My days
165 subscribers
796 photos
61 videos
2 files
154 links
Assalomu alaykum!

° Tarix va kelajak bo'sag'asida!🎈

Мурожаат ту ми: t.me/anonaskbot?start=leQ9ZkLmmxEN2CM
Download Telegram
Ҳозир тренингда ўткан галги тренингда ўрганган усулимдан фойдаландим.

Ха аха ха
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
My days
Video message
Airport vibe 🐸
ААА уйга келсам, шунақа кутиб олишди😍
Мacbook’им қўлимдан тушиб, синиб кетди

(тушимда)🥲😂
Forwarded from Serein²
Ishlagim kemiyapti
Мбаппе ростдан ҳам ўзбекми?
Forwarded from Rasmiy axborot
⚡️⚡️Шавкат Мирзиёев 2023 йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили деб эълон қилди

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Икки кундан бери иш билан Ўзбекистоннинг барча вилоятлари ҳокимликларига телефон қиламан. Андижон, Наманган, Фарғона ва Қорақалпоғистондан ташқари. Деярли 80% жавоб бермайди.

Вилоят ҳокимлиги деган номи бор, телефонга жавоб берадиган бир киши йўқ. Расмий сайтида ҳам ишлайдиган рақам йўқ.
Халқ учун ишлайдиган ҳокимиятларга халқ қандай боғланар экан?

Гаплаша олганларим ичида Хоразм вилояти бўлди. Хоразм шеваси ҳам, одамлари ҳам ширинсўз экан. Энг биринчи бўлиб, ушбу вилоят билан боғлиқ ишим битди. Хоразмча one love ♡

Сирдарё вилояти ҳокимлигидан деярли жавоб олдим.

Телефонда ўзимни таништириб, исмимни айтганимдан сўнг, «Севара опа» деб мурожаат қилганлар ҳам бўлди. Кулгили ва ноқулай😦😁
Таксида мадҳиямизни эшитиб кетяпман. Кеч қолмасам бўлди🙃😦
Бугун вайнерлар билан бир жамоада бўлдик. Тўғриси, уларни жиддий қабул қилишга қийналдим.
My days
*вайнерчилар (блогерлар)
вайнчи бўладими ёки?
Хуллас, instagram учун қисқа, кулгили, ибратли ва (бачкана) видеолар оладиганларни назарда тутдим🤯
Бугун Дарёчилар билан охирги корпоративим бўлди🫶🏾
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир вақтлар ишлаган иш жойимда, интернет нашрининг эгалари билан бирга тушлик қилардик. Доим эмас, албатта. Малубасида шахсан ўзи бизни паловхонтўра ейишга олиб борганди.

П.с: Негадир эсимга тушиб кетди, қорним очдимикин?
Афсонавий футболчининг вафот этганини биринчи бўлиб, танишимнинг каналида ўқидим. Кейин эса расмий сайтда. Мана бу тезкорлик дейилади, амиго!
Хайр Дарё!

Дарёга ишлайман, ўрганаман деб, ўзимга нисбатан катта ишонч билан келганман. Бошида осон бўлмаган. Аслида ҳеч қачон осон эмас.
Ўшанда мен учун дунёдаги энг ёмон бўлиб туюлган, қанча кўзёшларимга сабабчи бўлган инсондан ҳозир миннатдорман.

Дарёда севимли ишимдан ташқари, яқин дугоналар, ака-опалар ва танишлар орттирдим. Энг самимий, энг маданиятли, энг оддий, энг профессионаллар билан бирга ишладим.

Ҳаётимдаги энг зўр коллектив Дарёчилар бўлди♡
Лекин шунга қарамай, ишдан кетиш қарорини қабул қилдим.
(2023 йилдан бошлаб, ишсизман).

Атиги 1 йил у 3,5 ойгина ишлабман. Бу менинг шахсий рекордим.
Шу вақт давомида ўзимни бошловчилик, мухбирлик, баъзан фотолар ҳам олиб турдим, хатто пиар мақолаларда ҳам синаб кўрдим. Илк жонли эфиримни умуман унутмасам керак, қовун тушурганман:)

Дарёнинг олдинги ва ҳозирги ходимлари катта тажриба йиғишимда ёрдам берди. Сизлардан миннатдорман!


Ушбу пост ҳиндча қўшиққа рақсга тушган ҳолда ёзилди😁
Яна ҳам очиқроқ айтганда, буйоғига аниқ мақсадларни қўймоқчиман. Агар тақдирнинг режалари устунлик қилмаса, инглиз тилини ўзбек тилидан ҳам яхшироқ ўрганмоқчиман.

Доимгидек иккита танлов ўртасида қолгандим. Тил ўрганиш ёки яна ҳам яхшироқ жойда ишни давом эттириш. Аммо келажагим учун муҳумроқ бўлганини танладим.

Айрим таклифларни рад этиш ҳам осон бўлмади🥲Балки яна ҳам яхшироқлари кутаётгандир?

😄
daryo.uz
22.09.2021 - 31.12.2022

эсдалик учун