Bosh vazir matbuot kotibi | Bekzod Hidoyatov
9.42K subscribers
528 photos
9 videos
2 files
216 links
O’zbekiston Respublikasi Bosh vazirining Matbuot kotibi
———
Ózbekstan Respublikası Bas ministrdiń baspasóz xatkeri
———
Press Secretary of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan
Download Telegram
Бугун, 21 апрель куни Тошкент халқаро аэропортининг учинчи терминалида Саудия Арабистонида футбол бўйича ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритган Ўзбекистон U-17 терма жамоасини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон терма жамоасига йўллаган табрикларини Бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.

Шунингдек, тантанали маросим доирасида Президентимизнинг Фармонларига биноан ўсмирлар терма жамоаси футболчилари ва бош мураббийига Давлат мукофотлари ҳамда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобиллар топширилди.

Facebook | Instagram
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари – Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев раислигида ўзбек-қирғиз Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси Ҳукуматлари делегацияларининг навбатдаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Facebook | Instagram
Урумчи шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Партқўми котиби Ма Синжуй бошчилигидаги икки мамлакат делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Facebook | Instagram
Бугун, 30 апрель куни Урумчи шаҳрида Ўзбекистон - Хитой иқтисодий форуми бўлиб ўтди. Унинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Партқўми котиби Ма Синжуй бошчилигидаги делегациялар иштирок этди.

Ўзбекистон Бош вазири ўз нутқида мамлакатимиз делегацияси таркибида 250 дан ортиқ йирик тадбиркорлар, шунингдек, Андижон, Тошкент, Фарғона, Сирдарё, ва Сурхондарё вилоятлари раҳбарлари ҳамда вакиллари ҳам Урумчига ташриф буюрганини билдириб, қатнашчилар эътиборини Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчиликларида мамлакатимизда инвестицион муҳитни яхшилаш ва тадбиркорларга қулай шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасига қаратди.

Facebook | Instagram
Бугун "Sevimli" телеканали томонидан Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан ташкил этилган очиқ эшиклар кунида иштирок этдим.

Йиғилганларга, улар орқали юртимиз журналистика соҳасининг барча вакилларига Президентимизнинг саломлари ва эзгу тилакларини етказдим.

"Sevimli" телеканали кейинги йилларда ҳам техник, ҳам мазмун жиҳатидан ўсиб, бугунги кунда етакчи оммавий ахборот воситаларидан бирига айлангани қувонарли. Жумладан, телеканалнинг янги медиа-маркази ишга туширилган экан, тадбир доирасида ушбу бино билан танишдик. Марказ студиялари ва офисларида ишлаш учун замонавий шароитлар яратилибди.

Давлатимиз раҳбари ОАВларга қаратаётган эътибори ва очиқлик сиёсатининг амалда ўз ифодасини топаётгани туфайли медиамизда бундай ривожланиш барқарор тенденция касб этди. Барча телерадиоканалларимизга, уларда меҳнат қилаётган ҳамкасбларимизга шундай суръатда янада улкан ютуқлар тилаб қоламан.

Сегодня принял участие в Дне открытых дверей, организованном телеканалом "Sevimli" по случаю Всемирного дня свободы печати.

Передал участникам встречи, а через них — всем представителям отечественной журналистики приветствие и наилучшие пожелания от Президента нашей страны.

Радует, что телеканал "Sevimli" за последние годы значительно вырос как в техническом, так и в содержательном плане и по праву занял место среди ведущих средств массовой информации. В рамках мероприятия мы также ознакомились с новым медиацентром телеканала, где созданы современные условия для работы в студиях и офисах.

Благодаря поддержке, оказываемой главой государства СМИ и реализации на деле политики открытости, подобное развитие стало устойчивой тенденцией в нашей медиасфере. Желаю телеканалам и радиостанциям страны, а также всем нашим коллегам не сбавлять темп и достигать больших успехов и в дальнейшем.

Facebook|Instagram|X