг овози, азобининг овози қандай бўлар экан, деб йиғлаяпман, дедилар.

Аллоҳим Ўз раҳматинг билан бизга раҳм қил. Бирор соя бўлмаган кунда бизларни Ўз соянгга ол.

@hodiy_uz
Мезонда оғир босадиган калима

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, Мусо алайҳиссалом: Эй, Раббим! Менга бир нарса ўргатгинки, ўша билан Сени зикр қилай ва ўша билан сенга дуо қилай, дедилар. Шунда Аллоҳ таоло: Эй, Мусо! Ла илаҳа Иллаллоҳ, дегин, деди. Мусо алайҳиссалом: Бу калимани ҳамма бандаларинг айтадику?!-дедилар. Аллоҳ таоло: Эй, Мусо! Агар етти қават осмондаги ва етти қат ер остидаги нарсалар торозининг бир палласига, ла илаҳа Иллаллоҳ иккинчи палласига қўйилса, ла илаҳа Иллаллоҳ оғир келади, деди.

@hodiy_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🤲Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Лайлатул қадр дуоси ҳамда Шайх Алижон қорининг Қуръон тиловати.

📍05.04.2024, “Ҳазрати Имом” масжидидаги хатми Қуръон, Тошкент шаҳри.


MUSLIM.UZ GA OBUNA BO'LING 📲 VA ULASHING🗣

@hodiy_uz
Ушбу тўрт ҳадисни ким ёдлаб олса ва унга амал қилса ЭНГ гўзал одоб ва ахлоқга эга бўлибди

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ким Аллоҳ ва охират кунига имон келтирган бўлса яхши гап гапирсин ёки жим турсин" (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ўзига тегишли бўлмаган нарсаларни тарк этиши кишининг яхши мусулмон эканлигидан далолатдир" (Имом Термизий ривояти).

Бир киши пайғамбар алайҳиссаломга: Менга насиҳат қилинг, деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ғазаб қилма", дедилар. Киши бир неча бор сўровини такрорлади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар гал: "Ғазаб қилма", дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳеч бирингиз то ўзига ҳохлаган нарсасини биродарига ҳам ҳохламагунча имони комил бўлмайди", дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Ушбу ҳадисларнинг биринчисида тилни тийиш, иккинчисида кераксиз нарсаларни тарк этиш, учинчисида нафсни тийиш ва тўртинчисида қалбни пок сақлаш бор.

Аллоҳим барчамизни билганларимизга амал қилмоғимизни насиб айла.

@hodiy_uz
Навоий шахри бўйича
ифтор вақти
19:13 06.04.2024 yil

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتَرْتُ، فَغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афтарту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту бироҳматика йаа арҳамар рооҳимийн.


Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу Рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

@hodiy_uz
Аллоҳга бандалари ичида энг яхши ва афзали кўп дуо қилиб сўрайдиган(бандалари)дир. Дуода мустаҳкам туриб сўрайдиганларни У Зот севади. Банда ҳар қанча кўп сўраса, Аллоҳ уни шунча яхши кўради, Ўзига яқинлаштиради ва унга ато қилади.

@hodiy_uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!

Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...

Янги кун, солиҳ амаллар учун янги имкониятларга БИСМИЛЛАҲ...

Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!

@hodiy_uz
“Аниқки, шайтон сизларга душмандир, бас, уни душман тутинглар!”
(Фотир сураси, 6-оят).

Маҳзун бўлманг. Жанг – ҳужум ва чекинишдан иборатдир. Кунлар ўзгарувчан. Бир кун фойдангизга, бошқа кун зарарингизга бўлади. Шайтон сизга гуноҳ билан ҳукмронлик қиладиган бўлса, сиз тавба билан у ҳукмронликни ундан қайтариб олинг.

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!

@hodiy_uz
#Дуо
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг сўнги дуолари.

اللّهمّ اغفرلي وارحمني و ألحقني بالرّفيق الأعلي

Ўқилиши: Аллооҳуммағфир лий варҳамний ва алҳиқний бир рофийқил аълаа,

Маъноси: Эй Аллоҳ! Мени мағфират қил ва раҳм эт ва энг олий дўстга (Ўзингнинг хузуринга) мени йўлиқтир.
(Бухорий 4082, 4083, 4086 – р, Муслим 4474 – р, Термизий 3418 – р, Аҳмад 23630, 23798, 24757 – р, Молик 501 – рақам ривояти).

سُبْحَانَ رَبِّكَ رَبِّ الْعِزَّةِ عَمَّا يَصِفُونَ (١٨٠) وَسَلَامٌ عَلَى الْمُرْسَلِينَ (١٨١) وَالْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ (١٨٢)
Ўқилиши: Субҳаана Роббика Роббил ъиззати ъамма ясыфуун, ва салаамун ъалал мурсалийн, валҳамдулиллааҳи Роббил ъааламийн.

Маъноси: “Сенинг Роббинг, иззат Робби улар қилган васфларидан покдир. Ва юборилган пайғамбарларга салом бўлсин. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.” (Ас-Соффат, 180-182 оятлар).

“Ал-Ҳизбул Аъзам вал-вирдул афхом” китобидан.

@hodiy_uz
#Рамазон_саховат_ойи

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Садақани эртароқ беринглар! Чунки, бало ундан ошиб ўтолмайди”, дедилар.

@hodiy_uz