Hikoyalar (G&M)
10.1K subscribers
1.07K photos
478 videos
42 files
2.25K links
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda

📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
Download Telegram
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага Фотиҳ бўлиб кирганларида, Каъба эшиги олдида тўхтаб, "Билол қани?" дедилар. Сўнгра, "Аллоҳга қасам эй Қуройш, сизлар Каъба эшиги олдида Билолга берган азобларингизни ҳеч-ҳеч унутмайман" дедилар.
Билол келгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга, "Кир Билол бугун Каъбанинг ичида мен билан сендан бошқа ҳечким бўлмасин" дедилар.
(Бу унга ўша кунларда тортган азобу уқубатларга сабри учун мукофоти эди гўё.)

Каъбадан ичидан чиқишгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Билолга Каъбанинг томига чиқишни буюрдилар. Том баландлиги учун чиқишга қийналиб турганди, Расулуллоҳ ёнларида турган икки буюк саҳобийга Билолни кўтаришларини буюрдилар.
Билол Хабаший пайғамбарлардан кейинги инсониятнинг энг афзаллари бўлмиш икки буюклардан бири Умарнинг қулига ўнг оёғини, Абу Баркнинг қўлига чап оёғини қўйиб Каъбаи муаззама устига чиқди.
"Эй Билол, Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган Аллоҳга қасамки, бу Каъба Аллоҳ наздида жуда буюкдир ва яна Аллоҳга қасамки, сен Аллоҳ наздида Каъбадан улуғроқ ва шарифроқсан" дедилар.

Шу куни Билол хабаший Араб саййидлари ва саҳобаларнинг улуғларидан 10000 киши ичида Каъбаи муаззама устида, бор овози билан азон айтди, "Аллоҳдан бошқа Илоҳ йўқ!" деди, бақириб-бақириб, жон-жон деб айтди...
Розияллоҳу анҳум ажмаъин.
БАХТЛИ ЯШАШ СИРИ

• Оила аъзоларингга нисбатан қаҳр ва мулойимлик ўртасида муомала қилиб яшагин!
• Одамлар билан гоҳ уларга аралашиб, гоҳида улардан узлатга чекиниб яшагин!
• Биродарларинг билан жиддийлик ва ҳазил орасида яшагин!
• Шогирдларинг билан виқор ва оддийлик орасида яшагин!
• Фарзандларинг билан қаттиққўллик ва меҳрибонлик орасида яшагин!
• Солиҳ ҳокимлар билан улар ҳузурига қатнаш ва улардан узоқ бўлиш орасида яшагин!
• Қорнинг борасида тўйиш ва очлик орасида муомала қилиб яшагин!
• Жисминг билан чарчатиш ва дам олдириш орасида яшагин!
• Ўз нафсинг билан бермаслик ва бериш орасида яшагин!
• Роббинг билан қўрқув ва умид орасида яшагин! Шунда сен бахтли яшайсан!

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан.
Қизилиштоннинг қишга тайёргарлиги

Аввало қизилиштон қуриган дарахтни излаб топади ва ёнғоқ учун ковак очишга киришади. Ҳар бир ковак аҳамият билан очилади. Агар ковак катта бўлса, бошқа қушлар ундаги озуқани осон ўғирлаб қўйиши мумкин. Агар тешик кичик бўлса, жойлаштирилаётган ёнғоқ синиб қолиши мумкин. Шунинг учун ҳар бир ковак ёнғоққа мослаб очилади.

Катта дарахт танасига тахминан 50 мингта ёнғоқ жойлаштирилиши мумкин. Бу эса, Аллоҳ таолонинг изни билан, қизилиштоннинг қишдан қийналмай чиқиб олишига сабаб бўлади.

Аллоҳ таолонинг бу махлуқига ато этган қобилиятини кўринг. Қизилиштоннинг 50 мингта ёнғоқ учун шунча ковак очиб, уларга озуқани жойлаши ва бу жараённинг ҳар йили такрорланиши Аллоҳ таолонинг қудратига, санъатига, азаматига далолат қиладиган кўринишлардандир.

Олдимизда охират деб аталган ҳовли бор экан ва биз шу ҳовли сари улуғ сафарга чиққан эканмиз, номаи аъмолларимизни синмаган ёнғоқлар (солиҳ амаллар) билан тўлдириб борайлик, ёнғоқларни синдириб қўйишдан (риё, сумъа, ужб, ҳасад каби амалларимиз савобини йўққа чиқарадиган иллатлардан) сақланайлик!

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин, гуноҳларимизни мағфират этсин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги: кеча, бугун, эртага — Kun.uz мултфилм

Камбағалликни камайтириш, халқни бой қилиш учун Америка очиш шарт эмас. Экинзорларни эркин ва озод деҳқонларга беришнинг ўзи қишлоқларнинг гуркираб ривожланишига сабаб бўла олади.

👉 https://kun.uz/82944401

Kun.uz расмий канали
БЎШ АРАВА

Агар ёнингдан бир поезд ўтсаю, сен унинг араваларидан бирининг шовқин-суронини эшитсанг, билгинки, ўша араванинг ичи бўшдир. Агар сен бир сотувчини маҳсулоти устида туриб олиб, унга одамларни бақириб чақираётганини кўрсанг, билгинки, у касодга учраган, ўтмайдиган молдир. Демак, инсонлар ва нарсалардан ичи бўшлари борки, барининг шовқин-сурони ва қичқириғи бўлади. Аммо қатъият билан амал қиладиганлар эса, сокин ва виқорли бўладилар. Чунки улар шон-шараф биносини ва муваффақият тимсолларини қуриш билан машғулдирлар.

Шайх Оиз ал-Қарний ҳафизаҳуллоҳ

"Қалб тубидан" китобидан.
Forwarded from Maryam🇸🇦✈️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bir kun kelib keksayib qolsam,
Gapirishdan, yurishdan tolsam,
Seni qiynab,tashvishga solsam,
Injiqligim kechirgin bolam.
Биласизми
«Аллоҳ» сўзининг ақл бовар қилмас сирлари

Нидерландиялик психолог Вандер Ҳовен Куръон ўқиш ва «Аллоҳ» сўзини такрорлаш бемор ва соғлом инсонларга қандай таъсир қилишини кашф этганини эълон қилди. Профессор уч йилдан бир қанча бемор устида тадқиқотлар олиб бориб, ҳайратланарли хулосаларга эришди. Беморларнинг баъзиларини мусулмон эмаслигини, айримлари мусулмон бўлса-да, араб тилини билмаслигини таъкидлаган Ҳовен касалларига «Аллоҳ» сўзини ўргатганини айтади. Натижа эса ниҳоятда мукаммал бўлганини, айниқса, руҳий зиқлик ва қон босими кўтарилиши (хафақон) билан оғриганларда яхши натижага эришгани маълум бўлади.

Профессор Ховен "Аллоҳ" калимасидаги ҳарфлар беморлар руҳиятига таъсирини шундай изоҳлайди:

«Аллоҳ» сўзининг илк ҳарфи бўлган «Алиф» нафас йўллари тизимидан сирғалиб чиқади ва нафас олишни
изга солади.

"Лом" ҳарфи эса (араб тилидагидек талаффуз қилинганида) тил билинар-билинмас танглайнинг уст қисмига тегади ва жағ бир муддат шу муддатда туриб қолади («лом» ҳарфи ташдидни олгани учун).

Сўнгги ҳарф «ҳ» талаффуз қилинганида жигар ва юрак ўртасида алоқа вужудга келади ва бу жараён сўнггида юрак уриши меъёрига тушади.

Бу изланишни амалга оширган нидерландиялик олим мусулмон эмас, лекин Ислом илмларига қизиққан ва Қуръони Карим сирларини тадқиқ қилган. Бемор тўшагида дард тортаëтган инсоннинг «Аллоҳ!» дея инграганига кўпчилигимиз гувоҳ бўлганмиз. Бирор мусибатга йўлиққан инсоннинг «Аллоҳим!» дея хитоб қилганини эшитмаганлар бўлмаса керак.

🔸Тутадиган шохи қолмаса, боши берк кўчага кирса, қўл узатадиган инсони қолмаса, банда "Аллоҳ" дея тинчланади. "Аллоҳ" сўзи ҳаётимизнинг асосига айланиб кетганидан, ҳар қандай ҳолатда Аллоҳ деймиз.

🔸Тўғри йўлни топиш, яхшиликка эришиш, учун «Ё Аллоҳ» деймиз.

🔸Шайтондан қочиб, Аллоҳдан паноҳ истаганда «Аъузу биллаҳ» деймиз.

🔸Ҳар ишни «Бисмиллаҳ» дея Унинг номи билан бошлаймиз. Неъматга муносиб кўрса, шукр қиламиз.

🔸Берганида ҳам, олганида ҳам «Алҳамдулиллаҳ» деймиз.

🔸Ҳайратланганимизда, «Машааллоҳ» деймиз. Пушаймон бўлганимизда, «Астағфируллоҳ» деймиз.

🔸Севинганимизда, «Аллоҳу акбар» деймиз. Хафа бўлганимизда, «Инна лиллаҳ...» деймиз.

🔸Юрагимиз сиқилганида «Субҳаналлоҳ» деймиз. Ғалаба қилганимизда «Насрумминаллоҳ» деймиз.

🔸Ризқ топганимизда, «Ар-ризқу лиллаҳ» деймиз. Орзу қилганимизда, «Иншааллоҳ» деймиз.

🔸Бир ишни бажарганимизда, «Биизниллаҳ» деймиз. Машаққат олдида «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» деймиз.

🔸Ваъда берганимизда, «Валлоҳи ва биллаҳ» деймиз. Бу қадар эслатмалар нури қалбни ёритганида «Э валлоҳ» демаслик мумкинми?..

«Иймон ва ҳузун» китобидан.
Forwarded from Muhammadbobur
14 кунлик Умра сафари учун $150 чегирмага эга бўлиш имконияти

🤩 Умра сафарини ноябр ойида амалга оширмоқчи бўлганлар учун ажойиб янгилик: 13-14-15-октябр саналарида Умра сафари учун тўлов қилинг ва $150 чегирмага эга бўлинг.

Сафар учун зиёратчилар 14-ноябр куни Тошкентдан тўғридан тўғри рейс орқали Жидда томонга йўлга чиқиб кетсалар, 28-ноябр куни Тошкент шаҳрига қайтадилар.

✈️ Муборак сафарни гўзал шаклда адо этишингиз учун биродарларимиз томонидан ташкил қилинган Tavakkalna travel ажойиб тўпламни таклиф қилмоқда:

• 10 кун Макка;
• 3 кун Мадина;
• Умра визаси;
• Авиачипталар;
• Шинам ва масжидларга яқин меҳмонхона;
• 2 маҳал иссиқ таом;
• Тажрибали йўлбошчилар ва эллик боши;
• Мадина ва Маккадаги йўлкира харажатлари;
• Бир нечта зиёратгоҳларга сафарлар.

🕋 Ушбу сана учун чегирмали жойлар сони 10 та қолган экан. Шошилинг ва қулай нархдаги, яхши ҳизмат кўрсатишга эга бўлинг.

👉 Умра сафари учун чегирмага эга бўлиш

(95) 073 22 00
(95) 079 22 00
Гўзал ахлоқ

  Хатиб Бағдодий раҳимаҳуллоҳ "Тарихи Бағдод" китобидан келтиради: «Рай шаҳрида қози Мусо ибн Исҳоқнинг ҳузурига бир аёл вакили билан келди. Вакил қозига бу аёлнинг эри гарданида 500 динор маҳри борлигини, эри бермаганини айтди. Эр инкор қилди. Қози вакилдан гувоҳлар борлигини билгач, улардан бирига аёлнинг юзига қарашини айтди. Гувоҳ турди. Қози аёлга ҳам "тур" деди. Аёл турганида эри:
– Нима қиляпсизлар? – деб сўради.
Қози айтди:
– Гувоҳлар хотинингни таниш учун юзига қарашлари керак.
Шунда эр:
– Қози жанобларини гувоҳ қилиб айтаманки, хотинимнинг гарданимда 500 динор маҳри бор, – деди.
– Мен ҳам қози жанобларини гувоҳ қилиб айтаманки, эримнинг гарданидаги 500 динор маҳримдан воз кечдим. Дунё ва охиратда уни қарздан озод қилдим! – деб айтди хотин.
  Қози уларнинг рашкини кўриб: “Бу гўзал ахлоқлар сирасида ёзиб қўйилади”, деди.

"Қалблардан сўранг" китобидан.
Forwarded from Fatima Aliy (Fatima Aliy)
#УялмайОТАдебкелишимгабоқ

2020 йил. Февраль. Отамни кўргани касалхонага бордим. Отам:
- Қизим, эшитдим, айтишди, одамни кўкрагини шундай иккига бўларкан, юрагини оларкан, томирларни алмаштираркан кейин қайтариб жойига қўяркан. Кейин ишлатиб кўраркан. Сан билмайсан, унда йўқ эдинг, онанг кўрган, ман неча марта тракторимни иккига бўлганман, очганман, ёпганман, у темир эди, лекин одамни шундай қилиш мумкинми, айт... Ишламаса нима бўлади. Юрагинг йўқ, нечадир соат апаратда турасан, ўлик ҳолда. Бу қандай бўлади қизим?!

Ўйлайман. Отамга нима десам. Нима десам ҳотиржам бўлсалар...

- Ота, ҳозир ҳамма нарса ривожланган, ҳаммаси яхши бўлади, яхшиси ундан кейинини ўйланг, масалан тузалиб бу ердан чиқсангиз, сизни стадионга обораман. Маза қилиб футбол ўйнаймиз...

Отам хўрсинадилар:

- Қизим... Ман дўппи (бизни шевада тўпни айтади)дан қўрқаман. Умримда бирор марта дўппи тепмаганман...

Вазиятим оғир. Албатта нимадир дейишим керак. Отам кучли, ғурурли, ориятли одам:

- Ота куёвизни ўрнига сиз бормадизда ўзи армияга, хизматга, дейман ақлимга қизиқ мавзу келгандек.

Отамни юзлари ўзгаради, табассум югуради.

- Хизмат қилиш бўлса майли ман бир чиқай. Қанча бўлса қилаверамиз. Сан қизим яхши жуфт бўл. Сан яхши бўл. Мана ман, онанга уйлангунимча йиқилдим, турдим, лекин онанг билан бирлашгач, ҳатто эгилмадим. Онанг бунга йўл қўймаган.

Орага жимлик чўкади...

- Ман ҳаётдан розиман, яхши яшадим.

- Ота, керак эмас бунақа гаплар.

- Ё қизим, сан маҳмаданалик қилиб гапни бўлма, хуллас ман бу операцияга розимасман. Ман рози бўлсам қиладими ёки рози бўлмасам ҳам қилаверадими?

- Ота, агар яшамасангиз, яна яшамасангиз ман сиздан розимасман. Отам бўлишини хоҳлайман. Нега одам айирасиз. Ман сизни болангизмасманми. Мандан олдингиларни шоҳи борми. Ҳаммасини эрга бериб, уйлантириб, болаларини кўрдиз, манчи. Ман энди турмушга чиқдим. Мани на ўғлим, на қизим бор, кўришни хоҳламайсизми, бутун умр армонда ўтайми энди.

- Сан тушунмадинг, бир куни ҳамма...

- Ҳали тугамади гапим, ман ҳаммага сизни мисол келтираман, ҳаммага отам зўр, дейман. Ҳамма сизни шундай танийди. Онам отангга ўхшайсан, дейдилар. Ҳозир ман чиқиб қандай айтаман энди отам операциядан қўрқи, деб. Қандай айтаман.

Отамни кўзлари ёшланади. Мағрур одам, албатта уларни юзига туширмайди.

- Манга қара, армия дедингми боя, борсам маниям олармикин-а, дейди отам кулиб.

- Яяя, ҳозирми, ҳозир олмайди, ҳозир бу ҳолатизда олмайди, биласизку мед кўрик, диган нарсалар бор...

- Ё ҳозирмас. Кейин-да, кейин, дейдилар отам.

Шу билан операция бўлгандилар. Аллоҳ шифо берганди.


2022 йил. Декабрь.
Отамни кўргани бордим.

- Узоқдан саломингни бер, келма олдимга, касалим йуқиб қолмасин, дейдилар отам.

- Ота, касал болалардан оталарга йуқиши мумкин, лекин отадан болага йуқмайди..

Овқат едириб қўйдим. Уч кун туз тотмаптилар. Бошларини секин елкамга қўйиб:

- Сезяпман, тугаганга ўхшайди, биласанми, шундай бошимни қўйсам, узоқ ухласам, уйқим келяпти...

- Унақа деманг ота...

- Жоним керак бўлса олмайдими, шунча азоб нимага керак.

- Ота, Аллоҳ сизни шунчалар севадики, сизга дард бериб, сизни гуноҳдан поклайди. Қўлизга совун олиб сув такига тутинг, ишқалаб ювинг, қўлизда кир қолмадими. Дардлар ҳам, ҳатто кимдир сизни маҳзун қилса ҳам худди ўшандай гуноҳдан покланасиз. Аллоҳ пок-да ота, бандам манга йўлиқса покланиб келсин, дейди...

- Билмастим. Ундай бўлса розиман, дейди отам хирқироқ овозда.

Бироз сукутдан сўнг:

- Ота, кўп туриб қолдиз, чарчаб қолманг, келинг ётқизиб қўяй...

- Манга қара, Дажжол чиқдими?

- Йўқ ота, ҳали чиқмади.

- Интернетда чиқди, деб келди.

- Ёлғон хабар, дейман ва Дажжол ҳақида барча билганларимни айтиб бераман.

- Пайғамбаримиз алайҳиссаломни кўзлари кўкми?, дейди отам.

- Йўқ. Кўк эмасди. Қора шекилли.

- Манга амаким айтган. Пайғамбаримизни кўзлари саникидек кўк, деган...


Отамни ўшанда охирги марта кўрган эдим. Аллоҳ раҳмати билан сийласин. Азобли, хиёнаткор, фитнали дунёнинг машаққатларини унуттирсин, уни ҳисобини қилмасин. Амийн.
Forwarded from Fatima Aliy (Fatima Aliy)
Ярим мустамлака давлатга ўхшайман. Бир байроғим қулади.
Эътибор қилинса бирор бир мамлакат йўқки ҳар қандай "Парад"дами, ҳарбий юришдами ёки миллий байрамидами аҳамиятсиз, ўзининг рамзий байроғи билан чиқади. Тарихда асосий аскар олдинда юрувчи байроқдор бўлган. Байроқни ҳар қандай ҳолатда ҳам ерга туширмаслик талаб этилади...

Аслида ота онаси бор инсон ҳақиқий мустақил инсон бўлади. Ота онаси йўқнинг эса мустақил бўлдим, дегани ёлғон!!!

Мен аввалдан билар эдим "борида қадрига ет" деган сўзни, кўп эшитганман, ўқиганман, лекин энди билдим унинг оғриғини.

Валлоҳи бу хабарни ўқиган ҳар бир инсон ҳам буни билади, ўқиган, эшитган, лекин азобини чекмагунча билмайди, билолмайди. Шундай бўлса ҳам, такрор бўлса ҳам айтаман, ота онангиз борида етинг қадрига, борида севинг, соғининг, асранг, авайланг. Аллоҳга қасам йўқлигининг соғинчига чидай олмайсиз!!!

Ёмғирингда, қорингда, борингда, йўғингда байроқдек ҳилпираб турсин, ичингни ҳаяжонга, севинчга тўлдирсин, ғурурларга тўлиб яша...

Айтган, айтолмаган қанча гапларимга афсусларим бор...

Аллоҳ сиз билан чиройли ҳолатда учраштирсин отажоним. Аллоҳ сиздан рози бўлсин! Охиратингиз обод бўлсин! Амийн🤲(((


ВАЗИРА ЭРГАШ ҚИЗИ

@Fatima_Aliy
«Ҳаром пул кўзимни кўр қилди» – собиқ участка профилактика нозирининг афсус-надоматлари (Ҳаётий ҳикоя)
Бойликка интилиш, заҳмат чекмасдан осон пул топишга уриниш ва бу йўлда инсоф ҳамда виждонни бир четга суриб қўйиш айримлар учун чўт эмас. Қуйидаги ҳикояда келтирилган қаҳрамонимиз ҳам бир пайтлар шундай шахс бўлган. Осон пул топиш учун ўз хизмат ваколатидан фойдаланиб тамагирлик қилган, пора олган. Кейинчалик қўлга тушиб, етарли жазосини олгандан сўнг тўғри ҳаёт кечира бошлаган.

Қўшни вилоят марказига бориш учун бекатда тургандим, бир машина келиб тўхтади. Машина ҳайдовчиси элликлардан ошган, орқада икки нафар йўловчи ухлар эди. Ҳайдовчи билан йўлкирани келишгач машинага ўтирдим.
Бироз юргач ҳайдовчи билан танишиб олгач у ёқ-бу ёқдан суҳбатлаша бошладик. У иккита вилоят ўртасида кира қилар ва шу билан рўзғор тебратар экан.
Ҳайдовчи қаерда ишлашимни сўраб билгач, негадир мавзу қолиб гапни ҳалолликка бурди. У инсон ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳаром луқмадан ҳазар қилиб яшаши лозимлиги, пул ва бойлик учун виждонини ва инсофини сотмаслиги кераклиги ҳақида гапирар, мен унинг гапларини бош ирғаб тасдиқлаб турардим.
Гап орасида у «Бир пайтлар мен ҳам ҳаромдан ҳазар қилмайдиган, бу йўлда виждон ва инсофини йўқотган эдим. Бошим деворга бориб урилгач кўзим очилди. Шундан сўнг зинҳор бировнинг ҳаққини емайман деб онт ичдим. Худога шукр, ҳозирча онтимни бузмадим, бундан кейин ҳам бузмайман» деб қолди.
Менга ҳайдовчининг бошидан ўтган ҳодисалар қизиқ туюлди ва ундан тафсилотларни сўрадим.
«Ёшлигимдан махсус формаларга ҳавас билан қарардим ва улғайсам албатта ҳарбий ёки ички ишлар ходими бўламан деб ният қилардим. Мактабни битиргач икки йиллик армияга бориб келдим. Совет даврида хизмат қилганларнинг энг сўнггиси биз бўлсак керак.
Ҳарбий хизматдан қайтганимдан сўнг ўзим яшайдиган туман ички ишлар бўлимига ариза топширдим. Синовлардан муваффақиятли ўтиб ишга қабул қилиндим.
Аввалига оддий ходим бўлиб ишладим, сўнг аста-секин унвон ола бошладим. 30 ёшга кирганимда капитан унвонига эга эдим. Шу пайтда мени туманимиздаги катта бир қишлоққа профилактика участка нозири қилиб юборишди.
У пайтларда ҳозиргидай ҳар бир маҳаллага биттадан профилактика нозири тайинланмас эди. Мен катта бир қишлоқдаги бешта маҳалланинг осойишталиги учун жавобгар эдим.
Мен ишлаётган қишлоқнинг аксарият одамлари тадбиркорлик билан шуғулланар, бошқа жойларга нисбатан яхшироқ яшарди.
Қишлоқ одамлари арзимаган қонунбузарлик содир этишса ҳам жазодан қутулиш учун пул таклиф қилишарди. Бунда уларнинг аксарияти ўртага одам ҳам қўйиб ўтирмас, ишни бости-бости қилиш учун порани тўғридан тўғри ўзлари таклиф этишарди.
Бундай ҳолатда шайтон мени йўлдан ура бошлади ва арзимаган жанжал содир бўлса ҳам қонун билан қўрқитиб одамлардан пул ола бошладим.
Кейинроқ эса осон келаётган пул кўзимни кўр қилди ва нафсим баттар ҳакалак отаверди. Жанжал ва муштлашувларнинг аксариятида одамлар бир-бирини ҳақорат қилади. Мен шундан фойдаланардим ва ишни ёпиб юбориш учун ҳар икки томондан ҳам пул сўрардим.
Аксарият ҳолларда қонунбузар томон пулни ўзи таклиф қилса, жабрланувчи томондан ўзим пул талаб қилардим.
Ўшанда бирон куни мени кимдир тамагирлик қилаётганимда ёки пора олаётганимда ушлаб беради деб ўйламасдим. Чунки қишлоқ одамлари кимнидир ушлаб беришни сотқинлик деб билар ва бундай ишлардан ор қиларди.
Қолаверса, у пайтларда ҳозиргидай барчада қўл телефони йўқ, одамлар интернет нималигини билишмас, яширинча видеога олиш, овозни ёзиш каби ишлар бўлмасди. Шу туфайли ҳам мен бемалол эдим.
Энг қизиғи, қишлоқ одамларидан ноҳақ пул ундирсам ҳам ҳеч ким хафа бўлмас, аксинча, ҳар доим «Барака топсин, ишимни бости-бости қилиб берди» деб мендан миннатдор бўлишарди.
Шу сабабли қишлоқда обрўйим яхши эди. Бешта маҳаллада ҳам барча тўй ва маъракаларга чақиришар, ҳурмат билан давранинг энг яхши жойига ўтқизишарди. Ана шундай шароитда ўша қишлоқда 5-6 йил ишлаб қўйдим.
Ана шундай кунлардан бирида барчаси тамом бўлди.
Бир кун хонамда ўтирсам биров келиб иккита қўшни жанжаллашаётгани ҳақида хабар берди. Етиб борсам бир одам қўшнисини уриб оғиз-бурнини қонга тўлдирган.
Дарҳол жароҳатланган одамни касалхонага олиб кетишди. Зўравонни қишлоқ фуқаролар йиғини биносида жойлашган хонамга олиб кетдим. Сўнг ундан воқеа тафсилотлари бўйича тушунтириш хати олдим.
Тиббий экспертиза хулосаси чиққунча ҳеч қаерга чиқмаслик ҳақида тилхат олиб, зўравонни уйига қўйвордим. Ўша куни кечки пайт у иккита одам билан хонамга кириб келди. Уларнинг бири акаси, яна бири мен яхши танийдиган маҳалладоши экан.
Маҳалладоши агар зўравонни қаматиб юборсам вояга етмаган болаларига жабр бўлишини, шу учун унга жарима билан қутуладиган жазо тайинлашда ёрдам беришимни илтимос қилиб, “қуруқ қўймасликларини” айтишди.
Зўравоннинг хатти-ҳаракатлари шундоқ ҳам озодликдан маҳрум этиш жазосига тортмаслиги мумкин эди. Аввал экспертиза хулосаларини олишим кераклигини, шунга қараб гаплашишимизни айтиб, уларга жавоб бериб юбордим.
Эртаси куни касалхонага бориб дўппосланган одамнинг ҳолидан хабар олдим, у ёқ-бу ёғи ва кўкарган бўлса-да, аҳволи унча ёмон эмасди. Тиббий экспертиза хулосасида унга енгил тан жароҳатлари етказилгани ёзилган эди.
Ўша куни зўравон акаси ва шериги билан яна келди. Уларга ишни енгиллаштириш осон бўлмаслигини айтдим ва салмоқли миқдорда пул сўрадим. Улар рози бўлишди.
Шундан сўнг нафсим устунлик қилиб жабрланувчидан ҳам пул ундириш ҳақида ўйлай бошладим. Ахир у ҳам қўшнисини сўкиб, ҳақорат қилган-ку!
Эртаси куни касалхонага яна бордим. Жабрланувчига ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилганини, аммо қўшнисини ҳақорат қилгани учун у ҳам жавобгар бўлишини айтдим.
Ўша пайтда унинг афти бужмайиб кетди ва ўзини жавобгар қилмаслигим учун қанча бериши кераклигини сўради. Унга ҳам қанчадир миқдорни айтдим. Жабрланувчи шифохонадан чиққач беришини айтди.
Орадан яна бир неча кун ўтиб, кечки пайт жабрланувчи хонамга кириб келди. Шифохонадан жавоб беришганини, пулни эртага олиб келиб беришини айтди. Вақтини келишдик.
Эртаси куни хонамда ўтиргандим жабрланувчи кириб келди. Қўлимга сўраган пулимни берди ва ўзини бошқа безовта қилмаслигимни, айбдорга етарлича жазо берилишини сўраб хонамдан чиқди.
Ўша пайтда хаёлимга ёмон ўй келмасди. Аксинча, арзимаган жанжал туфайли анча пул ишлаб олаётганим учун хурсанд эдим. Жабрланувчи эшикдан чиқиши билан хонамга уч киши кириб келди. Уларни кўриб юрагим орқамга тортиб кетди, жабрланувчи мени хавфсизлик ходимларига сотганди.
Хонамга кирганлардан бири гувоҳномасини кўрсатиб, бироз олдин хонамдан чиққан фуқародан пора олганликда гумонланаётганимни, шу сабабли чўнтагимдаги барча нарсани стол устига қўйишимни сўради. Дастрўмолча ва ўзимнинг пулим билан бирга бироз олдин жабрланувчидан олган пулимни чиқариб қўйдим.
Тергов бир неча ой давом этди. Бу давр оралиғида қишлоқда кимлар жиноий жавобгарликка тортилган, кимларга маъмурий жазо қўлланган, барчадан кўрсатма олишди. Қишлоқ одамларидан ҳанузгача миннатдор бўламан, биронтаси сотмади.
Сўнгги жанжалда зўравонлик қилган шахс ҳам менга пул берганини айтмади. Акс ҳолда унинг ўзи ҳам пора бергани учун жазоланар, менга бериладиган жазо янада жиддийроқ бўларди.
Тергов тугагач суд қилишди. Ўз айбимга иқрорлигим, қарамоғимда вояга етмаган фарзандларим борлиги, интизомли ходим бўлганим ва устимдан бирор марта шикоят тушмаганини инобатга олиб, суд менга 5 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини берди.
Қамоқда 2 йил ўтиргач манзил колонияга, яна бироз ўтиб ўзимни намунали тутганим учун пробация назоратига чиқарилдим. Ўшандан сўнг ўзимга бундан бу ёғига ҳеч кимнинг ҳаққини емайман, ҳаромдан ҳазар қилиб яшайман деб ваъда бердим. Ҳозирча ваъдамни бузмадим ва Худо хоҳласа бундан кейин ҳам бузмайман.
Турли юмушлар баҳонасида охирги марта ишлаган қишлоғимга бир неча марта бордим. Ҳар гал борганимда одамларнинг кўзига тик қарашга хижолат бўламан. Аммо қишлоқ одамлари шунда мендан хафа эмас, аксинча таскин сўзларни айтишади.
Гарчи ўшанда жуда ноинсофлик қилган бўлсам-да, мени ушлаб берган одамни «номардлик қилди» деб ёмонлашади. Аслида эса мен ноинсофлик қилгандим».
Ҳайдовчи ҳикоясини тугатгунча манзилга етиб бордик. У билан хайрлашиб юмушимга кетдим.

Ғайрат Йўлдош тайёрлади.

@Hikoyalar
Forwarded from Olimjon Haydarov
Халқаро қишлоқ аёллари куни.
Бугун бир нафақа ёшидаги қишлоқ аёл билан гаплашиб қолдим.

Айтишича кечадан аввалги куни маҳалладаги фаол аёллардан бири "опа эртага байрам, ҳокимликда, кўп меҳнат қилган, меҳнаткаш аёлларга байрам қилиб беришади, совғалар беришар экан, бориб келайлик" дебди.
Келинини жўнатай деса, унамапти, мардикорга чиқиб, пул ишлаб келаман деб. Ўзи ҳам пахтага чиқиб, ҳарна 50-60 минг топиб келайми дебди-ку, майли бир байрамга борсак борибмиз деб байрамга борибди.

Айтишича туман ҳокимлигини шинам, ёруғ мажлислар залида туман ҳокими чиройли нутқ қилиб берибди. Баландпарвоз гаплардан иборат мажлисдан кейин уйга қайтишибди.

Хола "бекор борибман, ундан кўра пахтага борсам, 50-60 минг сўм пул топар эдим" деди.
Гапида жон бор.

Ҳа айтганча, Фарғона вилоятининг турли ҳудудларида юзлаб қишлоқ аёллари ишлагани чиқадиган мардикор аёллар бозорлари бор.

Шулардан энг катталаридан бири Олтиариқ ва Бағдод туманлари кесишмасида, халқ тилида "ҳайкал" деган жойда жойлашган. Бу ерга ҳар куни Бомдоддан кейин Олтиариқ, Бағдод, Риштон туманларини чекка қишлоқларидан келган, хар қандай оғир ишлар(ҳатто кўмир юклаш ва қоплаш, ғишт қуйиш каби ишлар)ни қилишга рози бир неча юзлаб аёллар кунига 50-60 мингдан, 120 минггача кунлик маош эвазига ишлаш учун чиқишади.

Шу аёлларга 500 000 сўмдан тарқатиб, "3 кун дам олинглар, ишга чиқманглар" дейишдан яхшироқ совға борми?

Қишлоқ аёлларини уларнинг ёнига бориб табриклаш керак, уларни баланд ва чиройли залларга чақириб, жимжимадор гапларни гапириб эмас.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
ХИЁНАТЧИНИНГ ЖАЗОСИ ШУ

Султон Салим Ёвуз бозорларнинг бирини кўздан кечиришга қарор қилиб, қуш сотилаётган бўлимга киради. Сотувчилардан бири сайроқи қушларининг донасини 1 олтиндан сотаётган, лекин улардан бири алоҳида қафасга солиниб, нархи 50 олтин деб  ёзилган эди.

Султон сотувчидан бу холнинг сабабини сўраганида, шундай жавоб олади:
- Бу алоҳида турган қуш ўзининг сайраши билан озодликдаги шерикларини ўз атрофига тўплайди ва уларнинг тутилишига сабабчи бўлади.

Султон 100 тилло чиқариб: "Шу қушни менга сот", - деди.

Атрофдагилар, "Султон бу қушни нима қилар экан", - дея ҳайрат билан кузатдилар.

Султон қушни қўлига олди-да, бошини куч билан қайириб, танасидан узиб ташлади ва шундай деди:

- Ўз умматини тутиб берган хиёнатчининг жазоси шу!

@Hikoyalar
БУНДАН ҲАМ ГЎЗАЛ ҲУШХАБАР БОРМИ..

Машҳур аллома шаҳид Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий раҳматуллоҳи алайҳ уйланганларидан таҳминан бир ҳафта кейин ўзлари билан боғлиқ бўлган бир қиссани айтиб берадилар;
Бир куни эрталаб ҳужрам эшиги тақиллаб қолди. Мен масжидда намоз ўқиб бўлгандан кейин келиб ухлаётган эдим. Бу уйланганимдан таҳминан бир ҳафта ўтиб бўлган эди. Отам баланд овоз билан мени чақириб; Сен ҳали ҳам уйқудамисан, сенга келган ҳушхабарлар сени кечаси билан шукр саждасини қилиб ўтказишингни талаб қилади-ку!! - дедилар.
У кишининг қичқириқларидан уйғониб кетдим ва чиқиб у киши далолат қилаётган ҳушхабар ҳақида сўрадим.
Отам айтдики; "Бу кеча тушумда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг келганларини кўрдим. У зот билан бирга бир неча кишилар ҳам бор эди. Билдимки улар у зотнинг саҳобалари экан..
У зот менга; Саъидни уйланганлиги билан муборакбод этгани келдик, дедилар".
Бу хабар менга ушбу уйланиш саодатини ҳис қилдирган нарсаларнинг биринчиси эди. Кейин Аллоҳ ҳадя қилган ушбу улуғ яхшилик ва мўл-кўл саодат бугунгача давом этди.

”Бу менинг отам” номли китобидан Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси.