Bosh vazir matbuot kotibi | Bekzod Hidoyatov
8.66K subscribers
419 photos
4 videos
2 files
153 links
O’zbekiston Respublikasi Bosh vazirining Matbuot kotibi
———
Ózbekstan Respublikası Bas ministrdiń baspasóz xatkeri
———
Press Secretary of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла “Кўксарой” қароргоҳида икки томонлама музокара ўтказдилар.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Президент Итальянской Республики Серджо Маттарелла провели двусторонние переговоры в резиденции «Куксарой».

#Mirziyoyev #tashrif #Italiya #muzokara

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига ташриф буюриб, муассаса фаолияти билан яқиндан танишди.

Шундан сўнг, Президент Сержо Маттарелла фарзанди Лаура Маттарелла ҳамроҳлигида мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд шаҳрига жўнаб кетди.

Олий мартабали меҳмонларни Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир кузатиб қўйди.

Facebook | Instagram
Бугун, 17 ноябрь куни Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти ташкил этилганининг 65 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти ва “Навоийуран” давлат корхонаси жамоаларига йўллаган табрикларини Бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.

Давлатимиз раҳбарининг куни кеча имзолаган фармонларига асосан ишлаб чиқариш илғорларидан бир гуруҳи мукофотланган эди.

Тадбирда Президентимизнинг топшириқларига биноан давлат мукофотлари ўз эгаларига топширилди.

Facebook | Instagram
Бугун, 19 ноябрь куни Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги Вазирлар Маҳкамаси жамоаси “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги дарахт кўчатлари экиш мавсумида иштирок этишди.

Ушбу тадбирда бодом, садақайрағоч, эман, қрим қарағайи сингари мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Facebook | Instagram
Жорий йилнинг 22 ноябрь куни “Ўзбекистон” халқаро форумлар саройида “Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ишлари вазири Мухаммад ал-Гергави иштирок этиб, икки мамлакатнинг ҳамкорлик йўналишлари ва истиқболлари ҳақида фикр юритди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда икки томонлама муносабатлар кенг қамровли ҳамкорлик даражасига кўтарилди.

Бунга Давлатларимиз раҳбарлари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён мустаҳкам асос яратиб бердилар.

Facebook | Instagram